Ўзбекистон ресубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 2,11 Mb.
bet1/119
Sana28.03.2022
Hajmi2,11 Mb.
#513886
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   119
Bog'liq
222Китоб. ОЛИМОВ.ПЕД ТЕХН.охирг.


ЎЗБЕКИСТОН РЕСУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


Қ.Т. ОЛИМОВ, М.С. САЙИДАХМЕДОВА,
Д. Ф. ЖАЛОЛОВА, М. Қ.БОЗОРОВА,
М.Л.БОЛТАЕВА, А. А. АЛИМОВ


педагогик технологиялар


Ўқув қўлланма


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ўқув қўлланма сифатида тавсия этилган
Тошкент – 2012




КИРИШ

Республикамизда мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ иқтисодиётнинг барча соҳаларидаги каби таълим тизимида ҳам амалга оширилган ислоҳотлар ўзининг ижобий натижасини кўрсатмоқда.


Президентимиз И.А.Каримов ўзларининг “Юксак маънавият-енгилмас куч” китобида таъкидлаганларидек, “Дарҳақиқат, истиқлол даврида барпо этилган, барча шарт-шароитларга эга бўлган академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари, олий ўқув юртларида таҳсил олаётган, замонавий касб-ҳунар ва илм-маърифат сирларини ўрганаётган, ҳозирданоқ икки-уч тилда бемалол гаплаша оладиган минг-минглаб талабалар, катта ҳаётга кириб келаётган, ўз истеъдоди ва салоҳиятини ёрқин намоён этаётган ёш кадрларимиз мисолида ана шундай орзу-интилишларимиз бугуннинг ўзида ўз ҳосилини бераётганининг гувоҳи бўлмоқдамиз”1.
Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотлар жараёнлари тезкор ривожланиш динамикаси таълим тизими олдида ижодкорлик ва ташаббускорлик қобилиятига эга, мустақил қарор қабул қила оладиган ҳамда техника ва технологияларга тез мосланишга лаёқатли, малакали мутахассисларни тайёрлаш вазифасини қўяди. Шунингдек, олий ва касб-ҳунар тизими олдида турган долзарб вазифалардан бири ўқитишда замонавий педагогик технологиялар ҳамда илм-фан ютуқларидан кенг фойдаланиш, уларни ўқув жараёнига жорий қилиб бориш ҳамда ривожланган давлатларнинг касбий таълим тажрибаларини мамлакатимиз таълим тизимига тадбиқ этиш ҳисобланади.
Педагогик технологиянинг шаклланиш даври фан-техника ва технологиялар тараққиётининг жадаллашуви билан белгиланади. Бу даврдаги илм ва фаннинг сўнгги ютуқлари асосида техника ва технологияларнинг янги авлодлари яратилмоқда. Ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг юқори сифатли ва сермаҳсул бўлиши давр талабига айланди. Ишлаб чиқариш жараёнлари узлуксиз жадал ривожланиб бориши, таълим тизими олдига ҳам мутлақо янги талаблар қўйиб борди.
Бу талаблар асосан қуйидагилар билан белгиланади:

  • XX асрнинг иккинчи ярмида илм-фан, фаннинг тараққиёти энг юқори суръатларга эришиши;

  • ҳар 10-15 йилда фан фаолиятининг асосий кўрсаткичлари икки мартадан ошиб бориши;

______________________________________
1. Ислом Каримов. Юксак маънавият-енгилмас куч. – Т.: Маънавият, 2008. – 173 б.

  • илм ва фаннинг жадал тараққиёти натижасида илмий-техник ахборотнинг тез ўзгаришга олиб келиши;

  • илм ва фан, техника ва технологиялар тараққиётида янги фанлар пайдо бўлиши;

  • илм ва фаннинг жадал ривожланиши ҳамда шу қонуният билан ўсувчи илмий-техникавий ахборот, ахборотни узатиш ва қайта ишлаш суръатини ошириш;

- илм, фан, техника ва технология тараққиёти жадаллашуви шароитида замонавий талабларга жавоб берадиган юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш учун ўқитишни жадаллаштириш, таълим олувчи, унинг онгининг бутун имкониятларидан тўла фойдаланиш зарурияти юзага келиши;
- замонавий ўқитиш жараёнини, таълим олувчини индивидуал қобилиятини ҳисобга олиш ва ривожлантириш;
Юқорида келтирилган жиҳатлар ҳамда бугунги замонавий таълим шароитида ўқитишни аниқ лойиҳалаштириш таълим жараёни натижаларига кафолатли эришиш талабини қўяди. Бу талаб эса фақат таълим жараёнини педагогик технологиялар асосида ташкил этиш орқали таъминланади.
Педагогик технология, таълим тизимидаги мустақил фан сифатида ўқув жараённинг барча элементларини – ўқитиш жараёнини лойиҳалаштириш, ташкил ҳамда унинг натижаларини баҳолашни – ўз ичига олади.
Мазкур ўқув қўлланмада таълимни технологиялаштириш аҳамияти ва ўзига хос хусусиятлари ҳақида фикр юритилган. Педагогик технологиялар тушунчаси, асослари, тамойиллари ҳамда шахсга йўналтирилган ўқитишни амалга ошириш шартлари ёритиб берилган. Таълим жараёнига муаммоли, ўйинли, модулли ва компьютерли ўқитиш технологияларини ҳамда фаол методларини қўллаш имко-ниятлари берилган. “Педагогик технологиялар” фани бўйича амалий машғулотлар келтирилган. Педагогик технологиялар асосида умумтаълим, умумкасбий ва махсус фанлардан дарсларни ташкил этиш намуналари берилган.
Қўлланма мазмуни бўйича билдирилган барча фикр ва мулоҳазаларни миннатдорчилик билан қабул қиламиз.



Download 2,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish