Ўзбекистон ресубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 2,11 Mb.
bet2/119
Sana28.03.2022
Hajmi2,11 Mb.
#513886
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   119
Bog'liq
222Китоб. ОЛИМОВ.ПЕД ТЕХН.охирг.

I. НАЗАРИЙ ҚИСМ




ТАЪЛИМНИ ТЕХНОЛОГИЯЛАШТИРИШНИНГ
АҲАМИЯТИ ВА ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ


Т алабаларда таълим жарёнини технология-лаштиришнинг аҳамияти, мазмуни ва ўзига хос хусусиятлари ҳақида билимларни шакллантириш




АСОСИЙ МАЪЛУМОТЛАР

Ўтган асрнинг 70 йилларида педагогикада юзага келган «Ўқув жараёнини тўлиқ бошқариш ғояси» педагогик амалиётда аниқ мақсадлар ва натижаларга йўналтирилган ўқув жараёнини бошқариш орқали дидактик муаммоларни ечиш мумкинлигини кўрсатди.


Бизнинг фикримизча, таълим жараёнида энциклопедик билимлар бериш ўз аҳамиятини йўқотиб бормоқда. Инсонлар фаолияти принципиал тарзда ўзгарди, улар технологияларни бошқаришларига, умумий мақсадларига эришиш учун тайёр бўлишларига тўғри келаяпти.
Замонавий киши ўз кучини янги билимлар, кўникмалар ва малакалар олишга эмас, балки тез эскирадиган ва нофункционал билимлардан халос бўлишга йўналтиришга мажбур бўлаяпти.
Аммо, ушбу фикр қанчалик парадоксал бўлмасин, реал таълим шароитида ўқув мақсадларига йўналтирилган ва лойиҳалаштирилган ўқув жараёнини ташкил этиш керакки, унда ўқитувчи ва таълим олувчилар давр ўзгаришини тушуниб етишлари ва бунга тайёр бўлишлари лозим. Демак, ўқув жараёнини технологиялаштириш зарурияти келиб чиқди. Биз дастлаб технология тушунчасига тўхталамиз.
«Технология» – юнонча «teche» сўзидан олинган бўлиб, маҳорат, санъат ва «logos» – сўз, таълимот маъносини англатади.
Технология деганда субъект томонидан объектга кўрсатилган таъсир натижасида субъектда сифат ўзгаришига олиб келувчи жараён тушунилади. Технология ҳар доим зарурий воситалар ва шароитлардан фойдаланиб, объектга йўналтирилган мақсадли амалларни муайян кетма-кетликда бажаришни кўзда тутади.
Таълимни технологиялаштиришнинг асосини таълим жараёни ва таълим олувчиларнинг берилган шароитларда ва ажратилган вақт ичида лойиҳалаштирилаётган ўқув натижаларига эришишларини кафолатлаш мақсадида тўлиқ бошқаришга йўналтирилган ғояси ташкил этади. Бундай ёндашишнинг моҳияти, таълим жараёнини тизимлаштиришдан, уни аниқ расмийлаштирилган ва қисмлари бўйича аниқ элементларга ажратиш ёрдамида максимал шакллантиришдан иборат.
Тадқиқотларда технологиялаштириш ўқув жараёнининг қатнашувчиларининг (таълим берувчи ва таълим олувчилар) ўзаро ҳаракати усули ва воситалари деб фикр юритилади. Таълим технологиясининг элементлари-усуллар, йўллар, воситалар ва шакллар қуйидагиларга адекват танланади ҳамда қўлланилади:

  • Таълим мақсадларига;

  • Ўқув ахборотининг мураккаблигига ва мазмунига;

  • Таълим олувчиларнинг ёши, психологик ва физиологик хусусиятларига;

  • Таълим берувчининг педагогик маҳоратига ва индивидуал хусусиятига;

  • Ўқув муассасасининг моддий таъминланганлигига.

Б.Зиёмуҳаммедов ва Ш. Абдуллаевалар фикрича, таълим технологияларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш илмий муаммо сифатида махсус тадқиқотлар олиб боришни кўзда тутади. Бунда, энг аввало, қуйидагиларни аниқлаш лозим:

  • таълим технологияларини илмий ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш учун ижтимоий-педагогик асослар мавжудлигини аниқлаш;

  • таълим мажмуа сифатида нимани англатиши ва қандай таркибий қисмлардан ташкил топганлигини белгилаш;

  • таълим технологиясининг функционал мажмуи жараён сифатида нималардан иборатлигини аниқлаш;

  • таълим технологиялари Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури мақсадларига қай даражада тўғри келиши ва уни баҳолаш мумкинлигини кўрсатиб бериш;

  • педагогик технологиянинг мажмуалар назариясининг асосий қонуниятларига мослигини назоратда тутиб туриш йўл-йўриғини ишлаб чиқиш.

Шуни айтиш жоизки, таълим технологиялари, педагогика илмининг тадқиқот объекти сифатида, аниқ фанларни ўқитиш услуби бўлибгина қолмай, ижтимоий фанларни ўқитишда ҳам янгича ёндашув сифатида қайд қилиниши лозим.
Баъзи тадқиқотчилар ўқув жараёнини технологиялаштириш орқали сифатли ва ҳақиқий таълим беришга эришиш мумкинлигини ҳамда ҳар қандай технологиянинг етакчи звеноси охирги натижага эришиш деб ҳисоблайдилар.
Масалан, Г.К.Селевко фикрига кўра: «Технология хусусий методикадан ўзининг натижаларини мустаҳкамлаш бўйича фарқланади, унда жараёнли, сонли ва ҳисобли компонентлар кўпроқ тақдим этилади».
Ўқитиш назариясида технология предметли методикадан фарқли ўлароқ, қуйидагича лойиҳалаштирилади:

  • мавжуд шароитлардан келиб чиққан ва белгиланган натижаларга йўналтирилган ҳолда, режалаштирилган аниқ педагогик фаолияти орқали;

  • таълим берувчилар томонидан дарсни услубий жиҳатдан ишлаб чиқишдан фарқли равишда, таълим олувчиларга ва уларнинг шахсий фаолияти ҳисобига ўқитишда ютуқларга эришишларини таъминлашга йўналтирилиши орқали;

  • технологияда ортиқча ҳеч нарса бўлмаслиги шарт: қайта ўзгартириш йўллари, усуллари ва воситаларини алмаштириш, бу – технологиянинг йўқлиги белгисидир.

Ф.Персиваль ва Г.Эллингтоннинг эътирофича, «таълимда технология» атамаси ахборотни тақдим этишнинг ҳар қандай воситасини қамраб олади. Булар «таълим тизимида қўлланиладиган жиҳозлар, масалан, телевидение, тил ўргатиш лабораториялари ва тасвирларни акс эттирувчи турли воситалар. Бошқача айтганда, таълимда технология – бу аудивизуал воситалар».
Бу таърифда «таълимда технология»дан кўра кўпроқ «таълим технологияси»га урғу берилади, чунки у ўзида ўқув жараёнини таъминлаш учун махсус яратилган ва мослаштирилган воситалар (телевидения, тил ўргатиш лабораторияси)ни ҳамда уларни амалда қўллаш методикасини бирлаштиради.
Бизнинг фикримизча, таълимни технологиялаштириш - бу ўқитиш жараёнига технологик ёндашув асосида ўқув мақсадларига кафолатли эришиш учун талабалар ва педагоглар ўзаро фаолиятининг самарали ташкил этилишидир.
Демак, ўқув мақсадларига кафолатли эришиш учун таълим жараёни технологик ёндашув асосида олиб борилиши лозим.
Таълимни технологиялаштириш – ўқитиш воситалари асосида таълимни ташкил қилиш, ўтказиш ва баҳолаш усуллари мажмуи ҳисобланади.
Демак, таълим технологиясининг асосий моҳияти – ўқув натижаларига кафолатли эришилишини таъминлаш мақсадида ўқитиш жараёнини тўлиқ лойиҳалаштиришдан иборат.


Технология, объект, методика, таълимни технологиялаштириш, тажриба, ўқитиш воситалари, ғоя, субъект.




Адабиётлар

    1. Олимов Қ.Т. Замонавий таълим технологиялари. Монография. Тошкент – 2007. 87 б.

    2. Зиёмуҳаммадов Б.,Абдуллаева Ш., «Илғор педагогик технология-лари». Т.: Абу Али Ибн Сино, 2001. – 80 б.

    3. Педагогика: педагогические теории, систему технологии. Под.ред. Смирнова, М.:Издательский центр «Академия»,1999-544 с.

    4. Педагогик технологияларнинг ривожланиш тарихи // Касб-ҳунар таълими. №2. 2005. Б. 16-25.

    5. Селевко Г.К. Современные образовательные технологии.-.:Народное образование, 1998. – 256 с.

    6. (Persival F., Ellihgton H.A. handbook of Касб-ҳунар таълими. №4-2002- 21 б.



Download 2,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish