Мусиқа назарий меърос
Кириш
Аждодларимиздан қолган улкан маънавий ва маданий меъроси бўлмиш ўзбек мумтоз мусиқаси истиқлол йилларида янгича даврни бошидан кечириди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар махкамасининг 2010 йил 7 октябрдаги 222-сонли қарорига асосан 2010-2020 йилларда номоддий маданий меърос объектларини махофаза қилиш асраш тарғиб қилиш назарий меросни қадрлаш дастури қабул қилиинди. Бундан ташқари 2017 йил 17 ноябрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш тўғриси”даги ПҚ 3391-сонли қарорида халқимиз маъданий меросининг ажралмас қисми миллий мақом санъати ўзининг қадимги тарихи, теран фалсафий илдизлари, бетакрор бадий услуби ва бой ижодий ананалари билан маънавий хаётимизда муҳум ўрин эгаллаши айтилади. Уни асраб-авайлаш ва келажак авлодларга тўла холда етказиш муҳум вазифалардан саналади.
Мусиқа меросимизнинг нодир манбаларини ўрганиб ёш авлодга ўргатиш бизнинг вазифамиз бўлиб ҳисобланади.
Мусиқий меросимизнинг илмий тафаккур асослари назарий йуналишлар устида изланишлар олиб борган Абу Наср ал-Фаробий, Абу Али ибн Сино, Сафуиддин Урмавий, Абдулқодир Мароғий, Абдураҳмон Жомий, Нажмиддин Кавкабий, Дарвишалий Чангий ва бошқа қатор муаллифларнинг ёзган илмий рисолаларида мусиқа маданиятининг қайси жабхаларига кўпроқ ахамият берилганлиги ва бу муаллифлар яшаган даврдаги тарихий шарт шароитлар тўғрисида фикр юритилади.
Булардан келаб чиқадики, Уйғониш давридан то хонликлар замонигача яшаб ижод қилган алломаларнинг мусиқий борасида яратган илмий рисолалари бизгача етиб келган. Аммо улардан олдин яшаб ижод этган олимларнинг мусиқа тўғрисида ёзиб қолдирилган рисолалари ва ҳатто ўзларининг номлари ҳам бизгача етиб келмаган.
IX асрнинг иккинчи ярмида Мовароуннахр ва Хуросонда илм-фан, маданият ва санъатнинг ривожланишида бир қатор олимлар ўзларининг илмий асарлари билан жаҳонга машҳур бўладилар. Улар Ал-Форобий, Ибн Сино, Урмавий, Абдулқодир Марғоний ва бошқалар эди.
Ўрта асрларда мусиқашунослик риёзиёт (математика) илмининг бир қисми ҳисобланган бўлиб, етук олимлар шу услубда мусиқанинг назарий томонларини ҳам таҳлил қилишга интилганлар. Форобий ҳам етук олим сифатида ушбу ишга қўл урган йирик олимлардан биридир. Риёзиёт илми: ҳисоб /(арифметика), ҳонадаса (геометрия), фалакиёт (астраномия) ва илми мусиқийдан иборат эди.
Замонавий тадқиқотчилар Ўрта Осиёда ва ҳусусан, Ўзбекистон заминида мусиқа санъатининг назарий асослари IX асрдан буён яратила бошлаган деган фикрни илгари сурмоқда. Форобийнинг мусақишунослик асарларида унгача мавжуд бўлган алломалар меросида айрим ноаниқликлар, айниқса назарий масалаларда номукаммалликлар бўлганлигини таъкидлайдилар.
Форобий таълимотида мусиқа илми уч асосий йўналишдан таркиб топиб илм ва санъат муштарак фан тушунчаси сифатида ишлатилганлиги таъкидланади. Шунга кўра, мусқанингуч асосий йўналиши Форобий ислоҳотида қуйидаги атамалар билан юритилган:
санъату мусиқий назария / назарий мусиқий санъати;
санъату мусиқий амалия / амалий мусиқий санъати;
илми назария / соф назарий илм, бошқача қилиб айтганда математик мусиқий назарияси.
Ана шу таснифотдаги “амалий мусиқий санъат”, энг аввало, амалиётнинг ўзини ва унинг ҳақидаги билим ҳамда тажрибаларини назарда тутади. Мазкур билим ва тажрибаларнинг моддий ифодаси сифатида чолғу асбоблари тушинилган. У даврда том маънодаги, яъни яхлит ва изчил мусиқий матн тарзидаги нота ёзувлари амалиётга жорий этилмаганлиги сабабли, мусиқийнинг суратини (ташқи шаклини) чолғу асбоблар дастасида ўрнашиб қолган пардабандлар сифати тасаввур этилган.
Шарқ оламида Форобийдан кейин мусиқа илми ва созшунослик соҳаларида қалам тебратган йирик алломаларидан бири Абдулқодир Мароғийдир.
Мароғий асарлари орасида мусиқийнинг илмий ва амалий асослари ҳамда созшуносликка оид рисолаларнинг энг эътиборлиси “Мақасид-ул алҳон” (Куйдан мақсадлар) асарлари ҳисобланади.
Бу асарда чолғу асбобларига доир махсус боб мавжуд ва унда Шарқ халқларининг (аҳли Ажам назарда тутилади) мумтоз мусиқада эътибор топган 44 та соз ҳақида музокаралар юритилади.
Форобий ва Мароғийнинг чолғушунослик таълимотининг бугунги кунда Шарқ (Ажам) халқларида истеъмол қилинадиган мусиқий асбоблар билан қиёслашда, биринчи навбатда, мазкур олимларнинг назарий қарашлари, тушунча ва иборалар тизимидан хабар топиш тақозо этилади. Форобийда мусиқий тушунчаси икки жиқатга ажратилиб, бири ғоя сийғаси (яъни, ички маъно-мазмуни), иккинчиси адо-ижро шакли дейилади. Биринчиси, созанданинг онгида содир бўладиган ғоя ҳайъатини (шаклини) назарда тутади. Иккинчиси – адо ҳайъати, бугунги тил билан айтганда ташқи, яъни ижро демакдир.
Ижро Форобий назарида мусиқий воқеълик икки хил, сунъий ва табиий тарзда бўлиши мумкин. Табиийси – инсон овози ва унинг энг мукаммал ижро воситаси ҳисобланади. Сунъийси – инсон овозига тақлид тарзида яратилган чолғу асбоблари деб билинган. Бугун барҳаёт чолғу созларимизни, бу илмий ғоянинг амалдаги исботи дейишимиз мумкин. Дарҳақиқат, бизнинг танбур-дуторларимиз, найу ғижжакларимиз, қўшнайу қўш бўламонларимиз мисолида, бу устувор фикр нақадар ҳаётий эканлигига ишонч ҳосил қилиш қийин эмас.
Мароғийда мусиқа “алҳон” сўзи билан ифодаланади. Созанда ва созчи эса “мубашир” дейилади ва у созанда фикридаги ғояни рўёбга чиқарувчи ижрочини назарда тутади.
Форобий, Хоразмий ва Ибн Синодан кейин, илми мусиқий борасидаги энг йирик шахс Фаҳриддин Розий ҳисобланади. Унинг “Мифтоҳи улум” (Илмлар калити) қомусида мусиқийга оид катта бўлим бор. Бу Қомус Хоразмшоҳ Тақашга бағишланган. У Жалолиддин Мангубердининг бобоси ва Муҳаммад Хоразмшоҳнинг отаси бўлади. Номлари зикр этилган учала Хоразмшоҳ ҳам мусиқага ўта ишқибоз бўлганлар. Улар ҳаммаси соз (асбоб), ҳозирги ибора билан айтилганда “дутор” чалганлар. Жалолиддин Мангуберди эса, ҳарбий ғалабалар шаънига 25-27 қисмлик “навбалар” чалишни буюрган. Бу ҳақида Зиё Бунёдовнинг Хоразмшоҳлар – Ануштегинлар силсиласи ҳақидаги монографиясида қизиқарли маълумотлар мавжуд.
Бу манбадаги биз учун, энг эътиборли ахборот, “навба” ҳақидаги тафсилотлардир. “Навба” арабча сўз бўлиб, кўп қисмли, яъни навбатма-навбат чалинадиган мусиқий асар, таснифотни англатади. Бошқача қилиб айтганда, “навба”, биз бугун “мақом”, “шишмақом” дейдиган кўп қисмли мусиқий тузилманинг бобо шакли (прототипи)дир.
Дарвишали ижоди улуғ мусиқашунослар силсиласидаги сўнгги ҳалқа. Ундан кейин юзага келган мусиқий рисолаларда, илмий-назарий салоҳият тобора пасайиб бориши кузатилади. Дарвишалидан сўнг, яъни XVIII асрнинг иккинчи ярми-ХХ асрнинг бошларида ёзилган манбаларди оғзаки характердаги маълумотлар, ўтмиш муаллифларидан оддий кўчирмалар, илмий-назарий қарашлар ўрнига ривоят ва афсоналар кўпроқ ўрин олади. Тарихий маълумотларнинг далолат беришича, XVII асрнинг бошларида юзага келган маданий-маърифий инқироз туфайли кўплаб моҳир созанда ва мусиқашунослар бошпана ахтариб, Мовароуннаҳрдан Ҳиндистонга, Бобурийлар салтанатига мухорижлик қилганлар. Шу боисдан Кавкабий ва Дарвишали шогирдларининг кўпчилиги Эрон ёки Ҳиндистонда фаолият кўрсатганлигини кузатишимиз мумкин.
Кавкабий ва Дарвишали гарчи бир-бирига яқин даврларда яшаб ижод этган ва ҳаттоки, ўзаро устоз-шогирд муносабатларида бўлсалар-да, уларнинг илмий қарашларида фарқли жиҳатлар оз эмас. Қисқаси, уларнинг ҳар бири ўз даврининг маҳсули ва замон талаби ҳамда эҳтиёжларига қараб иш тутишлари ҳам табиий.
Кавкабий Бухоро фарзанди, лекин Ҳиротда таҳсил топган. Жомий ва Навоий ҳазратлари назарига тушганлиги ҳам алоҳида эътиборга сазовор. У бир тарафдан “илми адвор” таълимотининг ёрқин намояндалари, Сафиуддин Урмавий, Абдулқодир Мароғий ва айниқса, Абдураҳмон Жомий издоши. Иккинчи томондан, замон талабига кўра, Кавкабий ижодида мусиқа борасида диний эътиқод етакчи ўринга чиқа бошлаганлиги сезилиб туради.
Дарвишалини эса, илми мусиқийда улуғлар салафининг сўнгги вакили дейиш мумкин. Ундан кейин – то Фитратгача, бу соҳада ўзича йўл тутиб, мустақил фикр юритишга, амалий жараённи холис баҳолашга интилган мусиқий шахс бизга маълум эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |