Тайёргарлик босқичи: жонлантирувчи фурсат, аввало давомийроқ ролли ўйинларда ва тажрибасиз гуруҳларда (масалан, пантомима ва бошқ. ёрдамида, ҳеч қандай бачканаликсиз), сценарий/мавзу (можаро, вазият, рол)ни белгилаш ва режалаштириш, қуръа ташлаш методи билан бажарувчиларни танлаш, ролларни бажарувчилар ва томошабинлар розилиги/тайёргарлиги, англашмовчиликларни тушунтириш, ўйин қоидалари ва мақсадлари билан таништириш; қўшимча: ўйин материалини ва кузатувлар натижалари/вазифаларини рўйхатга олиш учун анкеталарни тарқатиш, реквизитни бериш.
Ўтказиш босқичи: тасаввурдаги саҳнада ролли ўйин (томошабинлар билан бир баландликда), имкони бўлса, темпни бузмасдан; мақсад: рол билан тенглаштириш; техника:
айлана аквариум/балиқли ҳовуз: бир гуруҳ ўйнайди, иккинчиси томоша қилади (зарурият бўлганда оғзаки аралашиши мумкин);
мураккаб конструкцияли метод: бир вақтда бир неча гуруҳларда ўйин (масалан, бир томошабинли 2-3 кишилик бир неча гуруҳ, умумий гуруҳда баҳолаш);
ролларни алмаштириш (иштирокчилар орасида алмашиш);
роллар ротацияси.
Баҳолаш босқичи (давомийлиги бўйича камида ўйин каби, оптимал: икки марта давомийроқ): бажарувчиларнинг ўз ролларидан хулосалари (ўйинда пайдо бўлган асабийлик ёки қизиққонлик ўйиндан кейин қолмаслиги муҳимдир); барча учун бевосита қайта алоқа ва ўтказиш бўйича тажриба алмаштириш, жараён ва тарбияни баҳолаш; ўз-ўзини баҳолаш; ҳаракатлар ва уларнинг сабаблари/мотивлари, ўқув жараёни самараси, шунингдек, ҳиссиётларни англаш ва баҳолаш (оғзаки ифода); қўйилган мақсадларни ҳақиқий натижалар билан таққослаш; хулоса чиқариш; қўшимча: билимларни бошқа вазиятларга кўчириш; кейинги ролли ўйинлар (қайта кўриб чиқилган /ўзгартирилган роллар, альтернатив ҳаракатлар ҳамда ечимлар имкониятлари); олдинги таълим билан бирлаштириш ва келажакдаги таълим режасини тузиш; натижаларни ҳамда ролли ўйин методини кўчиришда чеклашларни аниқлаш.
Баҳолашда қўлланиладиган методлар ихтиёрида бўлган вақт (45 мин.) ва иштирокчилар даврасидан (болалар, ўқувчилар, талабалар) боғлиқ бўлади. Баҳолаш фазаси вақт бўйича икки қолган фазага етарли муносабатда бўлиши керак:
Баҳолашнинг эҳтимолли методлари/воситалари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
кузатув баённома;
сўровнома (гуруҳ ёки алоҳида иштирокчини сўраш);
ёзма: сўров варағи;
оғзаки: интервью;
тест (билимларни баҳолаш);
мияга ҳужум методи, қайтар алоқа;
видеоёзув,
доска/пинванд/флипчарт (кузатувчиларнинг қўшимчалари учун).
Сўровномага қуйидаги саволларни киритиш мумкин:
белгиланган ижтимоий ва ўрганиш ўқув мақсадларига эришиш саволлари (натижа ёки маҳсулот баҳоси/ўқув мақсади эришилганлик);
ўрганиш ўқув мақсадлари;
мавзу бўйича махсус касбий билимлар;
турли гуруҳлар билан қизиқишлар бўйича тенглаштириш;
ижтимоий ўқув мақсадлари;
ҳамкорлик;
гуруҳда ишлашга қизиқишлар;
сўз равонлиги.
Ўқитиш ва ўйинни ташкил этиш бўйича саволлар (жараённи баҳолаш):
ўқитишни ташкил этиш;
таълим муассаси самарадорлиги;
ролли ўйинга вақт сарфи;
гуруҳнинг оптимал катталиги;
ўйинни ташкил қилиш;
ролли ўйинни режалаштириш;
видеоёзув фойдаси;
ўйин қўлланмаси.
Ролли ўйин умумий баҳоси ёки умумий танқиди:
ролли ўйиндан мамнун бўлиш;
бундай ўйинда қатнашиш бўйича тавсияномалар ва унга тайёргарлик;
танқид ва тавсияномалар.
Баҳолаш фазасида (оғзаки, ёзма) эҳтимолли саволлар:
… асосий ва иккинчи даражали иштирокчиларга:
Ўзингизни ҳозир қандай ҳис этяпсиз?
Ўзингизни ролда қандай ҳис этасиз?
Нимага айнан шундай қилдингиз?
Бу ҳаракатлар орқали нимага эришмоқчи бўлдингиз?
Муаммо ечими билан қанчалик қониқдингиз?
... кузатувчи/кузатувчиларга:
Роллар ижрочилари ўзларини қандай ҳис қилишди?
Ижрочилар бир-бирини тушунишдими?
Ролларни тақсимлаш кузатилдими?
Далилларни келтириш конструктив/иш бўйича бўлдими?
Рол ижрочисининг қандай фикри сизга ёқди ёки ёқмади? Нима учун?
Роллар ижрочилари нутқ, мимика, имо-ишораларни қандай қўллашди?
… барчага:
Муамони ечиш учун қандай натижалар мавжуд эди?
Қандай факторлар Х ижрочи қабул қилган қарорга таъсир кўрсатди?
Ечим топиш сифати қандай эди?
Сиз ўзингизнинг фикрингиз ва тарбиянгизни англадингизми?
Ўзингизнинг ҳаракатингиз/ўқишингиз учун қандай хулосалар қиласиз?
Ўйин ва воқелик орасида қандай фарқликлар мавжуд?
Қандай шароитларда реал вазиятда ўйин вазиятидагидек ўзини тутиш мумкин?
Ролли ўйин мақсадларига эришиш нимадан боғлиқ?
Баҳолаш ролли ўйинни ташкил этишнинг дидактик элементи сифатида қаралиши ўтказишда бевосита қайтар алоқа бўлиши, ўқув мақсадларига эришилганлигини баҳолаш мезонлари асосида текшириш муаммоли мавзулари учун очиқ методлари қўллаш тавсия этилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |