1.2. Ўқув муассасаларда тарбиявий ишларни замонавий ёндашувлар асосида қўллаш ҳолати
Ҳозирги замон воқеликлардан келиб чиққан ҳолда тарбия соҳасида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар ўқитувчидан доимий изланишни, ўқув фаолиятда тарбиявий ишларнинг янги, нисбатан самаралироқ усуллари ва воситаларидан фойдаланиб ишлашни талаб этмоқда. Ёшларни баркамол авлод сифатида тарбиялаш уларни маънавий-маърифий қобилиятларини ўстириш, уларни жамиятга, оилага, Ватанга фойда келтирадиган сифатида вояга етказиш ўқува назариясининг муаммоларидан ҳисобланади.
Биринчи галда ўқув муассасалар таълим тизимини замонавий лойиҳаси тайёрланиб, таълим тизимининг асоси бўлган янги ўқув режалар, дастурлар яратилди. 1993 йилдан давлат таълим стандартлари ишлаб чиқилди ва бакалаврлар тайёрлашда қўлланила бошлади. Вилоят марказларида ташкил этилган олий ўқув юртларида мутахассислар тайёрлаш сифатини ошириш, уларнинг илмий интеллектуал имконият ва моддий техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида 1995 йил 31 майда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Ўзбекистон Республикаси минтақавий олий ўқув юртларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” махсус қарор қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси нинг “Таълим тўғрисида” қонуни ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастури асосида олий таълим муассасалари моддий техника базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, уларни замонавий ўқув лаборатория ускуналари ва компьютер техникаси билан жиҳозлаш, машғулотлик ва ўқув услубий материаллар, педагог кадрлар билан таъминлаш амалга оширилди. Шунингдек, мамлакатимиз олий ўқув юртларида таълим сифатини ошириш, хорижда тайёрланадиган мутахассисликларни қўшма факультет ва институтлар кўмагида тайёрлаш тажрибаси йўлга қўйилди. Ўзбекистонда олий ўқув юртлари нуфузини ошириш, нодавлат таълим масканлари сонини кўпайтириб, соҳага юқори малакали кадрларни жалб этиш ва рақобатни кучайтириш йўлга қўйилмоқда.
Муассасаларда тарбиявий ишларни самарали ташкил этиши ҳозирги тарбия тизимини янада ошириб боришда асосий омиллардан ҳисобланади. Ундан ташқари муассасалардаги юридик шахс мақоми молия ҳўжалик фаолиятида мустақил бўлгани, ўқув кадрларни иш сифати натижаларини холисона баҳолаш асосида моддий ёрдам бериш тарбия соҳасида ўқув ёндашувлар асосида олиб борилаётган жиддий ишлар ҳисобланади.
Мамлакатимиз келажаги ёшлар қўлида экан тушунчадон, маънавиятли, мустақил фикрлаб, мустақил иш юритадиган ёшларни тарбиялаб, мамлакат раҳбари таъбири билан айтганда, жамиятимизнинг энг катта бойлиги, ақл-заковат бойлиги бўлмиш йигит-қизларимизни тарбиялаш мамлакатимиз ҳаётида биринчи даражали вазифа эканлиги кўп бор таъкидланди.5
Республикамизда тарбия тизимини ривожлантириш тамойили ўзлуксиз тарбия тизимининг барча турларида тарбия жараёнини демократлаштиришни талаб этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 3 майдаги ПҚ-4307-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, ёшларни мустақил ҳаётга дунёқараши кенг, фаол фуқаролар этиб тарбиялаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасида муҳокама қилган:
Узлуксиз маънавий тарбия концепцияси .
Узлуксиз маънавий тарбия концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари режаси
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратсгиясида назарда тутилган аҳоли, айниқса ёшлар тарбияси билан боғлик вазифаларни самарали амалга ошириш, уларни тинч-осойишта ҳаёт учун энг зарур таянч компетенциялар билан таъминлаш;
-маънаний тарбияни баҳолашнинг илмий асосланган индикаторларини ишлаб чиқиш;
-тарбия жараёнида Узлуксизлик, узвийлик тамойилларига таянган ҳолда аввало, онанинг ҳомиладорлик даврини тўғри ташкил этиш, гўдаклар ва болаларни маънавий тарбиялаш бўйича асосий йўналишларни белгилаш;
-ёшларда Ватанга садоқат, тадбиркорлик, иродалилик, мафкуравий иммунитет, меҳр-оқибатлилик, масъулиятлилик, бағрикенглик, ҳуқуқий маданият, инновацион фикрлаш, меҳнатсеварлик каби муҳим фазилатларни болаликдан бошлаб босқичма-босқич шакллантириш;
-ҳомиладорлик давридан бошлаб 30 ёшгача давом этадиган
Узлуксиз маънавий тарбияни амалга оширишда ота-она, тарбиячи, ўқитувчи, Узлуксиз таълим муассасалари ва маҳалла жамоатчилигининг ўзаро самарали ҳамкорлиги механизмини ишлаб чиқиш ва ҳаётга жорий этиш;
аҳолининг фарзанд тарбияси бўйича тушунчаларини, педагогик маданиятини ошириш, фуқароларни Узлуксиз маънавий тарбиянинг жаҳон тажрибасида синовдан ўтган самарали педагогик технологиялари, усуллари ва амалга ошириш шакллари билан мунтазам таништириб бориш;
оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали тарқатилаётган ғаразли ахборотлар, одоб-ахлоқни емирувчи иллатлар, ёшларни залолатга бошловчи бузғунчи ғояларга карши соғлом дунёкарашни шакллантириш;
Узлуксиз маънавий тарбияни ташкил этишда давлат ташкилотлари, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари ва хусусий секторнинг ҳамкорлигини самарали йўлга қўйиш.
Таълим-тарбия соҳасида ўқув ёндашвларни асослантириш ўзида фалсафа, психология ва ўқуванинг инсонпарварлик ғояларини мужассамлаштиради.
Янги давр шиддати таълим-тарбия тизимига ҳам ўзининг аниқ, қатъий талабларини қўймоқда.
Ушбу талаблар доирасида таълим соҳасида педагогларнинг моддий-маънавий шароити тубдан яхшиланиб, таълим сифатини оширишнинг замонавий технологиялари жорий қилинмоқда.
Тарбия ва таълимни бир-биридан алоҳида ажратиб бўлмайди, бу икки жараён ўзаро уйғун, Узлуксиз асосда ташкил этилгандагина одобли, ахлоқий фазилатларга эга, юксак маънавиятли, шу билан бирга тушунчадон, зукко, руҳан ва жисмонан соғлом, кенг дунёқараш ва тафаккурга эга, замонавий касб-ҳунар эгаси бўлган ватанпарвар ёшларни етиштириб беради.
Ўзбекистонда ёшлар тарбиясини замонавий асосда илмий-технологик ислоҳ қилиш борасида олиб борилаётган ишлар уни бугунги кун эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда илмий асосланган таянч компетенциялар, фазилатлар асосида шакллантиришни талаб этмоқда.
Тарбияга янгича, тизимли ёндашув, болада таянч фазилатларни кафолатли шакллантиришда оила, мактабгача таълим, умумий таълим, ўрта махсус касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари, маҳаллаларнинг ижтимоий-педагогик имкониятларини тўлиқ юзага чиқаришни ва улар орасида илмий-методик узвийликни янги даражага кўтаришни тақозо этади.
Маънавий тарбия соҳасида ўқитувчиларнинг фаолиятини методик таъминловчи ўқув материаллари, шу жумладан, маънавий тарбия соҳасига оид методик қўлланмалар, ўқувчилар учун зарур машғулотликлар етарли эмас.
Шу муносабат билан «Узлуксиз маънавий тарбия» концепциясини муваффақиятли амалга ошириш орқали маънавий тарбия тизимини янада ривожлантириш алоҳида аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлиги чиқарган қарорларида ўқувчилар ўртасида онгли интизомни кучатиришни таъминлаш ва уларнинг бўш вақтларини яхши ўтказишга хизмат қиладиган тарбиявий ишларни кенг йўлга қўйиш зарурлиги кўрсатиб берилганэ эди. Бу қарорда ўқувчиларнинг тарбиявий ишларда тарбия вазифаларига бўйсундирилиши муассаса ўқувчиларининг муваффақият билан ўқишларига кўмаклашувчи ва жамиятнинг ҳар томонлама маълумотли ҳолда фаол ўқувчилари қилиб тарбиялашга ёрдам бериш керак деб айтилган.1
Ўқув муассасаларда тарбиявий ишларни ташкил қилиш ишлари асосан қуйидаги вазифалардан иборат:
а. Ўқувчиларда ватанпарварлик дунёқарашини тарбиялашда сиёсий савиясини ошириш;
б. Ўқувчиларни миллий ғоя асосида Ватанга муҳаббат, миллатга садоқат руҳида тарбиялаш;
в. Ўқувчиларни ижтимоий –сиёсий фаолиятини, ташаббускорлигини ўстириш, уларнинг мамлакатимиз ижтимоий –иқтисодий ҳаётга онгли равишда иштирок этишини таъминлаш;
г. Ўқувчиларнинг олган тушунчаларини кенгайтириш, чуқурлаштириш ва амалда қўлланиш вазифасини тўғри ҳал қилишга ва муассасани битириб чиққандан кейин эркин равишда бирон касб танлашга тайёрлашга ёрдам бериш;
д. Ёшларни ўз-ўзини бошқариш ва ўстириш, санъат, жисмоний тарбия ва спорт ҳамда бошқа соҳаларга бўлган қизиқишларини янада ошириш;
е. Ўқувчиларнинг бўш вақтларини хурнсадона ўтказишларига ва уларнинг соғлиқларини мустаҳкамлашга хизмат қиладиган ўйин –кулгилар ва бошқа хил тарбиявий ишларни йўлга қўйиш.
Ўқув йилининг бошида тарбиявий ишларни олиб бориш учун режа тузилади, ташкиллашади. Бу ташкиллаштириш қуйидаги бошқариш манбалар асосида ташкил қилинади:
режалаштириш манбаи;
ташкиллаштириш манбаи;
созлаш ва мувофиқлаштириш манбаи;
назорат қилиш манбаи;
рағбатлантириш манбаи.
Яъни режалаштириш манба асосида мақсадга эришиш воситаларини белгилаб тартибга солишдан иборат бўлса, тузган режа асосида тарбиявий ишларни амалда тадбиқлаш учун ташкил қилиш керак, ташкил қилганда ҳам яхши ташкил қилиш зарур. Тарбиявий ишларни ташкил қилишда уни созлаб ташкил қилиб режага мувофиқлаштириш зарур.
Созлаб ва режага мувофиқ ташкил қилгандан кейин бошқарувчи томонидан назорат ишларини олиб бориш зарур.
Назорат қилгандан кейин ишни қай даражада ташкилланган ва фаолият олиб бораётганига нисбатан ҳисоб –китоб қилиб унга бошқарадиган шахсларни рағбатлантириш шарт.
Ўқув муассасаларда бошқариш тизими бир неча бошқариш манбаларга асосланган бўлмоғи лозим:
- муассасаларнинг ўқув-моддий –техникавий базасига таалуқли тарбия ишлари;
- муассасани тарбиячи ва техник ходимлар билан таъминлаш, уларни жой-жойига тўғри қуйиш ва улар билан ишлаш;
- тарбиячиларнинг салоҳияти ва фаолиятини бошқариш жараёнига, унинг талабига жавоб бера олиш;
- муассасада тарбиявий ишларни инновация асосида ташкил қила олиш;
- синфдан ва мактабдан ташқари тарбиявий ишларни ташкил этиш;
- синф раҳбарининг функция ва вазифаларини ташкил этиш;
- ўқувчилар билан алоҳида олиб бориладиган тарбиявий ишлар;
- ота-оналар комитетини ташкил этиш;
- молия хўжалик ишлари.
Ҳалқни маънавий –руҳий мустаҳкамлаш ва ривожлантириш –Ўзбекистон жамиятининг ўзига хос ўқув талабларига асосланади. Бошқаришнинг ўқув хусусиятлари амалга оширилаётган ислоҳотларимизнинг самарадорлиги бой тарихий меросларимизнинг кенг ўрганилиши, маданият, санъат, фан ривожи билан ўзвий боғлиқдир.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тарбиявий ишлар тизимини ташкил қилишга оид қўйилган талаблар:
тарбия соҳасида ягона давлат сиёсатини рўёбга чиқариш;
муассасаларни иш фаолиятини мувофиқлаштириш ва услуб масалларида уларга раҳбарлик қилиш.
Бу талабларни амалга ошириш учун бошқариш усуллари асосий роль ўйнайди.
Ўқув ёндашувларнинг асосий шарти ўқитувчи учун сўзлаш, кўрсатиш, топшириқлар бериш, назорат қилиш ва ижод қилдириш орқали, ўқувчи учун эса диққатни жонли кузатиш, топшириқлар бажариш ва ижод қилиш орқали маънавий фаолиятни фикрлашга ўрганишдан иборат.
Ўқув ёндашувларни асосий жараённи иштирокчиларини фаолият турлари
Ўқув технологияни бир қанча белгиларига қараб турларга ажратилади.
1.Барча фаолиятини бошқариш бўйича ўқув технологиянинг қуйидаги турларини фойдаланиш мумкин:
классик маъруза;
техник воситалари билан ўқитиш;
машғулотлик бўйича ўқитиш;
фаолият бўйича ўқитиш;
кичик гуруҳлар тизими;
компьютер ёрдамида ўқитиш;
репетиторлик тизими.
2.Қўлланадиган асосий метод бўйича қуйидаги турларга ажратилади:
- догматик репродуктив метод;
- тушунтириш, кўргазмали;
- ривожлантирувчи таълим;
- муаммоли таълим;
- изланишли ва ижодий таълим;
- дастурлаштирилган таълим методи;
- диалог метод;
- ўйин методи;
- ўз-ўзини ривожлантирувчи таълим;
- инновацион тарбияли таълим методлари.
3.Ташкилий шаклларига кўра, қуйидаги турларга ажратилади:
-ҳозирги анъанавий ва ноаъанавий тарбия шакллари;
-шахсий йўналтирилган ўқув жараён асосидаги технология;
-ўқувчилар фаолиятини жадаллаштириш шакли;
-тарбия жараёнини бошқариш ва ташкил қилиш самарадорлиги;
-материални дидактик такомиллаштириш ва реконструкциялаш асосида;
-табиатга мослаштириш асосида;
-ривожлантирувчи тарбия жараёни.
4.Шахсни хусусиятлари ва сифатларини шакллантирувчи турлари:
-фанлар бўйича тушунча, ўқув кўникмаларини шакллантиришга йўналтирилган ўқув технология;
-ақлий фаолият усулларини шакллантиришга йўналтирилган – операцион технология;
-эстетик ва аҳлоқий муносабатлар соҳасини шакллантиришга йўналтирилган эмоционал –бадиий ва аҳлоқий технология;
-ижодий қобилиятларни ривожолантиришга қаратилган ёндашувлар.
Таълим дастурларини амалга оширувчи давлат ва нодавлат таълим муассасалари;
таълим соҳасида илмий-тадқиқот ишларини амалга оширувчи илмий-педагогик муассасалар;
Узлуксиз маънавий тарбия Концепцияси қуйидаги босқичларни қамраб олади:
Do'stlaringiz bilan baham: |