Таълим методи ва усуллари таълим технологиясининг таркиби



Download 25,25 Kb.
Sana01.06.2022
Hajmi25,25 Kb.
#625459
TuriСеминар
Bog'liq
8 мавзу 2 соат Таълим методи ва усуллари таълим технологиясининг (2)


8-МАВЗУ. Таълим методи ва усуллари таълим технологиясининг таркиби.
Таълим методлари турли шакллар ҳамда хилма-хил таълим воситалари ёрдамида жорий этилади.
Таълим шакллари таълим жараёнининг ташкилий-тузилмавий кўринишидир. Бугунги кунда таълим муассасаларида қуйидаги таълим шаклларидан самарали фойдаланиб келинмоқда: маъруза, семинар, амалий мушғулот, учрашув, тақдимот, саёҳат, ўқув конференцияси ва бошқалар.
Таълим жараёнида таълимнинг самарадорлигини таъминловчи муҳим элементлардан бири сифатида таълим воситалари эътироф этилади. Таълим воситалари сирасига қуйидагилар киради: техник ҳамда ахборот қурилмалари (диопроектор, кинедоскоп, ускуналар, радио, телевидение, компьютер, аудио ҳамда видео магнитафонлар), лаборатория жиҳозлари (кольбалар, пробиркалар, кимёвий реактивлар, микроскоп), харита, макеталар, диаграммалар, плакатлар, расмлар, чизмалар ва ҳоказолардан фойдаланилади.
Н.С.Сайидаҳмедов томонидан асосланган таълим методлари таснифи асосида дидактик жараён назарияси ётади. Маълумки, дидактик жараён ҳар қандай педагогик технологиянинг асоси сифатида ўзида қуйидаги учта компонентни мужассамлаштиради:

  1. мотивацион босқич;

  2. ўқув фаолияти;

  3. бошқарув.

Демак, дидактик жараён тузилмасига мос ҳолда таълим методларини қуйидаги уч гуруҳга ажратиш мумкин:
I. Ўқиш ва меҳнатга рағбатлантирувчи ҳамда мотивлаштириш методлари.
II. Ўқув-билиш фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш методлари.
III. Ўқув-билиш фаолиятини бошқариш методлари.
Ўз навбатида ҳар бир гуруҳ илмий асосда кичик гуруҳларга ажратилади:

I. Ўқиш ва меҳнатга рағбатлантирувчи ҳамда мотивлаштириш методлари

I кичик гуруҳ

II кичик гуруҳ

III кичик гуруҳ

Ўқишга қизиқишни рағбатлантирувчи методлар

Ўқиш ва меҳнатда бурч ҳамда жавобгарликни рағбатлантирувчи методлар

Меҳнатга ва муайян касбга қизиқишни рағбатлантирувчи методлар

  • билув ўйинлари;

  • ўқув баҳси;

  • ҳиссий-ахлоқий кечинмали вазиятлар яратиш;

  • апперцепцияли (идрокнинг тажрибага боғлиқлиги) вазиятларни яратиш;

  • билув янгиликлари вазиятларини яратиш

  • ўқиш ва меҳнатнинг муҳимлигига ишонтириш;

  • талабларни ифодалаш;

  • талабларни бажариш учун машқ;

  • ўқишдаги рағбат;

  • ўқишдаги камчилик учун танбеҳ

  • ғолибларни маънавий ва моддий рағбатлантириш;

  • ўқувчиларнинг ишлаб чиқариш воситаларини мустақил бошқаришга интилишларини рағбатлантириш;

  • иш жойидаги хулқини рағбатлантириш


II. Ўқув-билиш фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш методлари

I кичик гуруҳ

II кичик гуруҳ

III кичик гуруҳ

Ўқув-билиш фаолиятининг мўлжал асосларини вужудга келтириш методлари

Ўқув-билиш фаолиятини бажариш методлари

Меҳнатда ва меҳнатда назорат ва ўз-ўзини назорат методлари

Оғзаки:

  • ҳикоя;

  • суҳбат;

  • тушунтириш;

  • маъруза;

  • йўриқнома

Амалий:

  • машқ;

  • ўқув-ишлаб чиқариш тажрибаси;

  • ўқув-унумли меҳнат;

  • китоб билан ишлаш;

  • ёзма иш

Оғзаки:

  • индивидуал сўров;

  • ялпи сўров;

  • дастурли оғзаки сўров

Кўрсатмали:

  • иллюстрация;

  • намойиш

Изланувчи:

  • қисман-изланувчи

  • тадқиқотчилик;

  • алгоритмлик;

  • ташҳисли

Ёзма:

  • назорат-ёзма иш;

  • ёзма синов (тест);

  • ёзма имтиҳон;

  • дастурли ёзма синов (тест);

  • лаборотория-амалий;

  • назорат лаборотория иши;

  • машинали назорат;

  • унумли меҳнатни сон ва сифат жиҳатдан баҳолаш

III. Ўқув-билиш фаолиятини бошқариш методлари



Билиш фаолиятини кузатиш методлари:

  • бевосита;

  • билвосита йўриқнома ёрдамида;

  • ўз-ўзини назорат

Назорат методлари:

  • ўқитувчи топширади;

  • дастурли қўлланмадан фойдаланилади;

  • таълимнинг техник воситалари ёрдамида

Ўқув фаолиятини тузатиш (коррекция) методлари:

  • тезкор;

  • якуний натижа бўйича;

- фоиз кўрсаткичи бўйича

Шундай қилиб, тақдим этилаётган таълим методлари тизими назарий-амалий жиҳатдан асосланган ва мазкур тизим яхлит ўқув-тарбия жараёнини қамраб олади. Ушбу тизим бир қарашда академик Ю.К.Бабанский томонидан асосланган таълим методлари тизимига ўхшаш. Бироқ, Ю.К.Бабанский таснифига кўра таълим жараёнига нисбатан кибернетик ёндашув мақсадга мувофиқ, унга кўра ҳар қандай мураккаб фаолият, шу жумладан, таълимий фаолият ҳам қуйидаги учта таркибий қисмдан иборатдир:



  1. ташкилий;

  2. рағбатлантирувчи;

  3. назорат.

Ана шу асосида таълим методлари қуйидагича гуруҳланади:



  1. Ўқув-билиш фаолиятини ташкил этиш ва бажариш методлари.

  2. Ўқув-билиш фаолиятини рағбатлантириш ва мотивлаш методлари.

  3. Назорат ва ўз-ўзини назорат методлари.

Дидактик жараён назарияси асосида кўрилган ўқиш методларининг таснифи кичик гуруҳлар таркиби, сони ва унга киритилган методлар номенклатураси ҳамда функциялари билан кибернетик ёндашувли тизимдан тубдан фарқланади ва ўқув-тарбия жараёнининг методик жиҳатдан бирмунча юқори даражасини таъминлайди.
Маълумки, бугунги кунда таълим тизими ва жараёнига кириб келаётган педагогик технологиялар, уларни қўллаш борасида кўплаб илмий изланишлар, бахс-мунозаралар мавжуд. Албатта, турли ҳил қарашга эга бўлган бу фикр-мулоҳазалар бир-бирини инкор этмайди, балки тўлдиради, деб ўйлаймиз.
Хўш аслида технология нима дегани ўзи?
Илмий - педагогик адабиётларда технология сўзи грекча «techne» - санъат ва маҳорат, «logos» - таълимот сўзидан олинганлиги қайд этиб ўтилган.
ЮНЕСКОнинг таърифлашича эса, «педагогик технология» бу бутун ўқитиш ва билимларни ўзлаштириш жараёнида ўз олдига таълим шаклларини самарадорлаштириш вазифасини қўювчи техник ҳамда шахс ресурслари ва уларнинг ўзаро алоқасини ҳисобга олиб билимлар яратиш, қўллаш ва белгилашнинг тизимли услубидир.
Ўтмишга назар ташласак, педагогик технология атамаси ғарб педагогика фани ва амалиётига дастлаб 1950-60-йиллардан бошлаб кириб келган. Шу кунгача олимлар томонидан педагогик технологиялар хусусида таъриф, тушунча, изоҳлар жуда кўп билдирилган. Лекин шуни айтиб ўтиш жоизки, айрим амалиётчи ўқитувчилар томонидан педагогик технология методиканинг айнан ўзи ёки дарсларда интерфаол усуллар, техника воситаларидан фойдаланиш дея қатъий фикр билдирилмоқда. Шу боис ўқитувчилар орасида нотўғри тушунча бўлмаслиги учун педтехнология ва методикани бир-биридан ажратиб олиш зарурдир.
Бугунги кунда методиканинг ўзи икки ҳил маънода таърифланади, яъни, биринчидан, методикага фан сифатида қараш кераклиги, унинг ўз предмети ва тадқиқот йўналиши эътироф этилади. Иккинчи томондан эса, методикага метод ва усулларнинг уйғунлашуви, яъни технологик жараён сифатида қаралади. Ўқитиш технологияси - бу жараён. Агар методикага фан деб қаралса, методик асосларга илмий асослар сифатида қаралади. Бунда эса методика ва технологияни бир-бирига тенглаштириб бўлмайди. Яъни, технологияни кенгроқ, маънода тушуниш керак. Чунки технология методикадан фарқ қилган ҳолда фақат билим бериш эмас, балки аниқ мақсад ва натижага йўналтирилган таълим жараёни ҳамдир.
Методика ва технологиянинг бир-биридан фарқини З.Абасов шундай тушунтиради: «методика, бизнинг фикримизча, таълим мақсадларига йўналтирилган таълим мазмуни, ўқитишни ташкил этишнинг биргаликдаги мажмуидир. Бир ҳил мазмунга эга бўлган методика, услуб ва усуллар ёки методик тизим икки ўқитувчида икки ҳил натижа бериши мумкин. Педагогик технология қўлланганда эса, турли ўқитувчилар турли ҳил ёндашувда, турли ҳил восита ва усуллардан фойдаланишса-да, бир ҳил натижа олишлари мумкин».
Бундан шундай хулоса қилиш мумкинки, ўқитувчининг шахсий маҳорати ва ҳарактери методикада акс этади, яъни методика ўқитувчига натижани кафолатламайди. Технология эса, методикадан фарқ, қилган ҳолда кўплаб олимларнинг фикрича, илмий ва амалий хулосаларга асосланади.
Технология методика, дидактика ҳамда таълим - тарбия назариясини инкор этмайди, уларнинг ўрнини босмайди ҳам. У маълум алгоритмларни ишлаб чиқади, ўқув жараёнини конструкциялайди ҳамда кафолатланган натижага эришишнинг аниқ ва қатъий йўлларини белгилайди («Школа технологии» №5, 2002 й, 58-бет).
Ушбу хулосалардан кўриниб турибдики, педагогик технологиянинг ҳам, методиканинг ҳам ўз ўрни бор. Лекин ҳар қандай педагогик технологиялар, ҳар қандай янги усул ва методлар педагогик жамоа, ота-оналар томонидан яхши қабул қилиниши ҳамда таълим тизимининг яхшиланиши, ривожланиши, шу билан бирга ўқувчиларнинг шахс сифатида камол топишларига ижобий таъсир кўрсата олиши керак. Бунинг учун амалда қўлланилаётган ёки қўлланилмоқчи бўлган педагогик технология замирида илмий асос - ижтимоий, иқтисодий, педагогик психологик ва фалсафий асос бўлиши ва таъкидлаб ўтилганидек, таълим тизими ва шахс камолоти, жамият тараққиётига ижобий таъсир қила олиши лозим.
Тажрибадан маълумки, педагогик технологияларни қўллашда мактаб ўқитувчилари ва ота-оналар томонидан зиддиятлар, қарама-қаршилик ва норозиликлар юзага келиши мумкин (Бунга ҳозирда қўлланилаётган рейтинг тизимини мисол қилиш мумкин). Бундай вазиятлар юзага келмаслиги учун, аввало, қуйидагиларни амалга ошириш зарур, деб ўйлаймиз:
A) ўқитувчиларга қўлланилмоқчи бўлган педтехнология, унинг мақсади ва кутиладиган натижалар тўғрисида тўлиқ ахборот бериш;
Б) қарорлар қабул қилиниши босқичида мазкур масала юзасидан ўқитувчилар орасида кенг миқёсида муҳокамалар ўтказишни ташкил этиш ва уларнинг фикр-мулоҳазаларини эътиборга олиш;
B) ўқитувчиларнинг позицияларига кўра турли ҳилдаги гуруҳлар билан табақалаштирилган ишлар олиб бориш;
Г) моддий, молиявий ва психологик ёрдам, моддий техник таъминот, инновацион фаолиятга ижобий ёндашишни шакллантириш;
Д) ҳамма ўқитувчилар учун доимий ва мажбурий илмий методик ўқишларни (муаммоли семинар, конференциялар, давра суҳбатлари, тренинглар) ташкил этиш.
Download 25,25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish