Этил спиртини (этанолни) олиш учун турли хил усуллардан фойдаланиш мумкин



Download 0,74 Mb.
bet1/3
Sana18.03.2022
Hajmi0,74 Mb.
#499650
  1   2   3
Bog'liq
киришсиз
kjhfj, Endogen o`sish, Xizmat sifati, АМАЛИЁТ ШАРТНОМАСИ-2019, Фуқаролик жамияти ТЕСТ 2020, jadval 1, daromad va almashtirish samarasi, Фуқоролик жамияти Маъруза матни 2019, 38508, Globallashuv, tarix 11, tarix 11, Документ (1), Cause and effect essay, Cause and effect essay

1. Кимё саноатида этанол ишлаб чиқариш технологияси ва унинг
физик-кимёвий хусусиятлари


Этил спиртини (этанолни) олиш учун турли хил усуллардан фойдаланиш мумкин:


1. Ўз таркибида крахмал ёки қанд маҳсулотлари бўлган (картошка, буғдой ва ҳ.к) турли табиий маҳсулотларни ферментациялаш (ачиттириш);
2. Этиленни сернокисли суюқ гидратациялаш (А.М.Бутлеров томонидан кашф этилган);

  1. Этиленни тўғридан-тўғри гидратациялаш.

Саноатда техник мақсадлар учун охирги иккита усул жорий этилган. Биринчи усул ҳозир ҳам ишлатилсада, лекин у озиқ-овқат хом ашёсини катта ҳажмда сарфлашни талаб этади ва шунинг учун саноатни
қониқтирмайди. Ҳозирги кунда этанол ишлаб чиқаришда асосан тўғридан-тўғри гидратация усули кенг қўланилади.
Паст олифинларнинг асосий манбалари қуйидагилар:
1. Нефтни қайта ишлаш заводларининг саноат газлари.Улар нефт хом ашёсини деструктив қайта ишлаш жараёнида ҳосил бўлади. Шунда пиролизли газ 45–50% олефинларга эга бўлиб, шу жумладан 20% этиленга эга.
2.Табиий ва саноат газлардан юқори температурада дегидрирлаш асосида олинадиган газсимон парафинли углеводлар.
3. 2% гача этиленга эга бўлган коксоли газлар. Улардан фракцион чуқур совитиш орқали этан-яъни 25-35% этиленга эга бўлган этилен фракциясини олиш усули. Концентирлаш ва газ аралашмасидан этиленни ажратиш –сорбция, хемосорбция усуллари ва конденсацион ректификация ёрдамида амалга оширилади. Ушбу усул энг кўп тарқалган, чунки мураккаб водород аралашмасидан, чегаравий ва ночегаравий углеводлардан 20-35% этиленга эга бўлган, 96-99% этиленли концентрацияли фракцияни олиш имконини беради.
Этил спирти (этанол) турли ҳолларда сув, спирт, диэтил эфир, глицирин, хлороформ, ацетальдегид ва бензин билан аралашади. Ҳаво билан 3-20% концентрация чегарасида хавфли портлаш аралашмасини ҳосил қилади [8].
Этанол азеотропли аралашмани ҳосил қилади: сув билан азоотропли аралашма 95,6% спиртга эга бўлиб, 78,1С қайнайди (бундай ректификат кўринишида этанол одатда техникада қўлланилади); бензол билан (32,4%; 68,24С); гексанан билан (21%; 58,7С); этилацетат билан (30,8%; 71,8С).
Этил спирти оқ-мовий рангда ёнади. Парнинг сувдаги эрувчанлик коэффициенти 1412 (40С-да); инсон қонида 1370 – 1580 (37С-да). ГОСТ 8314-57 бўйича, спиртдаги примеслар таркиби дарахсимон моддалардан олинганда (гидролиз орқали) ниҳоятда чегараланган.
Этанолнинг ўз-ўзидан ёниб кетиши 422,8°С.-ни ташкил этади. Унинг парлари ҳаво билан портловчи аралашмани ташкил этади. Учқун температураси 13,0°С бўлиб, у қуйидаги диапазонга эга: пастки 3,28 об.% ва юқориси 18,95 об.%. Этанол наркотик хусусиятга эга, унда ПДК 1000 мг/м3, ни ташкил этади. Унинг хавфлилик синфи тўртга тенг.

Download 0,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling

    Bosh sahifa