Бизнес ва унинг шаклланиши. Режалаштиришнинг моҳияти ва унинг зарурлиги Бизнес режа тузиш технологияси



Download 72 Kb.
Sana25.02.2022
Hajmi72 Kb.
#266214
Bog'liq
маъруза


МАВЗУ: БИЗНЕС РЕЖА ТУЗИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ


РЕЖА:



  1. Бизнес ва унинг шаклланиши.

  2. Режалаштиришнинг моҳияти ва унинг зарурлиги

  3. Бизнес режа тузиш технологияси

  4. Намунавий бизнес режа лойиҳаси.

1. Бизнес – инглизча сўз бўлиб, умумиқтисодий атама сифатида хўжалик субъекти иқтисодий қизиқишларидан иборат фаолият доирасини ифодалайди ва ишлаб чиқариш ташкил қилишдан иборат фойдали маҳсулотлар яратиш ҳамда хизмат кўрсатиш тизимидан иборатдир. Бизнес кишиларнинг ишбилармонлик фаолиятидан келиб чиққан муносабат бўлиб, бирон бир умумий иш, фаолият билан боғлиқликни англатади. Бизнес билан боғлиқ шахс бизнесмен дейилади, яъни бизнес – иш, смен- одам деган маънони англатади ва бизнес Буюк Британиядан келиб чиқганлиги тахмин қилинади.


Бизнес – бу фойда (даромад) олиш билан боғлиқ бўлган умумий фаолият ёки шахсий фой (даромад) топиш билан боғлиқ бўлган жараёнлар тўпламидир.
Ўзбекистон мустақиллигининг дастлабки кунлариданоқ мамлакатимизда кичик бизнесни, иқтисодиётни муҳим соҳаси сифатида ривожлантириш қўллаб-қувватлаш, хусусий тадбиркорлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва кафолатлашнинг кучли тизимини яратишга катта эътибор қаратилмоқда.

Бу ижтимоий йўналтирилган замонавий бозор иқтисодиётида кичик бизнеснинг ўрни билан тавсифланади. Энг аввало, кичик бизнес бозор коньюктурасига тез кўника олиш, истеъмолчилар талабларининг ўзгаришларига зудлик билан мослаша олиш қобилиятига эга. У ўзаро рақобатни шакллантиради. Маълумки, рақобатсиз бозор иқтисодиёти бўлмайди. Иккинчидан, у ички бозорни товар ва хизматлар билан таъминлашнинг муҳим манбаи ҳисобланади. Кичик бизнеснинг роли ва аҳамиятини инобатга олган ҳолда, республикамизда уни қўллаб-қувватлаш ҳамда ривожлантириш бўйича бир қатор тадбирлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда.


Сўнгги йилларда тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказишнинг “бир дарчадан” деб номланган тезлаштирилган тизими ҳамда кичик бизнесни солиққа тортишнинг соддалаштирилган тизими, бир неча солиқлар ўрнига ягона солиқ тўлови шаклида киритилди. Бу ҳолда ягона солиқ тўловининг ставкаси микрофирма ва кичик корхоналар учун 2008 йили 10 % дан 8 % га, 2009 йилнинг бошидан эса 7 % га қадар пасайтирилди. Янги тузилаётган кичик ва хусусий корхоналарни қўллаб-қувватлаш учун имтиёзли кредитлаш тизими яратилди. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни молиялаш бўйича махсус банк “Микрокредитбанк” ташкил этилди. Кичик бизнес субъектлари айланма маблағ воситаларини тўлдиришлари учун кредит беришнинг максимал муддати 12 ойдан 18 ойгача узайтирилди. Тадбиркорлар ҳуқуқини ҳимоя қилишни таъминлаш бўйича ҳуқуқий меъёрлар яратилди, назорат органларини тадбиркорлик субъектларининг хўжалик фаолиятига аралашишини кескин камайтириш бўйича чора тадбирлар кўрилди.

2


Қабул қилинган кафолатлар, имтиёзлар кичик бизнесни тезкор ривожланишига кўмаклашди, натижада ички ялпи маҳсулот 2000 йилдаги 33.8 % дан ҳозирги кундаги 48.2 % га қадар ўсди. Бу соҳада меҳнатга банд аҳоли умумий сонининг 76 % дан кўпроғи фаолият кўрсатмокда. Фақат шу ўтган йилнинг ўзида кичик бизнес соҳасидаги янги 374 мингдан зиёд иш ўринлари яратилди.
Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, айнан кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик дунё молиявий иқтисодий инқирозининг салбий оқибатларини бартараф этишда энг самарали роль ўйнайди, аҳоли бандлигини таъминлаш, унинг тушум маблағлари ортишининг муҳим омили ҳисобланади.
Энг аввало, ёшларга хос тадбиркорлик ва ташабускорлик тадбиркорлик фаолиятида ўз ўрнини топмоқда, ўз бизнесини ташкил этиш ва ҳамда ривожлантиришда қўлланилмоқда.
Жамият томонидан рухсат этиладиган бизнес турлари, одатда, аҳолининг талаблари аоссида аниқланади, ҳар иккисининг вазияти ҳамда муҳимлиги эса жамият ва давлат томонидан аниқланади. Ўзбекистонда бизнеснинг деярли барчаси ягона мақсадга – товар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш, уларни сотиш ҳамда фойда олишга қаратилган. Тадбиркорлик фаолиятининг асосий мақсади, бизнеснинг бошқа турлари билан ўзаро алоқадорликда, ўз истеъмолчисини юқори сифатли ва рақобатдошларга нисбатан арзонроқ баҳодаги товарлар билан таъминлаш ҳисобланади. Бундай мақсад ва йўналишларга риоя қилувчи компания, ўз товари сифатидан тежайдиган ёки товар ҳамда хизмат кўрсатиш баҳосини сезиларли даражада орттирадиган компанияга нисбатан одатда, катта даромад қилади ва ўз мижозларининг ишончини қозонади.

3
Ўз бизнесини мустақил очиш учун кўплаб турли сабаблар мавжуд: мустақил қарорп қабул қилиш, эркин ва мустақил бўлиш, катта муваффақиятларга эришиш нияти ёки ишсиз қолмаслик ҳоҳиши.


Ўз бизнесини яратиш – бу жуда мураккаб ва қийин иш, бу жараённи сиз ўзингиз босиб ўтасиз. Биз эса бир неча маслаҳат ва таклифлар беришимиз ҳамда назарий асос билан таништиришимиз мумкин, холос.
Тадбиркор бўлиш – маблағ топиш, ташкиллаштириш, бошқариш, уларни сарфлаш, таваккал қилиш ва жавоб бериш, яъни ноаниқ шароитларда мустақил қарор қабул қилиш ҳамда бунга шахсан жавоб бериш.
Тадбиркор бўлиш – бу оғир, шу билан бир қаторда қониқиш ва сезиларли миқдордаги фойда келтирадиган меҳнат. Сизнинг ишингиз ўзингиздан жиддий масъулият ва жуда кўп вақтни талаб этади, бироқ шу билан бирга сизга тўла эркинликни ҳадя этади.
Буларнинг барчасини амалга ошира олиш учун, сиз бир қатор фазилат ва кўникмаларга эга бўлишингиз керак. Сиз уларнинг айримларига эгасиз, қолганларини эса тинимисз шуғулланиш ҳамда машқлар ёрдамида эгаллайсиз.
2. Бозор иқтисодиёти шароитида корхоналарнинг муваффақиятли фаолият юритиши бир қатор омилларга боғлиқ бўлади. Улар жумласига: талаб ва таклифга асосланган ҳолда, қачон, чайси вақтга, қанча, қандай сифатда маҳсулот ишлаб чиқаришни тўғри аниқлаш; ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва технологиянинг оқилона ҳолатини танлаш; манбалар билан доимий равишда ва ўз вақтида таъминланишига эришиш; асосий ва айланма капитал миқдори, маҳсулотнинг сотиш шакллари ва усуллари киради.
4
Бугунги иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида хўжалик фаолиятини юритишда юқоридаги омиллардан фойдаланиш даражаси нақадар улкандир. Шунинг учун ҳар бир корхона улардан офилона фойдаланишга ҳаракат қилади.
Бу эса ўз навбатида маълум бир дастаклардан ёки хўжалик юритишнинг механизмларидан фойдаланишни талаб этади. Бундай кўриниш корхона хўжалик ва ишлаб чиқариш фаолиятини режалаштириш деб аталади. Бир қатор самарали иш юритувчи корхоналар тажрибаси шуни кўрсатадики, бозор шароитида кескин рақобат ҳолатида режалаштириш иқтисодий ўсиш ва юксалишнинг бош шарти ҳисобланади. Бу ўз ўзидан маълумки, ишлаб чиқаришни бозордаги талаб ва таклифга оқилона мос келиши ҳамдир. Юқоридаги ҳолат режалаштиришнинг моҳиятини англатади ва қуйидагича намоён бўлади:
- биринчидан, имкониятларни танлаб олиш таққослаш мавжудлиги билан алоқадорликда;
- иккинчидан, танлаб олинган усул ( вариант) юзасидан қарор қабул қилишга асос бўлади;
- учинчидан, режалаштириш қарорлари қабул қилишнинг узлуксиз жараёни, бу даврда доимий равишда вақт, мақсад ва вазифа ойдинлаштириб, борилади, яъни маҳсулот ишлаб чиқаришдан тортиб то сотишга қадар бўлган жараёндир;
Режалаштириш ёрдамида корхоналарнинг мақсадга эришиш стратегияси ишлаб чиқилади. Стратегияда аниқ режанинг бўлимлари асосланилади ва барча кўрсаткичлари бўйича тегишли координация (тузаишлар) амалга оширилади.

5
- тўртинчидан, режалаштиришнинг асосий қонунияти, самарали фаолият олиб бориш ва корхона эгалари, таъсисчилар, акциядорлар жамоаси ва давлатнинг манфаатдорлигини таъминлашдан иборат;


Бегинчидан, режалаштириш ишлаб чиқариш омиллари ва топшириқлари хусусиятидан келиб чиқиб, узоқ, ўрта ва қисқа муддатли бўлади.
Узоқ ва ўрта муддатли режалар ёрдамида корхоналарнинг машина ва қурилмалар сотиб олиши, улардан фойдаланиши, маҳсулотлар турларини аниқлаш, янги турдаги маҳсулотларни яратиш, уларни ишлаб чиқаришга жорий этиш, кадрлар сиёсати, сотиш бозорларини танлаш каби муҳим масалалар ўз ечимини топади. Шу билан қаторда ишлаб чиқаришни хом ашё ва материаллар билан таъминлаш масалалари қисқа муддатли жорий режаларда ҳал этилади.
Ҳозирги кунда юқоридаги узоқ муддатли, ўрта муддатли ва жорий режалардан ташқари стратегик режалардан ҳам кенг фойдаланилмоқда.
Режалаштиришнинг юқоридаги барча турлари ўзининг услуби, шакли, усуллари ва кўрсаткичларини ҳисоблаш тартибига эга. Бу эса “истиқболни белгилаш ва иқтисодий фаолиятни режалаштириш”да кенг фойдаланилади.
Режалаштириш жараёни товар ва хизматларга эҳтиёжини аниқлаш, ишлаб чиқарувчиларга топшириқларни етказиб бериш, бажарилишини таъминлашга қулай имкониятлар яратиш ва уни назорат қилишни ўз ичига олади. Топшириқлар бажарилишини таъминлаш ва назорат қилиш режалаштиришнинг асосий ва ҳал қилувчи босқичидир.
Стратегик режалаштириш – корхонанинг мамлакат иқтисодий – ижтимоий қурилишида ва иқтисодиётида, келгусидаги ўрни ҳамда ролини белгилаб бериш ҳисобланади, шу жумладан,

6
унга эришишдаги асосий пулларни ҳам. У режада эмас атрофдан унинг иқтисодий тараққиётидаги эришган йўлларини ҳам ифойдалайди, стратегик режаларни тузиб чиқишда атрофлича таҳлил этилган кўрсаткичларда ва истиқболни белгиловчи барча турдаги тахминлардан фойдаланилади.


Стратегик режалар 10-15 йилларга тузилади. Бу корхонанинг олий бошқарув органи воситаси ҳамдир.
Стратегик режалар узоқ ва ўрта муддатли режаларнинг бошланғич маълумоти базаси ҳам ҳисобланади.
Доимий равишда стратегик режа кўрсаткичлари шароитни ҳисобга олган ҳолда аниқлаштирилиб берилади. Узоқ муддатли режалаштириш натижаси барча фаолият турлари бўйича 3-5 йиллик режа тузиб чиқилади (сотиш, ишлаб чиқариш, харажат, молия ва ҳоказо).
Узоқ муддатли режалаштириш асосида қисқа муддатли режалар ишлаб чиқилади. Улар муддатига кўра 1-3 йилга мўлжалланган бўлади. Уларнинг алоҳидалик томонлари шундан иборатки, бу ерда биринчи йилига ойлар ва кварталларга тақсимланган ҳолда, сўнгра иккини ва учинчи йилларига ярим йиллик ва йилликка тақсимланиб кўрсатилади.
Корхоналарда жорий режалар ҳам ишлаб чиқилади, одатда, улар 1 йилга тузилади. Унинг асоси бўлиб, талаб ва таклиф хизмат қилади. Бу режаларда йиллик кўрсаткичлар кварталларга тақсимланган ҳолда кўрсатилади. Ушбу режаларнинг биринчи уч ойлик кўрсаткичлари ўзгармас ва қатъий ҳисобланади, қолган 9 ойлиги корректировка қилиниши мумкин.
7

Корхонанинг бошқа бўлимлари фаолиятини бир-бирига узвий равишда боғлашда оператив ёки календар режалар роли беқиёсдир. Ушбу режалар қисқа вақтга тузилади. Энг кенг тарқалган 10 кунлик режалар ҳисобланади.


Ҳозирда республикамизда фаолият кўрсатаётган ҳар қандай тадбираорлик фаолияти ўзларининг режаларига эгадир. Уларнинг кенг тарқалган шакли бизнес режа ҳисобланади.
3. Бизнес режа тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган корхона (фирма)ларнинг келгуси даврига ишончли асосдир. Чунки бизнес режаларда барча бизнесга оид молиявий ҳужжатлар, фирма тарихи, ривожланиш тажрибалари ва йўл йўқилган ҳолатлари илова қилинган бўлади. Янги ташкил этилаётган корхона (фирма)лар учун юқоридаги иловалар зарур эмас. Кўпроқ бу ерда режа тузиш асоси қилиб бозорни ўрганиш натижаларини олишимиз мумкин, яъни маркетинг тадқиқотлари натижалари. Бу саволлар: Бизнес режани ким тузади? Бизнес режа қачон керак бўлади? Қандай алоҳидалик томонлари мавжуд?
Тадбиркорлик бизнесга биринчи қадам қўяётган пайтида ёки янги бир лойиҳани амалга ошириш жараёнида қуйидаги қийинчиликларга дуч келади:
Биринчидан – молиявий маблағларнинг етишмаслиги.
Иккинчидан – олдиндан белгиланмаган, кутилмаган ҳолатлар кўплиги.
Булар корхонани танланган йўлдан боришга имкон бермаслиги мумкин. Бундай нохуш ҳолатдан чиқишнинг йўли олдиндан ўз мақсадини қоғозга қайд этиш, баҳолаш ва истиқболни белгилашдир.
8

Бу ўз навбатида ўша бизнес режани тузишдир. Бизнес режа кенг, ҳар томонлама аниқ тизимга туширилган ва чуқур ўйлаб тайёрланган ҳужжатдир. У фирманинг қай мақсадга ҳаракат қилаётганлиги, кўзланган мақсадга қайси йўллар билан эришиши ва кўзланган мақсадга эришгандан сўнг натижа қандай бўлади, деган саволларга жавоб беради. Бизнес режа ўзида олинган лойиҳани имкониятлари бўйича тўла маълумотларини акс эттиради. Бизнес режа корхона (фирма)нинг стратегик истиқболини белгилаб берадиган асосий ҳужат ҳисобланади ва уни 3-5 йилга тузиш тавсия этилади. Бизнес режанинг биринчи ва иккинчи йилларига кўрсаткичларини (топшириқларини) кварталларга тақсимланган ҳолда берилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади ва фақат учинчи йилдан бошлаб йиллик кўрсаткич (топшириқлар) билан чегараланиш мумкин. Бизнес режа қуйидаги асосий масалаларни ҳал этади. Яъни:


- тадбиркорларга корхона (фирма)лар стратегиясини ишлаб чиқишнинг асоси бўлибгина қолмай, уни муваффақиятли амалга ошишига кафолат ҳам беради;
- бозор иқтисодиёти шароитида тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш, тартибга солиш ва бажарилишини назорат қилишнинг асосий қуроли бўлиб хизмат қилади;
-тадбиркорлик фаолияти юзасидан банклар, инвесторлар ва қарз берувчиларга тегишли маълумотлар олишга имкон беради.
Бундан ташқари, бизнес режа тузиб чиқишнинг иккита асосий сабаби ҳа мавжуд:

  • Ташқаридаги сармоядорларни, бизнесни мақсадга мувофиқлиги ҳақида ёки ссуда беришга ишонч ҳосил қилдириш;

9

  • Кўзланган мақсадни сақлаб қолишга ёрдам бериш, тўсатдан юзага келган ҳолатларда танланган мақсаддан воз кечмасликни таъминлаш.

Бу яна, режада белгиланган барча вазифаларни тўла бажарилишини ҳам англатади:

  • Бизнес – режа бошқарувчига корхоналарни танглик ҳолатларини тўғри баҳолаш имконини беради ва ундан олиб чиқиб кетиш йўлларини кўрсатади. Бу ўз навбатида бошқарув самарадорлиги ортишини ифодалайди ёки таъминлайди.

  • Бизнес режа қўшимча маълумот келиб тушиши ва маълум тажрибага эга бўлиш билан мақсад фирманинг кўзлаган сармоядорларга эришиши, режа-иқтисод бўлими ходимларига ва сармоядорларга танланган йўлнинг мақсадга мувофиқлигини кўрсатиб беришдир.

Бундан ташқари, бизнес режа тадбиркорларнинг қуйидаги саволларга жавоб ҳам беради:
Бизнеснинг жорий ҳолати ( биз қаерда турибмиз?).
Кўзланган мақсад (қайси томонга ҳаракат қилмоқдамиз?)
Энг қулай йўл (мақсадга қандай эришамиз?)
Бундан шуни хулоса қилишимиз мумкинки, бизнес режада ҳозирги ҳолатда кўзланган мақсадга эришишнинг самарали йўллари кўрсатилиши, жорий мақсадларга эришиши, ўрта ва узоқ даврлардаги вазифалари ҳал этилиши акс эттирилади.

10





Download 72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish