Тадқиқотда қўлланилган услубларнинг қисқача тавсифи: Тадқиқот ишида мавзуга оид фалсафий, педагогик, психологик адабиётлар, ДТС, ТТС, малака талаблари, ўқув режалари ва дастурларни қиёсий ўрганиш ва таҳлил қилиш, моделлаштириш, педагогик-ижтимоий (тест, анкета-сўров, суҳбат, кузатиш) ва тажриба-синов ишларини ўтказиш, натижаларга математик ва статистик қайта ишлов бериш каби методларидан фойдаланилди.
Тадқиқот натижаларининг назарий ва амалий аҳамияти: Бизга маълумки, охирги даврларда яратилга “янги ўқув технология”, “илғор ўқув технология”, “ўқув инноватика” ва “инновацион тарбия технология”лар ҳақида адабиётлар кўп учраб тургани билан, уларнинг Ўзбекистон таълим тизими маромига етган даражада ишланмаган. Хулас қилиб айтганда ёшлар ҳозирги замон тарбия тизимига чуқур киришиб боролмаган. Жамиятимизга қанчадан-қанча юқори савияли кадрларни етиштириб келган ўқув ва услублари мавжуд-ку, деган мулоҳазалар йўқ эмас. Бундан ташқари кўп олимларимиз тарбияни янгиланиш муносабати билан истиқлол талаблари асосида тарбиявий ишларни замонавий ёндашувлар асосида ўстириш каби муаммоларни ёритишга ёндашиб алоҳида эътибор бериб келмоқдалар. Лекин ўқув муассасаларда тарбиявий ишларни бошқаришида замонавий ёндашувлардан фойдаланиш масаласи нақадар муҳим эканлиги аниқланди. Бу муаммони ечиш мақсадида маълум далиллар ва тажрибалар тўпланди. Уларни мукаммал ўрганиб чиқиш ўқув муассасаларда тарбиявий ишларни бошқариш усулларини ишлаб чиқиб, жамиятимизга баркамол шахс етказа беришга асос бўла олади.
Тадқиқот материалларининг мақсади, вазифаси, объект ва предметига монандлиги, таъкидловчи ва шакллантирувчи тажриба гуруҳларига жалб этилган ёшларнинг сони ва сифати жиҳатидан йиғилган материалнинг ҳажмига айнан мослиги ва етарлилиги;
-назарий фикрларнинг амалий натижалари билан қиёси мослиги: чоп этилган илмий мақолалар ва турли анжуманлардаги чиқишлар орқали амалиётга тадбиқ этилганлиги, кафедрада ва факультетда муҳокамадан ўтганлиги билан изоҳланади.
Ўқув муассасаларда тарбиявий ишларни замонавий ёндашувлардан фойдаланиш асосан қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин :
-таълим-тарбия жараёни муайян тизимга эга бўлса ҳамда мазмун, шакл ва самарали методлари ишлаб чиқилса;
-тарбия жараёнини замонавий ўқув технологиялардан фойдаланилса;
-тарбия ишларни шакллантириш учун ўйинли таълим технологиялардан фойдаланса;
-ушбу муаммо юзасидан илмий-методик ва таклифлар ишлаб чиқиб, амалиётга тадбиқ этилса.
-Ӯқув муассаса ўқувчиларини тарбияви ишлар жараёнида тарбия ишларини бошқариш ҳолатини такомиллаштиришда етук мутахассислар қилиб тарбиялаш, уларнинг маънавий баркамол, фикран соғлом ва маънавиятли бўлиб ўсишга таъсир кўрсатиш воситаси эканлиги;
-Ўқувчиларни маънавий-маърифий фаоллигини такомиллаштиришнинг илмий-назарий ва методик тизими;
-Маънавий-маърифий фаолигини такомиллаштириш учун имкон берувчи ташкилий ўқув шарт-шароитлар яратиш лозимлиги.
Do'stlaringiz bilan baham: |