Ўзбекистон республикасиолийва ўрта махсус таълимвазирлиги тошкент вилояти чирчиқ давлат педагогика институти педагогика факультети



Download 8,54 Mb.
bet6/16
Sana09.02.2023
Hajmi8,54 Mb.
#909480
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
1 БМИ Замонавий ёндашувлар БОТ (2)

Тадқиқотнинг илмий янгиликлари қуйидагиларда иборат:
-тарбиявий ишларни замонавий ёндашувлар асосида ташкил этиш мезонлари аниқланди;
-тарбия ишларини замонавий ёндашувлар асосида бошқаришнинг мазмуни, тизими, метод ва воситалари такомиллаштирилди, ва уларни амалиётда фойдаланишнинг самарали услубиёти ишлаб чиқилди;
-муассасаларда замонавий ёндашувлар асосида тарбиявий ишларга бошқариш хусусиятлари кўрсатилди.
Диссертация таркибининг қисқача тавсифи: Диссертация кириш, уч боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ҳамда иловалардан иборат. Диссертациянинг матни ___ бетни ташкил қилади.


I БОБ. ЗАМОНАВИЙ ЁНДАШУВЛАР АСОСИДА ТАРБИЯВИЙ ИШЛАРНИ БОШҚАРИШ ЎҚУВ МУАММО СИФАТИДА
1.1. Ўқув муассасаларда тарбиявий ишларни ташкил этишида замонавий ёндашувларнинг моҳияти ва ўзига хос хусусияти
Ҳозирги кунда таълим тизимида “Ўзликси миллий дастурини концепсиясини” ўқув муассасалар амалиётига тадбиқ этишнинг ташкилий босқичи амал қилмоқда.
Миллий дастурни рўёбга чиқаришнинг юқори сифат кўрсаткичини таъминлаш, тарбия мазмунини Давлат таълим стандартлари асосида такомиллаштиришга киришилган. Аҳоли турмуш фаровонлиги даражаси мамлакатнинг фақат иқтисодий тараққиёт даражаси билан эмас, балки ижтимоий соҳалар тараққиёти даражаси билан ҳам ифодаланади. Айнан ижтимоий соҳада давлатнинг инсонпарварлик даражаси ҳар томонлама яққол намоён бўлади. Ижтимоий соҳа тараққиётининг қай даражадалиги маълум жиҳатдан мамлакатдаги сиёсий ва психологик муҳитни, аҳолининг умумий кайфиятини белгилайди. Ижтимоий соҳаларнинг ўсиши худудларнинг умумий иқтисодий тараққиёт даражасини кўрсатувчи белги бўлиб хизмат қилади.
Миллий дастурда кўзда тутилгандек, замонавий инновацион тарбия технологиялари ва компьютерлари тармоқлари негизида тарбия жараёнини инновацион тарбия билан таъминлаш ривожланиб бормоқда. Ўқув, ўқув-услубий, илмий, инновацион, замонавий технологиялар, ўқув инноватикалар мукамаллашиб, ўқув жараёнига тадбиқ этиб борилмоқда.
Янги типдаги ўқув ва инновацион тарбия технология таълим-тарбия тизимини, унинг мазмунини самарали фойдалана олишларига асосланувчи хусусиятларига эгадирлар. Янги зиёли кадрларни шакаллантириш, эски мавжуд зиёлилардан тозалаш мақсадларни кўзлаб амалга оширилди. Саводхонлик даражасини ўсиши бюрократик бошқарув тизимини мустаҳкамланиб бориши, техника тараққиёти томон юриш ва илмий муассасаларнинг ташкил топиш жараёнлари улар устидан қаттиқ мафкуравий назоратнинг ўрнатилиши билан ҳамоҳанг равишда юз берди.
Савол пайдо бўлиши мумкинки, нега бугун биз тарбия тизимини такомиллаштиришига ва замонавий технология тўғрисида кўпроқ қайғурамиз, фикр юритамиз? Бунинг учун:

  1. Замонавий технология ёрдамида тарбия жараёнидаги хато-камчиликлар мавҳумлигини олдини олиш ва уни воқеликка айлантириш асосида уни такомиллаштириш масаласини ечиш мумкин;

  2. Инновацион тарбия технологиянинг муҳим хусусияти бу мақсад қўя билишдир. Бу хусусият икки жиҳатдан акс эттиради:

а. диагностик мақсад қўйиш (ўқув материалини ўзлаштиришини тўғри назорат қилиш)
б. ўқувчи шахсининг ривожланишини таъминлаш.

  1. Инновацион тарбия технология таълим-тарбия тизимининг лойиҳалаштирувчи сифатида тарбия жараёнининг яхлитлигини назорат ва текшириш усулларини таъминлайди.

Ўзбекистонда малакали кадрларни тайёрлашдаги, аҳолининг илмий маданий,таълим-тарбиявий тараққиётини таъминлашда етарлича натижалар анъаналарни ўзида жамлаган кучли потенциал жамланган. Шунинг учун Ўзбекистондаги олий таълим олдида тўпланган ижобий тажрибаларни сақлаш ва мазмунан бойитиш дунё таълим кенгликларида ўзининг муносиб ўрнини эгаллаш каби фавқулодда жиддий вазифа туриб қолди. Айниқса, бир неча ўн йиллаб мафкуравий исканжада бўлган фан, маданият, таълимнинг ундан бўшатиш, янги қадриятлар, инновациялар орқали жонлантириш мустақил Ўзбекистон халқи олдида шарафли ва сермашаққат вазифалардан бири эди.
Ўзбекистонда малакали кадрларни тайёрлашдаги, аҳолининг илмий маданий,таълим-тарбиявий тараққиётини таъминлашда етарлича натижалар анъаналарни ўзида жамлаган кучли потенциал жамланган. Шунинг учун Ўзбекистондаги таълим муассасалар олдида тўпланган ижобий тажрибаларни сақлаш ва мазмунан бойитиш дунё таълим кенгликларида ўзининг муносиб ўрнини эгаллаш каби фавқулодда жиддий вазифа туриб қолди. Айниқса, бир неча ўн йиллаб мафкуравий исканжада бўлган фан, маданият, таълимнинг ундан бўшатиш, янги қадриятлар, инновациялар орқали жонлантириш янги Ўзбекистон халқи олдида шарафли ва сермашаққат вазифалардан бири эди.
Фанга истеъдодли ёшларнинг кириб келишини таъминлаш учун комплекс тадбирлар туркумини амалга ошириш зарур. Бу борада олий мактабнинг, ҳатто умумий таълим мактабларининг фаолиятини тубдан қайта қуриш керак”.2
Республикамизда таълимнинг янги тизимини амалга оширишда Ўзбекистон хукумати тарихимиздаги таълим жараёнларини ўрганиб чиқиб, таълимни ислоҳ қилиш дастурини тайёрлади. Барча эътибор таълим тизимларини демократик ва инсонпарварлик тамойиллари асосида такомиллаштирилиб, унинг моддий-техник базасини замон ва давр талаблари даражасига кўтариш ва Ўзбекистон маънавий ва маърифий салоҳиятини кучайтиришга қаратилди.
Ушбу муаммони дистант методи асосида ҳал қилса бўлади. Дистант методи, яъни масофавий таълим методи асосида ўқувчиларни ўқитиш ҳозирги куннинг энг ривожланиб бораётган йўналишларидан бўлиб, ўқитувчи билан ёшлар маълум бир масофада жойлашган ҳолда тарбия қилиш тизимидир.
Ўқитувчи ва талабанинг маълум бир масофада жойлашганлиги, ўқитувчининг машғулот жараёнида компьютерлар, спутник алоқаси, кабел телевиденияси каби воситалар асосида ташкил қилишни талаб этади. Замонавий компьютер технологияларнинг тез ривожланиб бориши, айниқса инновацион тарбияларни узатиш каналларининг ривожланиши телекоммуникация соҳасида ўзига хос тарихий ўзгаришлар киритмоқда.
Мамлакатимиздаги барча ўқув юртлари ва бизнес билан шуғулланаётган компьютерларни дистант методи асосида бирлаштирса, ўқитиш жараёнини янада юқори поғонага олиб чиқади. Авваламбор, дистант методи асосида ўқитиш, географик жиҳатдан узоқда жойлашган мактаблар ва академик лицей ва муассаса ўқувчилари учун мўлжалланган эди. Лекин, замонавий ўқув инновацион тарбиялари ва телекоммуникацион технологияларнинг ривожланиши табиий ўқитиш жараёнини масофадан туриб амалга оширишга йўл очиб беради.
Инновацион технологиялар ўқув жараён ҳамда ўқитувчи ва талаба фаолиятига янгилик, ўзгаришлар киритиш бўлиб, уни амалга оширишда интерактив методлардан тўлиқ фойдаланилади. Интерактив методлар бу жамоа бўлиб фикрлаш деб юритилади, яъни ўқув таъсир этиш усуллари бўлиб, таълим мазмунининг таркибий қисми ҳисобланади. Бу методларни ўзига хослиги шундаки, улар фақат педагог ва ёшларнинг биргаликда
фаолият кўрсатиши орқали амалга оширилади.
Бундай ўқув ҳамкорлик жараёни ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, уларга қуйидагилар киради:
- ўқувчи- талабанинг тарбия давомида бефарқ бўлмасликка, мустақил фаолият кўрсатишга ва изланишга мажбур этиши;
- ўқувчи- ёшларни маънавий ишлар жараёнида тарбияга бўлган қизиқишларини доимий равишда бўлишини таъминлаши;
- ўқувчи- талабанинг тарбияга бўлган қизиқишини мустақил равишда ҳар бир масалага ижодий ёндошган ҳолда кучайтириши;
-педагог ва ўқувчи- талабанинг ҳамиша ҳамкорликдаги фаолиятини ташкилланиши.
Ўқув ва инновацион тарбия технологияларнинг энг асосий негизи – бу ўқитувчи ва талабанинг белгиланган мақсаддан кафолатланган натижага ҳамкорликда эришишлари учун танланган технологияларига боғлиқ деб ҳисоблаймиз, яъни тарбия жараёнида, мақсад бўйича кафолатланган натижага эришишда қўлланиладиган ҳар бир ёндашув ўқитувчи ва талаба ўртасида ҳамкорлик фаолиятини ташкил эта олса, ҳар иккаласи ижобий натижага эриша олса, маърифий ишларда ўқувчи –ёшлар мустақил фикрлай олсалар, ижодий ишлай олсалар, излансалар, таҳлил эта олсалар, ўзлари хулоса қила олсалар, ўзларига, гуруҳга, гуруҳ эса уларга баҳо бера олса, ўқитувчи эса уларнинг бундай фаолиятлари учун имконият ва шароит ярата олса, бизнинг фикримизча, ана шу, тарбиянинг бошқаришнинг асоси ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мизиёевнинг 2017 йил 30 сентябрдаги Қарорига мувофиқ юртимизда биринчи марта Мактабгача таълим вазирлиги ташкил этилди. Бу соҳада фаолият тубдан янгича негизга қурилди. Ўтган қисқа даврда 980 дан ортиқ боғчалар ишга туширилди. Сўнгги 2 йил ичида эса болалар боғчалари сони 1 минг 400 тага ортиб, 6 минг 367 тага етди. Уларда таълим ва тарбия ишлари мазмун ва сифат жиҳатидан энг илғор усул ва воситалар ёрдамида олиб борилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев Олий мажлисга Мурожаатида Ўзбекистонда таълим тизими тараққиёти давлат сиёсатининг ажралмас қисми эканлигини таъкидлаб шундай деди: “Учинчидан, илм-фан, замонавий ва Узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш зарур. Халқимизда “таълим ва тарбия бешикдан бошланади” деган бир хикматли сўз бор. Фақат маърифат инсонни камолга, жамиятни тараққиётга етаклайди. Шу сабабли, таълим соҳасидаги давлат сиёсати Узлуксиз таълим тизими принципига асосланиши, яъни, таълим боғчадан бошланиши ва бутун умр давом этиши лозим”.3
Тарбия тизими аҳолининг катта қисмини жалб қилади. Умумий ўрта таълим Узлуксиз таълим тизимидаги асосий бўғин бўлиб, у тарбияни зарур хажмини беради, мустақил фикрлаш, ташкилотчилик қобилияти ва амалий тажриба кўникмаларини ривожлантиради.
Ҳар бир машғулот тарбия ишининг ўзига хос хусусиятлари мавжуд, яъни тарбия жараёнидаги ўқув технология – бу якка тартибдаги жараён бўлиб, у ўқувчи –талабанинг эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда бир мақсадга йўналтирилган, олдиндан лойиҳалаштирилган ва кафолатланган натижа беришига қаратилган ўқув жараёндир. Жумладан:




Юқоридаги чизмадан кўриниб турибдики, мақсадни амалга ошиши ва кафолатланган натижага эришиш, ҳам ўқитувчи ҳам ўқувчининг ҳамкорликдаги фаолияти ҳамда улар қўйган мақсад, танлаган мазмун, метод, шакл, воситага, яъни технологияга боғлиқ.
Ўқитувчи ва ўқувчининг мақсадли натижага эришишида қандай технологияни танлашлари улар ихтиёрида, чунки ҳар иккала томоннинг асосий мақсади аниқ: натижага эришишга қаратилган, бунда ўқувчи-ёшларнинг тушунча савияси, гуруҳ характери, шароитга қараб ишлатиладиган технология танланади, масалан натижага эришиш учун балки, компьютер билан ишлаш лозимдир, балки фильм, тарқатма материал, чизма ва плакатлар, турли адабиётлар, инновацион тарбия технологияси керак бўлар, булар ўқитувчи ва ўқувчи-талабага боғлиқ.
Шу билан бир қаторда тарбия жараёнини олдиндан лойиҳалаштириш зарур, бу жараёнда ўқитувчи тарбиянинг ўзига хос томонини, жой ва шароитни, инновацион тарбия технологияни, энг асосийси, ўқувчининг имконияти ва эҳтиёжини ҳамда ҳамкорликдаги фаолиятни ташкил эта олишини ҳисобга олиши керак, шундагина, керакли кафолатланган натижага эришиш мумкин. Қисқа қилиб айтганда, ўқувчи-талабани тарбиянинг марказига олиб чиқиш керак.
Машғулотнинг инновацион харитасини қай кўринишда ёки шаклда тузиш, бу ўқитувчининг тажрибаси, қўйган мақсади ва ихтиёрига боғлиқ. Инновацион харита қандай тузилган бўлмасин, унда машғулот жараёни яхлит ҳолда акс этган бўлиши ҳамда аниқ белгиланган мақсад, вазифа ва кафолатланган натижа, машғулот жараёнини ташкил этишнинг технологияси тўлиқ ўз ифодасини топган бўлиши керак. Инновацион харита тузилиши ўқитувчини машғулотни кенгайтирилган конспектини ёзишдан халос этади, чунки бунда харитада машғулот жараёнининг барча қирралари ўз аксини топади.1
Ўқув ёндашувларни инсонпарварлаштириш ҳар бир ўқувчининг сифатли тарбия олишини таъминлайди, ўқувчи учун эркин муҳит ва ўз фаолиятини эркин ҳаётга тадбиқлайди.
Ҳозирги тарбия тизимини ривожлантиришда замонавий ёндашувларни амалга оширилиши катта аҳамиятга эга.
Тарбия соҳасида ўқув ёндашувларни инсонпарварлаштириш ва демократлаштириш ҳозирги тараққиёт даражасини янада ошириб боришда асосий омиллардан ҳисобланади. Диёримизда баркамол авлод тарбияси, маънавий-маърифий соҳада амалга оширилган ислоҳотлар самараси ўлароқ XXI асрнинг дастлабки йилларида мамлакатимиз ёшлари ижтимоий жиҳатдан фаоллашди. Ёшлар ўртасида уларнинг номидан ва ҳоҳиш иродаси асосида иш юритиб, ёшлар манфаатларини ҳар томонлама ҳимоя қиладиган, ёшларни соғлом турмуш талаблари асосида ҳаракатга келтирадиган ташкилот сафларида бирлашиш ташаббуси юзага келди.
Аҳлоқий фазилатлар меҳнат жараёнида кишининг ҳулқи, феъл-атворини тартибга солиб турувчи қоидалар, нормалар, мезонлар шаклида ифодаланади.
Бугунги кунда ёш авлоднинг тарбияси куннинг энг долзарб мавзулардан бирига айланиб, фарзандларимизни тўлақонли жамият аъзоси этиб тарбиялаш учун барча куч-қувватни сарфлаб, нафақат ўқув муассасаларида, балки синфдан ва мактабдан ташқари тарбиявий тўғри ташкил этишни тақазо этмоқда. Жамиятимиз ёш авлодни тарбиялаш вазифасини тарбия жараёнида амалга ўқиш фаолиятида табиат ва жамият тўғрисидаги илмий тушунчаларнинг асослари билан танишадилар, илмий тушунчаларни асослари эса болаларда дунёқараш ва келажакда ишонч руҳида тарбиялаш учун, жамиятнинг онгли ва фаол қурувчиларига зарур бўлган сифатларни тарбиялаш учун бой материал беради.
Ўқувчилар ўқишдан бўш вақтларида улар орасида олиб бориладиган турли машғулотлар:4 ___________________________________
- экскурсиялар;
- кечалар, суҳбатлар;
- спорт мусобақалари;
- ёш техниклар тўгараклари;
- ёш табиатшунослар тўгараки;1
- маънавий –маърифий ишлар олиб бориладиган машғулотлар ва бошқа шу кабилар муассасанинг таълим-тарбия ишлари мажмуида катта ўрин тутади.
Ўқув муассасаларнинг асосий ўқув машғулотларидан бўлак, машғулотдан ташқари вақтларидан ўқувчилар ўртасидаги йўлга қўйиладиган ва олиб бориладиган муайян, бир мақсадга қаратилган турли хил тарбиявий ишлар деб аталади.
Болаларга ўқишдан бўй вақтларида тушунча ва тарбия бериш ишларини, муассаса билан бир қаторда болаларнинг мактабдан ташқари махсус муассасалари (ўқувчилар саройлари, ёш техниклар станциялари, ёш табиатшунослар клуби, болалар кутубхоналари ва бошқалар).
«Камолот» ЁИҲ ташкилотлари, спорт ташкилотлари (музей, клублар, киносаролари, мусиқа марказлари) ҳамолиб борилади.
Таълим муассасаларидан ташқари бошқа ташкилотларнинг машғулотларидан ташқари вақтларида ёшлар ўртасида олиб бориладиган бир мақсадга қаратилган, ўқувчиларга тушунча ва турли ишлар мактабдан ташқари ишлар деб аталади. Республикамиз ҳукумати синфдан ва мактабдан ташқари тарбиявий ишларга ҳамавақт катта аҳамият беоиб келади.
Шу боис 2001 йил 25 апрель куни қурултой қарори билан «Камолот» ёшлар ижтимои ҳаракати ташкил топди. Ёшлар ҳараатининг фаолияти биринчи кунданоқ Президентимиз И.А.Каримов томонидан қўллаб-қувватлаб, улар «Камолот» ёшларнинг чинакам суянчи ва таянчи бўлсин», деб тилак билдирган эдилар.1
«Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати бугунги кунда республика миқиёсидаги йирик жамоат ташкилоти сифатида шаклланиб, ўзининг атрофида миллионлаб соғлом фирни ёшларни бирлаштирди ва уларнинг ҳаётида муҳим аҳамият касб этади.
«Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати – Ўзбекистон ёшларининг ихтиёрийлик асосида ташкил этиладиган, ўзини-ўзини бошқарадиган нодавлат нотижорат ташкилотидир. Ҳаракатнинг ҳар бир тузилмаси ўз фаолиятида аъзоларнинг манфаатларини ифода этиши ва ҳар бир аъзонинг ҳоҳиў истагини инобатга олиш лозим.
Ҳаракатнинг негизи-ёшларнинг ўқиш, иш, тарбия, хизмат жойларида уларга хизмат қиладиган бошланғич ташкилотдир.
Тарбиявий ишларни замонавий ёндашувлар хусусан ўқув ёндашувлар, психологик ёндашувлар, индивидуал ёндашувлар асосида ташкил қилиш учун бошқарувчиларнинг иш фаолияти катта роль ўйнайди. ЁИҲ ташкилотида буларни етакчи деб аталади.
Бошқарувчи- бу жамоанинг манфаатларини бирлаштира олган, бошқаларни маълум бир мақсадга бошқара билган ҳамда бунинг натижасида жамоа ишончига муваффақ бўлган шахсдир.
Президентимиз бу ҳақда қуйидаги фикрларни билдиради:
“… мен «етаклаш» деган сўзни алоҳида таъкидлаб айтмоқчиман. Агар биз бу масалада сусткашликка, бепарволикка йўл қўйсак, болаларимизни бошқалар
етаклайди. Чунки ҳаётга энди-энди қадам қўяётган ёш қалб, ёш инсон ҳамиша маънавий етакчига, мураббий –устозга муҳтож бўлади. Бу ёшликнинг ўзига хос қонунияти бўлиб, улар бошқа болалардан ўз кучи ва қобилияти билан ажралиб туради… ”1
Президентимиз бошқарувчилар, мураббийлар ва устозлар ҳақида жон куйдириб таъкид этганлар:
“Ўз-ўзини эл ишига бағишланган инсон тарбиясига жон тиккан, мўътабар муаллимларни бундан биён ҳам бошимизга кўтарамиз”(Маърифат газетаси 2003 йил 29 сентябрь).
Ўқув муассасаларда тарбиявий ишларни замонавий ёндашувлар асосида ташкил қилишда бошқарувчининг фаоллик ва ташаббускорлиги катта аҳамиятга эга.
Фаоллик –деганда биз ўз ишига маъсулият билан ёндаша оладиган, қуйилган вазифаларни ўз вақтида тўла бажаришга интиладиган ғайратли ёшларни кўз олдимизга келтирамиз.
Ташаббускор – деганда эса олдига аниқ мақсад қўя оладиган, жамоа аъзоларининг ҳоҳиш истакларини ҳис этиб, уларни умумий манфаатлар атрофида бирлаштира оладиган, мустақил фикрловчи ва ғояларга бой ёшларни тушунамиз. ______________________________________

  1. А.Ш.Бозоров, Ҳ.А.Усмонов Ёшлар етакчилари учун қўлланма Т.2006й. 6-бет.

Бошқарувчиларни асосий вазифалари ана шунда хусусиятларга эга бўлган шахсларни тарбиялаб вояга етказишда асосий етакчи бўлмоғи лозим.


Таълим-тарбия жараёнини ташкилий ҳолатларида кўп ўзгаришлар киритилдики, тарбияни қуйидаги шартлар ва сабабларсиз тасаввур қилиб бўлмайди:
- биринчидан, тараққий этган мамлакатлар қаторида ўрин олиш учун;
- иккинчидан, нуфузли тарбияга эга бўлиш;
- учинчидан, фан-техника тарақий этишнинг ўта ривожланганлиги натижасида инновацион тарбияларнинг кескин кўпайиб бораётганлиги ва уларни ёшларга билдириш учун вақтнинг чегараланганлиги;
- тўртинчидан, шахсларнинг назарий ва эмпирик хусусиятларига асосан тарбияни шакллантириш ва техник тафаккур ҳосил қилишдир;
- бешинчидан, ёшларни ҳаётга мукаммал тайёрлаш талаби, малака бериш усули ҳисобланган объектив борлиққа мажмуа ёндашув тамойилидан фойдаланишни талаб қилишдадир.
Чуқур ижтимоий ўзгаришлар ҳозирги пайтда ўқув инновацияларни қайта кўриб чиқишни, ёшларга ўқува фанини фаол ривожлантиришни талаб этади.
Маълумки замонавий ёндашувлар ёшларнинг дунёвий тушунчаларга эга бўлиш ва уларни ўзгартиришга қаратилган онгли, мақсадга йўналтирилган фаолияти тушунчасидир.
Таълим-тарбия мазмуни, мақсад ва вазифалари даврлар ўтиши билан кенгайиб бориши натижасида унинг шакл ва усуллари ҳам такомиллашиб бормоқда. Ҳозирги инсон фаолиятининг асосий йўналишлари шу фаолиятдан кўзда тутилган мақсадларни тўлиқ амалга ошириш имкониятини берувчи яхлит тизимга, яъни технологияларга айланиб бормоқда.
Ҳозирги таълим –тарбия соҳасида ривожланиб бораётган йўналишлардан бири замонавий ўқув технологияларни тарбия жараёнида қўллаш бўлиб, уни амалга ошириш долзарб вазифалардандир.
Ўқув фаолиятда “технология ” атамасининг қўллана бошлаши билан ўқув амалиёт, унинг назарий жиҳатлари ҳамда улар ҳақидаги билдирилаётган мулоҳазалар бирмунча юқори илмий даражага кўтарилмоқда.
Технология-таълим-тарбия жараёни сифатида ўқувчиларни ижодий фаолияти орқали амалга оширилади. Бу жараённинг пировард мақсади баркамол инсонни тарбиялаш ва ривожлантириш бўлиб, асосан қуйидагилардан таркиб топади:

  • таълим-тарбия бериш;

  • инновацион тарбияларни авлоддан –авлодга ўтказиш;

  • тушунча, кўникма, малакаларни ўргатиш ва ўзлаштирилишига эришиш;

  • диагностика, мониторинг олиб бориш;

  • таълим-тарбия жараёнида инсонпарварлик, ҳалқпарварлик, мафкуравий тамойилларга асосланиш;

  • ўқувчи –талабанинг тайёргарлик даражасини, психологик, физиологик ёш хусусиятларини ҳисобга олиш.1

Шу боис мамлакатимизнинг жабҳаларида ёшларни ҳар томонлама тарбиялаш, маънавият ва маърифат сари йўллаш мақсадида ўқув ёндашувлар асосида таълим-тарбияни ташкил қилиш кенг ишлар йўлга қўйилмоқда. Бунда ишларни амалга ошириш ўз-ўзидан бўлмайди. Бунинг учун барча ўқув муассасаларда тарбия жараёнини ўқув инноватика йўли билан ташкил қилиб ёшларни маънавиятини тарбиялашда асос бўлмоқда. Шундай экан, давлатимиз тараққиёти ёки мустақиллигимизнинг тақдири истиқболимизни тараннум этувчи ёшларимизнинг куч қудратлари, ақл-идроклари, амалий тайёргарликлари, ҳамда маънавий фаолиятини камолотига боғлиқ. Дарҳақиқат, ёшлар мамлакатимизнинг келажагидир. Ҳозирги авлод ватанимиз тақдирини ёшларга ишониб топширмоқда, бу эса ўз навбатида улар зиммаларига юкланаётган юксак маъсулиятни чуқур ҳис қилишларига ва унга муносиб бўлишларига даъват этади.
Таълим-тарбия жараёни таълимнинг турли мезонларини ўқувчи ёшлар онгига сингдиришда аввало уларда маънавий фаолиятни барча хусусиятлари ва имкониятлари билан таништириш, ўқув инноватикани самарали ташкил қилиш бугунги куннинг муҳим вазифаларидан биридир.
Тарбия жараёнида ўқувчиларни маънавий фаолитияни такомиллаштиришда янги инновация, инновацион тарбия технологиянинг ролини мураккаб ўқув жараён ҳисобланиб, унда қуйидаги вазифалар амалга оширилади:

  • тарбия жараёнида ёшларни маънавий фаолиятини такомиллаштиришда инновацион тарбия технологиянинг мазмун моҳиятини ўстириш;

  • ўқувчиларни ватан озодлиги ва фаровонлиги йўлида курашиш, инсонпарварлик, миллий ғурур ва ифтихор, ўз миллати, қадриятлари ва тарихини ҳурмат қилиш, соғлом, муайян эътиқодга эга бўлиш кабиларни шакллантириш;

  • ўқувчиларда маънавий фаолиятни такомиллаштиришда инсонпарварлик тарбиясини чуқур сингдириш, адолат ва ҳақиқат, тинч-тотувлик учун курашишга нисбатан рағбатларини уйғотиш;

  • ўқувчилар маънавиятини ўстиришда оммавий инновацион тарбия воситалари, яъни тарбия ресурсларидан фойдаланиш.

Таълим муассасаларда ўқувчиларнинг маънавий фаолиятини такомиллаштириш учун қуйидаги тамойилларга амал қилишимиз зарур:

  • тарбия тизими мураккаб ташкилий тизими эканлиги ва шу сабабли тизимли таҳлил объекти бўлиши зарурлигини англаш;

  • тизимли ёндашув зарурати билан боғлиқ бўлган муаммоларни бартараф қилиш асосида тарбия жараёнини жиддий лойиҳалаштириш;

  • ўқитишни ишлаб чиқилган лойиҳа асосида амал қилиш;

  • ўқув жараёнининг жорий ҳолатини кузатиш, муаммоларни таҳлил қилиш, режалаштириш ва назорат қилиш;

  • ўқув услубий ва илмий –техник асослари билан таъминлаш;

  • илмий-тадқиқот ишларни кузатиш ва натижаларини таҳлил қилиш;

  • ўқувчи-ёшларни ўқув хусусиятларини назарга олиш.

Ёш авлодни ҳар томонлама баркамол қилиб тарбиялаш борасидаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш, таълим-тарбия самарадорлигини замон талаблари асосида таъминлашни, дунё талаблари даражасида олиб чиқиш, ёшларни маънавий фаоллигини ошириш миллий ва умуминсоний қадриятларга таяниш орқали ўқув муассасаларда ҳалқимизнинг бой тажрибалари асосида бойитиб бориш бугунги куннинг долзарб муаммоларидан биридир.1

________________________________________________

  1. И.А.Каримов Баркамол авлод орзуси. Т. Шарқ 2000й. 68-бет.



Download 8,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish