биринчи босқич — оилаларда (икки давр асосида: биринчи давр — ҳомила даври, иккинчи давр — бола туғилганидан 3 ёшгача бўлган давр);
иккинчи босқич — мактабгача таълим 3 — 6 (7) ёшгача бўлган давр;
учинчи босқич — умумий ўрта таълим тизимида (икки давр асосида: биринчи давр — 7 (6) — 10 ёш бошланғич синф, иккинчи давр — 11 — 17 ёш ўрта ва юқори синфлар);
тўртинчи босқич — ишлаб чиқаришда фаолият кўрсатаётган ва банд бўлмаган ёшлар, шунингдек, ўрта махсус касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари тизимида (икки давр асосида: биринчи давр — ўрта махсус касб-ҳунар ва олий таълим билан қамраб олинмаган, шунингдек, ишлаб чиқаришда фаолият кўрсатаётган ва банд бўлмаган ёшлар — 17 — 30 ёш, иккинчи давр — ўрта махсус касб-ҳунар, олий таълим муассасаларининг ўқувчи-ёшлари 15 — 22 (24) ёш).
II БОБ. ЗАМОНАВИЙ ЁНДАШУВЛАР АСОСИДА ЎҚУВ МУАССАСАЛАРДА ТАРБИЯВИЙ ИШЛАРНИ БОШҚАРИШНИНГ ШАРТ-ШАРОИТЛАРИ
2.1. Замонавий ёндашувлар асосида тарбиявий ишларни бошқаришнинг метод воситалари.
Ҳар қандай илмий хулоса тажриба ва илмий тадқиқотларга асосланади. Ўқува, хусусан таълим –тарбияда илмий тадқиқотлар ҳеч қачон тўҳтамайди ва Узлуксиз давом этаверади. Ўқув тадқиқотларнинг предмети сифатида ўқув-муассасалардаги таълим-тарбия жараёни, унинг мақсади, мазмун ва моҳияти, ўқитувчи, ўқувчи раҳбарларининг фаолияти, ташкилий шакл ҳамда ижтимоий шароитлар хизмат қилади.
Ўқуванинг предмети таълим ва тарбия билан боғлиқ турли шакл ва турларда юз берадиган ҳодисалар, омиллар ҳисобланади. Таълим-тарбия бошқа ижтимоий воқеликлардан ўзига хослиги билан ажралиб туради.
Ўқув тадқиқотларнинг предмети ижтимоий фаолиятининг алоҳида шакли бўлган ўқув фаолият унинг мақсади таълим-тарбия бериш ва ўзгариб бораётган ижтимоий иқтисодий манбалар асосида инсонларни тарбиялашдир.
Президентимиз И.А.Каримов сўзлаган нутқида «Демократик жамиятда болалар умуман ҳар бир инсон эркин фикрлайдиган этиб тарбияланади. Бинобарин тарбия тизими ҳам шунга мувофиқ бўлиши зарур».
Тарбиявий ишлар ташкил этиш шакллари деганда – аниқ муддатда ва тарбияда ўқитувчининг ўқувчилар билан олиб борадиган машғулотлари турларини тушунамиз. Инсоният тарихида назар ташлансак, тарбияни ташкил этиш шакллари ижтимоий тузум манфатларига мос ҳолда пайдо бўлган ва ривожланган. Ҳозирги даврга келиб ўқитишнинг махсус ташкилий шакллари пайдо бўлди.
Тарбиянинг ташкилий масалалари Ал-Форобийнинг “Фан ва ақл заковат” асарида ўқув фанларини гуруҳларга бўлиб ўқитиш уларнинг тарбиявий моҳиятини очиш масаларига эътибор берилган.
Синф-машғулот тизимни дидактик талаблар асосида яратишда буюк чех педагог Ян Амос Коменскийнинг хизматлари катта.
Шарқ мутаффакирларидан А.Авлоний, Ал-Фрорбий, Абу Али Ибн Сино, Ҳ.Ҳ.Ниёзийлар синф-машғулот тизимида ўқитишнинг аҳамияти ҳақида ўзларининг фикрларини билдириб ўтганлар. Ўқув муассасаларида таълим –тарбия жараёнини самарали ташкил қилиш ва унинг ривожлантиришида ўқув фанининг таълим-тарбия принциплари (тамойиллари) катта аҳамиятга эга. Бу принципларда таълим-тарбия жараёнини қонуниятларининг мантиқий ва қарама-қаршиликларининг талаблар акс этди. Ҳар бир принцип таълим-тарбия жараёнининг алоҳида томонларини ёритиб берувчи қоидаларини ўз ичига олади ва уларнинг қўлланилиши тарбия берувчининг тарбия жараёнига бўлган умумий муносабатини белгилайди.
Таълим-тарбия принциплари қуйидагилардан иборат:
-таълим-тарбиянинг илмийлиги;
-таълим –тарбиянинг онглилиги;
-таълимнинг кўргазмалилиги ва тарбиянинг ишонтириш тамойили;
-таълимнинг изчиллиги ва тарбиянинг ҳаёт билан боғлиқлиги;
-таълим-тарбиянинг демократик характери;
-таълим-тарбияда виждон, ирода ва қатъийлик, ишонч;
-таълим-тарбияда интизом, аҳлоқ, бурч, жамоа орқали, якка ва Узлуксиз, ижобий характери.
Фан ва техника доимо тараққий этиб боради. Янги ўқув инноватика ва технологиялар тарбия тизимига кириб келмоқда. Бу эса ўз навбатида тарбиянинг янги усул ва воситаларини қўллашни талаб этмоқда.
Ўқувчининг фаоллиги ўзи ўрганаётган объектда бажариладиган ишга қаратилган бўлса, буларни маънавий мотивлари деб аташ мумкин. Агар ўқувчининг фаоллиги ўқиш жараёни иштирокчилари билан тўғри мулоқот қилишга йўналтирилган бўлса, ижтимоий мотивлар дейилади.
Ўқув-тарбия жараёнини таҳлил қилиш, жиддий хулосалар чиқариш учун мунтазам равишда олиб борилган кузатишлар, тажрибаларга асосланган тадқиқотлар натижаларига асосланиш таълим-тарбия жараёнини илмий асосда самарали ташкил этиш ва уни бошқаришда муҳим аҳамият касб этади.
Ҳар қандай муассасани асосий вазифаси таълим-тарбия жараёнини самарали ташкил этиш ва такомиллаштиришдан иборат бўлиб, уни негизи бошқариладиган объект ва бошқарувчи субъект тизимларидан ташкил топади.
Қобилият дейилганда ўқитувчида интеллектуал салоҳият, касбий малака ва кўникма, чидамлилик, яратувчанлик, ташаббускорлик, ижодкорлик, ташкилотчилик, ўз фикрини яхши баён эта олиши – нотиқлик, ишонтира олиш, назорат, кузатувчанлик, талабчанлик, тарбиявий муносабатларда фаоллик ҳамда ўқув таъсир кўрсатиш, бошқарувчилик, хусусиятларини шаклланганлигини тушуниш мумкин [9.10]
Ўқув қобилият –бу ўқитувчи учун энг зарур хусусиятлардан бўлиб, ўқитувчининг ўқув фаолиятга яроқлилигини ва шу фаолият билан муваффақиятли ўқув жараёнларни ташкил этиш ва бошқара олишни белгилайди.
Таълим-тарбия жараёнида ўқувчиларни ҳар томонлама камол топтиришида қуйидаги малака ва кўникмаларни тарбиялаши лозим:
- ўқув жараёнини тўғри ташкил қилиш ва уни ривожлагнтириш;
- ўқув гигиена қоидасига амал қилиш;
- адабиёт ва инновацион тарбия воситалари билан ишлай олишни билиш;
- ўз-ўзини назорат қилиш;
- ўқув фаолиятида ўз ҳатти-ҳаракатларини ўз вақтида тартибга солиш;
- ақлий фаолият натижаларини мустақил равишда таҳлил қила олиш;
- йўл қўйилган хатоларнинг сабабларини аниқлай олиш ва ўқув фаолиятини янги даврда уларни мустақил бартараф этиш.
Умуман айтганда, таълим-тарбия жараёнини самарали ташкил этиш, бу ўқувчиларни ўқув меҳнатини ташкил қилиш ва амалга ошириш, ўқишда ўз-ўзини тартибга солиш ва назорат қилиш кўникмаларини таркиб топтириш лозим. Аммо муаммо бундай кўникмаларни қандай таркиб топтириш лозим. Негаки, ўқувчиларнинг аксарияти етарли даражадаги ўқув кўникмаларига эга бўлмайдилар. Яъни тарбиявий ишни айтганимиздек ўзлаштирилмаган. Фақат тайёр тушунчаларни ўзлаштиришга, ижрочилик, ўқув фаолиятини бажаришга мойил бўладилар.
Таълим-тарбия ишларини самарали ташкил этиш учун қуйидаги шарт-шароитлари эътибор қаратиш лозим:
Тарбиянинг мазмунига нафақат илмий тушунчалар ва далилларни, балки мулоҳазалар ва исботларни, изоҳларни киритиши зарур. Натижада ўзлаштириш билан бир вақтда олиш кўникмалари таркиб топтирилади;
Тарбияда муаммоли суҳбатлардан, баҳс-мунозаралардан ва ўқув ишининг турли-туман усулларидан (масалан: машқ-қилиш, таснифлаш, системалаштириш, умумлаштириш, асосий белгиларни ажратиш ва бошқаларидан) фойдаланиш зарур;
Ривожлантирувчи тарбия принципларини қўллаш;
Ўқувчиларга меҳнат ва дам олиш тартибини тавсия қилиш;
Ўз вазифасини энг қулай ҳолда бажаришга ўргатиш;
Китоб ва ўқув қўлланма билан ишлаш, турли инновацион тарбия воситаларидан фойдаланишга ўргатиш.
Ўқувчида фикрлаш қобилиятини шакллантиришда табиий, ижтимоий ва эстетикавий фанларнинг аниқроғи уларда ўзлаштириладиган тушунчаларнинг бутун ҳажми аҳамиятлидир. Аммо қарашлар, эътиқодлар ва фикрлашни шакллантиришда тарбия мазмуни инсон ривожланиши масалалрига оид бўлган ғоялар асосий ўрин эгаллайди.
Ўқув муассасаларда таълим-тарбия жараёнини самарали ташкил этиш учун қуйидаги ғояларга эътибор қараш зарур:
- дунёнинг моддийлиги ва унинг ривожланишининг объектив қонунлари;
- ривожланиш қарама-қаршиликлар бирлиги ва курашидан иборатлиги;
- амалиёт билишнинг асосий ва ҳақиқат ўлчови эканлиги;
- ҳалқ оммасининг тарихидаги ҳал қилувчи роли;
- ижтимоий онг формалари ва уларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва роли;
- умуминсоний ва миллий қадриятларни билишнинг ҳозирги дунёнинг ривожланишидаги аҳамияти ва ҳ.
Ўқитувчи ўз фани мазмунидаги дунёқарашга оид ғояларни чуқур ўрганиш ва улардан ўқувчилар илмий фикрлашни шакллантиришда фойдалана олиш керак.
Тарбияни самардорлигига энг аввало илмий тушунчалар муҳим роль ўйнайди. Лекин тушунчалар ўз-ўзидан ҳаётга тадбиқ бўлмайди. Уни машғулотларда ва синфда, синфдан ташқари машғулотларда жиддий аҳамият бериш талаб этилади.
Ўқувчиларни баркамол қилиб тарбиялашда қуйидаги ўқув ёндашувларга амал қилишимиз лозим:
ўқув материалини баён қилиш аниқ ва ишончли далилларга таянилган ҳолда амалга ошириш керак;
ўрганилаётган ҳодисаларнинг сабаб оқибат алоқаларини ёритиб бериш лозим;
ўқувчиларда табиат ва жамият ҳодисаларини тушуниб етишга қизиқувчанликни ортириш;
машғулотларда ва синфдан ташқари ишларда ўқувчиларнинг билиш фаолликларини ва мустаҳкамлигини ошириш;
ўрганилаётган материалларига нисбатан эмоционал –руҳий муносабат уйғотиш;
тарбиянинг ҳаёт билан алоқадорлиги, ўқувчиларни фаол меҳнат фаолиятига жалб этиш;
ўқувчиларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш;
ёш ва индивидуал хусусиятларини ҳисобга олиш;
болалар ва ўсмирлар жамоат ташкилотларини ўқувчиларда илмий дунёқарашини шакллантиришга жалб этиш.
Замонавий ўқувада муаммоли ўқитиш ва тарбюия ҳақидаги илмий жиҳатдан асосланган фикрлар, шакл ва методлар тарбия қонуниятлари системаси, ҳамда уларнинг ўқувчи томонидан ўзлаштирилиши деб қаралади.
Тарбия тизимини самарали ташкил қилиш ва бошқариш қуйидаги муаммоларни ишлаб беришини талаб қилинади. Улар:
Тарбия мазмунини ўқув асосларини аниқлаш;
Тарбиянинг моҳияти, қонуниятлари ва принципларини ҳамда уларнинг ўқувчиларга ривожлантирувчи - тарбияловчи таъсирини оширишнинг йўлларини тадқиқ этиш;
Ўқувчиларнинг маънавий-маърифий фаолияти қонуниятларини ва тарбия жараёнида уни фаоллаштиришнинг йўлларини ўрганиш;
Илғор ўқув технологиянинг марказида эса таълим жараёнининг субъекти-объекти бўлган ўқитувчи ва ўқувчи туради. Шундай экан, бу икки шахснинг ҳамкорлиги, ўзаро мулоқоти, бир-бирига кўрсатадиган таъсири энг замонавий ва миллий талаблар асосида ташкил топиши лозим. Бунинг учун биринчи навбатда, ўқитувчи таълим –тарбия жараёни олдига қуйилган талаблар, тарбияни ташкил этиш ва бошқариш принциплари ҳамда йўллари, у билан ҳамкорлик қилиш, уни ёшларга ўргатишга йўналтириш, ўқувчи шахси фаолиятини тўғри ташкил этиш, улар билан мулоқотга киришиш, муаммо ва келишмовчиликларни бартараф этиш, синфда ижодий, ишчан муҳитни вужудга келтириш, ўқувчи фаолиятини аниқ ва тўғри баҳолаш методлари билан қуролланган бўлиши лозим.
Технология сўзи замирида жараёнларни амалга ошириш усуллари ва воситалари ҳақидаги тушунчалар йиғиндиси, шунингдек, объектда содир бўладиган сифат ўзгаришлар тушунилади. Ўқитувчилар ўз иш фаолиятини қуйидаги инновацион жараёнга бўйсундиришлари керак: тартибга солиш, бир тизимга келтириш, олдиндан лойиҳалаштирилган таълим жараёнини босқичма-босқич амалиётга жорий этиш.
Ўқув технологиянинг моҳияти дидактик мақсад талаб этиш, ўзлаштириш даражасига эришиш ва уни тадбиқ этишни ҳисобга олган ҳолда тарбия жараёнини олдиндан лойиҳалаштиришда намоён бўлади.
Ўқитувчининг фаолиятига йўналтирилган ишларнинг методик ишланмасидан фарқли ўлароқ тарбиянинг ўқув технологияси тарбия олувчиларга йўналтирилгнан бўлиб, ўқув материалини ўзлаштиришга қаратилади. Ўқув технологиянинг фарази муаммоси ўқувчи шахсини мақсадга эришишни таъминлашдан иборат.
Маълумки, биз ҳозирги ўзгаришлар ва силжишлар даврида яшамоқдамиз.
Ўзбекистоннинг равнақи, гуллаб яшнаши ва қудратини оширишда ҳал қилувчи омил ҳар жиҳатдан баркамол инсон шакллантириш вазифаси бўлиб турибди. Баркамол шахсни шакллантириш учун ҳозирда таълим-тарбияга катта аҳамият берилмоқда. Таълим-тарбиянинг янги технологиясига ўтиш учун объектив шарт-шароитларни вужудга келтирди.
Янги технология ҳақида гап кетар экан, биз аввало, «технология нима?» деган саволга жавоб беришимиз лозим. Технология бу бирон маҳсулотни тайёрлашдир. Аммо ўқув технология бу таълим тарбия жараёнида ўқитувчи томонидан ишлатадиган маҳорат, санъат, тушунчадонлик деган маъноларни тушунтиради.
Ўқитувчи ҳар бир машғулотни ўқув технология асосида ташкил қилиш керак, токи ўқувчилар тўлиқ маълумотга эга бўлсинлар. Қайси вақтда ўқитувчи ўқувчиларни дунёқарашини ўзгартира олиб, уларни баркамол авлод сифатида тарбия олади. Агар:
- ўқитувчи замонавий таълим технологиясини қабул қилинса (ўқува инноватика асосида тарбия жараёнини ташкил қила олса);
- ўқитувчи таълим-тарбия ишларида янгиликларни кирита олса (янги-янги усулларни ишлата олса);
- онгли муносабат ва гуманистик нуқтаи-назарда мактаб, жамоат ва оилани алоқасини тўғри ташкил қила олса (ижодкорлик билан ишласа);
- ҳаётда жамиятда ҳалқ манфаатларига ва миллий урф-одат ва қадриятларни амалга тадбиқ қилишда фаоллик кўрсатса;
- ўқувчиларни қобилиятларини ва ўқув-психологик хусусиятларини ўқув-психологик нуқтаи назардан ҳисобга олинса;
- дидактик қобилиятни ўқув асосда ишлатилса;
- тарбия мундарижасини ўқув технология асосида тузилса ва тарбия жараёнининг модулини яратса.
Do'stlaringiz bilan baham: |