ТОПШИРИҚ- 1
Танлов асосида кўйида келтирилган тасдиқларни ўнг томонидаги бўш
клеткани ичига тегишли белгини қўйиб чиқинг:
+белгисини, агар Сиз ушбу фикрга қўшилсангиз;
- белгисини, агар Сиз ушбу фикрга қўшилмасангиз.
*** Ўз танловингизни ёзма равишда изоҳлаб беринг!
|
ТАСДИҚЛАР
|
+ -
|
ИЗОҲ
|
1
|
Талаба бўш идиш, ва уни
ўқитувчи билим билан тўлдиради.
|
+
|
Талаба янги ўқишга киргандаги мақсади устозлари орқали билим ва малакасини шакллантириб, бўшлиқни тўлдиришдир. Тадқиқотларда «талабалар» деганда моддий ва маънавий ишлаб чикаришда ижтимоий
хаётга ва мутахассисликка оид ролларни муайян қоида ва махсус дастур асосида бажаришга тайёрланаётган ижтимоий гуруҳ тушунилади. «Талаба» атамаси лотин тилидан келиб чиққан бўлиб, «билимларни эгалловчи, ўз устида тинмай ишловчи» деган маънони билдиради. Талаба - бу ишлаб чиқариш фаолиятига тайёрланаётган ёшлардир.
|
2
|
Талаба қайси вазифани бажаришни ўзи танлашига имкон бериш муҳимдир
|
+
|
Талабалар катталардан фарқли равишда ҳаёт мактабидан ўтмаган бўладилар. Уларда
меҳнат тажрибаси, катталарни ҳурматлаш, уларнинг энг яхши анъаналари ва маънавий
қадриятларни қадрлаш тажрибаси етишмайди. И.С.Коннинг фикрича, «ёшлик – бу
раҳбарликка муҳтождир».
|
3
|
Жуфтликда ва гуруҳ бўлиб
ишлаш– бу вақтни бесамар
кетказишдир. Улар бир-бирини
нимага ҳам ўргатардилар.
|
_
|
Талаба ўз тенгқўрлари, жамоа ҳаёти ва фаолиятида фаол иштирок этиб, жамоа
манфаатларини кўзлаб яшашига ҳамда ўз хатти-ҳаракатларини ана шу гурухга бўйсундиришга ўрганади. Талаба фақат жамоада ва жамоа таъсири остида жамоа ўзаро бирдамлик муносабатлар тажрибасини, ижтимоий йўналишни тараққий эттириш, шахс ва жамият ўртасидаги тўғри муносабатлар тажрибасини эгаллайди. Жамоадан ташқарида бундай сифатларни умуман тарбиялаб бўлмайди. талабалар жамоаси шахснинг барча ижобий сифатларини (камтарлик, виждонийлик, қаътийлик, ўз-ўзини тўта билиш ва ҳ.) таркиб топтириш ва тараққий эттиришга таъсир кўрсатади. Талабалар жамоаси ялқовлик, ҳўдбинлик, ичи қоралик, қўрқоқлик, ўз-ўзини тўта билмаслик, икки юзламачиликни фош қилиб ташлайди.
Муваффақиятсизликдан гангиб қолмасликка кўмаклашади, ўзини йўқотиб қўйиш, тўшкунлик ва ўзига бўлган ишончни йўқотишга йўл қўймайди, яъни талаба ёшлар ўз тенгқўрлари жамоасини ўзини кўзгуда кўргандек бўлади.
|
4
|
Талабага гапириш имкони
берилгандагина у гапириши
керак. (Яъни, унга савол билан
мурожаат қилинганда, ёки савол
беришга рухсат берилганда).
|
-
|
талабанинг эркин фикрлаши ва гапириши бу, унинг ижтимоий ҳаётдаги демократик ўзгаришларнинг юз бериши, талаба шахсни шакллантириш билан чекланмай, балки унинг субъект (ҳар бир жараённинг фаоли) тариқасида камолотга эришишга зарур шарт-шароитларни яратиш, шахслараро, миллатлараро муомала қила олиш маҳоратини эгаллаш каби муҳим жараёнлар билимларни ўзлаштиришдаги, ижтимоий-психологик ва касбий қийинчиликларнинг мумкин қадар камайиши учун хизмат қилади.
|
5
|
Эшитаман– унутаман, кўраман–
ёдда тутаман, бажараман–
тушунаман.
|
+
|
Тажрибадан маълумки, олий мактаб муҳитига мослашишдан талабаларнинг ўзига хос индивидуал, типологик ва ёш хусусиятлари, уларнинг механизмлари, қонуниятлари, ақлий имкониятлари ва заҳиралари, фаросати, андишаси, умумий қобилияти, истеъдоди, иқтидори, салоҳияти, ақл-заковати, аҳлоқий фазилатлари, сифати, ҳислатлари, этник аломатлари маълум даражада роль ўйнайди.
|
6
|
Муаллимлар фақат илм
эшикларини очадилар, улардан
кириб бориш эса сенга
юклатилади.
|
+
|
Талабаларга мустақил билим олиш, ўз фаолиятини ўзи ташкил қилиш, ўзини-ўзи бошқариш, янги ғояларни ишлаб чиқиш ва ҳ. ўргатилади. Бу вазифаларни амалга оширишнинг асосий омили – мустақил изланишдир.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |