255
Газли зилзиласи бўлиб турган жараёнда бир гуруҳ мактаб ўқувчилари чиқишга
улгура олмай қолиб асосий юк тушаётган деворлар бурчагига беркинишган ва
ўзларини ўлимдан сақлаб қолишган, чунки бу зилзилада мактаб биносини ташқи
деворлари қулаган ва томлари босиб қолган эди.
3.
Ташқарига шошилиб чиқмаслик керак. Ташқи деворлар бўйлаб
тушаётган синиқ парча ва бўлаклар жиддий хавфга эгадир. Зилзила бошланаётган
вақтда қаерда турилган бўлса, ертебраниши тамом бўлгунга қадар шу ерда туриш
керак, тебраниш тугагандан кейингина хавфсизрок жойга ўтиш лозим
4.
Кўп қаватли уйларнинг ичкарисида бўлган тақдирда лифт ва зиналарга
шошилмаслик керак. Чиқиш жойларида саросимага тушган одамлар сони кўпайиб
боради, лифтлар ишламай қолади. Бундан ташқари тажриба шуни кўрсатадики,
кўпинча зиналар зилзила бўлаётганда қулаб тушади. Лифтлар эса тўхтаб қолади,
агар шу вақтда лифт ичида бўлинса, зилзила тўхтамагунча ундан чиқмаслик,
чиқилгандан кейин эса жуда эхтиёткорлик билан иш тутиш керак.
5.
Электр қуввати тўхтаб қолса, ёнғин чиққанлиги ҳақидаги
сигнал
эшитилса, қўриқлаш ёки ёнғинни ўчириш сигналлари ишлаб кетса,
ажабланмаслик керак. Синаётган ойналарнинг жаранггини, дарс кетаётган
деворларнинг қирсиллашининг ва учиб тушаётган буюмларнинг овозини
эшитишга тайёр бўлиш ва қўрқмаслик керак. Кўп ҳолларда
кечалари зилзила
бошланиши билан электр энергиясини узатиш тўхтаб қолади, бундай ҳолларда,
айниқса баланд уйларда истиқомат қилувчилар қўрқмасдан илгари мўлжаллаб
қўйилган хавфсиз жойларга (асосий юк тушаётган деворларда ўрнатилган
эшиклар оралиқида) тезда бориб туриб олишлари, ташқарига чиқмасликлари
маъқул.
6.
Агар зилзила жараёнида кўчаларда бўлиб қолинса, дарҳол кўчанинг
ўртасига, майдонларга, ялангликларга - иморат ва иншоотлардан, симёғоч ва
электр симлари ўтган жойлардан узоқроққа бориб туриш керак.
7.
Агар мустаҳкам қурилмаган бир ёки икки қаватли ғиштли
уйларнинг
ичкарисида бўлинган тақдирда, тезроқ ташқарига чиқиб кетишлик, уйнинг ичида
қолингандан кўра хавфсизрок бўлади. Фақат юқорида учиб тушаётган
бўлаклардан ва бошқа хавфли буюмлардан эхтиёт бўлиб тезроқ чиқиб кетиш
маъқул. Иложи бўлса, иситгич ускуналари ва газ! хусусий уйларда ёниб турган
печкалардаги оловни ўчириб чиқиб кетилса яна ҳам яхшироқ бўлади.
8.
Зарурият бўлмаса дераза ойналардан сакрамаслик даркор, уй
бутунлай
сақланиб қолган тақдирда ҳам, жарохатланиш мумкин.
9.
Зилзила содир бўлаётганда баланд қаватли иморат ёнидаги йўлакда
бўлинса, унда дарҳол кўча эшик йўлагига ёки иморатдан анча нарига-очиқ жойга
кетиш лозим. Бу билан қулаб тушаётган иморатлар ва уларнинг бўлакларининг
шикастдан сақланилади.
10.
Корхона ва идораларда ҳамма ишлар тезда тўхтатилиб, ишчи ва
хизматчилар ҳавфсиз жойларга бориб туришлари лозим. Зилзила жараёнида
256
электр энергиясини ўчирилиб, машина ва ускуналарни иши тезда тўхталиши
зарур. Бунинг натижасида сув, пар, кислород ва ҳаво босимларини пасайтиради ва
қўшимча содир бўлиш мумкин бўлган ҳалокатлардан сақлайди.
11.
Агар ҳаракатдаги автомобилда автобус, троллейбус, трамвайда
бўлинса, уни баланд иморатлар ва кўприклардан нарироқда тўхтатиб, силкиниш
тамом бўлгунча қадар улардан чиқмасдан ўтириб туриш керак. Ҳаракатдаги ва
тўхтаб турган метро поездларида электр энергияси одатда зилзила пайтида ўз-
ўзидан ўчади ва қоронғилик пайдо бўлади.
Шундай пайтларда саросимага
тушмасдан тинч туриш ва бошқаларни тинчлантириш керак. Поезд
бошқарувчисининг гапларини эътибор билан эшитиб, унга ҳамма амал қилиши
зарур.
12.
Ер силкинишлари қайтарилади, бунга ҳайрон қолмаслик керак.
Биринчи ларзадан кейин, одатда, тиниш бўлади, кейин тезликда қайтарилади. Бу
ходиса бир зилзиланинг ўзида ҳар хил тўлқинлар тарқалишига боғлиқ. Бундан
ташқари афтершок ҳодисаси содир бўлиши мумкин, яъни, асосий ларзадан кейин,
янги тепки афтершок бўлади. Афтершоклар асосийларидан
бир неча кунлардан
кейин содир бўлиши мумкин. Афтершоклар асосий зарбадан кучсизланган иморат
ва иншоотларга шикаст келтиради. Айрим вақтларда афтершоклар асосий
ларзадан кучлироқ бўлган вақтлари ҳам бўлган.
Do'stlaringiz bilan baham: