Œзбекистон республикаси



Download 7,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/138
Sana22.02.2022
Hajmi7,23 Mb.
#90031
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   138
Bog'liq
binolar zilzilabardoshligi

 



СЎЗ БОШИ 
Инсоният пайдо бўлибдики, табиий офатлардан бири бўлган зилзила 
таъсирида яшамоқда. Инсон онгли фаолияти давомида ушбу таъсирга қарши у 
ёки бу йўсинда "курашиб" келмоқда. Унинг табиий зилзилалар олдини олишга 
қурби етмасада, табиий офат етказадиган зарарни минимал даражага камайтира 
олади.
Географик жиҳатдан Республикамиз сейсмик актив ҳудудда жойлашган 
бўлиб, бино ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлигини таъминлаш муаммоси 
ҳамиша долзарб бўлиб келган.
Тарихдан маълумки, ота-боболаримиз бино ва иншоотлар сейсмик 
устуворлиги масаласига асосий эътиборини қаратганлар ва бу борада доимо энг 
илғор фикрларни илгари сурганлар. Аждодларимиз асарларидаги замин билан 
боғлиқ жараёнлар талқинига таяниб ушбу жараён қонуниятини очишга уриниш 
мақсадида улар илгари сурган фикр-мулоҳазалар асосида кейинчалик алоҳида 
фанлар шаклланган ва пайдо бўлган.
Мисол тариқасида ўтмишда яшаб ўтган инсоният ривожига беқиёс ҳисса 
қўшган бобокалонларимиздан Ал-Хоразмий, Беруний, Ибн-Сино ва бошқа 
олимларнинг қатор асарларини келтириш мумкин. Мазкур асарларда ушбу соҳа 
борасида билдирилган илғор фикрлар асосида кейинчалик зилзила жараёнининг 
сирларини очиб берувчи қонунлар пайдо бўлди ва бу қонунлар ҳозирда 
зилзилабардош бино ва иншоотлар фанига салмоқли ҳисса бўлиб қўшилди.
Бугунги кунда бино ва иншоотлар зилзилабардошлиги соҳасида фан ва 
техника ривожланиши шундай босқичга етдики, мазкур йўналиш бўйича кўпгина 
муаммолар муваффақият билан ечилмоқда. Бу борада ватанимиз олимларининг 
фан тараққиётида тутган ўрни юқори даражада. Бино ва иншоотлар 
зилзилабардошлиги соҳасида қўлга киритилган илмий тадқиқот натижаларини ўз 
вақтида бино ва иншоотларни лойиҳалаш жараёнига тадбиқ қилиш, ушбу соҳа 
бўлажак мутахассисларни яратилаётган энг янги усуллар билан "қуроллантириш" 
бугунги кунда жуда муҳимдир.
Бугунги сейсмик актив ҳудудларда шаҳар зоналари кенгайиши, аҳоли 
зичлигининг ортиши, саноатнинг ривожланиши ва айниқса, ушбу ҳудудларда 
авария ҳолати табиат ва инсонлар ҳаётига ҳавф солувчи иншоотлар мавжудлиги 
бўлажак архитектор ва қурувчиларга катта масъулият юклайди.
Талабаларга сейсмик мустаҳкам бино ва иншоотларни лойиҳалаш замонавий 
услубиятини етказиш давр талабидир. Табиийки, қурилиш кўламининг ортиши 
билан антисейсмик тадбирларга сарфланадиган харажатлар ҳам орта боради. 
Шунинг учун, зилзилабардош қурилишда конструкциялар сейсмик-зўриққан 
ҳолатида мустаҳкамлик талабларини энг кам харажат билан бажаришга диққатни 
қаратмоқ лозим.



Бино ва иншоотлар зилзилабардошлигини таъминлаш муаммосини ҳал 
қилиш келажакда инсонлар ҳаётини ва жамиятда катта меҳнатлар билан юзага 
келган моддий бойликларни сақлаб қолиш катта ижтимоий самарага олиб 
келади.
Ушбу қўлланмани ёзишдан кўзланган мақсад бугунгача ўқиш жараёнида 
"назарий механика", "материаллар қаршилиги (эластиклик назарияси элементлари 
билан)", "тебранишлар назарияси", "қурилиш механикаси" курслари бўйича 
муайян билимга эга бўлган «Бино ва иншоотлар қурилиши», «Касб таълим(Бино 
ва иншоотлар қурилиши)» йўналишлари бўйича таҳсил олаётган талабаларни 
сейсмик актив ҳудудларда зилзилабардош биноларни лойиҳалашнинг назарий
асослари билан таништиришдан иборат бўлиб, ундан "Архитектура" 
мутахассислиги бўйича таҳсил олаётган талабалар ҳам фойдаланишлари 
мумкин. 
Қўлёзмани ўқиб, қимматли маслаҳатларини берганликлари учун Тошкент 
архитектура–қурилиш институтининг «Қурилиш механикаси ва иншоотлар 
зилзилабардошлиги» кафедраси мудири т.ф.д,проф. К.С.Абдурашидовга, ЎзРФА 
М.Т.Ўразбоев номидаги механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги 
институти «Фазовий тизимлар динамикаси» лабораторияси мудири
т.ф.н.Х.К.Сағдиевга Тошкент архитектура-қурилиш институти доценти, т.ф.н. 
Б.Хабилов ва УрДУ доцентлари О.Ш.Каримов ва Б.Х.Собировларга муаллифлар 
ўзининг чуқур миннатдорлигини билдирадилар. Китoбнинг охирги матни 
тузилишида уларнинг фикр-мулоҳазалари ҳисобга олинди. 
Мазкур ўқув қўлланмасининг сифатини яхшилаш борасида билдириладиган 
барча фикр-мулоҳазаларни муаллифлар миннатдорчилик билан қабул 
қиладилар.

Download 7,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish