Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги в. И. Зуев, О. Қодирхўжаев, М. М. Адилов, У. И. Акрамов сабзавотчилик ва полизчилик



Download 3,2 Mb.
bet46/175
Sana19.11.2022
Hajmi3,2 Mb.
#868465
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   175
Bog'liq
Sabzavotchilik majmua (2)

Ишни бажариш тартиби: Ўқувчи ушбу топшириқ юзасидан якка равишда олган топшириқни мустақил равишда бажаради. Бунда иссиқхоналарнинг майдони, жойлашган ўрни ҳамда қўлланиладиган ёқилғи тури кўрсатилади. Вазифа керакли ҳисобларни бажариб қуйидаги 8-жадвални тўлдириш йўли билан олиб боради.
Иссиқхоналарни иситиш учун ўртача кунлик ҳарорат +12°С дан пасайиб кетган даврларда оширилади ойлар бўйича соатлар миқдори (3-устун) куннинг сонига қараб аниқланади: чунончи декабр, январ, мартда 744 га, февралда 698 га, апрелда 720 га тенг келади.

8-жадвал. ____________ вилоят _____________ туманида жойлашган
ойнаванд ____________________ учун мўлжалланган ______ м2 майдондаги
(сабзавот ёки кўчат)
_____________ иссиқхонани иситиш учун талаб қилинидиган ______ҳисоблаш
(блокли ёки ангар) (ёқилғи тури)

Т.р.

Иситиладиган ойлар

Соатлар миқдори

Ойлик ўртача ҳарорат, °С

Ёқилғи сарфи, кдж

Ёқилғининг иссиқлик бериш қобилияти, Мдж

Ёқилғига бўлган талаб, кг

иссиқхона майдонига

иссиқхона ва ёрдамчи хоналарга

2 иссиқхона майдонига

1.

2.

3.

4.

5.

6.

7.

8.

9.

1.

Октабр






















2.

Ноябр






















3.

Декабр






















4.

Январ






















5.

Феврал






















6.

Март






















7.

Апрел






















Мавсум бўйича






















Ҳаво ҳароратининг ўртача ойлик миқдори (4-устун) вазифада кўрсатилган иссиқхонага яқин жойлашган агрометерология бўлимидан белгиланган қуйидаги 9-жадвалдан олинади.
9-жадвал.Ўртача ойлик ҳаво ҳарорати, °С

Т.р.

Агрометерология стантсиялари жойлашган ўрни

Ойлар

Октабр

Ноябр

Декабр

Январ

Феврал

Март

Апрел


Нукус

10,4

2,1

3,0

-6,9

-4,0

4,1

13,1


Хива

11,1

4,0

-1,5

-4,5

-4,5

5,6

14,5


Когон

14,2

7,4

1,8

-0,6

3,0

8,8

16,2


Шеробод

17,6

11,4

6,8

3,6

6,3

11,6

18,1


Тошкент

12,6

6,6

1,8

-1,1

1,4

7,8

14,7


Андижон

12,7

5,6

0,2

-3,5

0,3

8,1

16,8


Мирзачўл

12,6

5,8

1,0

-2,3

1,0

8,1

15,3


Самарқанд

13,1

7,2

3,0

-0,2

2,6

7,9

14,4


Қарши

13,6

7,5

3,2

-0,2

3,6

9,4

15,7


Чимён

8,4

3,3

-1,9

-3,4

-2,0

1,9

6,7


Аманхутун

10,9

6,5

1,8

-3,3

-1,0

6,3

10,7


Ангрен

4,3

-2,4

7,3

-9,3

-3,0

2,9

4,0

Иссиқхонада ой давомида сарфланадиган иссиқлик миқдорини аниқлаш учун (5-устун), биринчи навбатда 1 соатга сарфланган ёнилғи аниқланади. Уни аниқлаш қуйидаги формула орқали бажарилади:



Бунда:
Р – 1 соатга сарфланадиган иссиқлик, Кдж;
1,1 – деворлар, тсокол ва бошқалар учун сарфланадиган иссиқлик коэффитсенти;
Ктўсиқ – тўсиқ коэффитсенти (иссиқхонанинг ангар типида – 1,8-1,9, блокли ипида – 1,5-1,7);
П – иссиқхонанинг инвентар майдони, м2
23 – ойнаванд юзаларни иссиқлик ўтқазиш коэффитсенти (ҳар 1м2 майдонга соатига 23Кдж деб қабул қилинган);
Кинф – инфилтратсия коэффитсенти (қайсики иссиқхона ичидаги ҳарорат 18°С, ташқи ҳарорат 0°С бўлганда – 1,08 га тенг; 5°С бўлганда 1,10 га, ички ҳарорат 6°С бўлганда – 1,11 ва 1,13 га тенг бўлади).
Тички – иншоотларнинг ички ҳарорати (сабзавотлар экиладиган иссиқхоналар учун – 18°С, иссиқхоналарга кўчат етиштириш учун – 20°С, очиқ ерга кўчат етиштирадиган иссиқхоналар учун – 15°С).
Тташқи – ўртача ойлик ташқи ҳарорат.
Ана шу формула бўйича иссиқлик сарфи ҳисоби қилинганда, унинг ҳар бири учун қилинадиган сарфи бутун ой давомида иситиладиган соат ҳисобидаги даврга кўпайтирилади ва шу йўл билан ой давомида сарфланадиган иссиқлик сарфи аниқланади. Бу маълумот шаклнинг 5-устунига қайд қилинади.
Ёқилғиининг тури якка топшириқда белгиланади. Унинг иссиқлик бериш қобилияти (6-устун) мазкур топшириқнинг “Умумий кўрсатма”сидан олинади.
Ёқилғига бўлган талабдаги иссиқхона майдонига керак бўладиган ёқилғи миқдори (7-устун) қуйидаги формула бўйича аниқланади:

Бунда:
Х – иссиқхона майдонинг ёқилғига бўлган талаби, кг;
Р – иссиқлик сарфи, Кдж
1,13 – иситиш тармоқлари ва сув иситиладиган хоналарда (қозонхонада) йўқоладиган иссиқлик коэффитсенти;
С – 1 кг ёқилғини иссиқлик бериш қобилияти, Мдж;
М – иситиш тизимининг фойдали таъсир этиш коэффитсенти, қайсики сув билан иситилганда 0,65-0,7 га тенг.
Шуни ҳам айтиш керакки, иссиқлик сарфи ва иссиқхона учун керак бўладиган ёқилғи миқдори белгиланди. Лекин ҳақиқатда эса иссиқхонанинг қўшимча бинолари, иморатлари ва хизмат қилаётганларнинг турар жойларини ҳам иситиш ҳисобга олинганда иссиқлик сарфи ва унга кетадиган ёқилғи 1,2-1,3 барабар юқори бўлади. Ҳар 1м2 иссиқхона (9-устун) керак бўладиган ёқилғи белгилаш учун ёқилғининг умумий сарфи иссиқхонанинг инвентар майдонига бўлинади.
Иссиқлик сарфи ва керак бўладиган ёқилғи миқдори иситиш даврининг ойлари бўйича аниқлангандан кейин унинг-йиллик кўрсаткичлари ҳисоблаб чиқарилади. Бунинг учун ҳар қайси устун (5;7;8) қўшиб жамланади. Ёқилғи сарфининг-йиллик миқдори, яъни умуман иссиқхона бўйича ва ҳар 1м2 майдон ҳисобига сарфланадиган ёқилғи миқдори аниқлангандан кейин ёқилғи сотиб олишга қилинадиган харажатни белгилаш мумкин, бунинг учун керак бўладиган ёқилғи миқдори ҳар бир тонна ёқилғи баҳосига кўпайтирилади. Бу баҳонинг қанча туриши маълумотномалардан олинади.
Материаллар ва жиҳозлар: 1. Ҳимояланган ер бўйича плакатлар ва албомлар; 2. Сабзавотчилик маълумотномаси; 3. Ҳисоблаш техникаси, чизғичлар.

5-боб. САБЗАВОТ ЭКИНЛАР КЎЧАТИНИ ЕТИШТИРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ
5.1. Кўчат услуби ва кўчат етиштиришнинг умумий усуллари
Кўчат етиштиришнинг услуби ва уни аҳамияти. Ўсимликларни кўчат орқали ўстиришнинг моҳияти шуки, улар ҳаётининг биринчи бошланиш даврида, озиқа ва намлик етарли бўлган, кичик озиқланиш майдонида, сунъий иқлимли шароитда ўсадилар, сўнг очиқ ёки ҳимояланган ер иншоотларига кўчириб ўтказилишидан иборатдир. Кўчат деб, доимий ўсиш жойига кўчириб ўтқазишга мўлжалланган лекин, маҳсулот берувчи органлари ҳали шаклланмаган ёш ниҳолга (майсага) айтилади. Очиқ ердаги сабзавот экинларининг ярмидан кўпи ва ҳимояланган ерда тахминан 90 фоизи кўчат билан экилади.
Кўчат услуби Одатдагича уруғларни тўғридан тўғри ерга экишга нисбатан бир қатор афзалликларга эга. Кўчат одатда, 30-80 кун мобайнида ўстирилади. Ўсимлик ривожланишидаги эришилган илгарилаш эрта маҳсулот олиш имконини беради. Эрта олинган маҳсулотни юқори баҳоларда сотиш қўшимча даромад олишни таъминлайди. Кўчат услубида уруғ сарфи доимий жойга экилганга кўра 3-7 марта камаяди. Ҳимояланган ер шароитида ўсимликларни кўчат орқали етиштириш маҳсулот чиқиш даврини узайтириб, сунъий ёритиш манбаларидан иқтисодий томонидан самарали фойдаланишга имконият яратади.
Аммо кўчатларни ўстиришга, экин ўстириладиган иншоотларни қуришга ҳамда уни етиштиришга кўп маблағ ва меҳнат сарфлашга тўғри келади. Кўчатлар кўчириб ўтказилганида уларни илдиз тизимини зарарланиши ўсиши ва ривожланишига салбий таъсир этади. Бунда ўқ илдизи бўлмаган, деярли чуқур тушмайдиган илдиз тизими ривожланади ва ўсимликнинг ноқулай шароитга ҳамда касалликларга, айниқса, вирусларига чидамлиги камаяди.
Таннархининг юқорилигига қарамай, кўчат услуби иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайди ва у сабзавотчиликда кенг миқёсда қўлланилади ва айрим ҳолларда у сиз сабзавотларни етиштириш мумкин эмас. Кўчат етиштиришнинг усуллари ва техникаси, кўчатидан ёки кўчатсиз ўстириш услубларини ақлий равишда тўғри танлаш сабзавотчилик иқтисоди учун муҳим аҳамиятга эга.

Download 3,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish