«Бахмал оромгоҳи» Бахмал тумани, Туркистон тоғ тизмасининг ён бағрида жойлашган 150 ўринли соғломлаштириш маркази ҳисобланади. Игна-баргли дарахтларнинг ҳидига бурканган мусаффо ҳавоси, тоғ иқлими профилактик ва соғломлаштириш муолажаларини ўтказиш учун қулай шарт-шароитлар яратади.
Дам олувчилар мавжуд бўлган қулай икки ўринли ва оилавий хоналарга жойлаштирилади.
«Бахмал оромгоҳи»да нафас олиш аъзолари касалликлари (туберкулёз касаллиги этиологияларидан ташқари), бронхиал астма, турли этиологиядаги аллергиялар, асаб тизими ва ҳаракат-таянч аъзолари кассаликларига чалинган дам олувчиларни соғломлаштириш учун ихтисослаштирилган.
«Бахмал оромгоҳи»да туз камераси, фитобочка, физиотерапия, парафин озокерит, даволовчи жисмоний тарбия, пиёда юриб даволаниш (терренкур), уқалаш ва пархез билан даволаш кенг қўлланилади.
Оромгоҳда кутубхона, бар, болалар учун ўйин аттракционлари, спорт ва болалар майдончалари мавжуд.
Do'stlaringiz bilan baham: |