Иссиқхоналарни иситиш учун ёқилғига бўлган талабни ҳисоблаш
Топшириқдан мақсад. Ўқувчиларга ангар ва блокли иссиқхоналарни иситиш учун талаб қилинадиган ёқилғини ҳисоблаш ўргатилади.
Услубий кўрсатма. Ҳимояланган ер иншоотларнинг иссиқлик баланси сарфланадиган иссиқликдан (бунга иншоотнинг тўлиқ конструктсияси орқали, бинони шамоллатиш, тирқишлар орқали йўқотадиган иссиқлик ҳам киради) қўшимча келадиган қуёш радиатсиясидан, иситиш тизимининг иссиқлик ажратишдан ва тупроқ грунтидан иссиқликни тўплаш ҳисобига ажратилган иссиқликлардан иборатдир. Шундай қилиб, иншоотнинг иссиқлик баланси иссиқлик баланси сарфи, иситиш ва шамоллатиш системалари қувватини белгилайди. Ҳозирги вақтда-йил давомида фойдаланиладиган иссиқхоналардаги асосий иситиш тизими тупроқни, ҳавони қувурлар орқали келадиган иссиқлик воситасида иситишдан; баҳор-ёз ва куз даврида фойдаланиладиган иссиқхоналарда ҳаво орқали ва айрим ҳолларда тупроқни қувурлар орқали иссиқ сув ва электр энергияси воситасида иситишдан, шунингдек, парниклар ва унча катта бўлмаган иссиқхоналарни биологик ёқилғи билан иситишдан иборат.
Сув билан иситиш тизими сув иситадиган 2-4 қозон, магистрал иситиш қувурлар, бу қувурлар орқали иссиқхонага иссиқ сув келиб туради ва яна қозонларга қайтиб боради. Шунингдек, иситиш асбоблари (металл ва асбест-тсемент қувурлар, регисторлар) ҳам киради. Булар деворлар ёнига ўрнатилади ёки стеллажлар тагига ва шифтга осиб қўйилади. Тупроқ иситиш учун сирти силлиқ қилиб ишлангаан (коррозиядан ҳимояланган) метал қувурлардан фойдаланилади. Бу қувурлар ичида сув табиий равишда оқиб келадиган ва мажбурий равишда айланиб турадиган бўлиши мумкин. Табиий равишда айланиб туриш иссиқ сув билан совиган сувнинг солиштирма оғирлиги ўртасидаги тафовут ҳисобига вужудга келади ва бу усул кичик иссиқхоналарда қўлланилади. Йирик иссиқхоналарда насос қурилмаси ёрдамида сувни мажбурий равишда ҳаракатлантириш тизими орқали бажарилади. Иссиқхоналар учун иссиқлик бериш ҳарорати 95°С, 110°С, 130°С ва 150°С ни ташкил қилиши, тупроқ остида иситишда эса 40°С дан ошиб кетмаслиги керак. Иссиқхонанинг ҳар 1 м2 инвентар майдони ҳисобига 0,3-0,4 м2 сатҳли силлиқ металл қувурлардан иборат иситиш тизими қурилади. Ушбу усулдаги иситиш тизимининг ишлатишда кўмир, мазут, табиий газ ва соляр мойидан фойдаланилади. Уларнинг иссиқлик бериш қобилиятидан 70-80% га фойдаланилади. Ҳаво орқали иситиш эса калориферлар, иссиқлик генераторлари ва иситадиган вентилатсион агрегатлар орқали амалга оширилади.
Иситиладиган давр сифатида ўртача ҳарорати +12°С дан кам бўлмаган ойлар олинади. Экин ўстириладиган иссиқхоналардаги иншоотларда ўртача кунлик ёки ўртача ойлик ҳарорат сабзавот етиштиришда +18°С, иссиқхона учун кўчат етиштиришда +25°С ва очиқ ерга ўтқазиш учун кўчат етиштиришда +15°С бўлиши керак.
Иссиқлик сарфи ҳали ёнилғига бўлган эҳтиёжни белгилай олмайди. Уни белгилаш учун фойдаланиладиган ёнилғининг иссиқлик бериш қобилияти ва иситиш тизимидан фойдаланиш коэффитсэнтини билиш керак бўлади. Чунончи иситиш тизимининг иссиқлик ажратиш қобилияти Мдж/кг билан ўлчанади. 1 кг ёқилғини иссиқлик бериш қобилияти Ангрендан чиқадиган кўмирда – 16,1, соляр мойи учун – 42,3, мазут – 39-40, табиий газ учун – 33-36 Мдж ни ташкил этади. Иссиқликдан фойдаланиш коэффитсенти (иситиш асбоблари томонидан ажратиладиган иссиқлик миқдори фойдаланишда бўлган ёнилғининг иссиқлик ажратиш қобилиятига бўлган нисбати) сув билан иситадиган тизимида 0,65-0,7 ва колиферларда эса 0,8 дан кўпроқ бўлади. Ҳисоб иссиқли бериш қобилияти ва иссиқликдан фойдаланиш коэффитсентига бўлиш билан иссиқликка бўлган эҳтиёжни белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |