Калибрлаш (саралаш). Йирик уруғлар тез бўртади, улардан яшовчан ва сермаҳсулот ўсимликлар етишади. Шунинг учун экиладиган уруғлар йирик ва оғир бўлгани маъқул. Экиш аппаратлари аниқ ишлаши учун ҳам уруғларни ажратиш талаб қилинади. Уруғларнинг майдалари элакдан ўтказилади, йириклари эса махсус машиналар ёрдамида ажратиб олинади. Уруғлар 3-5% ли туз ёки аммиакли селитра эритмасида 5-7 дақиқа ушлаб турилади. Бунда уруғлар идишнинг тагига тушади, пучлари эса эритма базасида қолади. Чўккан уруғлар ажратиб олиниб яхшилаб ювилади, сўнг қуритилади ва экиш учун фойдаланилади.
Зарарсизлантириш (юқумли микроблардан тозалаш). Уруғ орқали зарарлантирувчи ва касаллантирувчи микроблар ўтиши мумкин. Шунинг учун уларни экишдан аввал зарарсизлантириш керак. Зарарсизлантириш кимёвий дорилаш, қизитиш, квартс лампа билан нурлантириш ва бошқа усуллар ёрдамида ўтказилади. Бу усуллар орасида ТМДТ (1 кг уруғга 3-8 г) препарати ва фентиурам ёки фентиурам-молибден билан дорилаш (1 кг уруғга 3-6 г) кенг қўлланилади.
Уруғларни дорилаш ёпиқ тара (яшик)ларда олиб борилади ва 5 дақиқа давомида силкитилади. Бу ишлар учун ПУ-1,6, ПУ-3,0, ПС-10 каби махсус машиналардан фойдаланиш мумкин. Помидорнинг уруғини вирусли касалликлардан тозалашда 1% ли калий перманганатда (20 дақиқа чидайди) ёки 20% ли тузли кислотада (30 дақиқа) сақлаб туриш лозим. Шунда уруғларнинг турли касалликларга чидамлилиги ортади.
Касаллик қўзғатувчисига эга ўсимликлар турига қараб уруғларни +50-55°С да 3 соатдан 3 кеча-кундузгача қиздириш усули ҳам кенг қўлланилади.
Дрожалаш. Уруғ атрофида органик ва минерал ўғитли моддалардан иборат қўшимча қобиқ маҳсулот қилиш ва донадор юмалоқ шакл бериш. Дрожалаш уруғининг униб чиқишини, ниҳолларнинг озиқланишини яхшилайди, турли зараркунанда ва касалликлар билан зарарланишининг олдини олади, экишда уларни аниқ ва бир хилда тушишини таъминлайди. Бу экиш меъёрини 1,5-2 марта камайтиради, майсаларни яганалашга сарфланадиган харажатларни қисқартириб, маҳсулотдорликни 10-25% га оширади.
Уруғларни дрожалашда қўшимча қобиқ учун қуруқ тўлдиргич, ёпишқоқ эритма ва озиқ моддалардан ташкил топган аралашма қўлланилади. Ўрта Осиёда тўлдиргич фақат чиринди ёки икки қисм чиринди ва бир қисм эски тупроқдан иборат бўлиб, 1 м3 қуруқ тўлдирувчига 6,5 кг суперфосфат кукуни ҳамда 1,3 кг калийли селитра қўшилади. Тўлдирувчи яхшилаб қуритилгач, майдаланади, сўнг майдалари 0,15 мм ли, ўртачалари – 0,25 мм ли, йириклари – 0,5 мм ли элакдан ўтказилади.
Ёпишқоқ модда янги қорамол гўнгининг 7-10 қисми сув билан суюлтирилиб, уч кун ачитилгач, уч қават докадан ўтказилади. Шунингдек, ёпишқоқ эритмани крахмалдан (2%), полиакриламид (0,04%) дан ҳам тайёрлаш мумкин. Эритмага микроўғитлар, ўстирувчи стимуляторлар қўшилади.
Махсус дрожлатгичларга, аввало, уруғ солинади, сўнг ёпишқоқ эритма қуйилиб, кейин оз-оздан кукунланган тўлдирувчи аралашма қўшилади. Айланаётганда уруғлар озиқ аралашмасига ўралади ва майда уруғлар 3-5 мм, йирик уруғлар эса 10 мм ҳамда ундан каттароқ юмалоқ доначалар маҳсулот бўлади.
1 кг уруғни дрожирлатгич 5-10 кг озиқ аралашмаси ва 5-6 л ёпишқоқ эритма сарф бўлади. Дрожирлашдан кейин уруғлар қуритиш хоналарида қуритилади, шундан сўнг уларни бир неча ой сақлаш мумкин. Экиш олдидан уруғлар намланади (1 кг уруғга 0,25-0,5 л сув қўшилади) ва 12 соатдан 3 кеча-кундузгача иссиқ хоналарда қолдирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |