12-боб. ҚУрилиш майдонида геодезик ишларни ташкилэтиш ва инженер-геодезик қидирув ишлари



Download 483,43 Kb.
bet1/9
Sana11.04.2022
Hajmi483,43 Kb.
#543407
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
12- MA’RUZA


3-қисм. ҚУРИЛИШ-МОНТАЖ ИШЛАРИДА ГЕОДЕЗИК ИШЛАР


12-БОБ. ҚУРИЛИШ МАЙДОНИДА ГЕОДЕЗИК ИШЛАРНИ ТАШКИЛЭТИШ ВА ИНЖЕНЕР-ГЕОДЕЗИК ҚИДИРУВ ИШЛАРИ




12.1-§. Қурилишда геодезик хизматнинг вазифалари

Ҳозирги ишлаб чиқариш ва фуқаролар қурилишларида асосий ташкилий ишлардан бири геодезик ишлар бўлиб, у қурилиш ишларини монтаж қилишдаги технологик процесс ҳисобланади, Булар лойиҳалашда, қурилиш ва фойдаланишга топшириш даврида хизмат қилади.


Лойиҳалаш босқичи қурилиш объектларини тўғри жойлашиши учун асос хизматини бажарувчи харита, план ва профиллар шак­лидаги маълумотларни тайёрлаш вазифаларини ташкил этади. Геодезик қидирув ишлари бирламчи ва якуний босқичларда амалга оширилади.
Лойиҳалаш жараёнида қурилишга ажратилган ҳудудни инже­нерлик тайёрлаш лойиҳаси тузилади, иншоотнинг планли ва баланд­лик бўйича жойлашишига боғлиқ бўлган геодезик ҳисоблар бажарилади[6].
Инженерлик иншоотларини лойиҳалашда кўпчилик ҳолда 1:2000 ва 1:5000 масштабдаги топографик планлардан фойдала­нилади.
Ишчи лойиҳани тузиш учун 1:1000– 1:500 масштабдаги қурилиш майдонининг топографик плани ишлатилади. Қурилиш майдонининг топографик планини тайёрлаш учун геодезик асос тўри барпо этилади. Йирик қурилишлар учун геодезик асос сифа­тида давлат таянч тўрлари хизмат қилади. Улар асосидааналитик тўрлар, 1 ва 2 разряд полигонометрия тўрлари кўринишидаги геодезик тўлдириш тўрлари барпо этилади. Баландлик асос сифатида IV синф нивелирлаш тўри, айрим ҳолларда техникавий нивелирлаш қабул қилинади.
1:500 ва 1:1000 масштабдаги топографик план олиш қурилиш майдонининг характеристикасига боғлиқ равишда амалга ошири­лади. Агарда қурилиш майдонининг аввал тузилган 1:500 ёки 1:1000 масштабдаги топографик плани мавжуд бўлса, у ҳолда янги план олиш ишларини бажаришга зарурият бўлмайди ва мавжуд планга тузатиш киритиш билан чегараланиш мумкин.
Топографик план масштабини танлашда ва инженерликиншоотларини лойиҳалашга бағишлаб барпо этиладиган топографик асослар тузишда қуйидагиларни инобатга олиш зарур:
– план олиш ва топографик асос аниқлиги бош планларнинг ҳар бир турини қаноатлантириши керак;
– план олиш масштаби геодезик асос пунктлари, контурлар ва рельеф ҳолатини баҳолаш аниқлиги билан мос бўлиши керак;
– план олишга ажратилган майдон, лойиҳалашнинг ҳар бир босқичи учун қўйиладиган талаблар асосида белгиланган бўлиши керак.
План олиш масштаби ва аниқлигини танлаш барча топографик – геодезик ишларни бажаришда ҳал этувчи омил ҳисобланади.
Топографик планда рельефни тасвирлаш аниқлигини танлаш ер ишларини ҳисоблаш аниқлигига боғлиқ. Қурилишга ажратилган ҳудудларни планга олиш учун тузиладиган геодезик асос тўрлари уларнинг майдонларига боғлиқ бўлади ва тегишли талаблар асосида қурилади.
Қурилиш майдонида тузиладиган планли ва баландлик асослар инженер-геодезик қидирув жараёнида барпо этилади. Пунктлар зичлиги ва план олиш асос тури ҳар бир ҳолат учун алоҳида танланади. План олиш асоси триангуляция, полигонометрия ва нивелирлаш тўрларини барпо этиш билан тузилади.



Download 483,43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish