Меҳнат муносабатларини



Download 64 Kb.
bet1/2
Sana30.03.2022
Hajmi64 Kb.
#518828
  1   2
Bog'liq
Mintaqaviy Halimov A.


Ҳудудий ва халқаро меҳнат тақсимоти


Режа:


1. Меҳнат соҳасида халқаро ҳуқуқий ҳамкорлик ва унда Ўзбекистон Республикасининг иштирок этиши
2. Халқаро Меҳнат Ташкилоти ва меҳнатни халқаро ҳуқуқий тартибга солинишида унинг ўрни


Илмий техника революцияси юз бераётган пайтда ижтимоий-иқтисодий ва бошқа муносабатларнинг глобаллашув жараёни кузатилмоқда. Бундай шароитда жаҳоннинг бир бурчагида содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар бошқа бурчагида яшовчи халқлар ва давлатлар учун ҳам акс садо бераётир. Ушбу омиллар юз бераётган жараёнларни мувофиқлаштирилишини, давлатлар ва халқлар ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилишини тақозо этмоқда.
Ер курасида аҳоли сони тез суръатлар билан кўпайиб, унинг ресурслари ва иқтисодий имкониятлари деярли ўзгармасдан қолаётган бир пайтда барчани иш билан таъминлаш, очлик ва касалликларга, қашшоқликка қарши курашиш долзарб вазифалардан эканлиги шак-шубҳасиздир.
Инсоннинг энг муҳим ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларидан бири бўлган меҳнат қилиш ҳуқуқини рўёбга чиқариш, ишсизликка қарши курашиш, аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги халқаро ҳамкорлик ва бу соҳадаги ижтимоий муносабатларни халқаро ҳуқуқий тартибга солиш Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг бевосита иштироки ҳамда раҳбарлиги остида, унинг ихтисослаштирилган ва минтақавий ташкилотлари кенг жалб этилган ҳолда амалга оширилади.
Меҳнат, бандлик ва минимал меҳнат шароитларини таъминлашга доир глобал масалалар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг энг аҳамиятли халқаро ҳуқуқий ҳужжатлари: «Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларацияси» (1948 йил 10 декабр), «Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисида»ги халқаро Пакт (1966 йил 19 декабр) ва бошқа ҳужжатларда мустаҳкамлаб қўйилган.
«Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларацияси»нинг 23-моддасига кўра, «Ҳар бир инсон меҳнат қилиш, ишни эркин танлаш, адолатли ва қулай шароитга эга бўлиш ва ишсизликдан ҳимоя қилиниши ҳуқуқига эга»1.
«Ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро Пактнинг 6-моддасига кўра: «Ушбу пактда иштирок этувчи давлатлар ҳар бир инсоннинг ишлаб маблағ топиш имкониятини қамраб оладиган меҳнат қилиш ҳуқуқини тан олади. Меҳнат турини ҳар бир одам эркин ҳолда танлайди ёки унга эркин ҳолда рози бўлади. Шу Пактга аъзо бўлган давлатлар эса фуқароларни мазкур ҳуқуқ билан таъминлаш учун зарур чоралар кўради»2.
Меҳнатни халқаро ҳуқуқий тартибга солишда, айниқса Халқаро Меҳнат Ташкилотининг ўрни каттадир. Халқаро Меҳнат Ташкилоти БМТнинг ихтисослашган муассасаси мақомига эга ҳолда иш олиб боради.
Ўзбекистон Республикаси ўз давлат мустақиллигини қўлга киритганидан кейинги ўтган ўн йил давомида ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маданий ҳаётнинг барча жабҳаларида туб ислоҳотларни амалга оширмоқда ва уларнинг моҳияти – демократик, фуқаролик жамияти, ҳуқуқий давлат барпо этиш мақсадида умуминсоний ва демократик қадриятларни жорий эта бориш, фуқароларнинг ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган халқаро андозаларга мослашишдан иборат.
Ўтган йиллар давомида БМТнинг инсон ҳуқуқларига оид энг муҳим ҳужжатлари, Халқаро Меҳнат Ташкилотининг бир қатор конвенциялари Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинди3.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг муқаддимасида Ўзбекистон халқи умумий эътироф этган халқаро ҳуқуқий нормалар устиворлигини тан олиш қайд этилган. Шунга мувофиқ равишда барча қонунларда, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида ҳам (10-моддаси) Ўзбекистон иштирок этаётган халқаро ҳуқуқий шартномаларнинг қоидалари миллий қонунчиликка нисбатан устивор эканлиги таъкидланади.
Ҳозирги кунда меҳнатни ҳуқуқий тартибга солиш борасидаги халқаро андозалар, агар улар Ўзбекистон томонидан тан олинган бўлса, бевосита қўлланилиши, уларнинг қоидалари Ўзбекистон қонунлари таркибига киритилиши, улар асосида қонун ҳужжатлари ишлаб чиқилиш орқали Ўзбекистонда меҳнат ҳуқуқининг ривожланишига таъсирини ўтказмоқда.
Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 10-моддасида: «Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида ёки Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Ўзбекистон томонидан ратификация қилинган конвенциясида ходимлар учун меҳнат тўғрисидаги қонунлар ёки бошқа норматив ҳужжатларга нисбатан имтиёзлироқ қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома ёки конвенциянинг қоидалари қўлланилади.
Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларнинг ёки Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Ўзбекистон томонидан ратификация қилинган конвенциясининг қоидалари меҳнатга оид муносабатлар бевосита қонун ҳужжатлари билан тартибга солинмаган ҳолларда ҳам қўлланилади», дейилади.



Download 64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish