Меҳнат муносабатларини


-§. Халқаро Меҳнат Ташкилоти ва меҳнатни халқаро ҳуқуқий тартибга солинишида унинг ўрни



Download 64 Kb.
bet2/2
Sana30.03.2022
Hajmi64 Kb.
#518828
1   2
Bog'liq
Mintaqaviy Halimov A.

2-§. Халқаро Меҳнат Ташкилоти ва меҳнатни халқаро ҳуқуқий тартибга солинишида унинг ўрни

Халқаро Меҳнат Ташкилоти Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ихтисослаштирилган муассасаси сифатида 170 давлатни ўзида бирлаштиради. Унинг ташкилий тузилиши, ваколатлари ва иш олиб бориш шакллари ўз Уставида белгилаб қўйилган. Халқаро Меҳнат Ташкилотининг олий органи бўлиб ҳар йили бир марта унинг барча аъзо давлатларидан иборат таркибда чақириладиган халқаро меҳнат конференцияси ҳисобланади. Ушбу конференция фаолиятида ҳар бир аъзо давлат 4 делегатдан (2 та ҳукуматдан, 1 та тадбиркорлардан, 1 та ходимлардан) иборат таркибда қатнашади.


Халқаро меҳнат конференцияси 56 кишидан иборат (28 киши ҳукуматлардан, 14 тадан тадбиркорлар ва ходимлардан) маъмурий кенгашни ташкил этади. Халқаро меҳнат бюроси Халқаро Меҳнат Ташкилотининг доимий котибияти саналиб, кундалик ижроия фаолияти билан шуғулланади, Бош директор томонидан шакллантирилади.
Халқаро Меҳнат Ташкилоти тарихига назар ташланса, унинг барпо этилишида АҚШ касаба уюшмалари, Америка Меҳнат Федерацияси муҳим рол ўйнаганлигини кўриш мумкин. 1910 йилдан бошлаб Америка Меҳнат Федерацияси раиси Самюэл Гомиерс бошчилигида Америка касаба уюшмалари бир неча йил давомида халқаро миқёсида меҳнаткашларни ҳимоя қилишнинг халқаро тизимларини яратишга интилиб келди. 1919 йилда АҚШ президенти Вудро Вильсон «Миллатлар ҳамжамияти»ни яратиш ташаббусини олға сурди. Ушбу икки ғоя бошқа давлатлар халқлари томонидан ҳам қўллаб-қувватланди ва 1919 йил январ ойида бўлиб ўтган Версал конференциясида муҳокама қилиниб, 1919 йил 25 январида халқаро меҳнат қонунчилиги билан шуғулланувчи 15 кишидан иборат комиссия тузилди.
Комиссия Буюк Британия тақдим этган лойиҳа бўйича янги (бўлажак ХМТ) муассаса ваколатлари, унда ҳукуматлар, иш берувчилар ва ходимлар вакилларининг иштироки, конвенциялар ишлаб чиқиш, қабул қилиш, ратификациялашни ташкил этиш, ижро этилишини назорат қилиш механизмлари муҳокама этилди. 1919 йили Миллатлар Лигаси ва Халқаро Меҳнат Ташкилоти тузиш тўғрисида Версал битими қабул қилинди.
Халқаро Миллатлар Лигаси мақсад ва вазифалари фаолият принциплари ва шакллари унинг Уставида, Устав таркибига киритилган Филадельфия Декларациясида мустаҳкамлаб қўйилган.
Халқаро Меҳнат Ташкилоти ўз фаолиятини қуйидаги тамойилларга асосланган ҳолда юритади:

  • меҳнат товар эмас;

  • сўз эркинлиги ва ташкилотларга бирлашиш эркинлиги доимий тараққиётнинг зарур шартидир;

  • бирон бир жойдаги қашшоқлик умумий фаровонликка таҳдид солади;

  • умумий фаровонликка кўмаклашиш мақсадида ҳар бир давлатда ва халқаро миқёсда муҳтожлик билан узлуксиз кураш олиб борилиши керак.

Уставда белгиланишича, меҳнат шароитларини яхшилаш учун қуйидаги масалалар бўйича халқаро миқёсида чоралар қабул қилиш лозим:

  • иш куни ва иш ҳафтаси муддатини чеклаш орқали иш вақтини меъёрлаштириш;

  • ишчи кучини ёллашни тартибга солиш;

  • ишсизликка қарши чоралар кўриш;

  • қониқарли турмуш шароитларини таъминловчи иш ҳақи кафолатлари;

  • меҳнаткашларни касалликлар, касб касалликлари ва ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалардан ҳимоя қилиш;

  • болалар ва ўсмирлар ҳамда аёлларни ҳимоя қилиш;

  • қарилик ва ногиронлик бўйича кафолатли нафақалар;

  • чет элда ишлаётган меҳнаткашлар манфаатларини ҳимоя қилиш;

  • бир хил қийматдаги меҳнат учун тенг ҳақ тўлаш;

  • ташкилотга бирлашиш эркинлиги тамойилнинг тан олиниши;

  • касб-ҳунар таълимини ташкил этиш ва бошқалар.

Халқаро Меҳнат Ташкилоти Уставига мувофиқ норма ижод қилиш, яъни меҳнат соҳасида халқаро ҳуқуқий андозаларни яратиш унинг асосий фаолият йўналишларидан бўлиб ҳисобланади. Шуни айтиш кифояки, 1997 йил июн ойигача бўлган даврга келиб Халқаро Меҳнат Ташкилоти қабул қилган халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар сони 364 тага етди. Улардан 180 таси конвенция, 184 таси тавсиялардан иборат.
Мустақилликка эришганимиздан кейинги йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан Халқаро Меҳнат Ташкилотининг 11 та конвенцияси ратификация қилинди. Булар:

  1. Иш вақтини 40 соатгача қисқартириш ҳақидаги 40-конвенция;

  2. Йиллик ҳақ тўланадиган таътиллар ҳақидаги 52-конвенция;

  3. Оналикни муҳофаза қилиш ҳақидаги 103-конвенция;

  4. Меҳнат ва иш билан таъминлаш соҳасида камситишлар тўғрисидаги 111-конвенция;

  5. Мажбурий меҳнатни бекор қилиш ҳақидаги 105-конвенция;

  6. Бир хил қийматдаги меҳнат учун эркак ва аёлларни тенг тақдирлаш ҳақидаги 100-конвенция;

  7. Куч ишлатиш ёки мажбурлаш йўли билан меҳнат қилдиришни тақиқловчи 29-конвенция;

  8. Корхоналардаги меҳнаткашлар вакиллари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларга бериладиган имкониятлар ҳақидаги 135-конвенция;

  9. Жамоавий музокараларни ташкил этиш ва олиб бориш ҳуқуқи тамойилларини қўллаш тўғрисидаги 98-конвенция;

  10. Жамоавий музокараларга кўмаклашиш тўғрисидаги 154-конвенция;

  11. Иш билан таъминлаш соҳасидаги сиёсатга оид 122-конвенция кабилардан иборат.

Халқаро Меҳнат Ташкилоти конвенциялари ва тавсиялари Халқаро Меҳнат Конференцияси томонидан ишлаб чиқилади ва қабул қилинади. Халқаро Меҳнат Конференцияси қабул қилган конвенция Халқаро Меҳнат Ташкилоти аъзоси бўлган камида икки давлат томонидан ратификация қилиниши билан кўп томонлама халқаро битимга айланади ва уни ратификация қилган давлатлар учун ҳам, ратификация қилмаган давлатлар учун ҳам мажбуриятлар юклайди.
Халқаро Меҳнат Ташкилоти тавсиялари халқаро шартнома ҳисобланмайди ва шу туфайли уларни ратификациялаш талаб этилмайди, аммо барча аъзо давлатлар унга амал қилишлари, ўз миллий қонунчилигига тегишли ўзгартиришлар киритишлари лозим бўлади.

1 Қаранг: «Инсон ҳуқуқлари» (олий ўқув юртлари учун ўқув қўлланмаси), Т., «Ўзбекистон», 1997, 188-бет.

2 Қаранг: Ўша манба, 193-бет.

3 Қаранг: 1991 йил 30 сентябрда «Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларацияси», 1995 йил 31 августда «Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисида»ги Халқаро Пакт ва бошқа кўплаб ҳужжатлар ратификация қилинган.

Download 64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish