Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги в. И. Зуев, О. Қодирхўжаев, М. М. Адилов, У. И. Акрамов сабзавотчилик ва полизчилик


Меваларнинг етилиши ва маҳсулотни йиғиш муддатлари



Download 3,2 Mb.
bet113/175
Sana19.11.2022
Hajmi3,2 Mb.
#868465
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   175
Bog'liq
Sabzavotchilik majmua (2)

Меваларнинг етилиши ва маҳсулотни йиғиш муддатлари. Эртапишар тарвуз ва қовун меваларининг пишиб етилиши мамлакатимиз минтақаларида ҳар хил-июн ойининг иккинчи ярмидан бошланиб, август ойигача давом этади; ўртапишарлариники – июл-августда; қовун ва тарвузнинг кечпишар навлари ҳамда қовоқнинг барча навлари мевалари сентабр-октабр ойларида етилади. Маҳсулот бир ёки бир неча маротаба терилади. Меваларни териш сони ўсимлик тури, нави ва етилиш муддатига боғлиқ. Қовун, тарвуз ва қовоқ мевалари дарҳол истеъмол қилинадиган бўлса, улар тўлиқ етилган вақтида терилади, қўшни вилоят ёки бошқа республикаларга чиқариладиган бўлса, мевалар етилишга бир неча кун қолганда йиғиштирилади. Қишга сақлаш учун эса улар техник етилганида териб олинади. Қовоқ, кечпишар қовун ва тарвуз мевалари қишда сақлашга режалаштирилган бўлса, уларнинг маҳсулоти бир ёки икки марта териб олинади. Қовун ва тарвузнинг эртаги ва ўртапишар навлари маҳсулоти 5-6 марта териб олинади. Одатда, даладаги умумий маҳсулотнинг 15-20 фоизи етилган вақтида меваларнинг биринчи терими ўтказилади. Қовуннинг тезпишар навлари мевалари 7-8, ўртапишарлари ва тарвузнинг эртаги ҳамда ўртаги навлари 10-15 кун оралатиб, кузги-қишки қовунлар ва тарвузнинг кечпишар навлари 2-3 марта териб олинади. Маҳсулот йигилишидан 10-12 кун олдин суғоришлар тўхтатилади, суғориш эгатлари етилганидан сўнг маҳсулот йиғиштирилиб, пайкаллар текисланади.
Қовун меваларининг етилганлиги уларда ўзига хос хушбўй хид бўлиши, меванинг бандидан ажралиши ҳамда пўсти сиртида ҳар бир нав учун хос бўлган ранг ва ранг чизиқларнинг аниқ кўриниши, баъзи навларнинг пўсти майда-майда тўр чизиқлар билан қопланишига қараб аниқланади.
Тарвуз етилганда мева ёнидаги барг қўлтиғидан чиққан жингалаклар қуриб қолади; пўстининг расми яна ҳам аниқ кўринади ерга тегиб турган қисми сарғаяди. Чертиб кўрилганда бўғиқ, эзиб кўрилганда эса ғирчиллаган товуш эшитилади; етилган мева анча оғир, ўта пишиб кетса, аксинча, енгил бўлиб қолади. Йирик мевали қовоқлар пишганда ранги ўзгаради, мева банди қуриб пўкаклашади, мускат қовоқлари меваларининг эса қобиғи ранги ўзгариб, расмлари яққол кўринади.
Маҳсулотни механизатсия ёрдамида йиғишда УПВ-8, ПБВ-4 русумли меваузғич ва мева йиғич механизмалари орқали қўлда бажариладиган ишларни қисқартириш мумкин. Ўзбекистонда бу технологияни уруғлик учун етиштирилган қовун, тарвуз, қовоқ, озиқ-овқат учун экилган қовоқ ва тарвуз маҳсулотини сўнгги терими пайтида қўллаш мумкин.
Меваларни қўлда теришни енгиллаштириш учун ПОУ-2, ўзиюрар шасси Т-16, транспортер ТН-12, ТШП-25 каби қўшимча платформа ва универсал мосламалардан фойдаланилади.
10 АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ

Download 3,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish