Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги в. И. Зуев, О. Қодирхўжаев, М. М. Адилов, У. И. Акрамов сабзавотчилик ва полизчилик


Ўсишни бошқарувчи моддалар ва микроэлементларни қўллаш



Download 3,2 Mb.
bet111/175
Sana19.11.2022
Hajmi3,2 Mb.
#868465
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   175
Bog'liq
Sabzavotchilik majmua (2)

Ўсишни бошқарувчи моддалар ва микроэлементларни қўллаш. Полиз ўсимликлари маҳсулотдорлиги ўсишини бошқарувчи моддалар ва микроэлементларни сепиш билан амалга ошириш мумкин.
Ўзбекистон иқлим шароитида қовун ва тарвуз экинлари 2-3 дона чинбарг чиқарган босқичида уларга кампозан ва гиделларнинг маҳсулотаси бўлган этефон кислотасининг 40 мг/л контсентратсияли эритмасини пуркаш ижобий натижа бериши ТошДАУ тажриба даласида тасдиқланган. Улар маҳсулот бўладиган оналик гулларининг миқдорини кўпайтириб маҳсулотни оширган. Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти тажрибаларида қовун ва тарвузга гетероауксин эритмасини 0,05 фоизли ва 2,4 Д нафтилуксус кислотасининг (НУК) 0,001фоизли эритмаси пуркалганида, уларнинг қурғоқчиликка чидамлилиги ошиб, маҳсулотдорлиги ортганлиги аниқланган. Қовун ва қовоқ ўсимликларига алфа НУК ва гиббереллин кислотасининг 0,015 фоизли эритмаси уч маротаба пуркалганида уларга ижобий таъсир этганлиги Нукус Давлат университети томонидан ўтказилган тажрибаларда аниқланган. Этефон кислотаси (100-400 мг/л контсентратсияси этрел, этефон), триподбензой кислотаси (100 мг/л), маленова кислотаси гидрозити (ТМК-50-200 мг/л), ТУР препарати (500-1000 мг/л), морфоактиван (25-50 мг/л), гиббереллин ва шунга ўхшаш бошқа препаратлар полиз ўсимликларига сепилса, уларнинг маҳсулотдорлиги ортиши ҳақида маълумотлар бор.
Турли хилдаги микроэлементларнинг 0,005-0,05 фоизли эритмалари полиз ўсимликларига сепилганида улар маҳсулотдорлигининг ошишига самарали таъсир қилиши Ўзбекистон сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачилик ҳамда бошқа илмий тадқиқот институтларининг кўпгина тажрибаларида исботланган. Бу микроэлементлар эритмасида полиз экинлари уруғлари ивитиб экилиб, ниҳолларига яна шулардан қўшимча равишда сепилса унинг самараси юқори бўлади.
Суғориш. Полиз экинлари Ўзбекистоннинг иссиқ иқлимли шароитида кўп марта суғоришни талаб этади. Аммо тупроқда намнинг ортиқча бўлиши ва етишмаслиги маҳсулотдорлигини камайтириб, мева таркибидаги қанд миқдорини пасайтириб юборади.
Ўзбекистон сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти мамлакатимизнинг турли минтақаларида полиз экинларини қуйидаги тартибда суғоришни тавсия этади: марказий минтақада 1 га га экилган қовундан 20-25 тонна маҳсулот олиш учун уни 5-6 марта суғориб ҳар суғоришда гектарига 600-700 м3, жанубий минтақада 6-7 марта суғориб, гектарига 700-800 м3 ва шимолий минтақада эса 4-5 марта суғориб, гектарига 500-600 м3 миқдорида сув беришни тавсия этади. Эртапишар навларга сув 1-2 марта кам берилади. Марказий минтақада тарвуздан 30-35 тонна маҳсулот етиштириш учун гектарига 600-700 м3 сув берилиб 6-7 марта, жанубий минтақада 700-800 м3 сув берилиб, 7-8 марта суғорилади. Шимолий минтақада эса 5-6 марта суғорилиб, гектарига 600-650 м3 сув берилади. Эртаги навлар 1-2 марта кам суғорилади. Қовоқларга марказий минтақада 7-8 марта 650-750 м3 дан сув, жанубда 8-9 марта 700-800 м3 дан ва шимолда 6-7 марта 600-650 м3 дан сув қуйилади.
Полиз экинлари асосан эгатлар орқали сув оқизиб суғорилади. Эгатлар узунлиги ва чуқурлиги тупроқнинг сув ўтказувчанлик хусусиятига боғлиқ. Суғориш эгатлари оралиғидаги масофа 1,8-3,6 м бўлиб, суғориш вақтида пушталар секин-аста захлайди. Шунинг учун полиз экинлари текис ерда етиштирилганида 2 кеча-кундуз ва қия (нишаб) ерларда эса 3 кеча-кундуз мобайнида суғорилади. Полиз экинлари экилган майдон шу усулда суғорилса тупроқнинг 60 см қалинликдаги қатлами яхши захлайди.

Download 3,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish