Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги в. И. Зуев, О. Қодирхўжаев, М. М. Адилов, У. И. Акрамов сабзавотчилик ва полизчилик



Download 3,2 Mb.
bet116/175
Sana19.11.2022
Hajmi3,2 Mb.
#868465
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   175
Bog'liq
Sabzavotchilik majmua (2)

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

Қаторлаб ва квадрат усулда экиш

Тарвуз

280




140

1







2,5

4,0







0,8




210




140

1







2,0

3,5







0,9




140




140

1







1,5

3,2







1,0




Қовун

210




80

1







2,2

1,7







1,2




140




140

1







1,7

1,5







1,1




140




70

1







1,2

1,3







1,3




Қовоқ

280




210

1







3,2

6,5







0,4




210




210

1







2,8

6,0







0,5




140




140

1







2,6

5,5







0,6




квадрат-уялаб ва тўғри бурчакли уялаб экиш

Тарвуз

210




210

2







1,6

1,3







0,9




280




280

2







1,7

3,0







1,2




Қовун

140




140

2







1,3

1,3







1,4




210




210

2







1,6

1,4







1,6




Қовоқ

280




280

2







1,6

6,4







0,3




210




210

2







3,1

6,2







0,7




Лента усулида экиш

Тарвуз

290

70

90

1







2,8

4,5







0,6




210

70

70

1







1,5

3,8







0,8




Қовун

270

90

70

1







1,2

2,4







0,5




140

70

70

1







1,4

2,3







0,6




Қовоқ

360

90

90

1







1,1

4,8







0,3




Лента-уялаб экиш

Тарвуз

350

70

90

2







2,1

4,6







0,4




290

70

90

2







1,9

2,8







0,9




350

70

70

2







1,2

2,7







1,1




Қовун

290

70

90

2







1,1

2,4







1,1




210

70

70

2







1,3

1,9







0,6




Қовоқ

360

90

90

2







1,1

4,6







0,7




350

70

140

2







1,2

4,8







0,7





12.2. Лалмикор полизчилик хусусятлари
Лалмикор полизчилик минтақалари ва уни ривожлантириш истиқболлри. Полиз экинлари қурғоқчиликка чидамли ҳисобланади, уларни иссиқ иқлимли тоғолди туманларида суғормасдан етиштириш мумкин. Лалмикор полизчилик денгиз сатҳидан 1200-1500 м юқоридаги тоғолди текисликларида ва зинапояларида жойлашиб, бу ерларда-йиллик ўртача ёғин миқдори 400-500 мм ни ташкил этади. Шунингдек, полиз экинларини суғормасдан денгиз сатҳидан 500-700 м баландликда-йиллик ёғин миқдори 250-300 мм бўладиган текисликларда ҳам етиштириш мумкин.
Лалмикор полизчиликни ривожлантириш жуда муҳим, чунки бу ерда етиштириладиган мевалар таъми суғориб етиштирилган меваларга нисбатан ширинроқ бўлади, тоғолди туманларда полиз экинлари етиштириш бирмунча арзонроқ, шунингдек, лалмикор полизчилиқда ўсимликлар касалликларга унчалик чалинмайди. Лалмикор полизчилик Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида кенг тарқалган бўлиб, умумий майдон 7,5-8 минг гектарни ташкил этади.
Мамлакатимизда лалми ер майдонларини 30-40 минг гектарга, олинадиган полиз маҳсулотининг ялпи маҳсулотини 150 минг тоннагача етказиш имкониятлари мавжуд. Бу имкониятлардан тўла фойдаланиш аҳолининг полиз маҳсулотларига бўлган талабини қондиришда муҳим омил ҳисобланади.
Лалмикор ерларда етиштириладиган қовун ва тарвуз навлари. Полиз экинлари навлари лалмикор полизчиликка ҳар хил мослашиб, турлича натижа беради. Тарвуз ўсимлигининг илдизи тупроқда чуқур жойлашгани сабабли, бу экиннинг ламикорликка мослашишини таъминлайди. Қовун тарвуздан кўра камроқ лалми ерларга экилади. Қовоқнинг илдиз тизими тупроқ юзасига яқин жойлашган, ўсимликдан кўп намлик бўғланиб кетади, шунинг учун қовоқ турлари лалми ерларга экишга яроқли эмас.
Лалмикор ерлардаги тупроқ-иқлим шароитлари бирмунча кескин бўлганлиги сабабли, бу ерда ўстириладиган навлар иссиққа ва қурғокчиликка чидамли, илдизлари яхши ривожланадиган бўлиши керак.
Бундай хусусиятларга эга бўлган бир қанча навлар ҳалқ селектсиячилари ва олимлар томонидан яратилган ва туманлаштирилган. Шулардан: Жиззах ва Самарқанд вилоятларининг юқори текисликларида ва пастки тоғолди зоналарида етиштириш учун қовуннинг Юбилейная, Арбакешка 1219, Пўрсилдоқ, Ичи қизил; кечпишарларидан: Гулоби богарная; тоғолди зоналариниш юқори поғоналарида – юқорида номи келтирилган навлар ва шулар билан бирга Зарғалдоқ-гулоби нави экишга тавсия этилади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг лалми текисликларида қовуннинг Босволди, Пўрсилдоқ; кечпишар навларидан – Қўйбош, Ичи қизил, Қўйбош 476, Богарная 34; тоғолди лалми ерларида – юқоридаги навлар билан бирга Арбакешка 1219, Кўкча 588; кечпишарлардан – Зарғалдоқ гулоби; Қора қанд навлари экилади.
Ўзбекистон ғаллачилик илмий-тадқиқот институти олимлари лалми ерларда етиштириш учун тарвузнинг қуйидаги навларини экишга тавсия этади: Жиззах ва Самарқанд вилоятларининг текисликларида Қўзибой богарний; Багаевский мурашка, Оқ қўзибой 30, Тезпишар, Спутник, тоғолди зонасида – Қўзибой 30, Қўзибой богарний, Хайит қора, Спутғшк, Мозаичний; Қашқадарё ва Сурхондарё лалми текисликларида – Тезпишар, Мозаичний; Қўзибой богарний; Оқ қўзибой, Хайит қора, Багаевский мурашка, Динний лист; тоғолди лалмикорликда – юқоридаги навлар билан бирга Қўзибой 30, Американский белий; Белий длинний 107.
Лалми ерда ўсадиган полиз ўсимликларининг биологияси. Ерда нам танқислиги, тупроқда ва унинг полиз экинлари палаги таралган устки қисмида ҳароратнинг кескин кўтарилиши ўсимликнинг ўсиши ва ривожланишига, шунингдек, уларда кечадиган физиологик жараёнларга маълум даражада таъсир кўрсатади. Тупроқдаги нам танқислиги туфайли ўсимликка илдиз тизими орқали сув шимилиши бузилади, натижада ўсимликнинг ўсув даври, айниқса, об-ҳаво ноқулай келган-йилларда узоққа чўзилиб кетади. Лалмикор ерларда ҳаво ва тупроқ ҳароратининг жуда кўтарилиб кетиши, ҳаво нисбий намлигининг пасайиши полиз экинлариниш гуллашини сусайтиради, ғунча ва янги тугилган меваларнинг қуриб қолишига сабаб бўлади. Баъзан вазни 200-300 г келадиган йирик мевалари ҳам қуриб қолади. Бунга сабаб, ўсимлик гулидаги чанги ҳаёт қобилиятининг пастлиги (24-25%) ва суғориладиган ерлардагига қараганда гулларга ҳашарот чанглатувчиларнинг кам келиб қўнишидир. Бу хол айниқса, об-ҳаво қуруқ келган-йилларда ўсимлик тупида биттадан мева тугилишига ёки бутунлай тугилмаслигига олиб келади.
Ерга тўкиладиган гул ва тугунчалар фоизини пасайтириш ва майда бўлиб, етилмай қоладиган мевалар миқдорини камайтириш учун ўстириш стимуляторлари (гетероауксин, алфа-НУК, бор кислотаси) қўлланилади. Қўшимча чанглатиш учун ўсимликка асаларилар жалб этилади ёки гуллар қўлда чанглатилади.

Download 3,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish