Қўзғатувчиси. Cлонорчис синенсис нинг узунлиги 13—20 мм, эни эса 3—4 мм бўлиб, тузилиши жиҳатдан худди описторхисларга ўхшашдир.
Биологик ривожланиши. Клонорхисларнинг ривожланиши описторхислар ривожланишига ўхшаш бўлиб, оралиқ хўжайин — Парафоссалурус моночиуриоус ва П.моночиуриоус Боург моллускалари ва қў- шимча хўжайинлари — балиқлар иштирокида ривожланади.
Эпизоотологик маълумотлар. Клонорхоз ўчоқли равишда тар- қалган бўлиб, асосан, Россиянинг Узоқ Шарқ, Пастки Амур- бўйи раёнларининг маҳаллий аҳолиси орасида учрайди. Балиқ- чилик, балиқларни қайта ишловчи ва хом ёки яхши пиширилмаган озиқалар билан озиқланувчи одамлар ҳамда итлар орасида касаллик тез-тез учраб туради. Амурбўйидаги сув ҳавзаларининг балиқлари ҳам клонорхис метатсеркарийлари билан зарарланиши ҳам юқори бўлиб, ўрта ҳисобда 15—17% ни ташкил қилади.
Касалликнинг клиник белгилари. Описторхозга чалинган одамлар- даги клиник белгиларига ўхшаш бўлиб, камқонлик, сариқлик, ошқо- зон-ичак фаолиятининг бузилиши, ориқланиш, касалликнинг узоқ муддат давом этиши ва ишлаш қобилиятининг пасайиши кузатилади.
Касаллик балиқларда субклиник кўринишда кечади.
Ташхис. Описторхозга ўхшаш.
Касалликка қарши курашиш ва олдини олиш ҳам худди опис- торхозга о ъхшаш бўлиб, асосийси, истеъмолга хом ва зарар- сизлантирилмаган балиқларни киритмасликдан иборат. Клонорхис ме- татсеркарийларини ташувчи барча балиқ турлари аниқланади. За- рарланган балиқларни сотишга рухсат берилмайди, уни дастлаб қай- натилади ёки қовурилади, ёинки ундан консерва тайёрланади.
Аҳоли орасида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш муҳим аҳамиятга эга.
Лигулоз — бу балиқларнинг сестодоз касаллиги бо ълиб, уни Дипҳйллоботҳридае оиласига мансуб лигула интестиналис сестодасининг инвазион личинкаси — плеротсеркоид балиқларнинг, асосан, карп туридаги балиқларнинг қорин бўшлиғида паразитлик қилиши туфайли қўзғатилиб, касаллик ички органларнинг атрофияси, пуштсизлик, айрим пайтларда эса қорин деворининг ёрилиши ва балиқларнинг нобуд бўлиши билан характерланади. Қўзғатувчининг жинсий вояга етган шакли турли балиқхўр паррандаларнинг ичакларида паразитлик қилади.
Қўзғатувчиси. Плеротсеркоидлар — бу оқ ёки оқ-сарғиш тусдаги тасмасимон шаклдаги узунлиги 2 м гача келадиган па- разитлар. Паразитнинг бош томонида унчалик яхши ривожланма- ган иккита ботрияси, яъни чуқурчаси мавжуд. Ташқи томон- дан стробиласи — танаси бўғинларга бўлинмаган, бироқ кетма- кет тарзда паразитнинг жинсий органлари жойлашган.
Do'stlaringiz bilan baham: |