Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги о'рта махсус, касб-ҳунар таълими маркази



Download 1,18 Mb.
bet62/107
Sana01.07.2022
Hajmi1,18 Mb.
#723615
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   107
Эпизоотологик маълумотлар. Описторхоз, асосан, ўчоқли, манбали равишда тарқалган. Касаллик қўзғатувчининг оралиқ хў- жайини моллускалари кенг тарқалган. Об, Иртиш, Волга, Кама, Днепр, Жанубий Буга, Неман дарёларида кўпроқ учрайди. Сув ҳавзаларининг зарарланиш манбайи — бу описторхоз билан касалланган одамлар ва гўштхўр ҳайвонлар. Зарарланиш кўп- роқ баҳор-ёз ойларида кузатилади. Одам ва гўштхўр ҳайвонлар хом ва яхши пиширилмаган балиқларни истеъмол қилганларида касалликка чалинади. ЭИ-75-80%, Ил-бир неча минг мета- тсеркарийлар бир бошда.
Қўзғатувчининг оралиқ хўжайинлари — сувнинг оқими паст бўлган дарёларда, ўсимликлари кўп бўлган сув ҳавзаларида кўпроқ учрайди.
Патогенез. Описторхуслар ўт йўлларини жароҳатлаши оқибатида ўт суюқлигининг оқиши қийинлашиб, жигарда турғунлик ҳолати вужудга келади. Организмда заҳарланиш кузатилиб, аллергик ҳолат пайдо бўлади. Холетсистит, сирроз ривожланади. Метатсеркарийлар кўп миқ- дорда балиқ организмига паразитлик қилиши натижасида капсулага ўралган участкалар ҳосил бўлади, мушак толасининг эластиклиги йўқолади.
Клиник белгилари. Касал ҳайвонлар ҳолсизланади, қалтираб, титраб тана ҳарорати ко ътарилади, қорин дамланган (ассит), жигар катта- лашган, қаттиқ, кўринарли шиллиқ пардалар сарғайган бўлади. Қон таркибида ҳам ўзгариш кузатилади. Эозинофиллар миқдори кўпай- ган, нейтрофиллар камайган, эритротсит, гемоглобинлар миқдори ҳам камайган.
Ташхис. Одам ва гўштхўр ҳайвонларда гелминтокопрологик, балиқларда эса гелминтологик текшириш ўтказилади. Мушаклардан намуна олиниб компрессорум ойнаси орасига қўйиб микроскопда текширилади. Метатсеркарийларнинг турларини аниқлашда биопроба қўйилади. Мушук боласига зарарланган балиқ гўштидан едирилади ва 25—30 кун ўтгач тезак гелминтокопрологик усулда текширилади.
Даволаш, олдини олиш ва қарши курашиш тадбирлари. Гўштхўр ҳайвонларга гексихол 0,2 г/кг, гексихол С—0,15 г/кг бир маротаба, гўшт фаршлари орасига қўйиб берилади. Бунда ҳайвонлар 12 соат давомида оч қолдирилиши шарт. Кучли инвазияланганда эса препарат 0,1 г/кг миқдорда 2 кун давомида берилади. Дронсит (празиквантел) 0,1 г/кг, 12 соат оч қолдириб берилади.
Касалликнинг олдини олиш мақсадида гўштхўр ҳайвонларга ҳамда одамларга хом, яхши қовурилмаган, қайнатилмаган балиқларни бермаслик. Айниқса, Об ва Иртиш дарёларидан, Волга ва унинг илмоқларидан овланган балиқларни гўштхўр ҳайвонлар ратсионига киритмаслик. Моторли балиқ овловчи кемаларда ёпиқ типдаги ҳожатхоналарнинг бўлиши шарт. Бундан ташқари, аҳоли- нинг гелминтология соҳасидаги билимларини, айниқса, балиқчилар, овчилар, балиқчилик заводларидаги ходимлар, денгизчиларнинг билимларини янада ошириш. Описторхоз бўйича носоғлом хў- жаликлардан овланган балиқларни камида икки ҳафта давомида муз- латиш. Бунда мушакдаги тузнинг миқдори 14% га етиши керак. Ҳарорат 21—23 °C да бўлиши лозим. Тарғибот-ташвиқот ишларни йўлга қўйиш зарур.
Клонорхоз — бу одам ва гўштхўр ҳайвонларнинг инвазион (трематодоз) касаллиги бо ълиб, Опистҳорчидае оиласига мансуб Cлонорчис синенсис трематодасининг жигар ва ўт йўлларида, ўт халтасида ва ошқозон ости безида паразитлик қилиши оқибатида қўзғатилади. Унинг личинкали шакли (метатсеркарийлар) қў- шимча хо ъжайинлари 70 турдан ортиқ чучук сув балиқлари организмида паразитлик қилади.

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish