Дифиллоботриоз — антропозооноз, табиий ўчоқли инвазион ка- саллик бўлиб, у Дипҳйллоботҳриум авлодига мансуб тасмали сес- тодаларнинг одам ва гўштхўр ҳайвонларнинг ингичка бўлим ичакларида паразитлик қилиши туфайли қўзғатилади. Касалликка ит, мушук, тулки ва бошқа мўйнали ҳайвонлар мойил.
Қўзғатувчиси. Дипҳйллоботҳриум латум бошқа турларига нисбатан кўпроқ учрайди, унинг узунлиги 10 м гача, мўйнали ҳайвонлар организмга эса 1,5 м узунликкача бўлади. Паразит- нинг сколексида иккита чуқур ботрияси бор, бо ъғинлари қисқа, лекин энли, 700—800 тагача уруғдони бор, тухумдони худди капалак қанотларига ўхшаш шаклда, ҳар бир боғинда 3 та жинсий тешик тананинг вентрал юзасининг ўрталарида жойлашган: эркаклик, вагина (қин) ва бачадон тешиги.
Биологияси. Паразит биогелминт. Асосий хо ъжайинлари одам ва гўштхўр ҳайвонлар, оралиқ хўжайини қисқичбақалар ва диапто- муслар, қўшимча хўжайини чучук сув балиқлари (чўртан, олабуға, елимбалиқ, гулмоҳи). Паразит тухумлари тезак билан сувга тушгач, сувнинг ҳароратига боғлиқ ҳолда 3—5 ҳафта ичида унинг ичида личинка — коратсидий ҳосил бўлади. Унинг 6 та хитинли илмоқчалари тиканчалар билан қопланган бўлади. Келгусида коратсидийларни оралиқ хўжайинлари алиментар равишда истеъмол қил- ганларида уларнинг ичакларида коратсидий ўзининг тиканли қоби- ғини ташлаб 2—3 ҳафтадан сўнг ўсиб-ривожланиб иккинчи бос- қичдаги личинка — протсеркоидга айланади. Ана шундай протсер- коид бор бўлган қисқичбақаларни балиқлар истеъмол қилганларида, уларнинг организмида қисқичбақалар ҳазм бўлади, унинг ичидан чиққан протсеркоид, ичакнинг деворлари орқали қорин бўшли- ғига, мушакларга, териости клетчаткасига етиб бориб, ўсади, ривожланади ва инвазион личинка — плеротсеркоидга айланади.
Танасида плеротсеркоид бор бўлган балиқларни яхши пиши- рилмаган ҳолда одамлар истеъмол қилсалар ёки хом ҳолатда гўштхўр ҳайвонлар истеъмол қилишса касалликка чалинадилар. Препатент ривожланиш даври бир ойни ташкил қилади.
Эпизоотологик маълумотлар. Зарарланган балиқларни ҳам ёзда ва ҳам қишда учратиш мумкин. Касаллик кўпроқ Болтиқбўйи республикаларида, Санкт-Петербургда, Архангелск, Тюмен об- ластларида, Орол денгизида учрайди. Инвазиянинг экстенсивлиги 80—90%. Балиқлар, асосан, йилнинг баҳор-ёз ойларида зарарла- нади. Одам ёки гўштхўр ҳайвонлар йилнинг барча фаслларида зарарланишлари мумкин.
Патогенези. Қўзғатувчининг жинсий вояга етган шакли одам ва гўштхўр ҳайвонларнинг организмига механик, токсик таъсир этиб, иккиламчи инфекцияларнинг ривожланиши учун қулай шароит яратади. Балиқлар организмида эса плеротсеркоидлар қуйидагича таъсир этади. Орган ва мушак тўқималарида ўзгариш кузатилади, мушакларнинг эластиклиги йўқолади, структураси ўзгаради, му- шак боғламлари ўртасида бириктирувчи тўқима ҳосил бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |