Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги о'рта махсус, касб-ҳунар таълими маркази



Download 1,18 Mb.
bet1/107
Sana01.07.2022
Hajmi1,18 Mb.
#723615
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   107

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА
МАХСУС ТАъЛИМ ВАЗИРЛИГИ
О'РТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАъЛИМИ МАРКАЗИ
БАЛИҚЧИЛИК АСОСЛАРИ
Касб-ҳунар коллежлари учун ўқув қўлланма
Тошкент — «ИЛМ ЗИЁ» — 2016
УЎК: 639.3 (075)
КБК 47.2
0 29
Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими илмий-методик
бирлашмалари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Кенгаш
томонидан нашрга тавсия этилган.

Муаллифлар:
Д. ХОЛМИРЗАЕВ, П.С. ҲАҚБЕРДИЕВ,
Д.Р. ШОҲИМАРДОНОВ, Э.С. ШАПТАҚОВ

Тақризчилар: А.А. НУРУЛЛАЕВ — Самарқанд чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик ва пиллачиликни ривожлантириш сектори бошлиғи, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди; А. УМИРЗОҚОВ — Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти биология фанлари номзоди, доцент.
Ушбу дарслик кириш, балиқчиликнинг халқ хўжалигидаги аҳамияти, балиқлар- нинг келиб чиқиши ва биологияси, балиқларнинг анатомик ва морфологик тузилиши бўлимларини ўзига қамраб олади.
Бундан ташқари, балиқларнинг ҳаётга таъсир этувчи омиллари, абиотик ҳолатлар, Ўзбекистонда етиштириладиган карп балиқларининг турлари, балиқларни озиқлантириш, ҳовуз балиқчилигида наслчилик ишлари, балиқлар экологияси, ҳо- вузларни ўғитлаш, она балиқларнинг тўдасини шакллантириш, балиқ чавоқларини етиштириш, балиқларнинг икра ва личинкаларини ташиш, товар (сотиладиган) ба- лиқларни етиштириш ҳамда балиқларда учрайдиган юқумли, паразитар, юқумсиз касалликлар, заҳарланишлар, турли хил шикастланишлар ҳамда балиқ душманларига доир маълумотлар охирги йилларда бажарилган илмий тадқиқот ишларининг натижасига асосланиб баён қилинган.
Дарслик касб-ҳунар коллежларининг ўқувчиларига, балиқчилик билан шуғулла- надиган раҳбар ва ихтиолог, ветеринария, зоотехния мутахассисларига, шунингдек, чорвачилик соҳаси мутахассислари, олий ўқув юртларининг ветеринария, зоотех- ния ва биология йўналишларида таълим олаётган талабалар учун мўлжалланган.

ISBN 978-9943-16-261-7
© Д. Холмирзаев ва бошқ., 2016-й.
© «ИЛМ ЗИЁ» нашриёт уйи, 2016-й.

КИРИШ
Балиқчилик мамлакат аҳолисини парҳез гўшт маҳсулоти билан таъминлашда муҳим ўрин тутади. Чунки балиқ гўшти таркиби ин­сон организми учун зарур бўлган биологик фаол моддалар, минерал моддалар ва бошқа турдаги енгил ҳазм бўлувчи тў- йимли моддаларга бой.
Инсониятга ризқ қилиб берилган неъматлардан бири шубҳасиз балиқдир. Шунинг учун ҳам қадим замонлардан буён ин- сонлар балиқчилик билан шуғулланиб келдилар ва натижада ба- лиқчилик қишлоқ хўжалигининг муҳим соҳасига айланиб қолди. Бугунги кунда балиқчилик соҳаси минглаб инсонларни иш билан таъминлаши билан бирга муайян жамиятнинг иқтисодий ривожла- нишидаги асосий манбалардан бирига айланган. Шунга қара- май, кейинги вақтларда ушбу соҳада ривожланишда пасайиш кузатилмоқда.
Бироқ сўнгги 40 йил ичида балиқларни овлаш ҳолатлари жуда кўпайиб кетди. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг маълумотларига кўра, дунё бўйича 1958-йилда истеъмол қилинган балиқлар 27,9 млн тонна бўлган бўлса, 1970-йилга келиб 39,1 млн тоннани, 1975-йилда 46 млн тоннани, 2000-йилда 200 млн тоннани ташкил этган.
Ҳар қандай мамлакатнинг иқтисодий салоҳиятини белгилайдиган соҳаларда қўшимча қиймат яратиш занжирини (ҚҚЗ) назорат қилиш ва баҳолаб бериш юксак натижаларга замин ҳозирлайди. Жумладан, Ўзбекистонда, хусусан, унинг минтақаларида балиқ- чилик тармоғининг имкониятлари ва ривожланишини чегаралаёт- ган муаммоларни аниқлашда ёрдам беради. Бундай баҳолаш бозор талабларига жавоб берадиган, салоҳият ва эҳтиёжларнинг таъминланишига асос бўлиб хизмат қилади. Хўш, бу иш қай йў- синда амалга оширилади?
Аввало, муайян минтақада юксак натижаларга эришган таш- килотлар аниқлаб олинади ва уларнинг фаолияти бошқа турдош корхоналарнинг фаолиятини такомиллаштириш учун намуна сифатида фойдаланилади.
Баҳолашнинг асосий йўналиши балиқчилик тармоғида қў- шимча қиймат яратилиш занжири доирасида барча иштирокчи корхоналар ўртасидаги мавжуд имкониятларни аниқлаш ва уларни таққослаш ҳисобига иштирокчилар фаолиятини осонлаштиришга қа- ратилган. Баҳолашнинг асосий самарали томони шундаки, ҚҚЗ иштирокчилари: фермерлар, таъминловчилар, истеъмолчилар, ҳуку- мат ва бошқа иштирокчиларнинг горизонтал ва вертикал алоқала- рини такомиллаштиришдир.
Маълумки, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги иқтисодиётида балиқ- чилик муҳим ўрин эгаллайди. Аммо, шунга қарамасдан, сўнгги йилларда бу тармоқнинг ривожланиш жараёни бироз сусайиб қолди. Рақамларга мурожаат қиладиган бўлсак, тармоқнинг охирги йил- лардаги ЙММдаги улуши 0,1 % дан пасайиб кетган. Етарли миқдордаги сув захиралари (ҳовузлар, сув омборлари, кўллар, каналлар ва бошқалар) бўлишига қарамасдан, юртимизда балиқ ишлаб чиқариш кўрсаткичи 1991-йилда 27000 тоннани ташкил этган бўлса, 2008-йилга келиб, бу кўрсаткич 7100 тоннага тушиб қолган. Натижада аҳоли жон бошига балиқ маҳсулотлари истеъмол қилиш миқдори ярим килограммдан ҳам пасайиб кетди.
Ваҳоланки, ўтган асрнинг 80-йиллари сўнггида бу кўрсаткич 5—6 кг ни ташкил этар эди. Бугунги кунда дунё бўйича ўр- тача аҳоли жон бошига 16,6 кг балиқ маҳсулотлари истеъмол қили- нади. Инсон соғлом ривожланиши учун Ўзбекистон шароитида аҳоли жон бошига балиқ маҳсулотлари истеъмол қилишнинг энг кам миқдори 10—12 кг қилиб белгиланган.
Ўзбекистонда 1961-йилгача балиқ овлаш ишлари, асосан, Орол денгизида олиб борилган. Ушбу ёпиқ кўлда балиқ кўп бўлиб, йилига ўртача 25000 тонна балиқ овланган. Бироқ кейинчалик денгиз экотизимидаги мувозанатнинг бузилиши натижасида 1980-йилга келиб денгиз ўзининг балиқчилик тармоғидаги ўрнини бутунлай йўқотди.
Натижада мамлакатда балиқ етказиб берадиган янги манбаларни топиш ва такомиллаштириш эҳтиёжи пайдо бо ълди.
Аслида бундай манбаларни топиш ишлари бироз илгарироқ бош- ланган эди. Хусусан, ўтган асрнинг 70-йилларида балиқ овлаш Орол денгизидан ташлама сувларни йиғишга мўлжалланган, янги- дан ташкил этилган ички сув омборлари ва ко ълларга кўчди. Асосий эътибор аквакултурани ривожлантиришга қаратилди. 1960-йиллар бошида ҳукумат томонидан балиқ етиштиришни ривожлантириш бўйича кенг миқёсдаги дастур қабул қилиниб, Ўзбекистоннинг барча минтақаларида 20 та балиқчилик хўжалиги (10000 га май- донда) ташкил этилди.
Бироқ Орол денгизига тушадиган Сирдарё ва Амударё сув- ларининг камайиши натижасида балиқ йилдан йилга камайиб бор- моқда. Умумий балиқ тутишнинг миқдорига келсак, 1970-йилда 65 %, 1975-йилда 43 %, 1980-йилда 5 %, 1990-йилга келиб 0,8 % га тушиб қолган.
Мамлакатимизда, айниқса, ҳовуз балиқчилигини ривожланти- ришнинг катта имкониятлари бор. Халқимизнинг саломатлигини яхшилаш, дастурхонини балиқ маҳсулотлари билан тўлдириш бо- расида Президентимизнинг 1998-йил 18-мартдаги ПФ-1978-сонли Фармонида чорвачиликни ривожлантиришнинг комплекс чора-тад- бирлари белгиланиб, балиқ етиштиришни 2,9 мартага ошириш за- рурлиги кўрсатилган.
Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси томони- дан 2008-йил 29-сентябрдаги «Мамлакат балиқчилиги: муам- молар ва уларни ҳал этиш йўллари» Республика конференциясининг резолутсияси ҳамда БМТнинг ФАО лойиҳаси доирасида миллий ва халқаро экспертлар томонидан ишлаб чиқилган «Ўзбекистон 2008—2016-йилларда аквакултура ва балиқ овлашни ривожлантириш консепсияси ва стратегияси» меъёрий ҳужжатлари асосида Ўзбекис- тон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011-йил 1-мартдаги 03-35-12-сонли баёни билан тасдиқланган 2011-йилда балиқчилик тармоғини ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган чора- тадбирлар дастурига кўра тармоқни ривожлантириш дастури доирасида қатор амалий тадбирлар ўтказилди. Ҳозирги кунда республикада

605,4 минг гектар сув ҳавзаларидан балиқ етиштиришда фой- даланиб келинмоқда. Уларда жами 985 та балиқчилик фермер хўжаликлари мавжуд бўлиб, жорий йилда 398 та сув ҳавзаларида балиқ етиштирувчи фермер хо ъжаликлари ташкил этилди ва уларга тегишли бўлган сув ҳавзаларига 12 млн 535 минг дона бир йиллик балиқчалар ташланди. Жорий йилда балиқ чавоқлари о ъстиришни таъминлаш мақсадида мавжуд барча хо ъжаликлардаги 4700 дона она балиқлар тўдаси бонитировкадан о ътказилади, мавсумда инкубатсия цехларида 205 млн дона личинкалар олинди.
Ўзбекистон ҳудудидан Сирдарё, Амударё ва Зарафшон дарёлари оқиб ўтиб, 300000 гектар майдонга табиий кўллар барпо қилган. Шуларнинг энг каттаси Арнасой сув ҳавзаси бўлиб, Чордара сув омборидан сув оқизилиши натижасида пайдо бўлган ва шартли равишда уч қисмга: Ҳайдар кўл (130000 га), Тузқон кўл (40000 га) ва Арнасой кўл (10000 га)га бўлинади. Ҳар бир кўл- нинг жойлашиш ҳудуди, чуқурлиги, эни ва узунлигига қараб улар- нинг гидрокимёвий ва гидрологик режимлари ҳар хилдир. Балиқ ўс- тириш учун қулай шароит Арнасой кўлининг сувида мавжуд бў- либ, зоғора (сазан), лаққа, пешанадўнг, жерех ва бошқа ба- лиқларнинг урчиш макони ҳисобланади. Ҳозирги пайтда респуб- ликамиз бозорларида сотилаётган балиқларнинг 30 % ни шу кўл- лардан овланган балиқлар ташкил этади.
Республикамиз ҳудудида 20 дан ортиқ сув омборлари мавжуд бўлиб, ушбу сувларда балиқ урчитиш ва овлашни хўжалик асосида йўлга қўйиш балиқчиликни ривожлантиришнинг қўшимча им- кониятлари ҳисобланади.
Балиқчиликни ривожлантиришнинг интенсив усуллари, селекция ишлари, зотли балиқ турларини ўрганиш ва кўпайтириш, озиқлантиришни такомиллаштириш ва турли хил касалликларнинг олдини олиш мақсадида Республика Балиқчилик илмий-амалий маркази фаолият кўрсатиб келмоқда.
Республика мустақилликка эришгандан сўнг 1994—2003-йил- ларда балиқчилик тармоғида иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилиб, балиқчилик хўжаликлари босқичма-босқич хусусийлаштирилди. Ҳо- зирги кунда балиқчилик тармоғида турли мулкчилик шаклидаги корхоналар фаолият кўрсатмоқда. Табиий сув ҳавзаларидан (кўл, сув омборлари ва бошқалар) балиқ овлаш хусусий корхона ва фер- мерлар томонидан ижара шартлари асосида амалга оширилмоқда. Та- биий сув ҳавзаларидан балиқ овлаш маҳаллий ҳокимиятлар билан камида 10 йил муддатга ижара шартномаси тузган корхоналар томонидан олиб борилади. Корхоналар балиқ овлашни мавжуд талаб асосида ҳамда биологик ресурслардан келиб чиққан ҳолда квотасиз амалга оширадилар. Улар ҳавзаларда балиқ захираларини сақлаш ва кўпайтириш тадбирларини амалга оширишлари зарур.
Ушбу тартиб асосида республикада мавжуд 630 минг гектар табиий сув ҳавзаларининг 424,5 минг гектари ижарага берилган. Сур­хондарё вилоятида 7966 гектар табиий сув ҳавзалари 4 корхонага ижарага топширилган.
Табиий сув ҳавзаларида балиқ овлашни ривожлантиришнинг асосий муаммоси сув сатҳи ўзгарувчанлиги ва ҳар йиллик табиий ўзга- ришлар ҳавзаларнинг гидролитик режимига жиддий таъсир кўрсатиши ҳамда сув ирригатсия эҳтиёжлари учун ишлатилишидир.
Ўзбекистонда балиқчиликни ривожлантириш учун масъул бўл- ган асосий ташкилот — Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳисобла- нади. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Табиатни му- ҳофаза қилиш қўмитасига ҳам балиқчиликни ривожлантиришни қўл- лаб-қувватлаш вазифалари юклатилган. Соҳани ривожлантириш бора- сидаги тадқиқотлар эса, асосан, Ўзбекистон балиқчиликни ривож- лантириш илмий-тадқиқот маркази томонидан олиб борилади.
Демак, хулоса тариқасида айтиш мумкинки, Ўзбекистонда балиқ маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ривожлантириш салоҳияти мав- жуд бўлиб, бунга балиқ етиштиришда замонавий аквакултура тизимларини жорий қилиш, маҳсулот ассортиментини кўпайтириш, тармоқда кўрсатилаётган хизматлар турини кўпайтириш ва ях- шилашни молиявий қувватлаш, тадқиқ қилиш ва ўқитиш тизимини ривожлантириш орқали эришиш мумкин.
Дунёда балиқ овлаш миқдори йилдан йилга пасайиб бораётга- нини кўришимиз мумкин. Бунинг асосий сабаби, дунё океанлари ва давлатлараро чегаралардаги денгизларда балиқ захиралари миқ- дорининг сезиларли даражада камайганидир. 2000-йилга нисбатан 2006-йилда табиий сув ҳавзаларидан балиқ овлаш 3,6 млн тоннага камайиб кетган. Бу, ўз навбатида, табиий сув ҳавзаларидан овлаш мумкин бўлган балиқ миқдорини чегаралаб қўймоқда.
Замонавий аквакултуранинг асосий ютуқларидан бири 1 кг махсус баланслаштирилган омухта ем сарфлаш ҳисобига 1 кг балиқ ўстиришга эришилганлигидир.
Мамлакат қишлоқ хўжалигида, хусусан, балиқчилик тармоғида охирги йилларда таркибий ўзгаришлар амалга оширилди. Натижада тармоқда хўжалик юритиш ва ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг иқтисодий, ташкилий ва ҳуқуқий шарт-шароитлари тубдан ўзгариб, бозор муносабатларига асосланган янги тизим шаклланди. Пи- ровардида тармоқда ўтказилган иқтисодий ислоҳотлар турли мулк- чилик шаклидаги балиқчилик хўжаликларининг рақобатчилик асо- сида фаолият олиб боришини таъминлади. Ушбу ўзгаришлар айрим ҳудудлар ва корхоналарда ижобий натижалар берди.
Хусусий мулкчилик шаклидаги балиқчилик хўжаликларини сифатли балиқ чавоқлари жиҳозлари ва моддий техника воситалари, даволаш- профилактика тадбирларини ўтказиш учун дезинфекцияловчи ва кимёвий препаратлар билан таъминлаш, наслчилик ишини тўғри йўлга қўйиш, энг асосийси, озиқа базасини ҳал қилиш зарур.
Шундагина балиқ ва балиқ маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва аҳолининг балиқ маҳсулотларига бўлган талабини тўлиқ таъминлаш мумкин.
Юртбошимиз И. Каримов томонидан «Жаҳон молиявий- иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари» асарида жаҳон молиявий инқирозининг Ўзбе- кистон иқтисодиётига таъсири ҳамда унинг олдини олиш ва юмша- тишга асос бўлган омиллар белгилаб берилган.
Республика иқтисодиётининг барча тармоқларини, жумладан, балиқчилик тармоғининг энг долзарб муаммоси — бу 2008-йилда бошланган жаҳон молиявий инқирози, унинг таъсири ва салбий оқибатлари, юзага келаётган вазиятдан чиқиш йўлларини излашдан иборат.
Балиқчилик корхоналари, асосан, қишлоқ жойларида жойлашган- лигини инобатга оладиган бўлсак, соҳани жонлантириш ва ривожлан- тиришда принципиал аҳамиятга эга бўлган ҳамда қишлоқни ривож- лантириш бўйича давлат дастурларига мос келиши мақсадга му- вофиқ. 2009-йили тасдиқланган «Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили» Давлат дастурининг асосий вазифаларидан бири — қишлоқда саноат ишлаб чиқариши ва қурилишни жадал ривожлантириш, мева- сабзавот ва чорва маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича замона- вий техника ҳамда технологиялар билан жиҳозланган ихчам корхо- налар ташкил этиш чора-тадбирларини амалга оширишдан иборат.
Бу борадаги вазифа кенг қўйилмоқда. Яъни қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш ҳисобидан қишлоқда ихчам технологиялар билан жиҳозланган янги, замонавий қайта ишлаш корхоналарини шакллантириш ва уларнинг кенг кўламда фаолият юритиши учун ҳар томонлама мустаҳкам хомашё базасини ташкил этиш зарур. Бундай ишлаб чиқариш қувватлари ҳар бир вилоят, туман ва қишлоқда барпо этилиши даркор. Бу на- фақат ишлаб чиқаришнинг янги ҳажмлари ва ялпи ички маҳсу- лотни ошириш, аввало, озиқ-овқат ишлаб чиқаришни кўпайтириш имконини беришини аниқ-равшан тушуниб олишимиз зарур. Чунки озиқ-овқат маҳсулотларига эҳтиёж ҳамиша юқори бўлиб, бу эҳ- тиёж бундан буён ҳам ортиб боришига шубҳа йўқ.
Энг муҳими, қайта ишлаш корхоналарини ташкил этиш орқали биз, авваламбор, иш ўринларига талаб доимо катта бўлган қиш- лоқларда ёшларни иш билан таъминлаш муаммосини ҳал этиш имкониятига эга бўламиз.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, балиқчилик соҳасини ривожлантиришдаги мақсадлар иқтисодий, ижтимоий ва экологик турларга бўлинган.

  1. Иқтисодий мақсад. Ишлаб чиқарувчилар фойдасини ошириш, экспортдан даромад олиш;

  2. Ижтимоий мақсад. Кам таъминланган оилалар турмуш да- ражасини ошириш ва озиқ-овқат тақчиллиги муаммоларини бартараф этиш, қишлоқ ҳудудларида иқтисодий имкониятларни ва бандликни ошириш, аҳолининг даромадларини кўпайтириш;

  3. Экологик мақсад. Ер, сув ва генетик ресурсларни қўриқлаш, қўллаб-қувватлаш ва самарадорлигини ошириш.

И боб. БАЛИҚЧИЛИКНИНГ ХАЛҚ ХЎЖАЛИГИДАГИ
АҲАМИЯТИ

Инсон ҳаётида организмни тўлиқ қийматли озиқ моддалар билан таъминлашда оқсил, углевод, ёғ, витаминлар, минераллардан фосфор, темир, калсий, микроелементлар муҳим ҳисобланади. Бу моддалар балиқ маҳсулотларида етарлича мавжуд.
Балиқ гўшти юқори биологик қийматга эга бўлиб, парҳез хусусияти афзалликларига эга бўлганлиги учун озиқа ҳисобланади. Шу боис дунёнинг ривожланган мамлакатларида — Япония, Ғарбий Европа мамлакатларида, Шимолий Америка, Австралия аҳолисининг бир киши ҳисобига бир йилда истеъмол қиладиган балиқ гўшти ўртача 25—45 кг тўғри келади.
Балиқ озиқ-овқат маҳсулотида жуда муҳим бўлганлиги учун соғлиқни сақлаш тиббиёти энг камида бир киши бир йилда ўртача 12 кг балиқ гўштини истеъмол қилишни тавсия қилади.
Ўртача жаҳон миқёсида балиқ гўшти маҳсулотларини истеъмол қилиш бир йилда бир киши ҳисобига 16,6 кг ни ташкил этмоқда.
Ҳозирги кунда мамлакатимизда жами аҳоли 30 млн дан ортиқ бўлса, бир киши бир йилда ўртача 0,5 кг дан балиқ гўштини истеъмол қилмоқда. Орол денгизида сувнинг камайиши ва баъзи жойларида қуриб қолиши натижасида халқимизни балиқ гўшти билан таъминлаш кескин пасайиб кетди.
Республикамиз аҳолисининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини қондиришда фақатгина унинг миқдор кўрсаткичигина эмас, балки саломатлигини таъминловчи кўрсаткичга ҳам алоҳида эътибор берилмоқда. Инсонларнинг ҳайвонот дунёси ҳисобига қа- бул қиладиган оқсилларнинг 18—20 фоизи сувда яшовчи орга- низмларга, асосан, балиқларга тўғри келади. Балиқ гўшти таркибида тўйимли моддалар мавжуд бо ълган ҳолда уларнинг одам организмида ҳазм бўлиш даражаси юқоридир.
Балиқ гўшти ва айниқса, ёғи «Д» витаминига ўта бой бўлиб, уни етарли даражада истеъмол қилиш моддалар алмашинувини меъё- рида сақлаб туради. Айниқса, ёш болаларда кеч куз ва қиш ой- ларида қуёш кам бўлганда касалликларнинг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга.
Инсониятга ризқ қилиб берган неъматлардан бири шубҳасиз балиқдир.
Балиқ гўшти инсон ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган озиқ-овқат маҳсулотларидан бири ҳисобланади. Балиқ ва балиқ маҳ- сулотлари кимёвий таркиби сифат жиҳатидан қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари гўштидан қолишмайди. Аммо ҳазм бўлиш жиҳатидан анча юқори туради. Республикамиз аҳолисининг озиқ маҳсулотларига бўлган талабини қондиришда унинг миқдор кўрсаткичи эмас, балки ин­сон саломатлигини яхшилашда, таркибида витаминларнинг мавжуд- лиги сифат кўрсаткичи юқори эканлиги муҳим аҳамиятга эгадир.
Янги балиқ гўштида 15—22 фоиз оқсил, 0,2 дан 30,8 фоизгача ёғ, оз миқдорда углеводлар мавжуд.
Балиқ саноати — балиқ, умуртқасиз денгиз ҳайвонларини ов- лайдиган ва қайта ишлайдиган саноат тармоғидир. Улар озиқ-овқат саноатининг бир тармоғи сифатида балиқ саноати техник жиҳатидан қайта таъмирланиб, ривожлантирилди.
Аҳолининг арзон ва сифатли балиқ ва балиқ маҳсулотларига бўл- ган талабини қондириш хусусий мулкчиликка асосланган балиқ- чилик хо ъжаликлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ривожланишига бевосита боғлиқ. Бу, ўз навбатида, сунъий ҳовузлар самарадорлигини ошириш, табиий сув ҳавзаларида балиқ захирала- рини ко ъпайтириш, мустаҳкам озиқа базасини яратиш, уларга хизмат кўрсатишни сифат жиҳатидан яхшилаш, маҳсулотни қайта ишлашни ташкил этиш ҳисобига маҳсулот олиш ва даромад миқдорини оширишни тақозо қилади.
Балиқ саноатида балиқ мойи ва балиқ уни ҳамда бошқа соҳалар учун муҳим аҳамиятга эга бўлган дори-дармонлар ишлаб чиқарилмоқда.
Балиқ мойи — бу треска, олабуға, қалқонбалиқ, тунес балиқ- лари жигаридан олинадиган мой. У сарғиш ва тиниқ суюқлик бўлиб, балиқ ҳиди ва мазаси бор. Балиқ мойида одам, ҳайвон ва парран- далар учун зарур биологик фаол моддалар, масалан, холестерин, А ва Д витаминлари ёд бор. Рахит, остеомалатсия, сил, шабкўр- ликнинг олдини олиш ва даволашда, суяк синганда битишини тез- лаштириш учун ишлатилади.
Балиқ уни — балиқдан ёки балиқни консервалаш чиқитларидан тайёрланадиган ун. Балиқ уни оқсил, калсий ва фосфорга бой бўлиб, қишлоқ хўжалиги ҳайвонларига берилади. Таркибида 50—55 % оқсил, 10—20 % ёғ, 30 % гача калсий фосфат, 5 % гача ош тузи бор. Балиқ унини ҳайвон организми жуда енгил ҳазм қилади. Шунинг учун, биринчи навбатда, ёш ҳайвонларга, айниқса, жўжаларга уларнинг кунлик емининг 10 % миқдорида берилади.
Республика аҳолисининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини барқарор таъминлаш, ички истеъмол бозорини мам- лакатимизда ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдириш, асосан, қишлоқ жойларда замонавий юқори унумли техника ва технология билан жиҳозланган қайта ишловчи ихчам корхоналарни жадал барпо этиш, шу асосда янги иш жойларини шакллантириш, кўпроқ одамларни иш билан таъминлаш, уларнинг даромадлари ва фаровонлик даражасини ошириш мақсадида Ўзбе- кистон Республикаси Президентининг 26-январ 2009-йилдаги ПҚ-1047-сонли «Озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ички бозорни тўлдириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори қабул қилинди.
Қарорда озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, сақлаш ва улгуржи сотиш бўйича ҳудудий ихтисослаштирилган корхоналарни ташкил этиш ва қайта ишлаш корхоналари, агрофирмалар, фермер хўжаликлари, озиқ-овқат (деҳқон) бозорлари, тижорат банклари, транспорт ташки- лотлари ҳамда бозор инфратузилмасининг бошқа корхоналари мазкур корхоналарнинг муассислари бўлишлари мумкинлиги кўрсатиб ўтилган.
Амалиёт тажрибалари кўрсатишича, келажакда балиқни бирламчи қайта ишлаш ҳисобига яримтайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш, чиқитлардан (бош қисми, ички органлар) балиқ ёғи ва уни олишни йўлга қўйиш мақсадга мувофиқ. Бунда балиқ маҳсулот- ларини сотиш, ташиш ва сақлаш осонлашади. Шу билан бирга яримтайёр маҳсулот ишлаб чиқариш орқали истеъмолчиларнинг балиқ тозалаш ишларидан озод бўлиши, балиқ маҳсулотлари истеъмолини рағбатлантиради. Бундан ташқари, сифатли омухта ем ишлаб чиқариш учун балиқ уни ҳамда тиббиёт ва озиқ-овқат саноати учун балиқ ёғи ишлаб чиқариш билан бир қаторда маҳсулот ассортименти кўпаяди. Айниқса, қайта ишлашни минтақалар бўйича ташкил қилиш табиий сув ҳавзаларидан балиқ овловчи корхоналар учун катта қулайликлар яратади.
Шу нақтайи назардан олганда, иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида, биринчидан, балиқчилик хўжаликларида юқори сифатли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи кичик цехлар ва қайта иш- лаш корхоналарини ташкил қилиш билан ташкилий-иқтисодий муно- сабатларни такомиллаштириш ҳамда ҳудудлараро балиқ маҳсу- лотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш бўйича ягона мақсадли ишлаб чиқариш кооперацияларини ташкил қилиш мақ- садга мувофиқ ҳисобланади.
Орол денгизида балиқ овчилиги бундан 100 йилларча илгари бошланган эди. Бу денгизнинг ихтиофаунаси хийла кам бўлса ҳам, унда овланадиган балиқларнинг бир қанча тури яшайди. Улар- нинг орасида осётрсимонлардан бакра, карпсимонлардан оқ чебак, зоғорабалиқ, қизилкўз, жумурбалиқ, со ъғён, тараша- балиқ, товонбалиқ, қизилқанот, оқ марка ва чўртан каби балиқлар бор. Булардан оқ марка, зоғорабалиқ, қизилкўз, жумурбалиқ кўпроқ овланади. Орол денгизининг дудланган оқ чебаги мам- лакатимизда энг тансиқ балиқ маҳсулотларидан бири ҳисобланади. Орол денгизида маҳаллий балиқлардан ташқари иқлимга мослашти- рилган салака ҳам овланади. Бу балиқ Оролнинг экологик шароит- ларига кўникиб, кўпайиб кетмоқда.
Энг қимматбаҳо балиқлардан бўлмиш бакра, сўғён узоқ йиллар давомида беаёв овлангани сабабли ўтган асрнинг охир- ларидаёқ анча камайиб қолган эди. Амударё ва Сирдарё сувининг озайиши натижасида Орол денгизи борган сари саёзлашяпти, тузи кўпайиб, қирғоқ атрофидаги сув ўсимликлари йўқолиб кетмоқда. Экологик шароитдаги бу ўзгариш ҳам бакра, сўғён ва бошқа кўплаб балиқлар сонини анча камайтириб юборди. Агар яқин орада денгизни сув билан тўлдириш чоралари кўрилмаса, унинг суви янада шўрланиб, ҳаёт учун яроқсиз бўлиб қолади.
Ўрта Осиёнинг дарёлари, сой, жилға, канал ва сув омбор- ларидан ҳам турли-туман балиқлар овланади. Бу ҳавзаларда бакрадан тортиб то унчалик қиймати бўлмаган тарашабалиққача тутилади.
Ўрта Осиё тоғларидаги сув ҳавзаларининг балиқчиликдаги роли унча катта эмас. Бу ҳавзалардан қорабалиқ, сохта кўкча, гулмоҳи, кўкча кабилар минг сентнерлаб овланади. Лекин бу балиқларнинг саноатда аҳамияти йўқ, уларни балиқ ови ишқи- бозларигина тутишади.
Жиззах вилоятида ташкил қилинган «Фора Сеафоод» Ўзбекистон- Туркия қўшма корхонаси томонидан Айдар-Арнасой кўллар тизимида балиқ овловчи барча ижара корхоналари томонидан овланган судак балиқлари йиғиб олиниб, бирламчи қайта ишланиб, экспорт қилиш йўлга қўйилган. Натижада ҳар йили 1 млн АҚШ доллари атрофида балиқ маҳсулотлари экспорт қилишга эришилмоқда. Агар балиқ овлаш корхоналари алоҳида ҳолда фаолият олиб борганида, маҳсулотни экспорт қилиш имконияти юзага келмаган бўлар эди. Барча вилоятларда бундай йўналишда ривожланиш имкониятлари мавжуд.
Ҳақиқатан ҳам маҳсулотни қаерга, қанчадан сотишни билиш имкониятига эга бўлган балиқчиларнинг маҳсулот ишлаб чиқариш даражасини янада ошириш, қайта ишлаш корхоналарининг эса тўла қувват билан ишлаб, аҳолига сифатли маҳсулотлар етказиб бериш, мамлакат экспорт салоҳиятини юксалтиришни таклиф қилаётган ишлаб чиқариш кооперациялари катта аҳамият касб этади. Бундай тадбир иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида мамлакатимиз аҳоли- сини балиқ маҳсулотлари билан таъминлаш ва тармоқнинг экспорт салоҳиятини оширишдаги дастлабки қадамлар бўлиб ҳисобланади.
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ

  1. Балиқ гўштининг инсон организмига таъсирини сўзлаб беринг.

  2. Юртимиз аҳолисининг балиқ ва балиқ маҳсулотларига бўлган талабини қондириш мақсадида қандай ишлар амалга оширилмоқда?

ИИ боб. БАЛИҚЛАРНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШИ ВА
БИОЛОГИЯСИ


    1. Балиқларнинг келиб чиқиши

Балиқлар ҳали пайдо бўлмаган қадим замонларда ҳаёт фа- қат сувда мавжуд бўлган, холос. Ўша даврда денгизлар остида турли хил трилобитлар, моллускалар, булутлар ва чувалчанглар каби сув жониворлари яшаган, қуруқликда эса ҳаётдан ҳеч қандай асар йўқ эди.
Балиқлар — умуртқалилар кенжа типининг жағли бош скелетли- ларига мансуб катта синфи. Замонавий ва қирилиб кетган балиқлар- нинг барча тури 25000 тача. Ўрта Осиёда 110 тача тури уч- райди. Балиқ дастлаб, силур даврида чучук сувларда пайдо бўлиб, кейинчалик денгизларга тарқалган. Балиқни иккита мустақил синфга: 1) акуласимонлар (пластинка жабралилар); 2) шуъла қанотлилар синфига ажратиш мумкин.
Бундан 600 миллионча йил муқаддам, кембрий даврида умуртқасиз ҳайвонлар гуруҳига мансуб бир жонивор яшаган. У хордалилар типининг наслини бошлаб берган бўлса ҳам, лекин унда хордалилар, жумладан, балиқларга хос белгилар ҳали юзага келмаган. Бу жониворнинг қолдиқлари ер қатлами ярим миллион километрча келадиган Волга, Днепр, Об, Енисей, Амур, Лена, Урал, Амударё, Сирдарё каби дарёлар, булардан ташқари, беҳисоб жилға, сой, канал, булоқ ва бошқа ҳавзалардан иборат.
Мана шу санаб ўтилган шўр ва чучук сувли ҳавзаларда балиқларнинг 1000 тача тури яшайди. Буларнинг орасида 150 тадан кўпроқ турининг иқтисодий аҳамияти бор бўлиб, улар овланадиган балиқлар ҳисобланади. Селдсимонлар бошқа мамлакатлардаги каби МДҲда ҳам кўп тутилади ва мамлакатимизда овланадиган жами балиқларнинг 20% ни ташкил этади.
Карпсимонлар оиласига мансуб бўлган зоғорабалиқ, қизил- кўз, оқча каби балиқлар бу жиҳатдан селдлардан кейин иккинчи ўринда туради. Булардан ташқари, овланадиган балиқлар орасида трескасимонлар, сулаймонбалиқлар (лососсимонлар), бакралар (осётрлар), сла ва хамсаларнинг миқдори ҳам анча салмоқлидир.

    1. Балиқлар биологияси

Сув — балиқларнинг яшаш муҳитидир. Балиқ учун сув ҳа- ётдир. Сувда сузадиган балиқларнинг танаси чўзиқ, суйри шак- лида бўлганидан сувнинг қаршилигига камроқ учрайди. Секин сузадиган балиқларнинг танаси япалоқ ва жағлари яхши ривожланган бўлади. Филиппин ороллари яқинида тарқалган пандака балиғининг тана узунлиги 1—1,5 см, оғирлиги 1,5 г бўлса, энг йирик кит аку- ласининг узунлиги 15—20 м га, вазни 12—14 тоннагача етади.
Балиқларнинг биологиясини ўрганганда унинг ёши тангача- лари ва баъзи суяклардаги йиллик ҳалқачаларига қараб аниқланади. Балиқлар 1—2 йилдан (тез сузарлар) 100—120 йилгача (оқ бакра) умр кўради.
Амударё ва Сирдарёда тарқалган лаққабалиқ 50—60 йил яшайди. Озиқланишига кўра балиқлар фақат жағларида эмас, тил, танглай ва ҳалқумида ҳам тишлари бўлади (чўртан, товонбалиқ). Балиқларнинг ҳарорати беқарор, совуққон жонивордир. Тана ҳарорати деярли сув ҳароратига яқин, серҳаракат, озиқланиш усулига кўра плантофаглар, бентофаглар, детритофаглар, фитофаглар ва йиртқичларга бўлинади. Кўпайишига биноан увулдириқ ташловчи, туғувчиларга, яшаш муҳитига кўра денгиз ва чучук сув балиқларига, ҳаёт кечириш хусусиятига биноан ўткинчи ва ўтроқ балиқларга ажра- тилади. Кўпгина балиқлар (лососсимонлар, бакра, дарё угари) ҳа- ётининг бир қисмини денгизда, бошқа қисмини дарёда ўтказади.
Ҳовуз, сув омбори, кўл, дарё, денгиз, шўр, чучук сув- ларда унинг тубидаги тупроқ қатлами таркибидаги бактериялар, ўсим- ликлар балиқларнинг нафас олиши, озиқланиши, қон айланиши, нерв фаолияти, урчитилиши, ўсиши ва ривожланиши каби барча жараёнларда балиқларни меъёр асосида сақланса ижобий натижаларга олиб келади.
Сувда уларнинг ҳаёти учун зарур бўлган эриган ҳолдаги кислород, органик ва анорганик моддалардан иборат озиқа мавжуд. Диссимилатсия жараёнида ҳосил бўлган қаттиқ, суюқ ва газ ҳоли- даги қолдиқ моддаларни ҳам балиқ сувга ажратади. У миллион-мил­лион йиллар мобайнида сувнинг газ, туз каби кимёвий таркибига, босим, тиғизлик, ҳарорат каби физик хоссаларига кўникиб, сувда яшаш учун бир қанча фойдали хусусиятлар касб этган. Ба- лиқларнинг бош, тана ва думдан иборат гавдаси кўпинча моки шаклида бўлади. Лентасимон (қиличбалиқ), япалоқ (камбала), илонсимон (угор) ва бошқа шаклдаги балиқлар ҳам учрайди. Барча балиқларнинг терисида бирталай бир ҳужайрали шилимшиқ без- лари, баъзиларида эса заҳар безлари бор, айримларида ёритиш органи ҳам бездан иборат. Териси ё плакоид (акуласимонлар), ё ганоид (кўп қанотлилар), ёки суяк тангачалар (суякли балиқларнинг кўпчилиги) билан қопланган. Лаққа каби тангачасиз балиқлар ҳам бор. Балиқларнинг ранги терисининг остки қаватидаги пигмент- ларга боғлиқ, бу яшайдиган жойига мосланишдир, чунончи, очиқ сувларда яшайдиган балиқларнинг усти кўк, қорни ку- мушранг, улар душман кўзига пастдан ҳам, тепадан ҳам яхши кўринмайди; сувўтлари орасида яшайдиган балиқлар та- насида кўндаланг йўллар бўлиб, улар ўтлар орасида кўзга илин- майди. Балиқлар сузгич қанотлари ёрдамида ҳаракатланади. Кўкрак ҳамда қорин жуфт сузгич қанотлари бурилиш ва гавдани муаллақ тутиш, дум сузгич қаноти эса руллик ва олдинга ҳара- катланиш вазифасини бажаради, тоқ сузгич қанотлари фаол ҳара- катда кам иштирок этиб, кўпроқ мувозанат сақлаб туришга қат- нашади. Эркак акулада қорин сузгич қаноти жуфтлашиш (ко- пулатсия) органи вазифасини ҳам бажаради. Дум сузгич қанот- лари шаклан турлича: кўпчилик суякли балиқларники — гомотсер- кал, акуласимонлар ва бакраларники — гетеротсеркал, икки хил нафас олувчиларники — дифитсеркал шаклда бўлади.
Акуласимонларнинг умуртқа поғонаси тоғай умуртқалари- дан, суякдор балиқларники эса суяк умуртқаларидан ташкил топ- ган. Умуртқаларнинг сони 16—400 гача ва ундан ҳам ортиқ. Бош скелетининг юз бўлими яхши тараққий этган, унда жағ, тилости ёйи ва камида бешта жабра ёйидан иборат жағ аппарати бор. Ба- лиқларда у турлича тараққий топган, чунончи, акулаларда олдинги мия, мияча ва ҳидлов бўлими яхши ривожланган. Таъм билиш ва эшитув (ички қулоқ) органлари ҳам яхши тараққий этган. Улар товуш ва ултратовуш тўлқинларини яхши эшитади, айниқса, урчиш вақтида сузгич пуфак мушаклари ёрдамида ўзлари ҳам махсус товуш чиқаради. Бу товуш сигнали балиқлар ҳаётида катта рол ўйнайди. Кўзлари 1 м дан 12 м гача масофани кўришга мосланган. Гавдасининг икки ёнида тешикчалардан иборат ён чизиқ органи бор. Косали чўртан ва лойқабалиқ сузгич пуфаги орқали ҳаводан нафас олади. Илонбош, анабас каби балиқлар жабра лабиринтларининг қилтомирлари орқали нафас олади. Балиқларнинг юраги икки камерали — битта қоринча ва битта бўлмадан иборат. Қон айланиш доираси бор.

    1. Балиқларнинг ҳаракати

Кўпгина балиқлар бутун танасини қайириш натижасида ҳосил бўладиган тўлқин ҳисобига олдинга ҳаракат қилади. Баъзилари эса танасини ҳаракатлантирмай сузгичларини тўлқинлантириб сузади. Балиқлар танасини қанчалик кўп қайира олиши умуртқаларининг сонига ва тангачаларининг катта-кичиклигига боғлиқ. Умуртқаси қанча кўп ёки тангачаси қанча майда бўлса, балиқ шун- чалик кўп қайрилади. Шунингдек, балиқларнинг сузиш тезлигига теридан ажралиб чиқадиган ва уларнинг устини қоплаб олган шилим- шиқ модда ҳам катта ёрдам беради.
Балиқларнинг асосий ҳаракати сузишдан иборат бўлса ҳам, баъзан сувдан юқорига ўқдек отилиб чиқадиган ва ҳавода анча масофага учиб борадиган моноплан ёки биплан учар балиқлар; денгиз хўрози, узунқанот каби сув остида ўрмалаб юрувчилар; шумтакабалиқ каби сувдан қирғоққа ирғиб чиқиб, бақувват кўкрак сузгичи ёрдамида қуруқликда ҳаккалаб юриб, ҳашарот тутадиган ирғувчи балиқлар ҳам бор. Илонбош кабилар ҳатто қуруқликка чиқиб, сайр қилиб юради, бир ҳавзадан иккинчи ҳав- зага қуруқлик орқали ўтади. Қалқонли чўртан эса думига таяниб сув бетида тикка юради.

    1. Жинсий диморфизм

Жинсий диморфизм балиқлар ўртасида анча кенг тарқалган бў- либ, ҳар хил кўринишга эга. Одатда, балиқларнинг эркаги билан урғочиси ўзаро катта-кичиклиги билан фарқ қилади. Чунончи, карпсимонларда кўпинча урғочиси эркагидан, увулдириғини қўриқлаб юрадиган балиқларда эса эркаги урғочисидан каттароқ бўлади. Акула ва лаппакбалиқларнинг эркагида қўшилув аъзоси борлигидан уларнинг жинсий диморфизми яққол кўриниб туради.
Қармоқчибалиқнинг жинсий диморфизми жуда аломат. Унинг митти эркаги урғочисининг танасига оғзи билан ёпишиб олган ҳолда яшайди. Эркаги урғочисини уруғлантиради, урғочиси эса уни боқади. Урчиш арафасида кўпгина балиқлар, чунончи, сулай- монбалиқларнинг эркагида «никоҳ либоси» пайдо бўлади. Бу нарса балиқнинг урчиш даврида кучли ривожланган жинсий безларидаги гормонлар таъсири натижасида юзага келади. Жинсий диморфизм баъзи балиқларнинг урчиш давридаги хулқларида ҳам кўринади.
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ

  1. Мамлакатимизда овланадиган балиқларнинг асосий қисмини қайси тур- даги балиқлар ташкил этади?

  2. Балиқларнинг ёши қайси усуллар орқали аниқланади?

  3. Озиқланиш усулига кўра балиқлар қайси турларга бўлинади?

  4. Балиқларнинг жинсий диморфизми ҳақида сўз юритинг.

ИИИ боб. БАЛИҚЛАРНИНГ АНАТОМИК ВА
МОРФОЛОГИК ТУЗИЛИШИ



    1. Download 1,18 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish