Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги о'рта махсус, касб-ҳунар таълими маркази


Балиқларнинг тана тузилиши ва шакллари



Download 1,18 Mb.
bet2/107
Sana01.07.2022
Hajmi1,18 Mb.
#723615
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   107
Балиқларнинг тана тузилиши ва шакллари

Балиқларнинг оғиз ва тиш тузилиши ҳамда озиқланиши
Балиқларнинг овқат тутадиган бирдан бир аъзоси оғзидир. Уларнинг емиши турли-туман бўлганидан оғиз ва тишларининг тузилиши ҳам ҳар хил. Тиш балиқларда ўлжани тутиш, майдалаш, узиб олиш каби вазифаларни бажаради, емиши қандайлигига қараб баъзи балиқларнинг фақат жағларидагина эмас, балки тил, танглай ва ҳалқумида ҳам тишлари бўлади. Масалан, карпсимонларнинг тиши жағида эмас, балки кў- риниши ўзгарган охирги жабра ёйига ўрнашган. Бу тишлар қаттиқ емишларни, ҳатто моллускаларнинг косаларини ҳам майдалай олади.
Оғизнинг ўрнашган жойи ва тузилиши балиқнинг емишига ва уни қандай тутишига боғлиқ. Паррик каби емишни пастдан тутиб ейдиган ва оғиз бўшлиғининг остига ўрнашган балиқлар оғзи остки оғиз деб аталади (акулалар, лаппакбалиқлар бундан мустасно, чунки уларнинг оғзи бошининг остида бўлиши овқатланиш ха- рактерига боғлиқ эмас, балки устки жағининг тепасидаги чўзин- чоқ қазғич бурнига — рострумга боғлиқ). Зоғорабалиқ, ола- буға кабилар рўпарасидан чиққан овқатни тутиб ейиши сабабли оғзи бошининг олдига ўрнашган бўлади. Бундай балиқларнинг оғзи олд оғиз деб аталади. Тарашабалиқ, мунажжимбалиқ, қизил- қанот каби емишини тепадан тутиб ейдиган балиқларнинг оғзи юқорига қараган бўлгани сабабли тепа оғиз деб аталади.
Қандай овқатланишига қараб балиқларнинг пастки, устки жағ- лари ва лабларининг тузилиши ҳам турлича бўлади. Баъзи лаққасимон балиқларнинг оғзи чамбарак шаклда бўлиб, сувдаги бирон нар- сага ёпишиб олишга мослашган. Бошқа балиқлар, чунончи, лаббалиқнинг қалин лаби овқат тутиш, тош ва ўсимликларга ёпишиб қолган сувўтларни қириб олиш вазифасини бажаради. Чўртан каби йиртқич балиқларнинг оғзи эса овқатни тутиб олишга мослашган.
Шунинг учун ҳам уларнинг оғзи катта, жағларида, димоғ, танглай суякларида йирик ва ўткир тишлари бор, жабра панжаралари (тичинкалари) ҳам қисқа.
Денгиз нинаси, оқча каби балиқларнинг оғизлари сўрувчан бўлади, шунинг учун уларнинг оғзи най шаклида тузилган, тишлари йўқ. Со ърувчан оғизли балиқлар сув остидаги умуртқасиз жониворлар билан овқатланади. Саватбалиқ, лаппакбалиқ кабилар- нинг оғзи тумшуққа ўхшаш, тишлари лавҳа шакл бўлиб, мол- луска ва маржон каби жониворларнинг тошдек қаттиқ косаларини ғажиб, майдалашга яхши мослашган. Селдлар ва баъзи карп- симонлар каби планктонхўр балиқларнинг оғизлари катта, лекин тортилувчан эмас, тишлари майда, узун ва яхши ривожланган ёки бутунлай бўлмайди, жабра панжаралари филтр вазифасини бажаради.
Оқ амур, храмуля, тоғаёғиз ўсимликхўр балиқларнинг оғзи бошининг остига ўрнашган, кўпинча тишлари бўлмайди, пастки лаби худди пичоқдек ўткир, гоҳо усти шох модда билан қопланган бўлади. Балиқлар оғзининг бу асосий шаклларидан ташқари яна бир қанча оралиқ шакллари ёки ҳаёт кечириш тарзига қараб бошқача тузилганлари ҳам учрайди.
Сув ҳавога нисбатан зич ва ёпишқоқ бўлгани учун сувда яшовчи балиқларнинг тана ва сузгичлари ҳам шу хусусиятларга боғлиқ ҳолда тузилган.
Кўплаб балиқларнинг танаси сувда торпеда каби ҳаракат қи- лишга яхши мослашган. Угор, нинабалиқ каби сувўтлар орасида яшайдиган баъзи балиқларнинг танаси илонникига ўхшаш чўзиқ. Улар сувда танасини эшиб, тўлқинлантириб ҳаракат қилади. Лап- пакбалиқ каби сув остида яшовчи балиқларнинг танаси эса ял- поқ, улар қушлар қанот қоқиб учгани сингари кенг кўкрак суз- гичларини тўлқинлантириб сузадилар.
Чўртан каби тез сузадиган балиқларнинг танаси чўзинчоқ, шакли ёй ўқидек, тоқ сузгичлари думига анча яқин ўрнаш- ган. Селдлар қироли каби танаси тасмасимон балиқлар сувда тез сузолмайди. Саватбалиқларнинг танаси пуфак шаклида тузилган. Денгиз тойчаси каби сувўтлар орасида яшайдиган балиқларнинг думи гажак, улар ўсимликлар орасида тик ҳолда ҳаракат қилади. Чу- қур сувости балиқларининг тана шакли ҳам ўзига хос хусусиятларга эга. Умуман, балиқларнинг тана шакллари уларнинг ҳаёт кечи- риш тарзига мос равишда турли хилда тузилган бўлади.
Балиқларда юқорида айтиб ўтилганлардан ташқари, яна бир қанча бошқача тана шакллари ҳам учрайди, уларнинг аксарияти оралиқ шакллардан иборатдир.
Балиқларнинг ўзига хос аъзоларидан бири сузгичларидир. Қанот шаклида тузилган бу аъзолар кўпгина балиқларда орқа думости ёки анал тоқ сузгичлари ҳамда қорин ва кўкрак жуфт сузгич- ларидан иборат. Сузгичлар балиқ сувда мувозанат сақлаши ва ҳа- ракат этишига ёрдам беради. Тери остидаги мушаклардан ҳа- ракатланувчи бу сузгичларнинг ҳар бири балиқнинг ҳаракатида маълум вазифани бажаради. Масалан, дум ҳаракатни идора этади, тез сузадиган балиқларда рул ва стабилизатор вазифасини ўтайди. Тез сузувчи балиқлар сузиб кетаётган пайтида орқа сузгичларини йи- ғиб олади ёки орқасидаги махсус чуқурчага тортиб қўяди, бу эса балиқ танасининг суйрилигини оширади.
Сузгичларда тоғай ёки суякдан иборат шуълалар бор. Бу шуълаларнинг олдинги бир нечтаси тикан ёки нинага айланган, улар балиқнинг муҳофаза қуролидир. Акула ва лаппакбалиқларда эрка- гининг қорин сузгичи қўшилув органи ҳисобланади. Тирик туғувчи балиқларнинг эркакларида ҳам қорин сузгичининг ўзгаришидан ҳосил бўлган қўшилув органи бор, у гоноподий деб аталади. Лососси- монлар ва баъзи лаққанамоларнинг орқа сузгичи қаттиқ шуъласиз, юмшоқ бўлади. Олабуғанинг ташқи тузилиши 1-расмда берилган
Балиқларнинг ташқи тузилиши, асосан, тери қопламаси ва ранги билан қопланган, бази балиқларда бир жуфт мўйлови бўлади, кўз, жабра қопқоғи, кўкрак сузгич қанотлари, анал сузгич қанотлари, орқа сузгич қанотлари, дум сузгич қанотлари, ён чизиғи ҳамда тангачаларининг бўлиши, баъзиларида бўлмаслиги ҳам мумкин.

1-расм. Олабуғанинг ташқи тузилиш схемаси (шакли).
Балиқларнинг ҳаракатида сузгич қанотлари ва тери қатлами муҳим. Ҳар бир сузгич қаноти юпқа тери пардасидан иборат бўлиб, уни суяк сузгич қанот нурлари тутиб туради. Нурлари ёзилганда улар орасидаги тери тортилади ва сузгич қанотининг юзаси катталашади. Балиқнинг орқа томонида иккита орқа сузгич қаноти жойлашади. Олдингиси катта ва орқадагиси кичикроқ бўлади. Орқа сузгич қанотларининг сони балиқларнинг ҳар бир турларида турлича бў- лиши мумкин. Думининг учида қўш қанотли катта дум сузгич қаноти, остки томонида анал сузгич қанотлари жойлашади. Бу сузгич қанотларининг ҳаммаси тоқ бўлади. Балиқларда жуфт сузгич қанотлар ҳам бор, улар ҳамма вақт икки жуфт бўлади. Балиқда кўкрак жуфт сузгич қанотлари (олдинги жуфт оёқлари) бошининг орқа томонида, тананинг ён томонлари бўйлаб қорин жуфт сузгич қанотлари (орқа жуфт оёқлари) эса тананинг остки томонида жойла- шади. Олдинга ҳаракат қилган вақтда дум сузгич қаноти асосий рол ўйнайди. Жуфт сузгич қанотлари бурилишда, тўхташда, олдинга томон секин ҳаракат қилишда ва мувозанатни сақлашда аҳа- миятга эга. Орқа ва анал сузгич қанотлари олдинга ҳаракат қилишда ва тик бурилишда балиқ танасига мустаҳкамлик беради.

    1. Балиқларнинг тангачалари

Балиқларнинг танаси бошидан то думига қадар тангачалар билан қопланган. Уларда, асосан, тўрт хил — плакоид (акула- симонларда), ганоид (қалқонли чўртанларда), космоид (лати- мерияда) ва суяк (кўпгина суякдор балиқларда) тангачалар учрайди. Суяк тангачалар, ўз навбатида, ктеноид ва циклоид тангачаларга бўлинади. Ктеноид тангачанинг ташқи қирраси арра тишли, буни олабуғада кўриш мумкин. Циклоид тангачанинг ташқи қирраси эса силлиқ, зоғорабалиқнинг тангачаси ҳам шундай. Суяк тангачалар бир-бирининг устига ўрнашган бўлиб, юпқа ва енгилдир, бу эса балиқнинг тез ҳаракат қилишига имконият туғ- диради. Бу хил тангачалар ҳозирги замондаги суякли балиқлардан селдлар, лососсимонларда ҳам учрайди.
Тангачалар доимо терининг устки қатлами — асл тери (ко- риум)дан ҳосил бўлади ва шу қатламга ўрнашади, шунинг учун тулламайди. Фақат айрим балиқлардагина тангачалар ҳосил бўлишида қисман эпидермис ҳам иштирок этади. Тангачалар балиқнинг ҳаётида катта аҳамиятга эга, уларни муҳофаза жиҳатидан балиқ- нинг зирҳи деб аташ мумкин. Ўз навбатида, тангачаларнинг усти ҳам тери безлари ажратадиган шилимшиқ модда билан қоп- ланган. Бу модда балиқни турли хил микроблардан сақлайди, устини мойлаб, силлиқлаб, сувнинг қаршилигини камайтиради.
Баъзи балиқларда, чунончи, лаққада тангача бўлмайди, унда яйдоқ ва қалин терисининг ўзи муҳофаза хизматини о ътайди. Саватбалиқ, денгиз тойчаси каби балиқларда эса тангачалар бир­бири билан қўшилиб кетиб, қалқон ҳосил қилади. Тангачаларнинг яна бир аҳамияти шундаки, ундаги йиллик ҳалқаларга қараб балиқнинг ёшини аниқлаш мумкин.
Балиқ танаси суяк тангачалар билан қопланган. Ҳар бир тангача олд чеккаси билан терига кириб туради. Орқа чеккаси билан эса навбатдаги қатор тангачанинг устига тушади. Уларнинг ҳам- маси биргаликда ҳимоя қопламини — тана ҳаракатига халақит бермайдиган тангачаларни ҳосил қилади. Балиқ ўсиб катталашгани сари тангачалар ҳам катталашади. Уларга қараб балиқ ёшини аниқлаш мумкин. Тангача ташқи томондан шилимшиқ қават билан қопланган. Шилимшиқ тери безлари ажратади. Шилимшиқ балиқ танасининг сувга ишқаланишини камайтиради ва бактерия ҳамда замбуруғлардан ҳимоя қилади.

    1. Балиқларнинг ранги

Балиқларда учрайдиган кумушранг гуанин моддасига, бошқа ранглар эса пигментли ҳужайралар — хроматофорларга боғ- лиқ. Хроматофорлар нерв таъсирида рангини ўзгартиради, бу эса балиқнинг ҳаётида катта аҳамиятга эга.
Балиқнинг ранги билан тана шакли уни душмандан муҳофаза этади. Чунончи, капалакбалиқнинг тиниқ ранги уни хаспўшлаб, душмандан сақласа, устидаги ингичка тиканлари ғанимини чў- читиб қочиради, қора холи эса алдайди. Кирпибалиқ эса ўзини душмандан сақлаш учун ичини ҳаво билан тўлдириб, тиканли шарга айланиб қолади ва ҳеч қандай йиртқич унга тегишга журъат этолмайди. Денгиз нинасининг хира ранги ва қамишга ўхшаш узун танаси сувўтлар орасида уни бегона кўздан пана қилади. Бундан ташқари, балиқларнинг ранги жинсига, ёшига ва ҳатто кайфиятига қараб ҳам ўзгаради.
Сувнинг устки қатламида ҳаёт кечирувчи пелагик балиқлар ранги муҳитнинг рангига мос бўлиб, танасининг орқа томони ва қисман ёнлари қорамтир ёки кўм-кўк, қорин ва қисман ёнлари кумушранг бўлади. Бу хил ранг балиқни хаспўшлаб, ҳам тепадаги, ҳам пастдаги душман кўзидан асрайди.
Олабуға, чўртан, денгиз тошбоши каби сувўтлар орасида яшайдиган балиқларнинг ранги ҳам шу жойга мослашган бўлиб, орқа ва қисман ён томонлари жигарранг, баъзан кўкимтир ёки сарғиш рангда, бундан ташқари, устида бир талай йўллари бўлади. Маржон оролларида яшайдиган балиқларнинг ранги ҳам ҳар хил. Камбала каби сувости балиқларининг ранги ҳам ўз муҳитига муносиб.
Гала бўлиб юрадиган балиқларнинг танасида рангли нишон бў- лади. У галадаги балиқлар бир-бирларига қараб, маълум томонга сузишларига ёрдам беради. Бундай нишонларнинг шакли турли- чадир. Чунончи, катта гала бўлиб юрадиган Амур голянининг нишони ён томонига кўндаланг тушган қора йўлдан иборат, тахирбалиқнинг думи ва елка сузгичида қора йўли бор, йирик гала ҳосил қиладиган пикшанинг эса биринчи орқа сузгичи остида битта қора холи бўлади.
Камбала, буқабалиқ, скорпена кабилар яшайдиган жойининг рангига қараб ўз тусини ўзгартириш хусусиятига эга. Шунингдек, ёшига қараб рангини ўзгартирадиган балиқлар ҳам оз эмас. Масалан, лосос, гулмоҳи каби балиқларда чавоқларининг танаси устида бўладиган қора холлар улар ўсган сари йўқолиб кетади. Тиканбалиқ, лосос кабиларнинг эркакларида урчиш даврида ранг ўзгаришидан иборат «никоҳ либоси» юзага келади. Шунингдек, балиқларда тана шакли ва тузилишининг ўзгариш ҳодисаси ҳам уларни хаспўшлаб, душмандан асрайди. Чунончи, Амазонкада яшайдиган япроқбалиқнинг шакли худди сувда қалқиб юрган баргга ўхшайди, Саргассо денгизидаги латтабалиқни эса сувўтлар- дан фарқлаш қийин. Ранги билан тана шаклини ўзгартириш хусу- сияти балиқларнинг ҳаёт учун курашида муҳим қуролдир.

    1. Балиқлар скелети ва мушаклари

Зоғорабалиқ скелети жуда кўп суяклардан тузилган. Унинг асосини умуртқа поғонаси ташкил этади, у балиқнинг бутун танаси бўйлаб бошидан то думигача чо ъзилиб боради. Умуртқа по- ғонаси кўп умуртқалардан ташкил топган (зоғорабалиқда 39— 42 та умуртқа бор).
Скелети, асосан, умуртқа поғонасини ташкил этадиган балиқлар ва бошқа ҳайвонлар умуртқали ҳайвонлар, қолган барча ҳайвон- лар умуртқасиз ҳайвонлар деб аталади.
Зоғорабалиқ ривожланаётган вақтда увулдириғида (икрасида) унинг келгуси умуртқаси ўрнида хорда ҳосил бўлади. Кейинчалик хорда атрофида умуртқалар ривожланади.
Вояга етган зоғорабалиқнинг умуртқалари орасида хорда- нинг фақат кичикроқ тоғайсимон қолдиқлари сақланиб қолади. Оқ бакра, бакрабалиқда ва баъзи бошқа балиқлар турида худди лан- сетникдаги сингари, хорда уларнинг бутун ҳаёти давомида сақ- ланиб қолади.
Ҳар бир умуртқа умуртқа танасидан, устки ва остки бир жуфт умуртқа ёйларидан иборат. Устки қарама-қарши ёйлар ўзаро туташиши натижасида улар орасида умуртқа найи ҳосил бўлади. Бу найнинг ичида орқа мия жойлашади. Гавда бўлимидаги умурт- қаларга икки ён томонидан қиличсимон қовурғалар келиб би­рикади. Дум умуртқаларида қовурғалар бўлмайди. Уларнинг остки томонида узун қилтаноқ суякчалар жойлашган. Умуртқа по- ғонасининг олдинги учи калла суяги билан ҳаракатсиз бирикмада бўлади. Сузгич қанотларининг скелети сузгичлар ёйлари суяк- ларидан иборат.
Зоғорабалиқда жуфт қорин суякчалари скелети, умуртқани та- наси билан туташтириб турадиган камар скелети, ривожланмаган бош скелети, бош мияни ҳимоя қилиб турадиган мия қутиси, оғиз бўшлиғини ўраб турадиган жағлар, жабра равоқлари ва жабра қопқоқлари суякларидан иборат бўлади.
Ҳар бир умуртқа танадан ва юқоридаги узун ўсимта билан тугалланадиган устки ёйдан иборат бўлади. Устки ёйлар кетма- кет йиғилиб, орқа мия жойлашган умуртқа каналини ҳосил қилади.
Орқа сузгич

қаноти
скелети

2-расм. Балиқнинг скелет шакли.
Тананинг гавда қисмида умуртқаларга ён томондан қо- вурғалар бирикади. Дум бо ълимида қовурғалар бўлмайди; унда жойлашган ҳар бир умуртқа пастки узун ўсимта билан тугал- ланадиган пастки ёйи бўлади.
Олд томондан бош скелети — бош суяк умуртқалари билан маҳкам бирикади.
Кўкрак жуфт сузгич қанотлари елка камари суяклари ёрда- мида умуртқа поғонасига бирикади. Умуртқа билан жуфт сузгич қанотлар скелетини бирлаштирадиган суяклар зоғорабалиқда яхши ривожланмаган.
Скелет катта аҳамиятга эга: у мушаклар учун таянч ва ички органлар учун ҳимоя вазифасини бажаради.
Мушакларнинг қисқариши ва кенгайиши натижасида балиқлар- нинг танаси букилади ва чўзилади. Бу уларга сувда ҳаракатланишга ёрдам беради.

    1. Балиқларнинг озиқа ҳазм қилиш ички органлари
      ва айириш системаси (тартиби)



Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish