Ҳовуздаги сувнинг сифатини ўрганиш. Балиқлар ҳам барча тирик мавжудот каби ўсиши ва ривожланиши учун имкон берувчи ташқи муҳитда яшайди, уларнинг маҳсулдорлик даражаси ҳам ўша му- ҳитга тўғридан тўғри боғлиқ. Шунинг учун балиқлар яшай- диган муҳит — ҳовузлардаги сувнинг сифатини ўрганиш муҳим амалий аҳамият касб этади. Кўллар, ҳовузлар, сув омборлари, ариқ, дарёлар, артезиан қудуқлари сувининг кимёвий таркибини ўрганиш балиқларни урчитишга яроқли ёки яроқсиз эканлигини аниқлашга имкон беради.
Балиқларнинг кислородни кўп ёки оз истеъмол қилиши ҳам сувнинг ҳароратига боғлиқ. Паст ҳароратда кислородга эҳтиёжи кам, юқори ҳароратда эса кўп бўлади. Кислородга бой совуқ сувларда яшовчи балиқларнинг нафас олиш органлари содда, кислороди кам сувларда яшовчиларники эса мураккаб тузилган. Бинобарин, сувдаги кислороднинг миқдори балиқларнинг морфологик ва физиологик ху- сусиятларига ҳам таъсир этади.
Гулмоҳи ва оқбалиқ каби кўп кислород талаб қилувчи со- вуқсевар балиқлар ҳам бор. Улар сув ҳароратининг кўтарилишидан эмас, балки ҳарорат кўтарилиши натижасида сувда кислород камайиб кетишидан нормал нафас ололмай, бўғилиб ҳалок бўлади.
Балиқлар сувнинг ҳарорати маълум даражага етганда урчийди ва увулдириқ ташлайди. Апрелнинг ўзгариши ҳам сув ҳароратининг фаслларга қараб ва кўп йиллар давомида ўзгариши билан боғлиқ.
Яна шуни ҳам айтиш керакки, балиқлар каби совуққонли ҳай- вонлар билан қушлар ва сутемизувчилар каби иссиққонли ҳайвонлар ўртасидаги тафовут улар қанча иссиқлик ажратиб чиқаришидадир. Совуққонлиларда бу жараён секинроқ, иссиққонлиларда эса тезроқ боради. Масалан, оғирлиги 105 граммли зоғорабалиқ бир суткада 1 килограмм ҳисобига 10,2 ккал иссиқлик ажратса, 75 граммли чуғурчиқ 270 ккал иссиқлик ажратиб чиқаради.
Ҳар бир тур балиқнинг ҳароратига бўлган эҳтиёжи маълум доирада чекланган, ундан ташқарида балиқ яшай олмайди. Шу билан бирга мазкур турнинг ҳамма ҳаётий жараёнлари жуда яхши кечишини таъминловчи оптимал, яъни мақбул ҳарорат ҳам бўлади. Бу ҳарорат ва юқорида айтиб ўтилган чегара ҳароратлари балиқларда жуда ўзгариб туради, шунингдек, улар ҳар хил балиқлар учун турличадир. Масалан, товонбалиқ, эринчоқбалиқ сув ҳа- роратининг ўнлаб даража ўзгаришига чидайди, айрим балиқлар эса сезиларли ўзгаришга чидамсиздир.
Балиқлар ҳар хил ҳароратли сувларда яшайди. Тропик минта- қада яшовчи балиқларнинг аксарияти +3 °C гача бўлган ҳаро- ратга чидаса, қайнар булоқларда яшовчи баъзи балиқлар +45 °C ҳароратда ҳам яшашга мослашган. Калифорния водийсидаги қайнар булоқларда яшовчи карп-тишли балиқ эса ҳатто ҳарорати +52 °C дан ҳам ортиқ бўлган сувда ҳаёт кечиради. Бундай балиқлар иссиқсевар балиқлар деб аталади.
Шунинг билан бирга трескасимонлар оиласига мансуб навага, сайка каби 2 °C совуқда фаол ҳаёт кечирадиган ва ҳатто ур- чийдиган, товонбалиқ, даллия каби — 0,2—0,3 °C совуқда бал- чиққа ко ъмилганча, музлаб ётадиган (тана шираси музла- маслиги шарт, акс ҳолда ҳалок бўлади), қишлайдиган совуқсевар балиқлар ҳам бор. Булардан ташқари, иссиқсевар балиқларга мисол қилиб лаққасимонларни, карпсимон балиқлар оиласининг кўпгина ва- килларини келтириш мумкин.
Шундай қилиб, балиқлар сувнинг ҳароратига бўлган муно- сабатларига қараб эвритермли, яъни ҳароратнинг ўзгаришига чи- дамли ҳамда стенотермли, яъни ҳароратнинг салгина ўзгаришига ҳам чидай олмайдиган балиқлар гуруҳларига бўлинади. Эвритермли балиқларга олабуға, чўртан кабилар, стенотермли балиқларга қутб зонаси ва тропик минтақаларда тарқалган балиқлар киради. Денгиз балиқлари чучук сув балиқларига нисбатан сув ҳароратининг ўз- гаришига анча чидамсиз.
Сув ҳавзаларида баъзан юз берадиган табиий офатлар, чунончи, кучли довуллар ва совуқ оқимларнинг ўзгариши каби ҳодисалар туфайли сувнинг ҳарорати ўзгариши натижасида балиқлар кўплаб ҳа- лок бўлиб кетади. Бу хил воқеа фанда ва балиқчилик амалиётида маълум бўлиб, мамлакатимизда ҳам тез-тез рўй бериб туради.
Ўрта минтақада яшайдиган иссиқсевар балиқлар қишда со- вуқдан сақланиш учун сув остидаги камарларга тўпланади, усти шилимшиқ модда билан қопланган ҳолда карахт бўлиб ётади, бундай жойлар балиқ «ўра»лари деб аталади. Бу уларнинг совуққа мослашишидаги экологик хусусиятларидир. Қишда ана шу ҳолда карахт бўлиб ётадиган балиқларга оқча, зоғорабалиқ, торта, лаққа кабиларни кўрсатиш мумкин.
Озиқа захираларининг балиқлар ҳаётига таъсири
Сув таркибида озиқа захираси деганда ундаги мавжуд ўсим- ликлар, жониворлар ҳамда уларнинг парчаланиши натижасида ҳосил бўлган (айни пайтда уларнинг балиқлар томонидан истеъмол қилина- ётганлиги ёки қилинмаётганлигидан қатъи назар) маҳсулотлар мажмуасига айтилади.
Сувларда тирик бўлмаган ташқи табиий омиллар мажмуасидан (кислород, минерал моддалар, абиотик омиллар) ташқари, ўсим- ликлар ва жониворлар динёсининг хилма-хил нисбатда мавжуд бў- лиши (биотик омиллар) ҳам, шунингдек, заҳарланган маҳсулотлар балиқлар ҳаётига таъсир қилиб, уларни нобуд қилади.
Балиқлар озиқланиш типига кўра сув қатламининг юза қис- мида, ўрта қисмида ва сув тубида яшовчи гуруҳларга бўлинади. Сувнинг тубидаги, яъни пастки қатламидаги лешч, зоғора, осетрсимон балиқлар, асосан, бентослар, чувалчанглар ва бошқа жониворлар билан озиқланади.
Селд, судак, қалин пешанадор балиқлар, одатда, сув қатла- мининг юза қисмида ва ўрта қатламида яшаб, фито ва зоопланк- тонлар билан озиқланади.
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ
Сувнинг физик хоссаларини сўзлаб беринг.
Сувда эриган кислороднинг бўлиши қайси омилларга боғлиқ?
«Замор» нима?
Сув ҳароратининг балиқларга таъсирини баён этинг.
Ҳовуздаги сувнинг сифати қайси усуллар билан ўрганилади?
Вбоб. ЎЗБЕКИСТОНДА ЕТИШТИРИЛАДИГАН
КАРП БАЛИҚЛАРИНИНГ ТУРЛАРИ
Асосий балиқ турлари
Do'stlaringiz bilan baham: |