Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги о'рта махсус, касб-ҳунар таълими маркази



Download 1,18 Mb.
bet12/107
Sana01.07.2022
Hajmi1,18 Mb.
#723615
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   107
Чипор дўнгпешанали балиқ (Ҳйпопҳтҳалмичтҳйс нобилис).
Чипор дўнгпешанали балиқ оқ дўнгпешанани эслатади. Бироқ улпор дўнгпешананинг калласи бирмунча каттароқ, та- наси калтароқ ва ранги эса олачипор бўлади.
Ойқулоқлари ва чангчилари ҳам ривожланган бўлиб, филтр- ловчи аппаратни ҳосил қилади. Лекин элак шаклида қўшилиб кет- майди. Қоринчасидаги қили қорин сузгичларининг асосида жойлаш- ган. Оқ дўнгпешанали балиқларга нисбатан феъл-атворидан фарқ қилади. Шовқин-сурон ҳамда ҳар хил овоз чиқарилганда сувдан баландликка сакрамайди. Бу балиқларнинг вазни катта, тез о ъсади.


9-расм. Чипор дўнгпешанали балиқ.
Урғочилари 4—5 ёшида, оғирлиги 3,5—4,5 кг га етганда та- насининг узунлиги 55—65 см келади. Бунга дум узунлиги кир- майди. Шу вақтда жинсий вояга етади. Серпушт бўлади, табиий ҳовузларда 5 млн гача, сунъий ҳовузларда 1 млн дан кўпроқ. Меъёрий маҳсулдорлиги 500 минг увулдириққа тенг.
Дастлабки 2—3 ҳафта мобайнида майда зоопланктон орга- низмлар (коловраткалар), майда қисқичбақалар ва бошқа ўсимликлар билан озиқланишга ўтади. Тўда-тўда бўлиб сузади, бир ҳовуздаги балиқларнинг аксарияти бир хил катталикда бўлади. 2 ёшидан бошлаб оқ дўнгпешаналига нисбатан тезроқ ўсади.
Кейинги йилларда оқ дўнгпешаналининг кўпайтирилиши билан балиқчиларнинг чипор дўнгпешанага бўлган эътибори пасайди. Сувда яшайдиганлар ичида балиқларнинг ўзига хос қатор боғлиқликлари мавжуд бўлганлиги учун уларга қулайликлар ишлаб чиқарилади.
Энг асосий ажралиб турадиган белгилардан бири унинг жабралари ҳисобланади. Сувда эриган ҳолдаги кислородни жабралари орқали ҳаракатланишга ишлатади, терисидаги жуда кўп безларнинг мав- жудлиги сабабли, улар ўзидан шилимшиқ моддаларни ажратади, на- тижада булар балиқларнинг сувда машқ қилишида организмнинг заифлашиб кетишидан сақлайди. Балиқлар танасининг шакли ортиқ даражада бир-биридан фарқланади.
Оқ амур (Cтенопҳарйнгодон иделла)
Ватани Амур ва бошқа Узоқ Шарқ дарёлари ҳисобланади. Илиқ сувни севади. Йирик, тез ўсадиган, танаси торпедасимон, тан- гачалари йирик, дарёларда о ъсадиганлари 1 м 22 см, тирик вазни 32 кг, табиий ҳовузларда узунлиги 1 м, оғирлиги 30 кг ва ундан ҳам кўпроқ бўлади.
Жинсий етилиши Россиянинг жанубий вилоятларида 3—4 ёшида, Краснодар ўлкасида 4—5 ёшида, Москва вилоятида эса 7—8 ёшида рўй беради. Серпуштлиги 2 млн. Кўпинча 100000—800000 гача увулдириқ беради, балиқлар увулдириқни апрел, август ойларида дарё ўзанига ташлайди. Балиқ уруғи ёпишқоқ бўлмайди.
Ўзбекистон шароитида урғочилари 4—5 ёшида узунлиги 55— 65 см (думини ҳисобга олмасдан) ва оғирлиги 3,5—4 кг бў- лади, эркаклари 1 йил эртароқ етилади. Одатда, насл берувчилардан 5 ёшдан ошганда фойдаланилади. Табиий ҳовузларда 1 млн та- дан кўп бўлади. Меъёрий серпуштлиги 500000 увулдириққа тенг.
Личинкалари олдинги 2 ҳафта мобайнида майда зоопланктон- лар, энг олдин коловраткалар билан, сўнгра шохли қисқичба- қаларнинг науплиялари билан, кейин эса шу қисқичбақаларнинг катта организмлари ва планктоннинг бошқа организми билан озиқланади.
Оқ амур балиқлари, асосан, юқори ўсимликлар билан озиқланади. Ҳовузларда поликултура шароитидаги катта зичликда ўстиришда ёки ўсимлик озиқасининг танқислигида ҳовузга солинадиган омихта емдан ҳам истеъмол қилиши мумкин.
Республикамизда товар оқ амур балиқларининг 2 йилликдаги вазни 500—1000 г ни ташкил этади. 2 ёшга етганда кунлик озиқа талаб қилиниши меъёр ратсиони тирик вазнининг 40 % ини ташкил этади. Ҳарорат 11—12 °C бўлганда озиқланишни тўхтатади.

10-расм. Оқ амур.
Республикамизда оқ амурга бозорда эҳтиёж катта. Оқ амур- нинг салоҳиятидан тегишлича фойдаланилмоқда. Ҳанузгача озиқлантириш технологиясининг мукаммал ишлаб чиқилмаганлиги сабабли катта ҳовузларда оқ амурни ягона меъёр асосида озиқлантириш ресепти йўқ.
Кичик ҳовузларда етиштирилса, келажакда ҳовуз балиқчилиги- нинг асосий обектига айлантирилиши мумкин. Ўзбекистон олимлари ва мутахассислари олдига қўйилган вазифалардан бири Ўзбекистон шароитида етиштириладиган ўсимликлар билан озиқлантириш усул- ларини ишлаб чиқаришдан ибора.
Оқ амур яхши мелиоратор ҳисобланади. Улар зовурлардаги ўтларни истеъмол қилади. Ўсимликларнинг қолдиқлари билан ифлос- ланишдан сақлашга ёрдам беради.
Оқ амур юқори ўсимликлар билан озиқланади, ҳовузларда уни тезда истеъмол қилади. Яхши натижаларга эришиш учун ҳовуз- ларга ўрилган ўтларни солиш талаб этилади.

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish