Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги о'рта махсус, касб-ҳунар таълими маркази



Download 1,18 Mb.
bet14/107
Sana01.07.2022
Hajmi1,18 Mb.
#723615
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   107
Зарафшон оқ чебаги (Леуcисcус леҳманни) — карпсимонлар оиласининг бир тури. Зарафшон ҳавзаси, Сирдарё ва унинг Ангрен, Чирчиқ каби ирмоқларида, Амударёнинг Сурхон ва Кофирниҳон ирмоқларида ҳамда Қашқадарёда тарқалган. Дарё тармоқлари, катта-кичик ариқ ва сойлар, канал ва сув омборларининг қирғоққа яқин ерлари ва қўлтиқларида яшайди.
Ҳашаротларнинг сувдаги личинкалари, майда моллускалар каби жониворлар ва сувўтлар билан озиқланади.
Зарафшон оқ чебаги икки ёшида вояга етади. Увулдириғини феврал-апрел ойларида ташлайди, серпуштлиги ёшига боғлиқ. Кат- таларининг увулдириқлари 17—19 мингтача, ёшлариники 5—7 минг- тача чиқади. Иқтисодий аҳамияти йўқ, лекин Зарафшон водий- сида яшовчилар бу балиқни кўплаб истеъмол қиладилар.

13-расм. Зарафшон оқ чебаги.
Европа ва Шимолий Осиёда тарқалган. Ўрта Осиёда Орол денгизида, Сирдарё ва Амударёда оз миқдорда учрайди. Орқаси кўкимтир-кулранг ва майда холли, ён томонлари сарғиш, қорни оқишроқ, сузгичларида қора холлари бор. Умуман, бу балиқнинг ранги яшайдиган ерига боғлиқ. 15 сантиметр, Сибирда баъзан каттароқлари ҳам учрайди.
Тошбош тунги балиқ, сув остида, кислород кўп бўлган ер- ларда гала бўлиб яшайди. Секин ўсади, лекин хўра. Сув остидаги турли жониворлар ва увулдириқлар билан, личинкаси эса зоопланктон- лар билан озиқланади. Сув тошадиган жойларда апрел-июн ойларида 150 мингтача увулдириқ ташлайди. Личинкаси тухумдан сув- нинг ҳароратига қараб, 6—14 кунларда чиқади. Увулдириғи кўплиги ва личинкаси барвақт вояга етиши туфайли анча тез кўпаяди.
Ўрта Осиёда тошбошнинг хўжалик аҳамияти йўқ, лекин мўл бўлган ерларида кўплаб овланади. Ўткир ва қаттиқ тиканлари кўп- лигидан уни эҳтиётлик билан ушлаш керак.
Оқ қайроқ (Аспиус аспиус) — шереспер, говшум; карп- намолар туркумининг кенжа тури, карпсимонлар оиласига мансуб. Европада Шимолий, Болтиқ, Қора денгиз ҳавзаларида, Осиёда Каспий денгизида, шунингдек, Ўрта Осиёда Орол денгизида, Амударё, Сирдарё, Чу ва Сарисув дарёларида, йирик сув омборларида тарқалган. Бо ъйи 80 сантиметрча, оғирлиги тахми- нан 5 килограмм. Боши ясси, сузгичлари ва лаби қизил. Усти кул- ранг-кўкимтир, ёнлари кумушранг, қорни оқ.
Йиртқич ва оғзи катта бўлса ҳам жағида тишлари йўқ, лекин охирги жабра ёйида узун ва ўткир ҳалқум тишлари бор. Ўлжасини

14-расм. Оқ қайроқ.
ана шу ҳалқум тишлари билан ғажийди. Чавоқлари безгак чи- вини личинкалари билан, каттароқ бўлгандан кейин балиқ билан озиқланади. Оқ қайроқнинг ўлжа тутиши жуда ажойиб — у майда балиқлар галасига ўқдек отилиб кириб олади ва уларни думи билан уриб карахт қилиб, кейин тутиб ейди. Бундан ташқари, турли ҳашарот- лар, қисқичбақалар, моллускалар, сувга тушган ниначи ва чи- гиртка каби катта ҳашаротларни ҳам еяверади.
Денгизда ва чучук сувда яшайдиган ўткинчи балиқ. Орол денгизида яшайдиганлари 3—4 ёшида вояга етади, урчиш учун аввал дарё мансабида 2—3 ой яшаб, кузда дарёга ўтади. Урғочиси эрта баҳорда ярим метрдан 7 метргача чуқурликка, суви тез оқадиган ва таги қаттиқ ерларга, шунинг- дек, сувга чўккан дарахт шохлари ва илдизлар остига 370 минг- тача увулдириқ ташлайди. Серпуштлиги балиқнинг ёшига боғлиқ. Урчишдан сўнг урғочи ва эркаклари денгизга қайтиб, у ерда келгуси йилгача ҳаёт кечиради.
Чавоқлари сув ҳароратига қараб, икки ҳафтада тухумдан чиқади, сўнгра оқим билан денгизга кетади. Бир ёшга тўлгунча соҳилдаги сувўтлар орасида яшаб, сўнгра очиқ денгизга йўл олади. Бу ерда вояга етгунча, яъни 3—4 йил ҳаёт кечиради. Чу дарёсининг Сирдарёдан узилиб ва шу туфайли Орол денгизи- дан ажралиб қолиши натижасида бу дарёда оқ қайроқнинг ҳаёт тарзи ўзгариб, у ўтроқ яшайдиган балиққа айланган.
Оқ қайроқнинг Каспий денгизида тарқалган қизиллаб оқ марка ёки хашам, Орол денгизида яшовчи Орол оқ маркаси каби бир неча кенжа турлари бор. Буларнинг ҳаммаси овланадиган ба- лиқлар, лекин хўжалик аҳамияти катта эмас. Масалан, Орол оқ маркаси Орол денгизи ҳавзасида овланадиган балиқларнинг 11— 12 фоизини ташкил этади, холос.

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish