Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги о'рта махсус, касб-ҳунар таълими маркази


Омихта озиқадан фойдаланиб ёш зоғорабалиқларни озиқлантириш ратсиони



Download 1,18 Mb.
bet22/107
Sana01.07.2022
Hajmi1,18 Mb.
#723615
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   107
Омихта озиқадан фойдаланиб ёш зоғорабалиқларни озиқлантириш ратсиони

Сувнинг ҳарорати

Балиқларнинг ўртача т/в, г (1000 донасига кг)

40

80

125

175

250

400

11

0,6

1,0

1,4

1,7

2,2

2,8

13

1,2

1,8

2,4

3,2

4,0

5,2

15

1,6

2,6

3,5

4,4

5,5

7,6

17

2,2

3,4

4,6

5,8

7,2

10,0

19

2,7

4,2

5,7

7,2

8,0

12,0

21

3,2

5,0

6,8

8,5

10,8

14,8

23

3,7

5,8

7,9

9,8

12,5

17,2

25

4,2

6,6

9,0

11,2

14,3

19,6

26

4,4

7,0

9,5

11,9

15,0

20,8

28

3,4

5,4

7,3

9,1

11,8

16,0

30

2,4

3,8

5,1

6,5

8,2

11,2

Озиқаларни бир неча бўлакка бўлиб бериш унинг истеъмол қилинадиган миқдорини оширишга ва фойдаланмай қолган қисми- нинг камайишига сабаб бўлади. Бу бир марта озиқлантирилган- дагига нисбатан балиқларнинг ўсиш даражасини сезиларли равишда тезлаштиради.


Бир марта озиқлантириш қабул қилинган хўжаликларда бу ишни эрталаб балиқларнинг иштаҳаси юқори бўлганда амалга ошириш мақсадга мувофиқ. Озиқаларнинг истеъмол қилинишини аввалдан ўрганган ҳолда ҳар куни ҳовузларнинг бир хил жойига тарқатиш мақсадга мувофиқ.
Балиқларни озиқлантиришда турли хилдаги қайиқ озиқа тарқатгич ускуналардан (СКР-3А, КРЗ-1, АКУ-1, АК-2, ДРК) фой- даланилади. Автокормушкаларда беришнинг самарадорлиги ях- шидир. Зоғорабалиқ ҳам ўсимликлар, ҳам ҳайвонот дунёсидан олинадиган озиқаларни истеъмол қилувчи балиқлар гуруҳига мансуб бўлиб, табиий озиқа сифатида сувда о ъсувчи ва яшовчи зоо ва фитопланктонлар билан озиқланади ҳамда юмшоқ сув ўтларини яхши истеъмол қилади.
Зоғорабалиқ учун тайёрланган аралаш озиқаларнинг тар- кибини ташкил қилувчи алоҳида озиқаларнинг тавсифи 2-жадвалда- гидек бўлиши ўрганилган.
Шу йилги зоғорабалиқ учун мўлжалланган аралаш омихта озиқаларнинг таркибида хом протеиннинг миқдори 30 % дан, ёғ 4 %, калсий 1,2 % дан, фосфор 1,0 % дан кам. Клетчатка эса 9 % дан кўп бўлмаслиги, катта ёшдагилариникида хом протеин 25 % дан, ёғ 2,5 % дан, калсий 0,7 % дан, фосфор 0,8 % дан кам, клетчатка эса 10 % дан кўп бўлмаслиги лозим.
Жадвалда тавсифи берилган озиқалардан зоғорабалиқларга бе­риш учун аралаш омихта озиқа тайёрланганда унинг таркиби қўйиладиган талаблар жадвалда келтирилган чегаралар бўлиши мақ- садга мувофиқ. Зоғорабалиқларга бериладиган аралаш озиқанинг намунавий таркиби 2-жадвалда берилган.
2-жадвал
Зоғорабалиққа бериладиган аралаш озиқанинг намунавий таркиби

Озиқаларнинг номи

Шу йилгилари

2 ва 3 ёшли

Кунгабоқар, шрот, соя, рапс, кунжара

40

40

Кунжут ва ундов кунжаралари, %

9

10

Люпин, ясмиқ, бурчоқ, хашаки нўхат каби дуккакдонлар, %

15

10

Буғдой, арпа, сули, маккажўхори, %

20

24

Буғдой кепаги, %

4

6

Озиқа ачитқиси, %

4

4

Балиқ, гўшт, гўшт- суяк, дон унлари, %

5

3

Ўт уни

2

2

Террамитсин — 1 т млн бирл.



10

Микроқўшимча — хлорид, кобалт, 1 тон- насига г ҳисобида

50

14

Зоғорабалиққа бериладиган омухта озиқаларнинг гранула ва брикет ҳолида бўлиши мақсадга мувофиқ бўлиб, уларнинг сувда тезда парчаланиб кетмаганлиги туфайли тарқатиладиган дастлабки 1—2 соат мобайнида таркибидаги тўйимли моддаларнинг йўқоти- лиши 5—10 % дан ошмайди.
Гранула шаклида бериладиган озиқаларнинг диаметри шу йилги балиқлар учун 1—3 мм, узунлиги 3—5 мм. Икки ёшлилари учун диаметри 3—6 мм. Узунлиги 10—15 мм. Брикет шаклидагилар- нинг катталиги 2 х 5х9,5 см бўлиши мақсадга мувофиқ.
Зоғорабалиқлар 1 кг қўшимча вазн учун 2,5—4 кг омихта озиқалар сарфланган ҳолда шу йилгиларининг озиқани қоплаши ун- дан катта ёшдагиларига нисбатан 30—40 % самарадорлидир.
Озиқалар деб балиқларнинг турли тўйимли ва минерал моддаларга бўлган талабини қондирадиган, уларнинг соғлиғи ҳамда маҳсулоти сифатига таъсир қилмайдиган моддаларга айтилади. Озиқа ҳайвонлар- нинг, жумладан, балиқларнинг маҳсулдорлигини (гўшт) оширишида, урчитиш хусусиятини сақлашда, уларнинг саломатлигини таъмин- лашда катта ўрин тутади. Балиқларни озиқлантиришнинг самарадор- лиги жуда кўп омилларга: экологик шароит, озиқлантириш техникаси ва озиқаларнинг тўйимлигига боғлиқ.
Кунлик ратсион билан балиқларни боқишда, келиб чиқишига, уларнинг ўсиш ва ривожланишига сувнинг ҳарорати кучли таъсир қилади.
Иссиқ сувда ўсадиган карп балиқларига сувнинг ҳарорати 14— 27 °C оралиғида ҳар куни бир неча (3—6) марта иложи борича ёруғда озиқа бериш керак.
Озиқа меъёри деб, қишлоқ хо ъжалиги ҳайвонлари ва парран- даларининг бир кеча-кундуздаги тўйимли моддаларга бўлган талабига айтилади. Озиқа меъёри ҳайвоннинг тури, ёши, жинси, тирик вазни, маҳсулдорлиги ва физиологик ҳолатига қараб аниқланади. Унинг тўғри аниқланиши ҳайвонларнинг маҳсулдорлиги ва саломатлигига ижобий таъсир қилади. Озиқа ратсиони деб ҳайвон ёки паррандага бир кеча-кундузда бериладиган озиқалар йиғиндисига айтилади.
Ратсион меъёр асосида ҳар бир муайян шароитда ҳайвон- нинг тури, ёши, жинси, тирик вазни, маҳсулдорлиги ва физиологик ҳо- латига қараб тузилади. Ҳар бир ҳайвон ратсионига шундай озиқалар киритилиши керакки, у ҳайвоннинг табиатига мос бўлсин.
Ўзбекистон шароитида зоғорабалиқ, оқ амур, дўнгпеша- нали балиқларни озиқлантиришда асосий озиқалар бўлиб кунгабоқар, маккажўхори дони, соя, буғдой, арпа, сули, буғдой кепаги, озиқа ачитқиси, балиқ уни, гўшт уни, гўшт-суяк уни, қон уни ва кўп озиқалар ҳисобланади.
6.1. Балиқлар учун табиий озиқа базаси
Ҳовуздаги табиий озиқа базаси ўсимлик ва ҳайвон организм- лари комплексини ўз ичига олади.
Табиий озиқа базаси ўлчамлари билан фарқ қилиб, микроскопик ўлчамдан йирик ўлчамларгача бўлади.
Ҳар бир организмларнинг турли хиллари балиқлар учун озиқа ҳисобланади.
Ҳар қандай бошқа сув ҳавзасидек сунъий ҳовуз ҳам, эко- логия қонунларига кўра ривожланиб борадиган сув экотизимидир. Балиқшунос экология асосларини билиши керак, негаки балиқ етиштиришнинг муваффақиятли кечиши уларга боғлиқ.
Ҳовузнинг озиқа захираларини ўсимликлар, бактериялар, сув жониворлари, эриган органик моддалар, детрит сув қатлами ҳамда сув тубидаги чўкма қатламлари таркибидаги майда минерал пар- чалар билан аралашган бактериялар, тўйинган мавжудот қол- диқларидан иборат қатлам, майда умуртқасизлар ҳамда балиқ ли- чинкаларининг озиқланиши учун аҳамиятлидир.
Балиқлар ҳовузнинг табиий озиқа базаси — балиқлар томонидан истеъмол қилиниши мумкин бўлган қисми ҳисобига ўстирилади.
Ҳовуздаги юқори сув ўсимликлари, шунингдек, балиқшунос мутахассис томонидан ҳовузга киритилган ўсимликлар оқ амур балиғи учун муҳим озиқа ҳисобланади. Сув қатламида эркин сузиб юрадиган майда ўсимлик организмлари микроскопик яшил сув ўтлари, фитопланктонни ташкил этади. Бу оқ дўнгпешана балиғи ҳамда зоопланктон организмлари (сув қатламида яшаб балиқлар озиқаси бўладиган тирик мавжудотлар) учун озиқадир.
Бактериялар ва микроскопик сув ўтлари билан озиқланиб секин ҳаракатланувчи ва ўлчамлари кичик бўлган коловраткалар зоо­планктон сув қатламида эркин сузиб юрадиган тирик мавжудотлар- нинг муҳим гуруҳи ҳисобланади.
Коловраткалар личинкаларни ўстириш даврида катта аҳамиятга эга.
Зоопланктоннинг муҳим гуруҳларига, шунингдек, бир ҳу- жайрали қисқичбақасимонлар ҳам мансубдир. Улар бир ёзги балиқчаларни ўстиришда ва айниқса, бир яшар балиқларда ўта муҳим аҳамият касб этади. Зоопланктоннинг истеъмолчиси чи- пор дўнгпешана балиғидир.
Зоопланктон мавжудотлари орасида йиртқич циклоплар бор. Уларнинг ёшлари балиқлар томонидан яхши истеъмол қилинади. Бироқ етук циклоплар балиқ личинкалари ва ёш балиқчалар учун ўта хавфли кушандадир.
Сувнинг тубидаги чўкма қатламда яшайдиган бентос организмларига мансуб турли ҳашаротларнинг (чивин ва бошқа- лар) личинка ва ғумбаклари қимматли озиқа ҳисобланади. Зо- ғорабалиқ ҳар нарсани еяверадиган балиқ бўлса-да, аммо бен- тосни хуш кўради.
Ҳовузларнинг сув ўсимликлари зич жойларида қўнғизлар, ни- начилар ва шунга ўхшаш ҳашаротларнинг катта балиқлар учун озиқа сифатида хизмат қилиши мумкин бўлган, аммо майда ба- лиқчалар учун кушанда личинкалари яшайди. Личинка увулди- риқни очиб чиққандан сўнг ташқи озиқалар билан озиқланмайди, ривожланиши учун қорин қисмидаги суюқликни ишлатади. Жуда қисқа муддатдан сўнг, қорин қисмидаги суюқликни ишлатишдан келиб чиққан ҳолда личинкалар ташқи озиқалар билан фаол озиқланишни бошлайдилар. Личинкалар энг кичик планктон организмлар — мик- роскопик сувўтлар ва коловраткалар билан озиқланади.
Тана ўлчамларининг ортиб бориши билан бирга уларнинг жағ аппаратлари ҳам катталашиб боради. Балиқчалар о ъсгани сари йи- рикроқ зоопланктон организмлари билан озиқланишга ўтади. Ҳовузга балиқ о ътказишни кечиктириб бўлмайди, чунки ҳо- вуздаги дафния ёки циклоплар ўсиб зоғорабалиқларнинг личин- калари учун озиқа бо ълмай қолади ва оқибатда балиқчалар ҳам яхши ўсмай қолади.
Личинка дастлабки 5 кун мобайнида коловраткалар билан, 6— 10 кунларда майда шохдормўйловлилар ва копеподлар билан, сўнг йирик шохдормўйловлилар ва конеподлар, хирономидалар каби турли ҳашаротларнинг личинкалари билан озиқланади.
Тут ипак қурти ғумбаги юқори калорияга эга, оқсилга бой озиқа маҳсулоти ҳисобланади. Ушбу маҳсулот пиллани қайта иш- лаш корхоналарида етиштирилиб, корхоналар томонидан уни утилизатсия қилиш муаммоси мавжуд. Шу сабабли ушбу маҳ- сулотни жуда арзон нархларда олиш имконияти мавжуд.
Худди шундай ҳолат янги сўйилган қорамол ошқозони ичидаги маҳсулотга ҳам тегишли.
Юқоридаги маҳсулотларни йиғиб олиб келиб қуйидаги тартибда қайта ишлаш мумкин:

  1. Қуёш яхши тушадиган майдончани танланг.

  2. Озиқа маҳсулотини темир лист ёки 5—7 см бетон қопламали майдонга ёйинг.

  3. Вақт-вақти билан қатламни қуруқ ҳолга келгунича хаскаш билан ағдариб туринг.

  4. Қуригандан сўнг майдалаб кукун ҳолатига келтиринг.

  5. Балиққа бериладиган озиқага зарур миқдорда аралаштириб беринг.

Ушбу маҳсулотларни қуритишда қўлбола идишлардан фойда- ланиш ҳам мақсадга мувофиқ.
Қуритиб олинган озиқа маҳсулотларидан сифатли озиқа тайёрлаш:

  • хўжалик ихтиёридаги ингредиентлардан балиқ учун зарур озиқа коеффитсиентини берувчи омухта ем рецептини аниқлаб олинг;

  • турли ингредиентлардан зарур миқдорини элакдан ўтказинг;

  • ҳосил бўлган масса устига сув (айрим ҳолларда ўсимлик ёки балиқ ёғи) қуйиб нам ҳолатга келтиринг;

  • плёнка устида нам массани яхшилаб аралаштиринг;

  • аралаштирилган нам массани зарур ўлчамлардаги пор- сияларга бўлинг. Бўлинган порцияларни зарур шаклга келтиринг (айлана, шарик, бўлакчалар);

  • нам массани гўшт майдалагичдан ўтказиб майда гранула шаклига келтириш мумкин.

Табиий озиқа базасининг ривожланиши сув сифатига боғлиқ. Сув ҳароратини яхшилаш учун балиқчиликда ўғитлаш (органик ва минерал) амалга оширилади.
Балиқларни озиқлантиришда балиқчилар қуйидаги асосий омилларни ҳисобга олишлари шарт:

  • озиқа хомашёсининг сероблиги;

  • нархларнинг пастлиги;

— озиқавий сифати, шу жумладан, хуштаъмлилиги ва яхши ҳазм қилиниши.
Балиқларга қандай озиқавий моддалар керак? Умуман ол- ганда, балиқларга бошқа жонзотларга керак бўладиган оқсиллар (протеинлар), ёғлар, углеводлар, витаминлар, минерал моддалар

26-расм. Сув ўсимликлари.


27-расм. Бактериялар ва микроскопик сув ўтлари.
зарур. Лекин аквакултуранинг озиқага бўлган талаби бошқа етиштириладиган жонзотларга қараганда анча фарқ қилади, шу- нинг учун ҳам турли хил балиқларнинг озиқасига бўлган талаблар ҳам хилма-хилдир.
Протеинлар — тирик материянинг асосий таркибий қисми бўлиб, балиқ танасидаги органик моддасининг катта қисмини ташкил этади. Протеинлар балиқ органлари ва тўқималарининг ўсишидаги энг муҳим

28-расм. Қисқичбақасимонлар.


29-расм. Турли ҳашаротлар.

30-расм. Турли ҳашаротлар.

материалдир. Улар ҳаёт циклининг барча босқичларида жуда ке- ракли. Протеинлар ферментлар ва гормонлар манбайи сифатида ҳам муҳим аҳамиятга эга. Балиқларнинг протеинларга бўлган эҳтиёжи бошқа қишлоқ хо ъжалиги ҳайвонларига қараганда анча юқори. Зоғорабалиқларга бериладиган протеин миқдори 30—38 фоизни, майда балиқларга эса 50 фоизгачани ташкил қилиши керак.


Ёғлар — энергиянинг асосий манбайи бўлиб, балиқлар ор- ганизмида бир қатор физиологик жараёнларнинг кечишида иштирок
этади. Озиқада ёғларнинг етишмаслиги балиқлар ўсишининг па- сайишига, физиологик функсияларнинг бузилишига, жигарнинг бу- зилишига, мушак тузилиши ва буйракда патологик ўзгаришларга ҳамда нобуд бўлишига олиб келади.

организмлар гуруҳи

Истеъмолчи балиқлар

Афзал ко'риладиган озиқалари

балиқ бақа ҳашаротлар




лаққабалиқ

йиртқичлар

қуртлар личинкалар шиллиққурт







зог'орабалиқ

бентосхо'рлар

шоҳмо ъйлаблилар эшкакоёқлилар
коловраткалар

1 *0^ ИМ'

чипор до'нгпешана

зоопланктонлар

қирғоқ бўйи сув ўсимликлари




оқ амур

микрофитофаг

ипсимон сув ўтлари

/ •4б- •г р> 4Х

оқ до'нгпешана

фитопланктонлар

микро сув ўтлари




31-расм. Табиий озиқа комплекси.


32-расм. Экологик омиллар.
Углеводлар — балиқларнинг ўсиши учун анча арзон ва қулай манба ҳисобланади.
Минерал моддалар — турли физиологик жараёнлар кечишини таъминлайди. Балиқлар организмига калсий, фосфор, магний, калий, олтингугурт, хлор, темир, ёд, мис, марганес, кобалт, қўрғо- шин, молибден, селен, хром каби моддалар керак. Бу модда- ларнинг катта қисмини балиқлар нафақат озиқа билан, балки ойқу- лоқлари, оғиз бўшлиғининг пардалари ва тери орқали сувдан олади.
Витаминлар — турли хил структурали органик моддалар бўлиб, тўқималар ҳужайраларидаги кимёвий реакциялар кечишида биока- тализатор ролини бажаради. Улар жумласига Ап, Бп, Б2, Б3, Б6, Б12, Бc, C, Э, Ҳ, К витаминлар киради. Балиқлар танасида оқсиллар кам миқдорда биосинтез бўлади ва у ҳаёт учун етарли эмас. Шунинг учун балиқлар витаминларнинг асосий қисмини озиқа билан олади.
Карп балиқларида ошқозон мавжуд эмас. Шу сабабли улар озиқаларни кичик порциялар билан қабул қилади. Озиқлантиришда озиқа таркибида бўлиши лозим бўлган, келиб чиқиши органик ва ноорганик озиқа моддалар гуруҳларининг ҳар бири аҳамиятлидир.
Балиқларни боқишда қандай озиқа маҳсулотларидан фой- даланилади? Ем ўз таркибидаги озиқа моддаларнинг йиғинди- сига қараб оддий ва комплекс бўлади. Осиёнинг аграр мамла- катларида, одатда, турли хил кепаклар (гуручли, ўтли) аралашмалар- дан ва кунжаралардан (хантал, ерёнғоқ, жўхори, зиғир) оғирлиги бўйича 1:1 нисбатда фойдаланилади.
Оқ амурни озиқлантириш учун турли хил ўсимликлар — беда, жўхори пояси ва бошқалардан фойдаланилади. Ратсионал озиқлан- тириш учун ўсимликларни кесиб, майдалаб, янчиш ва шу ҳолда ҳовузга солиш керак.
Баъзида балиқларни озиқлантиришда умумий овқатланиш тар- моқларининг қолдиқларидан, пиво ва вино ишлаб чиқариш кор- хоналарининг чиқитларидан ҳам фойдаланилади.
Балиқлар учун мувозанатлаштирилган омухта емларни тай- ёрлаш нисбатан ривожланган ва арзон технология ҳисобланади. Бундай емларни тайёрлашда маҳаллий озиқа маҳсулотларидан ҳам фойдаланилади. Уларга витамин комплекслари (премикслар) ва керакли минералларни қўшиш катта самара беради.
Озиқалар келиб чиқиши жиҳатдан иккита катта гуруҳга — ўсимлик ва чорва озиқаларига бўлинади.
Карп балиқларини озиқлантиришда чигит, жўхори, ерёнғоқ, хантал, зиғир, соя ва бошқа ўсимлик уруғларининг кунжара ва шротларидан кенг фойдаланилади. Улардаги протеинлар миқдори 30—40 фоизни, ёғлар 7—8 фоизни ва углеводлар 30—40 фоизни ташкил қилади.
Гуруч, буғдой ва бошқа бошоқли дон о ъсимликлари унлари углеводларга жуда бой бўлиб, карп балиқларини озиқлантиришда кўпинча кунжаралар билан биргаликда қўлланилади.
Шунингдек, озиқа сифатида углеводларга бой буғдой ва бошқа бошоқли донлар унидан фойдаланилади. Айниқса, соя уни жуда яхши озиқа ҳисобланади.
Гуруч, буғдой, жўхори оқшоғи, нисбатан қиммат бўлса- да, жуда сифатли озиқа саналади.
Озиқа таркиби, асосан, чорва озиқаларидан иборат бўлади. Бунда балиқ асосий рол ўйнайди.

33-расм. Балиқларнинг ўсимлик ва бактериялар билан озиқланиши.
Ушбу озиқалар балиқ турларига қараб омухта ем ишлаб чи- қарувчи заводлар томонидан балиқ ёшига қараб гранулаланган ҳолида ишлаб чиқарилади. Озиқалар:

  • яхши озиқавий хусусиятга эга бўлиши лозим, яъни тар- кибида протеин ва углеводлар кўп бўлиб, толали бирикмалар кам- роқ бўлиши керак;

  • жуда ҳам арзон бўлиши зарур.

Қўшимча озиқа сифатида турли хил манба ва маҳсулотлардан фойдаланиш мумкин:

  • ўсимликлар: яшил қисмлари, барглари, мевалари, дуккакли ўтлоқзор ўсимликларнинг донлари (уруғлари), чангалзор, дарахт- лар, жумладан, мева ҳамда сабзавотлардан;

  • сув ўтлари: сувли гиатсинт, ряска, пистия ва бошқалар;

  • майда тупроқ умуртқасиз ҳайвонлар: тупроқ чувалчанг- лари, ҳашаротлар, моллускалар;

  • сув ҳайвонлари: қуртлар, ёввойи балиқлар, головастиклар.

Қўшимча озиқа учун ишлатиладиган материаллар:

  • ер усти ўсимликлари: яшил қисми, меваси, барги, дук- каклилар уруғи ва бошқалар.

Қўшимча озиқалар балиқларга икки хил шаклда етказиб берилади:

  1. Қуруқ озиқа: буларга бошоқли ўсимликлар дони, кунжара ва бошқалар кириб, уларни сақлаш ва транспортировка қилиш қу- лайроқдир.

  2. Ҳўл озиқаларга: ҳайвонлар қони ва бошқа чиқиндилари, пиво заводи чиқиндилари ва бошқалар киради. Бу озиқаларни балиқ- ларга беришдан олдин махсус қайта ишлаш талаб этилади.

  3. 2. Балиқларга бериладиган қўшимча озиқа миқдорлари

Яхши, қониқарли натижа олиш учун ҳар бир сув ҳавзасига қанча қўшимча озиқа кирилиши кераклигини аниқлаш унчалик осон иш эмас. Чунки бунда қуйидаги муаммолар бор:

  • озиқлантириш етарли бўлмаганида — сув ҳавзасидан жуда ҳам кам маҳсулот олинади;

  • озиқлантириш кўпайиб кетганда — балиқнинг таннархи ошиб, сувнинг сифати ёмонлашади.

Сув ҳавзаларидан қўшимча озиқа киритилмасдан, тахминан қанча балиқ олиш мумкинлиги қуйидаги жадвалда келтирилган. Агарда кўпроқ маҳсулот олмоқчи бўлсангиз, унда сув ҳавза- сига қўшимча равишда озиқа киритилиш лозим.
3-жадвал


Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish