Меъёрлаштирилган озиқалар. Бу озиқалар балиқчилар, фермерлар томонидан сув ҳавзасида балиқларга берилади. Унинг таркибида балиқларнинг ўсиш-ривожланиши давомида керак бўладиган ози- қавий моддалар мужассамлаштирилган. Ушбу озиқалар балиқ турларига қараб омухта ем ишлаб чиқарувчи заводлар томо- нидан гранулаланган ҳолда ишлаб чиқарилади. Озиқа таркиби, асо- сан, келиб чиқиши чорва озиқаларидан иборат бўлади, унда балиқ уни асосий рол ўйнайди.
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ Ҳовуз балиқчилигида балиқларни озиқлантириш учун неча хил озиқа туридан фойдаланилади? Уларни баён этинг.
Табиий озиқаларга нималар киради?
Озиқаларни бир неча бўлакка бўлиб беришнинг ижобий томонла- рини сўзлаб беринг.
Озиқа меъёри деб нимага айтилади?
ВИИ боб. ҲОВУЗ БАЛИҚЧИЛИГИДА
НАСЛЧИЛИК ИШИ Чорвачиликнинг бошқа соҳалари каби ҳовуз балиқчилигида ҳам наслчилик иши, ҳовузда урчитиладиган балиқларнинг хўжалик- фойдали хусусиятларини яхшилаш, уларнинг ўсишини жадаллашти- риш, озиқанинг маҳсулот билан тўлови ва шу асосда янги қим- матли балиқ зотларини яратишга қаратилган. Наслчилик ишининг му- ҳим вазифаси — хўжаликларни етарли миқдорда юқори сифатли наслчилик материаллари — наслдор балиқларни чавоқ ва товар маҳсулоти олиш учун етарли миқдорда ва юқори сифатда таъминлашдан иборат.
Бизнинг мамлакатимизнинг ҳовуз балиқчилигида, асосан, зоғорабалиқ урчитилади. Шу сабабли бу қўлланмада, асосан, зоғорабалиқ устида наслчилик ишларини олиб бориш услублари кў- риб чиқилган.
Ҳовуз балиқчилигида зоғорабалиқнинг тангачаларининг тас- нифига қараб тангачали, ойнали, тана бўйлаб тангачаларнинг сочилган ва ойнали тананинг ўртасидан тўғри линия бўйича жой- лашган тангачали ҳамда яланғоч ёки терили (тангачасиз)ларга ажратилади. Зоғорабалиқнинг бу турлари ташқи кўриниши ирсий бел- гилари ва хўжалик сифатлари бўйича бир-биридан фарқ қилади. Ҳавза балиқчилиги тажрибасида хўжалик сифатларининг юқори бўлганлиги са- бабли тангачалари тана бўйлаб сочилган ойнали зоғорабалиқлар урчитилади. Яланғоч зоғорабалиқни кам маҳсулдор ва ҳаёт- чанлиги паст бо ълганлиги учун жанубий ҳудудларда урчитиш мумкин, чизиқли (линияли) зоғорабалиқларни урчитиш умуман мақсадга мувофиқ эмас.
Кейинги йилларда зоғорабалиқлар наслчилик ишида маълум ютуқларга эришилди. Мураккаб такрор чатиштириш натижасида зоғорабалиқнинг рамкали ва тангачали украин зотлари яратилди. Зоғорабалиқни амур сазани билан дурагайлаш натижасида шимолий зоғорабалиғи (ропшин) олинди. Зоғорабалиқнинг ўрта рус зотини яратиш бўйича наслчилик ишлари олиб борилмоқда.
Наслчилик ишининг шакли бўйича: олий типдаги, селексион- наслчилик балиқчилик хўжаликлари, насл рассадник етиштириладиган репродукторлар ва саноат хўжаликларига ажратилади.
Ихтисослаштирилган олий типдаги наслчилик балиқчилик хўжаликлари илмий муассасаларининг услубий раҳбарлиги остида ҳовуз балиқ- чилигининг ҳудудий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда наслчилик ишлари услубларини ишлаб чиқади ҳамда янги яхшиланган зот ва зот гуруҳларини яратиш билан шуғулланади.
Насл рассадник — репродуктор хўжаликлари ўзларининг насл сурувини олий типдаги хўжалик фонди ҳисобига шакллантиради, насл рассадникларнинг асосий вазифаси саноат балиқчилик хўжаликларини маҳаллийлаштирилган балиқ зотларини кенгайтирилган такрор қайта ишлаб чиқариш шароитида маҳсулдорлик сифатларини такомил- лаштиришдан иборат. Насл рассадникларда бир-бирига қариндошлиги бўлмаган иккита наслли гуруҳ (зот, зот гуруҳи) вакиллари урчи- тилади. Бунда келиб чиқиши бир хил бўлган балиқларни уруғлантириш учун эркак ва урғочи балиқларга уялар танланади.
Чорвачилик амалиёти ҳар бир она сурувда тизимли равишда наслчилик ишини олиб боришдан гувоҳлик беради. Шу сабабли саноат балиқчилик хўжаликларида таъмирловчи балиқларни тизимли танлаш ва наслли сурув таркибини тартибга солиш имкониятларини излаб топиш зарур. Саноат ҳавза балиқчилик хўжаликларида балиқларнинг сифати ва маҳсулдорлигини ошириш учун бу ерда қулай шароит яратилади, тизимли танлаш ва яроқсиз (брак) балиқлар ажратилади, инбридингга йўл қўйилмайди, шу сабабли наслли эркак балиқларни бошқа хўжаликлар билан ўз вақтида алмаштирилиб турилади.
Саноат хо ъжаликларида она сурувидаги балиқларни яхшилаш олий типдаги наслчилик хўжаликлари рамкадаги наслчилик ишига нисбатан жуда кўплаб балиқларда селекция ишларини олиб бориш имкониятини беради.
Шундай қилиб, ҳавза балиқчилиги наслчилик ишининг ҳамма шаклларида асосий мақсад наслчилик бўлмаган хўжаликларнинг сурувини такомиллаштириш ва шу билан товар балиқ ишлаб чиқариш миқдорини кўпайтиришга узвий боғлиқдир.
Наслчилик иши услублари
Балиқчилик хўжаликларида наслчилик иши учун дастлабки материал бўлиб хусусий сурувидаги ишлаб чиқарувчи балиқлардан фойдаланилади. Она сурувни такрор ишлаб чиқариш ва комплект- лашда хўжаликларнинг ишлаб чиқарувчи ва таъмирловчи балиқларга бўлган талабидан келиб чиқиб амалга оширилади.
Хўжаликларга талаб қилинадиган ишлаб чиқарувчи балиқларни ишлаб чиқариш режаси захираси билан 100 % дан ошмаган ҳажмда белгиланади. Дастлабки ҳисоб-китоблар учун личинкалар сони хизмат қилади. Таъмирловчи ёш балиқлар сонини ишлаб чиқарувчи ба- лиқларнинг 25 % ҳисобидан аниқланади.