Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги о'рта махсус, касб-ҳунар таълими маркази


Ҳар хил тоифали хўжалик ҳовузларининг тавсифи



Download 1,18 Mb.
bet33/107
Sana01.07.2022
Hajmi1,18 Mb.
#723615
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   107
Ҳар хил тоифали хўжалик ҳовузларининг тавсифи

Кўрсаткичлар

Тоифали ҳовузлар

Яйлов (нагул)

Ўстилиш

Она балиқлар

Қишловчи

Увулдириқ

Личинкаси

Ҳовуз (садки)

Карантин

Ҳовуз катталиги, га

200-100

2-10

1-2

0,2-1

0,05-0,1

0,5-1

0,05-0,1

0,1-0,5

Сув тушадиган ҳовуз чуқур- лиги, мм

3—4

1,2-1,5

1,2-1,5

1,0-1,2

1-1,2

1,2-1,5

1,5

1,5

Ўртача майдони, м

1,2-2,5

1

1,2

1,3-1,8

0,4

0,5-0,8

1,3

1,2

Ҳар бир ҳовузнинг сув билан тўлиши ҳисобида кеча-кундуз

























Мақсадга мувофиқ

10-15

10-20

0,5

0,3-0,5

0,2

1

0,2

0,3

Мумкин

25

30

1

1

0,3

2

0,3

0,5

Ҳар бир ҳовузга тушириш вақти (кун ҳисобида), кеча- кундуз

























Мақсадга мувофиқ

10

3-5

0,3

1-1,5

0,1

0,5

0,2

0,2

Мумкин

30

10

0,5

2

0,2

0,8

0,3

0,3

Сувнинг оқиб чиқиши 1 га.
Ҳовузнинг кўзчасида сувнинг камайиши, буғланиши, °C

0,5-1

1-1,5

0,5-1

15

5

1

20

20

2 гектардан 20 гектаргача бўлиб, чуқурлиги 1 метргача (энг чуқур жойи 1,2—1,5 см, энг юза жойи 30—40 см қишда сақлайдиган ҳовуз балиқларга яқин бўлиши керак), ўстириш ҳовузининг сув билан таъминланиши бошқа сув берадиган систе- мага боғлиқ бўлмаслиги керак.
Қишловчи ҳовузлар. У фақат балиқларни қишда сақлаб боқиш учун хизмат қилади. Бу ҳовузлар сув билан таъминлайдиган манбаларга яқин бўлиши керак.
Бу манбалар сувни кўпайтириш, керак бўлса камайтириш, баъзан қиш қаттиқ бўлганда, қор уюм ва қортепаликлар бўл- маслиги учун қутулиш йўлларини ко ъриш муҳимдир.
Ботқоқлик, торфли (ботқоқ ерлардаги ўсимликларнинг чиришидан ҳосил бўлган ёқилғи) жойларда қишлов ҳовузлари қурилмаслиги керак.
Қишда балиқларни сақлаш учун энг қулай шароит талаб эти- лади. Ўзбекистон шароитида ер майдони 0,2—1 га, чуқурлиги 1—1,5 метргача бўлиши мақсадга мувофиқ.
Яйлов ҳовузи — асосан, товар балиқлар (ошхонали) етиш- тириш учун мўлжалланиб, ер майдони катта бо ълади, майдон- нинг ко ъп-оз бўлиши ер юзининг тузилиши, паст-баландлигига боғлиқ. Умумий майдони ўртача 20—100 гектар, чуқурлиги ўртача 1,2—2,5 м гача. Балиқчилик амалиётида шу нарса аниқланганки, балиқ маҳсулдорлиги кўпинча майдон катта-ки- чиклигига боғлиқ.
Ўстириш ҳовузи — ҳовуз ёрдамчиси ҳисобланиб, кузда то­вар балиқлар, баҳорда вақтинча бир ёшгача бўлган ҳамда увулдириқ қўйиш давригача ва кеч увулдириқ қўядиган наслдор балиқлар ҳам сақланади.
Ҳовузларни сув билан таъминлашда балиқчилик хўжаликлари сув хўжаликлари билан боғланган бўлса мақсадга мувофиқдир. Ер майдони гектар ҳисобида 0,05—0,1 бўлиши, чуқурлиги 1,3 м, музламайдиган сув қатлами 1 литр бўлса мақсадлидир.
Карантин ҳовузи бошқа хўжаликлардан келтирилган балиқлардан бирон-бир касаллик тарқалмаслигининг олдини олиш мақсадида вақ- тинча сақланиши тушунилади. Карантин ҳовузининг майдони 0,2— 0,3 га жойни эгаллайди. Ўртача чуқурлиги 1,2 м.
Эркак, урғочи ва ўсишдаги балиқлар алоҳида-алоҳида сақланади. Сувнинг ҳарорати 12 °C дан юқори қилиб 20 кун, 12 °C дан паст бўлса яна 15 кун қўшиб, карантинда сақланади.
Турли ёшдаги балиқларни ўстириш ва боқиш учун мўл- жалланган ҳовузлардан олинадиган маҳсулотларнинг миқдорини кў- пайтириш, асосан, уларда сақланадиган балиқларни қўшимча озиқлантириш ҳисобига амалга оширилади. Шундай қилинганда ҳовуздаги зоғорабалиқ бир гектар сув сатҳи ҳисобига жойлашти- риладиган шу йилги зоғорабалиқнинг зичлигини 50—100 минг- тагача, 2 ёшларини эса 2—4 мингтагача етказиш мумкин.
Балиқларни қўшимча озиқлантиришнинг самарадорлиги эко- логик ҳолатга, озиқлантириш техникаси ва фойдаланилаётган ози- қаларнинг сифатига боғлиқ.
Балиқлар томонидан кунлик истеъмол қилинадиган озиқаларнинг миқдори ҳовуздаги сувнинг ҳароратига, таркибига, эриган кислород миқдорига ва балиқларнинг ёши ҳамда тирик вазнига боғлиқ.
Зоғорабалиқ зотига мансуб шу йилги балиқлар қиш мавсумида сувнинг ҳарорати 2 °C бўлганда ҳам озиқаларни истеъмол қила олади.
Икки ёшли карп балиқлари сувнинг ҳарорати 16 °C бўлганда ўзларининг тирик вазнининг 2 %, 22 °C бўлганда 4 %, 25 °C бўлганда эса 5 % миқдорига озиқаларни истеъмол қилади. Ҳарорати 26 °C сувда ўртача тирик вазни 40 г бўлган балиқлар тирик вазнининг 11 % миқдорида озиқаларни истеъмол қилади. Тирик вазни 400 г бўл- ганлар шунга кўра, 5 % миқдорига озиқалар истеъмол қилади, холос.
Балиқларни озиқлантиришни тўғри амалга ошириш учун зо- ғорабалиқнинг тирик вазни ва боқилаётган ҳовузлардаги сувнинг ҳарорати ҳамда ҳар хил тоифали хўжалик ҳавзаларининг катта-кичик- лиги муҳим рол ўйнайди. Балиқ урчиш учун жой ҳам танлайди.
Кушандалари кўплигидан увулдириқ ва чавоқларининг ҳаёти ҳамма вақт таҳлика остида туради. Балиқлар авлодларини сақлаш учун турли хил чора кўрадилар. Шу мақсадда баъзилари кўп (масалан, ойбалиқ 300 миллионтача) увулдириқ ташлайди ёки ўзини хаспўшлайди ва яна бошқа хил мосланишларни амалга оширади. Шундай бўлишига қарамай, ҳаёт учун кураш жа- раёнида увулдириқ ва чавоқларнинг катта қисми ҳалок бўлади.
Бу ҳодисанинг эҳтимоли қанчалик кўп бўлса, балиқ шунчалик кўп увулдириқ қўяди. Масалан, битта треска 6 миллионтача увулдириқ ташлайди. Ҳаёт учун курашда шуларнинг биттаси ҳам нобуд бўлмасдан ҳаммаси яшаб қолса, бир неча йил ичида барча океан ва денгизлар трескага тўлиб-тошиб кетади.
Балиқларнинг увулдириғи икки хил бўлади. Селд, кефал каби денгиз балиқларининг сув бетида ривожланадиган увулдириғи пелагик увулдириқ деб аталади. У жуда майда, ичида мой томчиси бўлганидан енгил, сувда чўкмайди, сув ўтларга чирмашиб олиш учун турли ипсимон ўсимталари ҳам бор. Буқабалиқ каби чучук сувда ёки денгиз қирғоқларида яшайдиган балиқларнинг сувга чў- кадиган увулдириғи эса демерсал увулдириқ деб аталади. У пелагик увулдириққа нисбатан оғир ва йирик бўлади, устида шилимшиқ пар- даси борлигидан сув остидаги тош ва о ъсимликларга ёки бир-бирига ёпишган ҳолда ривожланади. Тез оқар сувларда яшайдиган гулмоҳи каби балиқлар увулдириғини сув оқизиб кетмаслиги учун тошлар орасига ташлайди.
Балиқнинг эндигина тухумдан чиққан боласи личинка (муртак) деб аталади. Личинка бироз ўзгариб ва ўсиб, ота-онасига ўхшаб қолганида чавоқ деган ном олади. Пелагик увулдириқ енгиллиги- дан сув уни оқизиб, тарқатиб юборади, лекин ундан чиққан личинкалар ва чавоқлар сувнинг саёз ерларига тўпланиб ҳаёт кечиради. «Боғча» деб аталувчи ва ёш балиқлар ўсадиган бундай ерларни қўриқлаш, мумкин қадар кўпайтириш ва кенгай- тириш керак.
Минглаб, миллионлаб дона увулдириғини бошпанасиз ва қаров- сиз ҳолда очиқ жойга ташлаб кетиш пелагик балиқларнинг биологик хусусиятларидан биридир. Бу хусусият, яъни кўп уруғ ташлаш эволутсия жараёнида наслни сақлаб қолишга уриниш туфайли пайдо бўлган, чунки очиқ денгизда ноқулай шароит таъсирида ва турли йиртқич ҳайвонлар дастидан увулдириқнинг катта қисми нобуд бўлади. Унча-мунча сақланиб қолган увулдириқдан чиқадиган личинкаларгина турнинг авлодини давом эттиради.
Дарё, кўл, кўрфаз каби бирон бошпана топиладиган ҳавза- ларда яшовчи балиқлар эса кўп увулдириқ ташламайди, чунки уларда насл учун қайғуриш хусусияти юқори даражада ривожлан- ган. Масалан, уларда увулдириғини бегона кўздан пана қилиб уяга қўйиш ёки танаси ичида ривожлантириш ёхуд чавоқларини улар ўсиб, мустақил кун кўра оладиган бўлгунича қўриқлаб юриш каби хусусиятлар бор. Чунончи, белдюганинг тирик туғиши, тиканбалиқнинг уя солиши, нинабалиқнинг урғочисидаги увулдириқ халтаси, тахирбалиқнинг икки қопқоқли моллуска ичига увулдириқ қўниши, куртуснинг увулдириғини бошида олиб юриши ва шуларга ўхшаш бошқа ҳодисалар насл учун қайғуришнинг турли кў- ринишларига яққол мисол бўла олади.
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ

  1. Ҳовузлар қандай ўғитлантирилади?

  2. Органик ўғитларга нималар киради?

  3. Минерал ўғитларга нималар киради?

  4. Ҳовузларни оҳаклашда қандай мақсад кўзда тутилади?

  5. Балиқлар томонидан кунлик истеъмол қилинадиган озиқаларнинг миқ- дори нималарга боғлиқ?

Хбоб. ОНА БАЛИҚЛАР ТЎДАСИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ
ВА БАЛИҚЛАРНИ КЎПАЙТИРИШ


    1. Балиқларнинг репродуктив биологияси

Балиқларни етиштиришда ёш балиқларни парваришлаш алоҳида аҳамият касб этади. Бунда уларни кўпайтиришнинг ўзига хос хусусиятларини билиш керак. Ҳар қандай мавжудот ҳам уруғлан- ган жинсий ҳужайраларда ривож топади.
Ўсиш деганда организмнинг фаол қисмларида вазнининг ортиши тушунилади. Ўсиш мураккаб организмни ташкил қилувчи ҳу- жайраларнинг ва ҳужайралараро тўқималарнинг ҳосил бўлиши ва катталашуви ҳисобига содир бўлувчи жараёндир. Организм то- монидан намликнинг ортиқча шимилишидан шишиши, жинсий тўқималарнинг тўпланиши, модда алмашинуви натижасида ҳосил бўлган чиқинди маҳсулотларнинг (сийдик, тезак) то ъпланиши ўсишга кирмайди. Организмда тўпланган ортиқча ёғ ўсишга киради, чунки бу ёғ ўсиш жараёнидаги модда алмашинувида тўғридан тўғри иштирок этади.
Ҳайвонлар, жумладан, балиқлар организмида ривожланиш икки босқичда: эмбрион (зигота ҳосил бўлгандан личинканинг ҳо- сил бо ълишигача) даврда ва личинка ҳосил бўлганидан бошлаб барча босқичлардан ўтиб улғайганча бо ълган даврда содир бўлади.
Балиқлар ҳаётининг эмбрионлик даври икранинг оталанишидан бошланиб 2—7 кун давом этади ва бир неча босқичларни ўз ичига олади. Бу даврнинг қанча вақт давом этиши сувнинг ҳароратига боғлиқ. Икра оталанганидан кейин муртакча (зародиш) ҳалқасининг парчаланиши ҳисобига ҳужайраларнинг кўпайиши со- дир бо ълади ва бу босқич морула деб аталади. Ундан кейин ҳужайранинг иккитадан қатлами ҳосил бўлади. Бу босқич бластула деб аталиб, 12—16 соат давом этади. Иккинчи куннинг бошла- рида тухум сариғи атрофидаги ҳужайралар сон жиҳатидан тез кў- паяди, натижада муртак учун жой ҳозирланади. Бу босқичлар пастула деб аталади. Эмбрион ривожланишининг навбатдаги органо- генез деб аталувчи якунловчи босқичида эмбрионнинг тў- қима ва аъзоларини ҳосил қилувчи муртак қатламчалари ҳосил бў- лади. Бу жараён чамаси бир кунлар давом этади.
Ушбу ҳодисалардан кейин 3—4 кун ичида эмбрионнинг аниқ сезиладиган пигментланган кўзлари, бош мияси, қон тизими, сузгичларининг бирламчи ўсимталари ҳосил бўлади ва икрадан очилиб чиқади. Шундан кейин балиқларнинг эмбрион- дан кейинги даври бошланади. Унинг дастлабки босқичи личинка даври деб аталиб, бу давр ҳам ўсишининг жадал ёки суст ке- чиши билан бир-биридан фарқ қилувчи тўртта биологик циклни ўз ичига олади.
Агарда сув ҳарорати пасайиб кетса, увулдириқларнинг ривожланиши сусайиб, личинкаларнинг чиқиши кечикади. Сув ҳарорати 4—6 °C гача пасайганда икраларнинг сезиларли қисми, баъзан 80 фоизи- гача ўлиб қолади. Зоғорабалиқларнинг икралари, айниқса, ҳаро- ратнинг кескин о ъзгаришига ўта сезувчан. Масалан, май ойида кундузлари ҳовузларнинг саёз жойларида сув ҳарорати 18—20 °C гача илийди, кечалари, тонг пайтида сув ҳарорати 5—60 °C гача тушиб кетади. Бундай ҳолат баъзан увулдириқларнинг нобуд бўлишига сабаб бўлади. Бунга йўл қўймаслик учун ҳовузлар энг юқори нуқтасигача сув билан тўлдирилиши керак.

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish