Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги о'рта махсус, касб-ҳунар таълими маркази


Ишлаб чиқарувчи балиқларни танлаш ва жуфтлаш



Download 1,18 Mb.
bet26/107
Sana01.07.2022
Hajmi1,18 Mb.
#723615
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   107
Ишлаб чиқарувчи балиқларни танлаш ва жуфтлаш. Саноат ба- лиқчилик хўжаликларида наслчилик ишининг муҳим усули насл учун ўстирилган балиқлардан умумий оғирлигини танлаш ҳисобланади ва у уч босқичда: бир йиллик балиқлар ўртасида; икки йиллик ва наслли балиқлар гуруҳига о ътказишда амалга оширилади. Биринчи ва ик- кинчи босқичда балиқларнинг тирик вазни (экстерер кўрсаткич- лари), учинчи босқичда эса бунга қўшимча жинсий етилганлиги белгиларининг ифодаланиш даражаси ҳисобга олинади.
Қуйидаги танлаш коеффитсиенти қабул қилинган (наслга қол- дирилган балиқларнинг о ъстиришга қолдирилган балиқларга нисбати) бир йиллик балиқларга 5 % гача, икки йиллик балиқларга 10 % гача, ёш она балиқларга 25 % гача, ёш эркак балиқларга 50 % гача танлаш қуйидаги формула орқали ҳисобланади:
н -100 %.
Н ъ
бу ерда: В — танлаш қуввати; н — танланган балиқлар сони; Н — хўжаликда ўстирилган балиқлар сони.
Икки йиллик зоғорабалиқларни насл учун, шу мақсадда мах- сус ўстирилган балиқлардан танланади ёки маҳсулдорлиги ва тирик вазн кўрсаткичи юқори бўлган ҳовузлардан танлаб олинади. Экстерер кўрсаткичларига қатъий эътибор бериш лозим. Брак қи- лишда (белнинг нотекислиги, сузгичларнинг нонормал ривожланиши, жабра қопқоқчаларининг то ълиқ ёки қисман ривожланмай қолиши) у ёки бу белгиларнинг нонормал ривожланишини алоҳида назоратга олиш керак. Катта ёшдаги таъмирловчи гуруҳ балиқлари икки йил- лик балиқлар каби танланади. Балиқларни ҳовузлардан бошқа ҳовуз- ларга ўтказишда мақсадга мувофиқ бўлмаган балиқлар брак қили- нади. Катта ёшдаги таъмирлаш гуруҳидаги балиқларни танлаш икки- ламчи жинсий органларнинг ифодаланганлигига кўра ҳисобга олинади.
Зотларни такомиллаштиришда танлаш билан бир вақтда наслли балиқларни жуфтлашга ҳам жуда катта эътибор берилади. Улар «яхшини яхшига» қоидасига риоя қилган ҳолда жуфтлашади. Бу вақтда балиқ- ларнинг соғлиғига, экстерерига, гўштдорлигига, тангача қоп- лами ва бошқа хўжалик учун қимматли белгиларига эътибор берилади.
Ишлаб чиқарувчи балиқларни танлашда ва жуфтлашда уларнинг ҳаётчанлигига ва маҳсулдорлигига ноқулай таъсир этувчи инбри- дингни ҳисобга олиш керак. Зоғорабалиқларнинг биринчи авлоди ака-сингил балиқлар жуфтланганда 10—15 % ўсиш жадаллигининг пасайиши аниқланган. Айниқса, унча катта бўлмаган балиқчилик хўжаликларида ишлаб чиқарувчи наслли балиқлар камчиликни таш- кил қилади. Инбридингнинг таъсирини йўқотиш учун ишлаб чиқа- рувчи наслли балиқларни бошқа хўжаликлар билан алмаштириш тав- сия этилади ёки икки линия урчитиш услубидан фойдаланилади.
Наслчилик ишини юритишда ёши бўйича жуфтлашга катта эътибор берилади. Балиқларнинг кўплаб турида олиб борилган тад- қиқот ишлари натижаси ўрта ёшли балиқлардан фойдаланиш яхши самара беришини ко ърсатди. Ёш ва қари балиқлардан, айниқса, насл олиш учун фойдаланиш мақсадга мувофиқ эмас. Балиқлар маҳсулдорлигини оширишнинг барча янги зотларини яратишнинг услуби дурагайлаш ҳисобланади. Ҳавза балиқчилигида зотлараро, турига, турлараро чатиштиришлардан фойдаланилади. Дурагайлаш жуда кўп ҳолатларда қатор устунликларга эга.

    1. Ишлаб чиқарувчи наслли балиқлар ва таъмирловчи
      балиқларни сақлаш шароитлари


Наслчилик ишини муваффақиятли юритиш, ишлаб чиқарувчи наслли балиқлар ва таъмирлаш гуруҳидаги балиқларни ўстиришнинг барча босқичларида қулай шароит яратмасдан унга зич бўл- маган ҳовузларда алоҳида сақланади ва улар қўшимча озиқлан- тирилади. Бунда зоғорабалиқлар учун одатдаги озиқа аралашмасига 10—12 % ҳайвонлар маҳсулотидан олинадиган озиқалар қўшилади.
1 га ёзги ҳовузларда маҳсулдорлигига қараб 150—200 га она балиқ ёки 250—300 га эркак балиқ қўйилади. Мавсумда 1—1,5 ки­лограмм тирик вазн ўсиш режалаштирилади. Улар ов қилиб тутиш- дан кейин озиқлантирила бошланади. Суткалик ратсион балиқлар оғир- лигининг 2—3 % ини ташкил қилади.
Норматив бўйича наслли балиқчилик хўжаликларида барча ёш- даги таъмирловчи балиқларни алоҳида ҳовузларда урчитиш кўзда тути- лади. Уларнинг майдони хўжаликнинг таъмирловчи балиқлар сонига бўлган талабига ва хўжаликда қабул қилинган балиқлар зичлигига боғлиқ.
Наслли ва таъмирлаш гуруҳида балиқлар сони унча кўп бўл- маганда, ёши 2 ёшга фарқ қиладиган балиқларни биргаликда сақ- лаш мумкин. Масалан, икки ёшлилар билан тўрт ёшлиларни.

    1. Наслли ва таъмирлаш гуруҳидаги ёш балиқларни
      ҳисобга олиш ва баҳолаш


Наслчилик ишини юқори савияда олиб бориш насл ва таъмирлаш гуруҳидаги балиқларни ҳар йили бонитировка қилиш билан узвий боғлиқ. Бонитировка насл фондини ва ундаги ўзгаришларни назорат қилишнинг энг муҳим тадбири ҳисобланади.
Наслли балиқлар ва катта ёшдаги таъмирлаш гуруҳидаги ба- лиқларнинг сифати баҳолаш (бонитировка) белгиларининг жамламаси бўйича алоҳида (индивидуал) ўтказилади, бунда балиқлар ёши, жинси, тангачали қоплами, индивидуал ўлчаш ва тортиш (вазни, узунлиги, тананинг узунлиги ва баландлиги), кичик ёшли таъмирлаш гуруҳидаги балиқларнинг индивидуал ко ърсаткичлари танланмасдан олинган (30—50 бош) балиқларнинг ўлчамига қараб аниқланади.
Баҳолаш натижаларига қараб улар синфларга ажратилади. Турли насл- ларга ажратилган балиқлар ҳар хил ҳовузларга жойлаштирилади.
Биринчи синфга энг юқори маҳсулдор ёшдаги (6—11 см ёш она балиқлар учун ва 5—10 см эркак балиқлар учун), яхши семизликдаги, юқори умумий баҳо олган, жинсий етилганлиги яхши ифодаланган балиқлар киради. Бундай балиқлар чавоқ олиш
мавсумида биринчи навбатда ишлатилади. Иккинчи синфга биринчи марта увулдириқлаган, таъмирлаш гуруҳидан ўтказилган наслли балиқлар, учинчи синфга — у ёки бу сабабга кўра алмашиниши лозим бўлган наслли балиқлар (экстерери ёмон, жинсий белгилари ифодаланмаган ва қари балиқлар) киради.
Бонитировка натижаларини жамлашда зоғорабалиқ қуйидаги экс- терер кўрсаткичлари ҳисобланади:
П

  1. семизлик коеффитсиенти К = — • 100;

Л3
бу ерда: П — балиқнинг оғирлиги; Л — бошидан тангачали қоп- ламнинг охиригача бўлган тана узунлиги;

  1. тана баландлиги индекси Л;;

бу ерда: Ҳ — балиқнинг энг юқори баландлиги;

  1. балиқ танасининг қалинлиги Б • 100;

бу ерда: Б — балиқнинг қалинлиги.

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish