Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги о'рта махсус, касб-ҳунар таълими маркази



Download 1,18 Mb.
bet18/107
Sana01.07.2022
Hajmi1,18 Mb.
#723615
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   107
Қорабалиқ (Счизотҳорах интермедиус) — зардабалиқ; карп- намо балиқлар туркумининг бир тури. Ўрта Осиё ва Ҳиндистон шимолидаги дарёларда тарқалган. Чучук сувда яшовчи бу балиқ Ўрта Осиёда Амударё ва Сирдарё манбаларида, кўп- гина сув ҳавзаларида, жумладан, кўл ва булоқларда яшайди, тоғ кўлларида ҳам учраб қолади. Одатда, суви совуқ, тоза ва тез оқадиган ҳавзаларда ҳаёт кечиради. Бундан 50—60 йил муқаддам Тошкентнинг марказидан оқиб ўтадиган Чавло ариғида жуда кўп учрарди, кейинчалик ариқнинг суви ифлосланиши натижасида ё ъқолиб кетди.
Ранги яшайдиган муҳитга боғлиқ. Лойқа сувли дарёларда яшовчиларининг орқаси оч кулранг, ён томонлари хира ку- мушранг. Тиниқ сувда яшайдиганларининг орқаси қорамтир ёки бўзранг, боши ко ъкимтир, ёнлари эса сарғиш бўлади. Оғзи

19-расм. Қорабалиқ.
бошининг олдида ўрнашган, лаби қалин, оғзининг бурчакларида бир жуфтдан мўйловлари бор. Елка қанотининг биринчи шуъласи қаттиқ ва учли, орқа қирраси арра тишли.
Қорабалиқ кундузи остидаги камарларга кириб ётади, тунда фаол ҳаёт кечиради умуман, бу балиқ пана ерларга яшириниб ётишни яхши кўради. Тошлар ва қотиб қолган лойлар устига ёпишган ўсимлик ва жониворларни шох модда билан қопланган ўткир қиррали пастки жағи ёрдамида қириб олиб ейди. Чавоқлари майда планктонлар, қисқичбақалар билан овқатланади, катталари эса йиртқичларча ҳаёт кечиради.
3—4 ёшида вояга етади, бутун ёз бўйи урчийди. Март ва апрел ойларида, ҳатто сентябрда ҳам увулдириғи тўла етилган урғочилариники урчиши мумкин. Серпуштлиги ёшига боғлиқ — каттароғи ўнг мингтача ва ундан ҳам кўпроқ увулдириқ таш- лаши мумкин. Увулдириғини таги тошлоқ ёки қумлоқ, суви секин оқадиган саёз ерларга қўяди. Тухумдан янги чиққан ча- воқлари май ойидан то августгача урчиб туради. Секин ўсади, 20 ёшларида энг каттасининг бўйи 60 сантиметрча келади, бун- дан йириги учрамаган.
Лаққа (Силурус гланис) — лаққасимон балиқлар оиласининг бир тури. Европа, Кичик Осиё сувларида, Каспий ҳавзаларида яшайди. Ўрта Осиёда Артек дарёсидан то Чу дарёсига қадар тарқал- ган, лекин Тажан, Мурғоб ва Талас дарёларида учрамайди, Биликул каби баъзи кўлларда уни балиқчиларнинг ўзи кўпайтирган. Дарёларнинг тез оқадиган жойларида ва сув остидаги тинч ерларда яшайди, кўл ҳамда сув омборларининг чуқур жойларида бор. Уни Орол денгизи каби шўр сувларда ҳам учратиш мумкин. Ўт

20-расм. Лаққа.
босган саёз кўлларда яшовчи лаққа секин ўсади, ранги ҳам қорароқ бўлади. Балиқчилар дарёда ва кўлда яшовчи лаққаларни бир-биридан яхши фарқлашади.
Лаққа Ўрта Осиёда яшовчи барча балиқлардан йирик. Энг каттасининг узунлиги 3 м ча, оғирлиги 200 кг келади. Боши ясси, оғзи катта, жағларида учи орқага қайрилган бир талай майда тишлари бор. Пастки лабида анча узун 4 та мўйлови, устки лабида янада узунроқ 2 та мўйлови бўлади. Бу мўйловлар туйғу органи вазифасини бажаради. Бошининг тепасида ўрнашган кўзлари кич- кина. Умуман, лаққа ва шу оилага мансуб балиқлар йиртқич бўлганидан ўлжа тутишида кўрув органи унчалик муҳим рол ўйнамайди, лекин уларда туйғу органи яхши тараққий топган. Кўкрак ва орқа сузгичларида кучли ва силлиқ суяк шуълалари бор. Думости сузгичи бўйининг ярмидан ҳам узун. Лаққа яхши суза олмайди, узоқ масофага кўчиб юрмайди.
Бу балиқнинг териси яйдоқ, тангачалари йўқ. Ранги ўз- гарувчан бўлиб, муҳитнинг рангига мослашган. Тиниқ сувда яшайдиган ёш лаққанинг танаси тим қора. Катталарининг фақат орқа томони қора, ёнлари эса кўкимтир-кулранг бўлиб, бир талай қўнғир холлари бор. Катта эркакларининг оппоқ қорнида ҳаво- ранг холлари бўлади, лойқа сувда эса танаси кулранг бўлиб қолади, холлари ҳам «ўчиб» кетади.
Уч ёшида вояга етади, апрел-май ойларида урчиб 500 мингтача увулдириқ ташлайди. 15 ёшли лаққанинг бўйи 1,5 м, оғирлиги 20 кг бўлади. Эркаги урғочисига нисбатан тез- роқ ўсади. Орол денгизидан тутилган 30 ёшли лаққа 200 кг тош босган.
Лаққа йиртқич, кўпинча балиқлар ҳамда ўрдак каби сувда яшовчи паррандалар билан озиқланади. Айни вақтда сувда тушиб қолган қушлар, кемирувчилар каби жониворларни ҳам еяверади. Ёш лаққалар ҳашаротлар ва чавоқ балиқлар билан озиқланади. Аҳолининг айтишича, лаққа баъзан ит, қўй сингари ҳайвонларга ва ҳатто ёш болаларга ҳам ҳужум қилар эмиш, бироқ бу ҳали тасдиқланмаган. Лаққанинг иқтисодий аҳамияти катта, у энг мазали ва ёғли балиқлардан ҳисобланади.

21-расм. Мойбалиқ.


Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish