Кумуш товонбалиқ (Cарассиус ауратус) — карпсимонлар оиласининг бир тури. Европа ва Осиёда кенг тарқалган. Ўрта Осиёда аввал фақат Сирдарё мансабида кўплаб учраган, ҳозир Ўзбекистоннинг кўл, сув омбори, ҳовуз-балиқчилик хўжаликлари каби ҳавзаларида кўпайиб кетган. Бу балиқ жой танламайди, ҳар қандай шароитга кўникиб кетаверади. Уни таги тошлоқ ва суви тез
15-расм. Кумуш товонбалиқ.
оқадиган дарёларда, таги балчиқ ёки лойқа кўлларда, шунинг- дек, кўлмак сувларда учратиш мумкин, лекин кўлларда кўпроқ бўлади. Сув ўсимликлари муҳити бу балиқ учун жуда қулай шароитдир. У кислороди кам сувларда ҳам яшашга мослашган.
Узунлиги 30 сантиметр, оғирлиги тахминан 1 килограмм. Та- наси лаппаксимон, сузгичлари катта, орқа сузгичининг олдида арра тишли йўғон суяк шуъласи бор. Шунга ўхшаш шуъла дум- ости сузгичининг олдида ҳам бўлади. Орқаси кўкимтир, қорин томони кумушрангда. Шунинг учун ҳам унга кумуш то- вонбалиқ деб ном берилган.
Урчиши жуда қизиқ. Урғочиси ташлаган увулдириқни шу тур балиқнинг эркаги уруғлантириши шарт эмас. Популатсиясида кўпинча эркаги бўлмайди, бўлса ҳам бир-иккита учрайди. Фақат баъзи ҳавзалардагина эркаги билан урғочисининг сони бир-бирига яқин бўлади. Бундай бир жинслик популатсияда урғочисининг увулдириғини экологик томондан уларга яқин бўлган бошқа тур балиқнинг эркаги уруғлантиради. Кумуш товонбалиқнинг урғо- чисини, масалан, зоғорабалиқ (карп), шим, олтин товонбалиқ кабиларнинг эркаклари уруғлантиради. Бу хил чатишувдан дунёга келган балиқларнинг ҳаммаси урғочи бўлиб, она товонбалиққа ўхшайди. Урчишда сперма (уруғ) тухумни уруғлантирмайди, балки унинг ривожланишига ёрдам беради, холос. Бундай урчиш гиногенез; бошқача айтганда, урғочи туғилиш деб аталади. Баъзан товонбалиқ билан зоғорабалиқнинг хусусиятларига эга бўлган дурагай балиқ учраб қолади, у зоғорабалиқ увулди- риғининг товонбалиқ уруғи билан қўшилишидан ҳосил бо ълган дурагайдир.
Товонбалиқ серпушт, 2—3 ёшлигининг тухумдонида 50 минг- дан 100 мингтагача увулдириқ бўлади. Урғочиси увилдириғини бўлиб-бўлиб, биринчисини апрелнинг охирларида, иккинчисини май ойининг иккинчи ярмида ташлайди. Товонбалиқ билан зоғора- балиқнинг увулдириқ ташлайдиган ерлари ва муддати бир хил. Ку- муш товонбалиқ тез ўсади. Умуман, унинг ўсиши яшайдиган еридаги овқат шароитига боғлиқ. Чунончи, бир яшар ча- воғининг бўйи емиш мўл бўлган Каттақўрғон сув ом- борида 12 сантиметр, овқат кам бо ълган Амударё этагида эса 6—6,5 сантиметрдир. Чавоқлари, асосан, сувўтлар ва қисман майда жониворлар билан озиқланади. Катталарининг емиши детрит, яъни сувда чириган о ъсимлик қолдиқлари ҳамда улар билан аралашган ҳолда майда қисқичбақа, кана каби жониворлардан иборат.
Кумуш товонбалиқ Ўзбекистонда табиий тарқалган ерларида (Амударё ва Сирдарё этакларида) унчалик аҳамиятга эга эмас. Лекин овқат ва жой танламаслиги, яъни экологик жиҳатдан пластик балиқ экани сабабли уни Ўрта Осиё пасттекисликларидаги ҳавзаларда кўпайтириш анча фойдалидир. Кумуш товонбалиқ аквариумда сақланадиган ранг-баранг ва ажойиб олтин балиқларнинг насл бо- шиси бўлади. Минг йилларча муқаддам Хитой ва Японияда узоқ йиллар давомида селекция этиш натижасида кумуш товонбалиқнинг комета, осмонкўз, телескоп, марваридча, сувкўз, олтинба- лиқча, чачвондум, арслонбош каби бир қанча хонакилаш- тирилган зотлари етиштирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |