Касалликка қарши курашиш ва олдини олиш чора-тадбирлари ҳам худди лигулоз касаллигига ўхшашдир.
Ботриосефалоз — бу балиқларнинг гелминтоз касаллиги бўлиб, ичакларнинг зарарланиши билан характерланади. Ботҳриоcепҳалидае оиласига мансуб Ботҳриоcепҳалус ачеилогнатҳи деб аталувчи лентасимон гелминт томонидан қўзғатилади. Касалликка зо- ғорабалиқ, сазан, товонбалиқ, лешч, оқ амур, пешанадўнг, плотва, кўкбўйин, со ъзанбалиқ, лаққабалиқ ва бошқа турдаги балиқлар мойил, бироқ зоғорабалиқ, сазан, оқ амур балиқларининг личинкалари кўпроқ сезувчан бўлиб, уларнинг зарарланиши айрим пайтларда 80—100% гача бориб етади, натижада балиқларнинг оммавий равишда нобуд бўлиши кузатилади.
Қўзғатувчиси Ботҳриоcепҳалус ачеилогнатҳи оқ тусдаги сес- тода (ёки крем тусида) узунчоқ, лентасимон шаклда, узунлиги 15—25 см, эни 1—4 мм га тенг. Паразит бошчаси (сколекси) юраксимон шаклда бўлиб, унда иккита ботрияси (чуқурчаси) мавжуд, унинг ёрдамида паразит ичакнинг шиллиқ пардасига ёпишиб туради. Стробиласи (танаси) бир қанча бўғинлардан иборат, бўғинларнинг шакли квадратсимон (чорбурчак) бўлиб, уларнинг ҳар бирида ҳам эркаклик ва ҳам урғочилик жинсий системаси жой- лашган. Уруғдонлар бўғиннинг икки ён томонида жойлашган. Сиррус ва вагина битта умумий жинсий тешик билан бўғиннинг дорсал юзасига очилади. Тухумдон икки бўлмали бўлиб, бўғиннинг пастки қисмида жойлашган. Сариқлик тана бўғиннинг икки ён томонида жойлашган. Бачадони эгри-бугри найча шаклида бўлиб, бўғиннинг икки ён томонидан нотўғри алмашиб келади. Паразит тухумлари овалсимон шаклда, бир томонида қопқоқчаси бор, узунлиги 0,045—0,055 мл, эни 0,034—0,038 мм.
Биологик ривожланиши. Паразит биогелминт, оралиқ хўжайин иш- тирокида ривожланади. Оралиқ хўжайин вазифасини эшкакоёқли қисқичбақалар — циклоплар бажаради. Жинсий вояга етган паразитлар балиқ ичакларига тухум қўя бошлайди, тухум тезак билан ташқи муҳитга — сувга тушади. Сувнинг ҳароратига боғлиқ ҳолда 3—7 кун ичида тухумда личинка — коратсидий ҳосил бўлади ва тухум- дан чиқади. Коратсидий юмшоқ шаклда бўлиб, танаси тукчалар билан ўралган, уч жуфт хитинли илмоқчаси бор. Коратсидийлар сувда бор-йўғи 2—3 кун ўзининг ҳаётчанлигини сақлай олади. Сувда сузиб юрган коратсидийларни циклоплар алиментар равишда ис- теъмол қилади, уларнинг ичакларида 7—10 кун ўтгач инвазион личинка протсеркоид ҳосил бўлади. Уларнинг узунлиги 100—115 мкм бўлиб, уларда серкомер — алоҳида ҳалтасимон ўсимтанинг борлиги билан характерланади. Паразитнинг ривожланишида қуйидаги қисқичбақа турлари иштирок этади: Cйcлопс стренуус, Месоcйcлопс леуcкарти, М.оитҳоноидес, М.cрассус, М.дйбоwски, Аcантҳоcйcлопс верналис, А.биcуспидатус.
Балиқлар, айниқса, уларнинг чавоқлари зоопланктонларни алиментар равишда истеъмол қилганларида ботриосефалозга чали- надилар. Балиқларнинг ичакларида қисқичбақалар ҳазм бўлиб кетиб, унинг ичидан чиққан личинка — протсеркоид ичакнинг шиллиқ пардасига ёпишиб ривожланади, ўсади ва 2—3 ҳафтадан сўнг жинсий вояга етади. Паразитнинг тухумдан то жинсий вояга етган давригача бўлган муддат баҳор-ёз ойларида 45—60 кунни ташкил қилади. Тухум ажратиб бўлгач сестодалар ўлади. Агарда балиқлар кузда зарарланган бўлса, ботриосефалозлар балиқ организмида қиш ва баҳоргача сақланади, баҳорга келиб тухум қўйиб, сўнгра нобуд бўлади. Қишда ботриосефалозларнинг ҳаёти бироз чўзилади ва 9—10 ойгача давом этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |