Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги о'рта махсус, касб-ҳунар таълими маркази



Download 1,18 Mb.
bet58/107
Sana01.07.2022
Hajmi1,18 Mb.
#723615
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   107
Клиник белгилар. Личинкалари балиқлар кўзининг хрусталида паразитлик қилиши натижасида унда яллиғланиш жараёни кечиб, унинг хиралашувига, кўзнинг ички камерасида ёруғлик боришининг қийинлашувига, оҳак моддасининг йиғилиб қолишига, хиралашув ва унда оқ-сут рангидаги парда ҳосил бўлишига олиб келади. Кўзнинг олдинги камерасида экссудат йиғилиб қолади, унинг босими остида эса кўзнинг шох пардаси қайрилиб кўз чақчайишининг келиб чиқишига сабаб бўлади. Зарарланган мугуз парданинг шакли ўзгаради ва оқ пардасининг ёрилиши натижасида ташқарига чиқиб қолади, балиқлар кўр бўлиб, нормал озиқланмайди, ориқланади ва нобуд бўлади ёки паррандалар томонидан истеъмол қилинади.
Диплостомоз ўткир ва сурункали оқимда кечади. Касаллик- нинг ўткир оқими, асосан, ёш балиқларда кузатилади. Уларда серкарийларнинг МНСда кириб қолиши ва ҳаракати натижасида, нерв марказларининг ишдан чиқишига олиб келади. Серкарийлар тери қатлами орқали организмга кириб қолиши оқибатида, тери қатламининг жароҳатланиши, айрим жойларининг қорайиб қолиши, қон қуйилиши, умуртқа поғонасининг қийшайишига олиб келади. Балиқларнинг ҳаракатида ўзгариш намоён бўлади, улар тез ва пала-партиш сузади, сув остига шўнғиб кетади, тезда сув юзасига сузиб чиқиб, сувдан ўзини отади. Зоғорабалиқ личинкаларининг нобуд бў- лиши улар организмига 5—7 та серкарийларнинг кириши натижасида кузатилади. Агарда серкарийлар сони 10—12 та бўлса, ўлим 70— 85 фоизга етади. Ҳар хил турдаги балиқлар серкарийларнинг орга- низмга кириши турлича реакция беради. Масалан, гулмоҳи туридаги балиқларнинг личинкалари учун серкарийларнинг ўлдирувчи миқ- дори карп туридагиларга нисбатан икки маротаба кўп бўлса, пелядлар учун 3—4 маротаба кўп миқдорни ташкил қилади.
Касалликнинг сурункали оқими катта ёшдаги балиқларда намо- ён бўлади. Яққол кўринувчи клиник белгилар кузатилмайди, би- роқ мугуз пардасига ўрнашиб олган серкарийларнинг таъсири на- тижасида кўриш қобилияти қисман издан чиқади. Балиқлар яхши озиқланса-да, ориқлайди, ўсиш, ривожланишдан орқада қолади, улар кўпроқ сувнинг юзасида сузиб юриши натижасида балиқхўр пар- рандаларга ем бўлиб қолади.
Патогенези. Метатсеркарийлар о ъзларининг сўрғичлари билан кўзнинг мугуз пардасини жароҳатлайди ва яллиғланиш жараёнини келтириб чиқаради. Мугуз пардада оҳак моддасининг йиғилиб қо- лиши унинг хиралашувига олиб келади. Кўриш функсияси қисман ёки бутунлай бузилади.
Ташхис. Кўзнинг мугуз пардасининг яллиғланиши, кўз чақчайиши, шох пардасининг хиралашуви диплостомоз касал- лигига гумон қилишга асос бўла олади. Якуний ташхис мугуз пардани ажратиб олиб микроскопик текширишдан ўтказилиб қўйи- лади. Мугуз парда кўзнинг шишасимон танасидан ажратиб олиб буюм ойначасига ўтказилади, иккинчи буюм ойнаси билан беркитиб бироз эзилади (оқ доирача, ҳалқача ҳосил бўлгунча) ва микроскопнинг кичик обективида текширувдан ўтказилади. Ҳар хил турга мансуб метатсеркарий улардаги қулоқсимон ўсимта ва оҳаксимон таначага қараб аниқланади. Метатсеркарийлар, одатда, мугуз парданинг перифериясида жойлашган бўлиб, улар- нинг миқдори айрим вақтда юздан ортади.

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish