Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги о'рта махсус, касб-ҳунар таълими маркази


Касалликнинг олдини олиш ва қарши курашиш тадбирлари



Download 1,18 Mb.
bet56/107
Sana01.07.2022
Hajmi1,18 Mb.
#723615
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   107
Касалликнинг олдини олиш ва қарши курашиш тадбирлари. Ушбу тадбирлар «Ҳовузли хўжаликларда балиқларнинг гиродактилозига қарши курашиш тадбирлари» бўйича қўлланмага мувофиқ ўтказилади. Касал балиқларни даволашда тузли ванна усули ишлатилади. Касал балиқларни 5% ли ош тузи эритмасида 5 дақиқа давомида ёки 0,1— 0,2% ли аммиак эритмасида ҳароратга боғлиқ ҳолда 30 сониядан 1 дақиқагача экспозитсия (ушлаб турилади) қилинади. Касал ба- лиқларни формалиннинг 1:4000, 1:5000 нисбатдаги эритмасида 25 да- қиқа давомида экспозитсия қилиш ҳам яхши самара беради. П. Тетерюк карп туридаги балиқларнинг гиродактилозига қарши қишловчи ҳовузларда феврал ойидан бошлаб ҳар ойда бир ишловдан 3 марта метилен кўки билан 1 г/м3 дозада қўллашни тавсия этади. Агарда қишда касаллик келиб чиқса, балиқларни тўғридан тўғри ҳовузларнинг ўзида яшилтош кўки билан 0,16 г/м3 дозада 25 соат давомида, «К» — бинафша (^ҳо^cтобмҳ «К») препарати билан сув алмашинувини тўхтатмай туриб 0,2 г/м3 дозада, метилен кўки билан — 1 г/м3 даволовчи доза ва 0,1 г/м3 профилактик дозада 7 кун давомида экспозитсия қилиш мумкин.
Бассейнларда яшилтош кўки 1:100000 нисбатдаги эритмасида 5 дақиқа давомида 2 маротаба 2 кун оралатиб қўлланилади.
Хўжаликларда гиродактилоз келиб чиқишининг олдини олиш мақ- садида қуйидаги комплекс профилактик тадбирларни амалга ошириш керак:

  1. носоғлом хўжаликларда бир ёшдаги карп туридаги балиқ- ларни яйровчи ҳовузларга ўтказишдан олдин ҳамда наслли ва ремонт (тўлдирувчи) гуруҳидаги балиқларни тузли ваннада 5% ли ош тузи билан ишловдан ўтказилади. Кузда бир ёшли ва наслли балиқларни қишловчи ҳовузларга ўтказишдан олдин худди шунга ўхшаш тадбирлар амалга оширилади;

  2. инвазияланган балиқларни бошқа сув ҳавзаларига ўтка- зишдан олдин 5% ли ош тузи эритмаси билан ишловдан ўтказиш;

  1. ўстирувчи ҳовузлардаги гиродактилуслар билан инвазия- ланган балиқларни овлаб бўлгач қуритилади ва сўндирилган ёки хлорли оҳак билан дезинфекцияланади, қишда эса ҳовузлар сувсиз сақланади;

  2. ўстирувчи ҳовузлардаги бир ёшли балиқларнинг гиродак- тилозга чидамлилигини (резистентлигини) ошириш мақсадида тўйимли озиқлантириб бориш;

  3. ёввойи балиқларнинг (инвазия ташувчилари) сув ҳавзалари ёки бассейнларга кириб қолишини чегаралаш мақсадида магистрал сув ташувчи каналларда панжаралар ўрнатиш.

Ушбу тадбирларни бизлар режа асосида, мунтазам равишда амалга оширсак, касаллик келиб чиқмайди, келиб чиққан тақдирда ҳам уни тезда тартараф этишга эришилади.
Диплостомоз — бу балиқларнинг кенг тарқалган инвазион, гелминтоз (трематодоз) касаллиги бўлиб, уни Диплостоматидае оила- сига мансуб 4 та трематода турларининг личинкалари — метатсер- карийларининг (Диплостоматидае, Диплостомум спатҳаcеум) ба- лиқларнинг кўзида: кўз шишасида, кўзнинг олмасида, склера ва ретин оралиғида паразитлик қилиши оқибатида қўзғатилиб, касаллик кўз шишасининг хиралашуви, кўриш функсиясининг бузилиши билан характерланади (катаракта деб ҳам юритилади).
Қўзғатувчиси. Д. спатҳаcеум танаси ясси, овалсимон бўлиб, узунлиги 0,4—0,5 мм, эни 0,2—0,3 мм, ўртаси худди боғлаб қўйилганга ўхшайди ва олдинги қисми баргсимон кенгайган, орқа қисми эса бироз торайган ва цилиндрсимон шаклда. Тананинг ол- динги қисмида қулоқсимон ўсимтаси мавжуд, оғиз сўрғичи, унинг остида, тананинг пастроғида тухумдон, бачадон ва уруғдон жойлашган. Танаси тиниқ, тананинг ўртасида қорин сўрғичи, унинг ёнида эса темирли фиксатсияловчи Брандес органи жойлашган. Оғиз тешигидан қисқа қизилўнгач иккига бўлиниб, ичак найла- рини ҳосил қилади, улар тананинг охирги қисмида бир-бири билан бир- лашиб кўричакни ҳосил қилади.

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish