Даволаш, олдини олиш ва қарши курашиш тадбирлари. Даво- лаш усуллари ишлаб чиқилмаган. Олдини олиш ва қарши курашиш диплостомозга ўхшаш.
Описторхоз — бу ит ва бошқа гўштхўр ҳайвонлар ҳамда одамларнинг табиий-ўчоқли инвазион касаллиги бўлиб, описторчис фелинеус (Описторчидае оиласи) ҳайвонларнинг жигар ўт йўлларида, ўт пуфагида, баъзан эса ошқозоности безининг йўлларида паразитлик қилиши туфайли қўзғатилади.
Қўзғатувчиси. Трематоданинг тана узунлиги 8—13 мм, эни 1—1,5 мм. Бош томони бироз торайган, орқа қисми эса кенгайган. Олдинги томонида оғиз сўрғичи, томоқ, ундан эса қизилўнгач ва қизилўнгач бифуркатсияланиб ичак найларини ҳосил қилади. Қо- рин сўрғичи тананинг тўртдан биринчи бўлагининг охирида жойлашган. Уруғдонлари икки бўлмали бўлиб, тананинг охирги қисмида жойлашган, унинг устига тухумдон ва уруғ чиқарувчи йўл, тананинг ўрта қисми бачадон шохлари билан тўлган. Жинсий тешик қорин сўрғичининг олдида жойлашган.
Биологияси. Паразит биогелминт. Оралиқ хўжайинлари Битҳйниа леачи авлодига мансуб чучук сув моллускалари, қўшимча хўжайинлари эса кўпчилик карп туридаги балиқлар (қизилкўз, лин, кўкбўйин, карп, лешч, сазан, чебак ва бошқалар).
Тезак билан ташқи муҳитга тушган тухумларнинг ичида паразитнинг миратсидийси шаклланади. Ана шундай тухумларни моллускалар алиментар равишда истеъмол қилганларида уларнинг ичакларида тухумдан миратсидий чиқиб, ичак деворини тешиб қорин бўшлиғига, ундан эса жигарга кириб ўсади, ривожланади, жинссиз йўл билан кўпаяди. Дастлаб миратсидий споротсистага ай- ланади, у эса, ўз навбатида, редийни ҳосил қилади, унда эса серка- рийлар ҳосил бўлади. Миратсидийдан серкарий ҳосил бўлгунча 2 ой муддат керак бўлади. Сўнгра серкарийлар моллуска танасини тарк этиб сувда эркин сузиб юради, қўшимча хўжайинлари — балиқ- ларни топиб уларнинг териси орқали мушак қатламига бириктирувчи тўқимага кириб систага айланади ва ривожланиб касаллик чақириш қобилиятига эса бўлган личинка — метатсеркарийга айланади. Метатсеркарийлар, асосан, бел мушагининг юзаки ва чуқур му- шакларида, қовурғалараро мушакларда, жабрада, сузгич аппа- ратида, ичакнинг деворларида ва икрасида паразитлик қилади.
Асосий хўжайинлари описторхоз билан хом, яхши пиширилма- ган метатсеркарийлар билан зарарланган балиқларни истеъмол қил- ганларида касалликка чалинадилар. Асосий хўжайинларнинг ингичка бўлим ичагида метатсеркарийлар систалардан (капсула) озод бўлиб, ўт йўллари орқали ўт халтасига етиб боради ва 3—4 ҳаф- тадан сўнг эса жинсий вояга етади. Паразитнинг патент ривожланиш муддати 4—4,5 ойга тенгдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |