Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат



Download 2,55 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/69
Sana23.02.2022
Hajmi2,55 Mb.
#128498
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   69
Bog'liq
'Tibbiy bilim asoslari (1)

Биринчи тиббий ёрдам. Туғруқга ёрдам кўрсатувчи одам 
аввало асептик шароитлар яратиш тўғрисида ғамхўрлик қилиши 
керак: Қўлни яхшлаб ювиш ва зарарлантириш, қайчи ёки пичоқни 
дезинфекция қилиш, киндикни боғлаш учун стерил бинт тайёрлаш 
ёки спиртга (йод эритмасига) пишитилган ип, тасмачани солиб 
қўйиш лозим. Борди-ю бола асфекция билан туғилса бурун йўллари 
ва оғзидан ҳомила олди сувларини тортиб олиш учун резина 
нокчани тахт қилиб қўйиш керак. 
Туғилган чақалоқни қайноқ дазмолланган тоза чойшабга 
(йўргакка) ётқизилади. Киндикдаги пульсация аниқланмай, 
қолганда, киндик тизимчаси бола киндигидан 5-10 см юқорида 
тайёрлаб қўйилган ип тасмача ёки бинт билан икки жойидан 
боғланади, сўнгра киндикни боғлаган лигатуралар ўртасидан 
кесилади. 
Агар боланинг нафаси чиқмаса, боланинг бурни ва оғзидаги 
сувларни резина нокча билан тортиб, сўнг оғиздан- оғизга усулида 


101 
сунъий нафас олдира бошлаш лозим. Онани ва янги туғилган 
чақалоқни имкон борича тезроқ туғуруқхонага олиб бориш керак. 
АСАБ – РУХ ТИЗИМИ КАСАЛЛИКЛАРИ 
НЕВРОЗЛАР 
 
Неврозлар - узоқ давом этадиган руҳий кечинмалар 
натижасида 
олий 
нерв 
фаолиятининг 
бузилиши 
билан 
ҳарактерланадиган нерв-психик касалликлар ҳисобланади. Бу 
касалликлар нерв тизими заиф кишиларда осонроқ келиб чиқади. 
Келиб чиқиш сабаблари. Симптоматик касалликлар, ҳаддан 
ташқари чарчаш, уйқусизлик, спиртли ичимликлар ва гиёхванд 
моддаларни исътемол қилиш жинсий заифлик касалликни келиб 
чиқишини осонлаштиради.
Турлари. Неврозларни қуйидаги клиник формалари фарқ 
қилинади. 
1. Невростения 
2. Истерия. 
3. Психостения. 
Невростения-юнончадан олинган бўлиб -нерв дармонсизлиги 
деган маънони англатади. Невростенияга асосан уйқу ва 
овқатланиш режимининг бузилиши, сурункали заҳарланишлар 
(ичимлик, гиёхвандлик) кўринишидаги организмни заифлаштириб 
қўядиган омилларнинг борлиги, одамнинг ҳаддан ташқари кўп 
чарчаши, кўнгилни оғритадиган ҳис-туйғуларни бошдан кечириш 
сабаб бўлади. Касалликнинг бу турида бемор салбий тасуротларга 
осонгина берилувчан бўлади. 
Белгилари. Невростениянинг асосий белгиларидан бири 
жонга тегадиган дармонсизликдир. Бу нерв тизимининг ортиқча 
қўзғалувчанлиги ва тезда ҳолдан тойиб қолиши билан 
ифодаланади. Беморлар арзимаган гап ёки бошқа ташқи 
тасуротлардан ғазабланиб, бақириш, сўкиниш билан жавоб беради-
ю, лекин дарров тинчланиб қолади. Билиб ўтган воқеалардан 
афсусланиб кечирим сўрайди, баъзан йиғлашга тушади. Кайфияти 
бузилади, тушкунликка тушади, атрофдагиларга қизиқиши 
йўқолади. Одам тез чарчаб қолиши туфайли меҳнат қилиш 
қобилияти пасаяди. Беморлар хотираси ёмонлигидан нолишади. 


102 
Уйқуси юзаки бўлиб қолади, турли ваҳимали, қўрқинчли тушлар 
кўра бошлайди. 
Уйқудан ланж бўлиб туради. Бошини қисиб тургандек бўлиб 
сезиладиган бош оғриғи юрак соҳасини санчиб туриши, оғриши, 
қулоқ 
шанғиллаши, 
бош 
айланиши 
қўз 
олдининг 
қоронғилашишидан нолишади. Уларда фикрлаш, ўзлаштириш, 
эслаш қобилиятлар сусаяди. 

Download 2,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish