Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат



Download 2,55 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/69
Sana23.02.2022
Hajmi2,55 Mb.
#128498
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   69
Bog'liq
'Tibbiy bilim asoslari (1)

Биринчи тиббий ёрдам. Бемор тинчлантирилиб, иссиқ 
ўралади. Бел соҳаси, қовуқ усти ва чот оралиқига иссиқ иситгич 
қўйилади. Оёқларига иссиқ ванна қилиш фойдали. Беморнинг 
мускули орасига 1,0 мл но-шпа ва 2,0 мл баралгин эритмаларини 


99 
инъекция қилиш керак. Бемор зудлик билан касалхонага 
етказилади. 
 
ҲОМИЛАДОРЛИК ТОКСИКОЗЛАРИ 
 
Ҳомиладорлик токсикозлари нерв, юрак-томир, эндокрин 
тизимлар ва моддалар алмашинувининг ўзгариши туфайли келиб 
чиқиб, туғруқдан сўнг ўтиб кетади.. 
Белгилари. Ҳомиладорликнинг-биринчи (илк) ва иккинчи 
ярми (кечки) токсикозлари фарқ қилинади. Илк токсикозлар 
ҳомиладорликнинг дастлабки 12 ҳафтасида рўй беради. Аёлнинг 
умумий аҳволи ўзгаради, жиззаки бўлиб қолади. Кўнгли айнийди, 
сўлаги оқиб (кўп, яъни бир кунга 1 литргача оқиши мумкин), кейин 
қусади. Баъзан аёл ҳадеб қусаверади, дармонсизланади, оза 
бошлайди, уйқучан ва сержахл бўлиб қолади. Унинг қон босими 
пасаяди, тана ҳарорати кўтарилади, пульси тезлашади, териси 
қуруқлашади, оғзидан ноҳуш ҳид келади. Илк токсикозларда 
ҳомиладор аёл, аёллар консультациясига қатнаб даволаниши 
мумкин. Ҳаддан ташқари кўп қусиш, аёлни касалхонага ётқизишни 
талаб этади. 
Ҳомиладор аёлга касалхонада тинч ва осойишта шароит 
яратилиб, кўпроқ ухлаш тавсия қилинади. Кофеин 1 мл 10 % 
эритмаси кунига 2 маҳал тери остига, қайт қилмаётган бўлса 
таблетка ҳолида берилади. Аминазин, этапиразин каби дори 
моддалари энтерал ва парентерал усулларда организмга 
киритилади. 
витаминлар 
буюрилади. 
Кеч 
токсикозлар 
ҳомиладорликинг иккинчи ярмида кўпинча, сўнгги ойларида 
вужудга келади. Буларга ҳомиладорлик истисқоси, микропатия, 
преэкламция ва экламция киради. Кеч токсикозларнинг барчаси 
кетма-кет келиб, касаллик ҳолати босқичма-босқич кечади. 
Ҳомиладорлар истисқосида шиш пайдо бўлади. Одатда у тўпиқдан 
бошланиб, тизза, сон, қорин ва ташқи жинсий органларга ўтади, 
сўнгра аста-секин бутун танага тарқалади. 
Ҳомиладор аёл ойда 2 марта консультацияга бориши, шахсий 
гигиена қоидаларига риоя қилиши, ҳафтада бир марта тарозида 
тортилиб туриши лозим. Суюқлик (суткада бир литргача руҳсат 
этилади) ва тузни чеклаш, сервитамин овқатлар, сабзавот ва 
мевалар, творог, кифер истемол қилиш тавсия этилади. Аёл ўз 
вақтида даволанмаса нефропатияга ўтади. Нефропатияни асосий 


100 
белгиси шиш, қон босимининг ошиши ва сийдикда оқсил бўлиши. 
Ҳомиладор аёл зудлик билан касалхонага ётқизиб даволанади.
Преэкламцияда ҳам нефропатиядагидек симптомлар ва 
аёлнинг қаттиқ боши оғриши, қўз хиралашиши, кўкрак остида 
оғриқ пайдо бўлиши кузатилади. Бош оғриқ, қўз хиралашуви, 
мияда қон айланишининг жиддий бузилганлигидан далолат беради. 
Бемор вақтида даволанмаса преэкламция янада оғирроқ касаллик 
экламцияга ўтиши кузатилади. 
Экламцияда 
тутқаноқ тутади, бемор ҳушидан кетади. 
Экламцияда тутқаноқ тутиш аломатлари юз ва қовуқ мускуллари 
тортишганда пайдо бўлганда, дарҳол тез ёрдам чақирилиб, у 
келгунча беморни ҳавоси тоза, қоронғироқ хонага ётқизиб, тинч 
қўйилади. Тутқаноқ тутганда беморнинг бирор жойига шикаст 
етмаслик чорасини кўриш лозим. Тилини тишлаб олмаслик учун 
бандига дока ўралган қошиқ оғзига солинади.
Тутқаноқ хуружи тўхтагандан сўнг беморни сўлаги нафас 
йўлларига тушмаслиги учун оғзини дока салфетка билан артиб 
олинади. Туғруқхоналар тармоғининг беқиёс ўсганлигига ва 
ҳомиладор аёлларнинг яхши диспансеризация қилинишига 
қарамай, баъзан уй шароитда, поездда, самолётда, ва шу кабиларда 
туғадиган хотинларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатишга тўғри
келади. 

Download 2,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish