ТАЯНЧ ҲАРАКАТ ТИЗИМИ
Одам организми доимо ташқи муҳит билан чамбарчас
боғланган. Бу боғланишда таянч ҳаракатланиш тизими муҳим рол
ўйнайди. Суяк тизими одам скелитини ташкил қилиб унинг
функциялари куп қиррали. Гавдада у таянч ва ҳимоя вазифасини
бажаради. Одам скелити 206 та суякдан ташкил топган бўлиб,
уларнинг 85 таси жуфт, 36 таси тоқ суяклардан иборат.
1-расм Одам скелети.
А) Олд томондан кўриниши Б)Орқа томондан кўриниши.
Суяклар 4 хил шаклда бўлади.
1. Найсимон суяклар - икки хил бўлади:
А). Узун найсимон суяклар.
Бу суякларга – елка, билак, сон, болдир суяклари киради.
Б).Калта найсимон суякларга қўл, оёқнинг кафт ва бармоқ
суяклари киради.
2. Ғовак суяклар- икки хил бўлади;
А).Узун ғоваксимон суяклар.
Б).Калта ғовоксимон суяклар.
Узун ғоваксимон суякларларга қовурға, тўш, ўмров суяклари
ва калта ғовок суякларга умуртқа, қўл ва оёқнинг кафт, кафт-усти,
билакузук суяклари киради.
3.Ясси суякларга - бош суяклардаги тепа, энса, юз, кўрак ва
чаноқ суяклари киради.
4.Ғалвирсимон суяклар - юқоридаги жағ, пешона, бош
суякнинг пастки асос қисмидаги понасимон ва ғалвирсимон
суяклар киради.
5
Одам танасидаги суяклар жойлашишига қараб: бош, гавда, қўл
ва оёқ суякларига бўлинади. (1-расм)
Бош суяги 23 та суяклар бирикишидан ташкил топган бўлиб
икки қисмга бўлинади: (2-расм).
1) Мия қутиси суяклари. 2) Юз суяклари.
Мия қутиси суякларига: пешона-1, тепа-2, чакка-2, энса-1,
асосий-1, ғалвирсимон-1 суяклари киради. (3-расм).
2-расм. Бош суяги. А) ёнбошдан кўриниши. Б) пастдан кўриниши
3-расм. А) энса суяги (ички юзаси). Б) чакка суяги
Юз суякларига: юқори жағ-2, ёноқ-2, бурун-2, куз ёши-2,
пастки бурун чаноғи-2, танглай-2, пастки жағ-1, димоғ-1, тил ости-1
суяклари киради. (4-расм)
Пастки жағ ва чакка суяклари бир-бири билан бўғин ҳосил
қилиб бирикади.
6
А) Б) В)
4-расм.Юз суяклари.
А)Тўғридан кўриниши. Б)Ёндан кўриниши. В)Пастки жағ.
Ёш болаларда бош суяги 23 та алоҳида суяклардан ташкил
топган бўлиб, улар бир-бири билан чоклар ёрдамида бирикади.
(5-расм)
А) Б)
5-расм..Чақалоқ бош суяги. А) Ёндан кўриниши. Б) Тўғридан кўриниши.
Гавда скелети: Одамнинг гавда скелети икки қисмдан иборат:
умуртқа поғонаси ва кўкрак қафаси суяклари.
7
А Б А Б
6-расм. Умуртқа поғонаси суяги. 7-расм. Дум суяги.
А) ёндан кўриниши. А) Олддан кўриниши .
Б) тўғридан кўриниши. Б) Орқадан кўриниши.
Умуртқа. Халқасимон суякдан иборат бўлиб, олдинги тана
қисми йўғонлашган, орқа қисми ингичка ёйсимон бўлади.
Умуртқанинг танаси билан ёйи қўшилиб умуртқа тешигини ҳосил
қилади.
8-расм. . Умуртқа поғонасининг суяклари.
Умуртқаларнинг бир-бири билан туташиши натижасида
умуртқа поғонаси канали ҳосил бўлади. Бу канал ичида орқа мия
жойлашган (8-расм).
Кўкрак қафаси. Кўкрак қафаси суякларига 12 та кўкрак
умуртқаси, 12 жуфт қовурғалар (10-расм) ва тўш суяги киради.
Буларнинг бир-бири билан бирикиши натижасида кўкрак
қафаси ҳосил бўлади. Унда одам ҳаёти учун муҳим бўлган ички
органлар жойлашган. (9-расм)
8
9-расм Кўкак қафаси суяклари. 10-расм. Қовурға суяги. 11-расм Тўш суяги
А) юқори қисми Б) ўрта қисми В) пастки қисми
Тўш суяги ясси суяклар туркумига киради. У уч қисмдан
иборат: юқори-даца, ўрта-тана ва пастки қиличсимон ўсимтадан
иборат (11-расм). Қўл суяклари. 2 қисмга:
1). Елка камари суяклари
2). Қўлнинг эркин суякларига бўлинади.
Елка камари суякларига кўрак ва ўмров суяклари киради. (11-
12-расмлар)
11-расм Қўл суяклари. 12-расм. Елка камари суяклари.
Қўлнинг эркин суякларига елка, билак, тирсак, кафт усти,
кафт ва панжа суяклари киради (13,14,15,16-расмлар).
9
13-расм 14-расм 15-расм 16-расм
Қўлнинг эркин суяклари. Елка суяги. Билак қисми. Панжа суяклари.
Оёқ суяклари. Оёқ суяклари 2 гурухга бўлинади:
Чаноқ суяклари ва оёқнинг эркин суякларига.
17-расм 18-расм 19-расм
Оёқ суяклари Ёндан кўриниши Чаноқ суяклари
Оёқнинг эркин суякларига-сон, болдир, ва оёқ панжасининг
суяклари киради.
20-расм 21-расм 22-расм А) Б)
Сон суяги Болдир суяги Панжа суяклари. А) Ёндан кўриниши
Б) Тўғридан кўриниши
10
Do'stlaringiz bilan baham: |