99
инъекция қилиш керак. Бемор зудлик билан касалхонага
етказилади.
ҲОМИЛАДОРЛИК ТОКСИКОЗЛАРИ
Ҳомиладорлик
токсикозлари нерв, юрак-томир, эндокрин
тизимлар ва моддалар алмашинувининг ўзгариши туфайли келиб
чиқиб, туғруқдан сўнг ўтиб кетади..
Белгилари. Ҳомиладорликнинг-биринчи (илк) ва
иккинчи
ярми (кечки) токсикозлари фарқ қилинади. Илк токсикозлар
ҳомиладорликнинг дастлабки 12 ҳафтасида рўй беради. Аёлнинг
умумий аҳволи ўзгаради, жиззаки бўлиб қолади. Кўнгли айнийди,
сўлаги оқиб (кўп, яъни бир кунга 1 литргача оқиши мумкин), кейин
қусади. Баъзан аёл ҳадеб қусаверади, дармонсизланади, оза
бошлайди, уйқучан ва сержахл бўлиб қолади. Унинг қон босими
пасаяди, тана ҳарорати кўтарилади,
пульси тезлашади, териси
қуруқлашади, оғзидан ноҳуш ҳид келади. Илк токсикозларда
ҳомиладор аёл, аёллар консультациясига қатнаб даволаниши
мумкин. Ҳаддан ташқари кўп қусиш, аёлни касалхонага ётқизишни
талаб этади.
Ҳомиладор аёлга касалхонада
тинч ва осойишта шароит
яратилиб, кўпроқ ухлаш тавсия қилинади. Кофеин 1 мл 10 %
эритмаси кунига 2 маҳал тери остига, қайт қилмаётган бўлса
таблетка ҳолида берилади. Аминазин, этапиразин каби дори
моддалари энтерал ва парентерал
усулларда организмга
киритилади.
витаминлар
буюрилади.
Кеч
токсикозлар
ҳомиладорликинг иккинчи ярмида кўпинча, сўнгги ойларида
вужудга келади. Буларга ҳомиладорлик истисқоси, микропатия,
преэкламция ва экламция киради. Кеч токсикозларнинг барчаси
кетма-кет келиб, касаллик ҳолати босқичма-босқич кечади.
Ҳомиладорлар истисқосида шиш пайдо бўлади. Одатда у тўпиқдан
бошланиб, тизза, сон, қорин ва ташқи жинсий органларга ўтади,
сўнгра аста-секин бутун танага тарқалади.
Ҳомиладор аёл ойда 2 марта консультацияга бориши, шахсий
гигиена қоидаларига риоя қилиши, ҳафтада
бир марта тарозида
тортилиб туриши лозим. Суюқлик (суткада бир литргача руҳсат
этилади) ва тузни чеклаш, сервитамин овқатлар, сабзавот ва
мевалар, творог, кифер истемол қилиш тавсия этилади. Аёл ўз
вақтида даволанмаса нефропатияга ўтади. Нефропатияни асосий
100
белгиси шиш, қон босимининг ошиши ва сийдикда оқсил бўлиши.
Ҳомиладор аёл зудлик билан касалхонага ётқизиб даволанади.
Преэкламцияда ҳам нефропатиядагидек
симптомлар ва
аёлнинг қаттиқ боши оғриши, қўз хиралашиши, кўкрак остида
оғриқ пайдо бўлиши кузатилади. Бош оғриқ, қўз хиралашуви,
мияда қон айланишининг жиддий бузилганлигидан далолат беради.
Бемор вақтида даволанмаса преэкламция янада оғирроқ
касаллик
экламцияга ўтиши кузатилади.
Экламцияда
тутқаноқ тутади, бемор ҳушидан кетади.
Экламцияда тутқаноқ тутиш аломатлари юз ва қовуқ мускуллари
тортишганда пайдо бўлганда, дарҳол тез ёрдам чақирилиб, у
келгунча беморни ҳавоси тоза, қоронғироқ хонага ётқизиб, тинч
қўйилади. Тутқаноқ тутганда беморнинг бирор жойига шикаст
етмаслик чорасини кўриш лозим. Тилини тишлаб олмаслик учун
бандига дока ўралган қошиқ оғзига солинади.
Тутқаноқ хуружи тўхтагандан сўнг беморни сўлаги
нафас
йўлларига тушмаслиги учун оғзини дока салфетка билан артиб
олинади. Туғруқхоналар тармоғининг беқиёс ўсганлигига ва
ҳомиладор аёлларнинг яхши диспансеризация қилинишига
қарамай, баъзан уй шароитда, поездда, самолётда, ва шу кабиларда
туғадиган хотинларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатишга тўғри
келади.
Do'stlaringiz bilan baham: