Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат


СИЙДИК ТАНОСИЛ ТИЗИМИ КАСАЛЛИКЛАРИ



Download 2,55 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/69
Sana23.02.2022
Hajmi2,55 Mb.
#128498
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   69
Bog'liq
'Tibbiy bilim asoslari (1)

СИЙДИК ТАНОСИЛ ТИЗИМИ КАСАЛЛИКЛАРИ 
 
ЦИСТИТ 
 
Цистит – юнонча сўздан олинган бўлиб қовуқнинг 
яллиғланиши деган маьнони билдиради. Сийдик ажратиш тизими 
органлари касаллиги бўлиб, эркакларда ҳам аёлларда, ҳам кўп 
учрайди.
Келиб чиқиш сабаблари. Касаллик қовуққа турли 
инфекцияларнинг тушиши натижасида юзага келади. Совуққотиш, 
спиртли ичимликлар ичиш, дудланган нарсалар, зираворлани кўп 
истемол қилиш, қабзият каби ҳолатлар сабаб бўлиши мумкин.
Белгилари. Циститда бемор оз-оздан тез-тез (ҳар 10-15 
минутда) сияди, сийганда оғриқ сезади; оғриқ айниқса сийгиси 
қистаганда ва сийгандан сўнг зўрайиб ловуллаш, ачишиш пайдо 
бўлади. Баъзан сийдикда қон ва йиринг бўлиши мумкин.
Биринчи тиббий ёрдам. Касалликнинг ўткир даврида тўла ва 
тўғри даво қилинса бемор соғайиб кетади. Акс ҳолда, сурункали 
тус олади. Касалликнинг оғир ёки енгил ўтишидан қатъий назар, 


94 
бемор ётиши шарт. Спиртли ичимликлар ичиш, аччиқ, шўр 
овқатлар исътемол қилиш тақиқланади. Дори моддаларидан 
антибиотиклар ва нитрофуран қатори препаратлари буюрилади. 
Беморга кўп суюқлик: сут, чой, иссиқ компот, минерал сув ва 
бошқалар ичирилади. Циститни олдини олишда шахсий гигиена 
қоидаларига риоя қилиш, турли яллиғланиш касалликларини ўз 
вақтида даволаш зарур.
 
ГЛОМЕРУЛОНЕФРИТ 
 
Гломерулонефрит-асосан 
буйрак 
калаваси 
қон 
томирларининг яллиғланиши ҳисобланади. У ўткир ёйилган, 
сурункали ёйилган ва ўчоқли бўлиши мумкин. Ёйилган ўткир 
гломерулонефрит инфекцион-аллергик касаллик ҳисобланади. 
Келиб чиқиш сабаблари. Касалликнинг келиб чиқишида 
стрептококклар асосий ўрин тутади. У сезгир буйрак тўқимасига 
сенсибилизацияловчи 
таъсир 
кўрсатади. 
Стрептококкли 
инфекциялардан ангина, қизамиқ, эпидемик грипп каби 
касалликлар 
ва 
юқори 
нафас 
йўлларининг 
мавсумий 
касалликларидан кейин ривожланади. 
Белгилари. Ўткир нефрит кўпроқ ёшлар касаллиги 
ҳисобланади, болалар, айниқса ўсмирлар кўп касалланади, касаллик 
эркакларда кўпроқ учрайди. Беморлар шишиб кетишдан, сийдик 
ажралиши камайишидан, бош оғриши, ҳансираш, қусиш, юрак, бел 
соҳасидаги оғриқдан, кўриш ёмонлашишидан ва умумий 
ҳолсизликдан шикоят қиладилар. 

Download 2,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish