Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат



Download 2,55 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/69
Sana23.02.2022
Hajmi2,55 Mb.
#128498
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   69
Bog'liq
'Tibbiy bilim asoslari (1)

Биринчи тиббий ёрдам. Биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш. 
Аввало, беморни кароватга қўлай вазиятда ётқизиш ва танасини 
қисиб турган кийимларининг тугмаларини бўшатиш, хонага 
етарлича соф ҳаво кириб туришини таъминлаш зарур. Бошига муз 
солинган халтачани қўйиш ёки совуқ сувга ҳўлланган матони 
босиш, оёқларига грелка қўйиш лозим. Беморга мутлақо осойишта 
шароит яратиш, юта оладиган бўлса, тинчлантирадиган воситалар 
бериш керак (валеирана настойкаси, бромидлар, қон босимини 
пасайтирадиган воситалар - дибазол, папаверин) нафас олишни 
кузатиб бориш, тилни орқага кетиб қолишини олдини оладиган 
чораларни кўриш, оғиз бўшлиғини шилимшиқ ва қусуқ 
массаларидан тозалаш керак.
Врач беморни транспортда олиб юриш тўғрисида хулоса 
чиқаргандан кейингина, кароватдан - кароватга кўчириш ва 
касалхонага транспортда олиб бориш мумкин. 
 
 


105 
ЭПИЛЕПСИЯ 
 
Эпилепсия сўзи юнонча бўлиб, "бирдан йиқилиб тушиш" 
деган маънони билдиради. Эпилепсия яъни қуёнчиқ касаллиги 
сурункасига давом этиб борадиган дард бўлиб, ўзига хос талваса 
тутқаноқлари бўлиб туриши ва бемор шахсиятининг ҳарактерли 
тарзда ўзгариб қолиши билан ўтади. 
Бу касалликнинг этиологияси узил-кесил аниқланган эмас. 
Эпилепсиянинг келиб чиқишида ирсий омиллар, ҳомиланинг она 
қорнида нотўғри ривожланиши, туқруқ вақтидаги асфиксия 
(бўқилиш) ва шикастланишлар сабабчи бўлади. 
Эпилепсия тутқаноқи ҳавосиз хонада ўтирганда, чарчаганда, 
уйқисизлик оқибатида, ҳаяжонланганда, қўрққанда тўсатдан 
бошланади. Эпилепсия тутқаноғи одатда қандай бўлмасин бирор 
ташқи сабабсиз, тўсатдан бошланади. Бемор ўзидан кетиб қолиб, 
йиқилиб 
тушади. 
Йиқилиб 
тушишининг 
сабаби 
шуки, 
мускулларнинг ҳаммаси кескин аниқ таранглик ҳолатига келади. 
Тонус 
кучайиб 
барча 
мускулларда 
қисқариш 
баровар 
бошланмайдиган бўлгани учун бемор кўпинча олди ва бир ён 
томонга, орқасига йиқилиб тушади. Йиқилаётган пайтида баъзан 
қаттиқ бақиради.
Тоник талвасалар ўзига хос бўлади, мускуллари кескин 
таранглашиб, қўл ва оёқлар тортилади, гавда мускуллари ҳам 
таранглашган бўлади. 20-40 секундан кейин тоник талвасалар 
клоник талвасалар билан алмашинади, бу қўл-оёқ мускулларининг 
ритмик тарзда қисқариб ва бўшашиб туриши билан ифодаланади. 
Беморнинг юзи оқариб кетади, сўнгра кўкимтир тусга киради. Қўз 
қорачиқлари кенгаяди, ёруғликка реакция бермайди. Пай 
рефлексларини ҳосил қилиб бўлмайди. Оғзидан кўпик чиқади, тили 
ёки лунжининг ички юзасини жароҳатлаб олгани учун бу кўпик қон 
аралаш бўлади. Аксари одам, ғайри-ихтиёрий суратда сийиб қўяди. 
Гоҳо ичи ўтади.
Клоник талвасалардан кейин мускуллар бўшаша бошлайди. 
Беморнинг эс-ҳуши кирарли-чиқарли бўлиб туради ва кўпинча 
ухлаб қолади. Тутқаноқнинг ҳаммаси кўпи билан 2-3 минут давом 
этади. Тутқаноқлар кундузи ҳам, тунда, уйқу вақтида ҳам тутиб 
қолади. Тутқаноқлар ҳар хил вақтни оралаб ҳар куни, ҳафтасига, 
ойига бир марта ва бундан ҳам кўпроқ вақт оралаб тутиб туради. 
Баъзан тутқаноқллар бир неча соат давомида тўхтамасдан кетма-кет 


106 
тутаверади. Тутқаноқлар орасида шу қадар кам вақт ўтадики, 
беморлар эс-ҳуши ўзига келишига улгура олмай қолади. Эпилепсия 
ҳолати деб шунга айтилади. 
Эпилепсия ҳолатида шошилинч чоралар кўриш керак бўлади, 
чунки у ўлимга олиб бориши мумкин. Баъзи беморлар тутқаноқ 
тутишини олдиндан билишади. Уларнинг аҳволи ўзгариб умуман, 
дармони қурийди, кайфи-руҳияти ёмонлашиб қолади. Тутқаноқни 
анча олдиндан келадиган даракчилари деб шулар айтилади. 
Кўпчилик беморларда тутқаноқлар бир неча секунд давом этадиган 
аура (шабада) дан бошланади. Бунда бемор турли сезгилар сезади. 
У терга ботади, ранги оқариб ёки қизариб кетади, оғиз бўшлиғида 
қуруқлик сезади. Баданида чумолилар ўрмалаб кетаётгандек 
увишиб қолгандек бўлиб туюлади.
Тутқаноқ бошланишидан олдин беморлар қўзига равшан ёруғлик 
доғлари, ёнғин шуълалари кўриниши, қулоғига қунғироқ овози, 
шовқин-сурон, бақириқ-чақириқлар эшитилиши, димоғига қўланса 
ҳид, ғалати маза таъмлар ураётгандек бўлиб туйилиши мумкин.
Юқорида тасвирлаб ўтилган катта тутқаноқлардан ташқари, 
кичик тутқаноқлар ҳам учрайди. Кичик тутқаноқ одатда бир неча 
секунддан ортиқ давом этмайди. Айни вақтда бемор йиқилиб 
тушмайди, уларга катта тутқаноқда бўлганидек талваса тутмайди. 
Улар бир лаҳза маълум ҳолатда гўё қотиб қолгандек бўлади. Юзи 
оқариб кетади. Айрим мускул гуруҳлари учиб туриши мумкин.
"Абсанс" ўзбекчага таржима қилганда "йўқлик, ўздан кетиб 
қолиш" деган маънони билдиради. Бемор қисқа вақтда ( бир неча 
секундга) ўзини билмай қолади. Масалан. Бирор иш ёки суҳбат 
вақтида бемор гўё қотиб қолади, қўзи бир нуқтага қадалиб туради, 
кейин эса у бошлаган ишни давом эттираверади. Бундай 
ҳолатларни беморларнинг ўзи одатда сезмайди, атрофдагилар ҳам 
буни пайқашмайди.

Download 2,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish