Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат



Download 2,55 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/69
Sana23.02.2022
Hajmi2,55 Mb.
#128498
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   69
Bog'liq
'Tibbiy bilim asoslari (1)

ОВҚАТДАН ЗАҲАРЛАНИШ 
 
Сифатсиз, тайёрлаш техникаси бузилган, муддати ўтган, 
эскирган ҳайвонот маҳсулотлари (гўшт, колбоса, балиқ), сут ва сут 
маҳсулотлари (крем, торт, пирожний, музқаймоқ), туриб қолган, 
ачиган 
овқатларни, 
шўрланган 
ва 
дудланган 
консерва 
маҳсулотларини истеъмол қилганда овқатдан заҳарланиш рўй 
беради. Бу маҳсулотлар орқали организмга турли хил микроблар ва 
уларнинг заҳарлари тушиши мумкин. 
Белгилари. Касаллик шиддат билан тўсатдан бошланади. 
Озиқ-овқат истеъмол қилингандан сўнг 2-3 ёки 24-26 соат ўтгач 
касаллик белгилари намоён бўла бошлайди. Беморнинг боши 
оёрийди, кўнгли айнийди, безовталанади, лоҳаслик пайдо бўлади, у 
қусиши мумкин. Қорнида бураб оладиган кучли оғриқ бўлади, ичи 
кетади, ахлати қон аралаш, шилимшиқли бўлиши мумкин. Оғир 
ҳолларда тана ҳарорати 38-40
0
С даражага кўтарилади. Умумий 
заҳарланиш аломатлари кучаяди, беморнинг нафас олиши юзаки 
бўлиб, у ҳансирайди, юрак уриши сусаяди, пульс тезлашади, 
артериал босим пасаяди, сийиш камаяди, оғзи қурийди, мускуллари 
тортишади, тери ранги оқаринқираб қолади. Баъзида кучли 
интоксикация натижасида ўткир томирлар етишмовчилигидан 
бемор ҳалокатга учраши мумкин. 
ҚЎЗИҚОРИНЛАРДАН ЗАҲАРЛАНИШ 
 
Ҳозирги вақтда одамларда қўзиқоринлардан заҳарланиш 
ҳолатлари кўп учрамоқда, айниқса бундай салбий ҳолатлар эрта 
баҳорда кузатилади. Бизга маълумки, қўзиқоринларнинг истеъмол 
қилиш мумкин ва мумкин бўлмаган заҳарли турлари бор. Истеъмол 
қилиш мумкин бўлмаган заҳарли турларига қурбақа салласи, қизил 
мухомор, сохта опёнок, сохта шампиньон кабилар кириб, уларни 
одам танимай истеъмол қилганда заҳарланиш рўй беради. Шуни 
ёдда тутиш керакки, ҳар қандай заҳарли қўзиқоринларнинг заҳари 
ўтда пиширилганда ҳам, қайнатилганда ҳам, ўз кучини йўқотмайди. 
Белгилари. Заҳарланишнинг дастлабки аломатлари 2-4 
соатдан 
кейин 
бошланади. 
Беморнинг 
боши 
ағриб 


112 
дармонсизланади, кўнгли айнийди, қусади, қорнида кучли оғриқ 
бўлади, ичи кетади. Айниқса марказий асаб тизимининг 
заҳарланишига хос бўлган аломатлар: эснинг кирарли-чиқарли 
бўлиб қолиши, беморнинг кўзига йўқ нарсаларнинг кўриниши, 
алаҳсираш, кўзнинг хиралашувчи, талвасага тушиш жуда 
характерлидир. 
Оғир заҳарланиш ҳолатларида, кучли қўзғалиш ҳолатлари 
лоқайдлик, бепарволик билан алмашинади, юрак уришлари 
сустлашиб, артериал босим пасаяди. Беморда ҳушдан кетиш, 
коллапс ва шок аломатлари пайдо бўлиб, бу ҳолат кўпинча ўлимга 
сабабчи бўлади. 

Download 2,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish