Ўзбекистон Республикасининг макроиқтисодиёти таҳлили
Дунё сиёсий харитасида 1991-йил 1-сентабр куни янги мустақил давлат - Ўзбекистон Республикаси пайдо бўлди. Шу кундан бошлаб у "ўзига хос ва ўзига мос" тараққиёт йўлини танлади. Бу йўлнинг ўзига хослиги мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришнинг 5 тамойилида яққол ифодаланган.
Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантириш тамойиллари:
1. Иқтисоднинг сиёсатдан устун туриши.
2. Давлат ислоҳотлар ташаббускори.
3. Барча соҳаларда қонун устуворлиги.
4. Кучли ижтимоий сиёсатни амалга ошириш.
5. Бозор муносабатларига босқичма-босқич ўтиш.
Ўзбекистондаги ЯИМ ўсиши 2000-йилларнинг ўрталаридан буён юқори даражада. 2014 йилда иқтисодиёт 8,1 фоизга ўсган. 2015 йилда ўсиш 8,0 фоизгача, 2016 йилда еса 7,8 фоизгача пасайди. 2017 ва 2018 йилларда 7,0 ва 7,3 даражасидаги ўсиш кузатилди. Иқтисодий ўсишнинг бундай даражаси Ўзбекистонни МДҲ давлатлари орасида енг динамик иқтисодиётга ега мамлакатлардан бирига айлантирмоқда.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон - Қозоғистондан кейин Марказий Осиёда энг йирик ва минтақдаги энг кўп тармоқли иқтисодга эга давлат ҳисобланади. Ҳозирда Ўзбекистоннинг юқори қўшимчали қийматга эга маҳсулотлари нафақат Марказий Осиё ва МДҲ, балки Европа, Осиё, Африка ва Америка мамлакатларини ҳам қамраб олаётгани шундан далолат бермоқда. Масалан, яқинда Европа иттифоқи ўзбек тўқимачилик саноати маҳсулотлари импорти учун янги қулай шарт-шароитлар яратди.
"Демографик юк"ка қарамай (мустақиллик йилларида мамлакат аҳолиси сони 12,5 миллион кишига ошган), Ўзбекистон иқтисодиёти 90-йиллар бошидан деярли 6 баробар ўсди, ўртача даромад 9 карра ошди. 1992 йилдан 2016 йилга қадар Ўзбекистон ЯИМ харид қобилиятига кўра 37,8 дан 205,7 миллиард АҚШ долларига ошди. Таққослаш учун, Қозоғистоннинг худди шу вақт ичидаги бундай кўрсаткичлари 122,7 ва 451,3 миллиард долларни ташкил қилган.
“Bank оф Scotland” сайтида таъкидланишича, мустақиллик қўлга киритилгандан кейин Ўзбекистон ҳукумати босқичма-босқич ислоҳотлар ва импорт ўрнини босиш стратегиясини танлаган. Ўзбекистон ҳукуматининг иқтисодиётни диверсификациялаш, экспортни ривожлантириш ва инвестицияларни жалб қилишга доир иқтисодий сиёсати ўз самарасини бермоқда. Мазкур сиёсат "Тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури", истеъмол товарларини ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, экспортчиларга кўмаклашиш, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш ва хизматлар сектори ривожи дастурини ўз ичига олган.
Хизматлар сектори Ўзбекистондаги энг йирик секторлигича қолмоқда, у мамлакат ЯИМ нинг 46,8 фоизини, саноат ва қишлоқ хўжалиги эса - 33,9 ва 19,3 фоизни ташкил қилади.
Ўзбекистон йирик тўқимачилик саноатига эга ва у пахта етиштириш бўйича дунёда олтинчи ўринни эгаллайди. Мамлакат, шунингдек, ипак ҳамда жун ҳам ишлаб чиқаради. Бундан ташқари, Ўзбекистон мева ва сабзавотлар етиштириш ҳамда уларнинг экспортини ошириш эвазига қишлоқ хўжалигини диверсификация қилишга ҳаракат қилмоқда.
Шу билан бирга Ўзбекистон йирик газ ва нефт ишлаб чиқарувчи давлат ҳисобланади, мамлакат машинасозлик, металлургия, кимёвий маҳсулотлар, ўғитлар ва қурилиш материаллари каби тармоқларини ривожлантириш устида ишламоқда. Бундан ташқари, мамлакат кўмир, рух, мис, волфрам, уран ва кумуш каби табиий ресурсларга бой.
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси миллий иқтисодиётини янада ривожлантириш, мамлакатимизни ривожланган давлатлар қаторига қушиш мақсадида катта ишлар амалга оширилмоқда. Шу мақсадда 2017-йил 7- феврал куни Президентимизнинг ПФ-4947 сонли фармонига асосан 2017 — 2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Харакатлар стратегияси қабул қилинди. Харакатлар стратегиясининг 3- устувор йўналишнинг (Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш деб номланди) 1-қисми Макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш деб номланиб, қуйидаги йўналишлар бедгилаб олинди:
макроиқтисодий мутаносибликни сақлаш, қабул қилинган ўрта муддатли дастурлар асосида таркибий ва институционал ўзгаришларни чуқурлаштириш ҳисобига ялпи ички маҳсулотнинг барқарор юқори ўсиш суръатларини таъминлаш;
харажатларнинг ижтимоий йўналтирилганини сақлаб қолган ҳолда Давлат буджетининг барча даражаларида мутаносибликни таъминлаш, маҳаллий буджетларнинг даромад қисмини мустаҳкамлашга қаратилган буджетлараро муносабатларни такомиллаштириш;
солиқ юкини камайтириш ва солиққа тортиш тизимини соддалаштириш сиёсатини давом еттириш, солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва тегишли рағбатлантирувчи чораларни кенгайтириш;
илғор халқаро тажрибада қўлланиладиган инструментлардан фойдаланган ҳолда пул-кредит сиёсатини янада такомиллаштириш, шунингдек валютани тартибга солишда замонавий бозор механизмларини босқичма-босқич жорий етиш, миллий валютанинг барқарорлигини таъминлаш;
банк тизимини ислоҳ қилишни чуқурлаштириш ва барқарорлигини таъминлаш, банкларнинг капиталлашув даражаси ва депозит базасини ошириш, уларнинг молиявий барқарорлиги ва ишончлилигини мустаҳкамлаш, истиқболли инвестиция лойиҳалари ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субектларини кредитлашни янада кенгайтириш;
суғурта, лизинг ва бошқа молиявий хизматларнинг ҳажмини уларнинг янги турларини жорий қилиш ва сифатини ошириш ҳисобига кенгайтириш, шунингдек капитални жалб қилиш ҳамда корхона, молиявий институтлар ва аҳолининг еркин ресурсларини жойлаштиришдаги муқобил манба сифатида фонд бозорини ривожлантириш;
халқаро иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш, жумладан, етакчи халқаро ва хорижий молиявий институтлар билан алоқаларни кенгайтириш, пухта ўйланган ташқи қарзлар сиёсатини амалга оширишни давом еттириш, жалб қилинган хорижий инвестиция ва кредитлардан самарали фойдаланиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |